Эрта тонгда уйқудан
Турганимга минг шукр
Одамларнинг орасида
Юрганимга минг шукр
Қанча орзу ўйимни
Баланд қилди бўйимни
Тўртта ғиштдан уйимни
Қурганимга минг шукр
Дардим келса дармоним
Дилимда йўқ армоним
Даврим ила давроним
Сурганимга минг шукр
Айтаман сўзим билан
Сўз бериб ўзим билан
Дунёни кўзим билан
Кўрганимга минг шукр
Омад берса қўлимни
Унутмадим ўлимни
Яхшиликка йўлимни
Бурганимга минг шукр
Кимга бердим узатиб
Кимдан олдим тузатиб
Кўп нарсани кузатиб
Турганимга минг шукр
Замон замон шу замон
Бирда яхши бир ёмон
Аввало аҳли инсон
Бўлганимга минг шукр.
Фарҳод Мўмин.
https://telegram.me/joinchat/Eyf9Vbm8ruAxMDIy
☝️Обуна бўлишни унутманг!











