ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ Telegram channel photo

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

@panjob_masjidiPublic Channel

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

98

Last views

7k (6,980 subscribers)
A'zolar
—
Rating
84
Total Posts
Oct 14, 2026, 9:41 PM
Yangilangan
Apr 7, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
Username@panjob_masjidi
CategoryStreaming va IPTV
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar6,980
Channel TypePublic Channel
Created7-apr, 2026
Last Updated14-okt, 2026 • 7 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#319333-723
Til reytingi
#1579-12
Toifa reytingi
#5899-17

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 7.0K30 Days growth: -1041.5%
09/1509/2009/2509/3010/0510/1010/14
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
15:09:20267,084
16:09:20267,084
17:09:20267,053
18:09:20267,053
19:09:20267,053
20:09:20267,053
21:09:20267,053
22:09:20267,053
23:09:20267,053
24:09:20267,053
25:09:20267,053
26:09:20267,053
27:09:20267,053
28:09:20267,053
29:09:20267,053
30:09:20267,053
01:10:20267,053
02:10:20267,053
03:10:20267,053
04:10:20267,053
05:10:20267,053
06:10:20267,053
07:10:20267,053
08:10:20267,053
09:10:20267,053
10:10:20267,053
11:10:20267,053
12:10:20267,053
13:10:20267,053
14:10:20266,980
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 06:04:20267,440
Week of 13:04:20267,440
Week of 20:04:20267,440
Week of 27:04:20267,329
Week of 04:05:20267,329
Week of 11:05:20267,231
Week of 18:05:20267,231
Week of 25:05:20267,231
Week of 01:06:20267,193
Week of 08:06:20267,193
Week of 15:06:20267,193
Week of 22:06:20267,193
Week of 29:06:20267,263
Week of 06:07:20267,263
Week of 13:07:20267,263
Week of 20:07:20267,204
Week of 27:07:20267,204
Week of 03:08:20267,175
Week of 10:08:20267,175
Week of 17:08:20267,125
Week of 24:08:20267,098
Week of 31:08:20267,098
Week of 07:09:20267,084
Week of 14:09:20267,053
Week of 21:09:20267,053
Week of 28:09:20267,053
Week of 05:10:20267,053
Week of 12:10:20266,980
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20267,329
May 20267,231
June 20267,193
July 20267,204
August 20267,098
September 20267,053
October 20266,980
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20266,980

So'nggi postlar

Ишқ нима?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан:
– Ишқ нима? – деб сўрашибди.
У зот:
– Менинг ўрнимда бўлсангиз биласиз, – дебди.
Яна ўша саволни сўрашибди.
Жалолиддин Румий ҳазратлари:
– Иродага эга чиқа олмасликдир, – деб жавоб берибди.
Яъни банда Аллоҳни яхши кўрса, У Зотнинг буйруқларига сўзсиз амал қилади, қайтариқларидан қайтади.

t.me/panjob_masjidi

Telegram

"ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

VIEW CHANNEL
100001
Video
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@panjob_masjidi
263006
Аллоҳ таоло қудратлидир!

Инсон танаси — Аллоҳ таоло яратган энг мукаммал ва ҳайратланарли тизимлардан биридир. Ҳар бир аъзо, ҳужайра ва тўқима мутлақ аниқ ҳисоб, тартиб ва ҳикмат билан ишлайди.
Шу улкан тизимдаги бир неча ҳайратомуз рақамларга эътибор беринг:
209 та суяк
600 та мушак
100 миллиард та нерв ҳужайраси
2 миллион та оптик нерв толаси
Умумий узунлиги 100 000 км га етадиган қон томирлари
Тахминан 100 триллион та ҳужайра
Энг Кичик Заррадаги Буюк Режа
Ажабланарлиси шундаки, шу улкан тизимнинг барча "лойиҳалари" яъни суякларнинг шакли, мушакларнинг жойлашуви, қон оқимининг йўналиши ва ҳатто мия фаолияти ҳақидаги маълумотлар - фақат битта ҳужайранинг ДНКсида мужассамланган.
Бу инсон танасининг тасодифий эмаслиги, балки буюк ва беқиёс режа асосида яратилганлигининг очиқ далилидир.
Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир нарсасига ўлчов белгилаган. Қуръонда шундай марҳамат қилинади:
إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ
Албатта, Биз ҳамма нарсани ўлчов билан яратдик.
(Қомар сураси, 49-оят)
سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى
Шаъни юксак Роббинг исмини улуғла!
الَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ
Яратиб, бежирим қилган У.
وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ
Ўлчов белгилаб, йўл кўрсатган ҳам У.
(Аъла сураси, 1–3-оятлар)
هُوَ اللَّهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ ۖ لَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
У Аллоҳдир, яратгувчидир, шакл/сурат берувчидир*. Энг гўзал исм (хусусият)лар Унга тегишли. Осмонлар ва ердагилар Уни улуғлайди. У ўз ишида ғолибдир, тўғри қарор берувчидир.
(Ҳашр сураси, 24-оят)
У Зот шакл/сурат берувчидир, яъни Ал-Мусаввирдир (المصور). Инсонларнинг бармоқ учларидаги ўзаро фарқли шаклларни ҳам У беради.
Инсон танасидаги ҳар бир жараённинг ДНКда мукаммал тарзда кодланиши, унинг ривожланиши ва фаолият юритишидаги аниқлик ва тартиб буюк Яратувчининг ҳикмати ва қудрати борлигини тасдиқлайди.
Бу рақамлар ва мураккаб тузилишлар бизга қуйидагиларни англатади:
1. Аллоҳнинг Қудрати: Улкан миқёсдаги ва энг кичик заррадаги тартиб ва мукаммалликни намоён этади.
2. Мукаммал Режа: Бутун ҳаёт режаси битта ДНК молекуласида мужассамлиги Яратувчининг чексиз илми ва мукаммал бошқарувини кўрсатади.
3. Илоҳий Ҳикмат: Ҳар бир аъзонинг ўз ўрни ва вазифасига эга бўлиши, уларнинг уйғун ишлаши бу Илоҳий ҳикматнинг амалий исботидир.
Дарҳақиқат, инсон ДНКси ва ундаги ахборотнинг мураккаблиги Аллоҳ таолонинг яратиш санъатининг беқиёс эканлигини тасдиқлайди.
فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
Энг чиройли шаклда яратувчи бўлмиш Аллоҳнинг шаъни улуғдир.
(Мўминун сураси 14-оят)

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/panjob_masjidi

Telegram

"ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

VIEW CHANNEL
8070010
​​​​​​Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди...

(Улар Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди):

«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». (Намл сураси 18-оят).

Уларнинг "хато" деб топган сўзи:

"يَحْطِمَنَّكُم"

(Бу калима "яхтиманна" синдирмоқ, парчаламоқ маъносини беради).

Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ (кристалл) жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.

Уларнинг ушбу даъвосидан кейин орадан икки йил ҳам ўтмай худди шу олимлар: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлигини кашф қилишди ва ҳаммаси исломга киришди.

1400 йил аввал Росулуллоҳ (с.а.в.о) чўлда туриб айтган нарсаларини энди тушуниб етаётганлар, мусулмонларни “қолоқ” дейиши қизиқ эмасми?!.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi

Telegram

"ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

VIEW CHANNEL
935004
​​​​☝️ЯХШИ ОДАМ КИМ?

Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

🤲БОРИНГИЗГА ШУКУР ЯХШИЛАР!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/panjob_masjidi

Telegram

"ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

VIEW CHANNEL
996007
Photo1/14
18-oktabr – Samarqand shahri kuni

Bugun Samarqand shahri kuni bayram tadbirlari buyuk sarkarda Amir Temur xotirasini yod etish bilan boshlandi. Viloyat hokimi Adiz Boboyev boshchiligidagi viloyat va shahar jamoatchiligi vakillari dastlab Amir Temur maqbarasida bo‘ldilar. Shundan soʻng, viloyat va shahar hokimliklari, harbiylar, huquq-tartibot idoralari hamda keng jamoatchilik vakillari tomonidan Sohibqiron Amir Temur haykali poyiga gul qoʻyildi.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
815002
Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@panjob_masjidi
9960010
Одоб – бойлик, уни ишлатиш – комиллик. Ақл билан ҳар бир иш ислоҳ қилинади, ҳилм билан ҳар бир ёмонлик кесилади.

Изоҳ. Одоб амал орқали юзага чиқади, балки амалнинг мавжудлик шаклидир. Кишининг одоби қилган ё қилаётган ишида кўринади. Ҳақиқий бойлик – солиҳ амал. Солиҳ амал қилган мусулмон одобли, акси одобсизликдир. Инсон Охират диёрига ўзи билан олиб кетадиган ва савоб умид қилишига энг муносиб нарса солиҳ амал, шунингдек, бу дунёда ҳам орзу қилишга энг муносиб нарса солиҳ амал. Солиҳ амал шундай бойлик экан, демак унинг сифати бўлган одоб ҳам чинакам бойликдир. Солиҳ амалларни кўпайтириб, одоб бўстонининг эгасига айланаётган мусулмон комиллик шарафига босқичма-босқич кўтарилаётган инсондир. Одобли инсон Оллоҳ бандасига ато этган ақл неъматининг қийматини яхши билади, уни бузишга эмас, тузишга ишлатади. Ақлнинг бу вазифасини тўғри англаган мусулмон қўпол, дағал, одобсиз эмас, балки мулойим, меҳрибон, одобли бўлади. Тарих гувоҳ, қанчадан-қанча ўткир ақл қиличлари ишғол қила олмаган қалъаларни битта юмшоқ сўз ҳалимлик билан осонгина эгаллаб олган.
Шеър:
Ор-номусинг ҳимоя қилмасанг гар,
Қўрқмасанг сени яратган зотдан.
Уялмасанг халқдан, бўлиб кўру кар
Юравер, сенга мумкин, неки қилсанг,
Фақат шарти шудир, кеч «эр» деган отдан.
“Унвонул баён”дан.

t.me/panjob_masjidi

Telegram

"ПАНЖОБ" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

VIEW CHANNEL
1,060006
Photo1/2
#ўн_тўрт_маъсум_ривоятлари

🕊Имом Сажжод (алайҳиссалом):

Худоё, умримни токи Сенга итоат қилишга сарф бўлар экан, узоқ қилгин.
Мабодо, умрим шайтоннинг яйловига айланадиган бўлса, жонимни олгину Ўз ҳузурингга олиб кет.

📚Саҳифаи Сажжодия, 20-дуо.

@panjob_masjidi
1,1400013
Photo
​​​​​​☝️ФАРЗАНДЛАР БЕШ ТУРЛИ БЎЛАДИ:

1. Ота онаси буюрган нарсани бажармайди. Бундай фарзанд ота онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.

2. Ота онаси буюрган нарсани ёқтирмай бажаради. Бундай фарзанд ажр ва савобга эришмайди.

3. Буюрилган нарсани бажаради. Аммо, уни миннат, уф тортиш ва овозини баландлатиш билан бажаради. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.

4. Буюрилган нарсани чин кўнгилдан бажаради. Фарзанд бунинг учун ажр савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар озчиликни ташкил қилади.

5. Ота онаси ҳали буюрмай туриб, улар хоҳлаган нарсани бажаради. Мана шу фарзанд ота онага яхшилик қилувчилар, деган савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар ўта нодир бўлади.

Охирги икки тури, яъни тўртинчи ва бешинчи қисмдаги фарзандларнинг умрлари ва ризқларида барака, қалблари шод, ишлари ўнгидан келувчи кимсалар бўлади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

Аллоҳим! Бизларни ҳам ана шу охирги икки турдаги фарзандлар қаторида қилгин!
1,5200014
Photo
#Ҳадис

Мадина аҳлидан бўлган бир кишининг уйи кечаси ёниб кетди. Бу ҳақда Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам хабар берилганда, у зот: «Албатта олов сизларнинг душманларингиздир. Қачон ухламоқчи бўлсангиз, уни ўчириб ётинглар», дедилар.


Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
1,280007
Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?

60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради. 

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23040 марта нафас оламиз.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
1,350006
Photo
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

🤲 Кун дуоси:

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.

Маъноси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.
2,1000011
Кийим кийганда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.

2. Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг”, деганлар.

Бошқа ҳадисда: “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади.

3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ

“Алҳамду лиллаҳи аллазий касаний ҳаза ва розоқонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”

“Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”.

4. Кийимни ечишда чап тарафдан бошлаш.

5. Ечганда ҳам “Бисмиллаҳ” ни айтиб ечиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам айтадилар: «Одам болаларининг аврати билан жинларнинг кўзлари ўртасидаги парда кийимни ечганда “Бисмиллаҳ” дейишдир».

6. Янги либос кийганда дуо қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам иштон, кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيه أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

“Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи асалука мин хойриҳи ва хойри ма суниаъ лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниаъ лаҳу”

“Аллоҳим, мен сендан ушбу либосдаги яхшиликни ва унга боғлиқ яхшиликни сўрайман. Мен сендан ундаги ёмонликдан ва унга боғлиқ ёмонликдан паноҳ сўрайман”.

7. Янги либос кийган кишининг ҳаққига дуо қилиш:

“Бахтли ҳаёт кечиринг, шаҳодат билан вафот этинг”.

“Кийиб эскиртираверинг, Аллоҳ ўрнига бошқасини бераверсин”.

Даврон НУРМУҲАММАД
1,410008
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб (а.с) бундай деганлар:

“Ҳеч бир яхшиликни риё билан қилмагин ва ҳеч бир яхшиликни ҳаё қилиб (уялиб) тарк қилмагин”. “Мансурул ҳикам”да бундай дейилади: “Ҳаёси кам одамнинг дўстлари кам бўлади”.
599002
Video
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳар Панжоб жоме масжидида 100 нафар болажонларга ўқув қуроллари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.



•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | https://www.facebook.com/sammuslim.uz | https://www.instagram.com/sammuslimuz/ | https://www.youtube.com/@Sammuslimtv | http://Sammuslim.uz/
7990014
НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Динимизда инсоннинг ички дунёсини поклаш энг олий мақсадлардандир. Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда, нафснинг 7 та турини баён қилганлар:

1. Нафси аммора (Ёмонликка буюрувчи нафс)
Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди.

2. Нафси лаввома (Маломат қилувчи нафс)
Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс.

3. Нафси мулҳима (Илҳомланувчи нафс)
Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс.

5. Нафси мутмаинна (Осуда нафс)
Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси.

5. Нафси розия (Рози бўлган нафс)
Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс.

6. Нафси марзия (Розилик топган нафс)
Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми.

7. Нафси комила (Мукаммал нафс)
Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси.

🤲Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин!
1,000001
Video
Ҳеч кимга таъна қилмай, ҳеч кимдан таъма қилмай яшай олиш асл саодатдир...

Ассалому алайкум!

Ҳаётингиз саодатли онларга тўлсин, Аллоҳ таоло ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин!..

Кунингиз хайрли ва файзу баракотла давом этсин!!!
1,0000010
Photo
Мустақиллик байрами арафасида эзгулик ва саховат

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.

Бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи Нурсултонхон домла Абдуманнонов Самарқанд шаҳридаги «Панжоб» жоме масжиди имом-хатиби Ботирали домла билан биргаликда масжид ҳудудида истиқомат қилувчи 100 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Хайрия тадбири доирасида оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандларга эса мактаб формалари ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди.

Бундай эзгу амаллар юртимизда инсон қадрига эътибор, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эзгулик — халқни бирлаштиради, саховат эса қалбларни шод этади!

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчамизга тинчлик, фаровонлик ва барака олиб келсин! 🇺🇿

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
9800013
Фарзанд кўрганда бажариладиган 6 амал

1. Чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш
Рофеъ р.а айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима (с.а) нинг фарзанди Ҳасан ибн Алининг (а) қулоғига азон айтаётганларини кўрдим”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён (Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифаси) зарар етказа олмас”, дедилар.

2. Муносиб исм қўйиш
Набий алайҳиссалом: “Сизлар қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингизнинг исмлари билан чақириласизлар, шундай экан фарзандларингизга чиройли исм қўйинглар”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирганидир”, деганлар.

3. Ақиқа қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Бола ўз ақиқасининг эвазига гаровдадир. Еттинчи куни унинг номидан жонлиқ сўйилади ва исм қўйилади ҳамда сочи олинади”, дедилар.

Агар фарзанд туғилганидан сўнг етти кунда ақиқа қилишга имконият бўлмаса, 14 ёки 21 кунлигида қилинади. Бу муддат ичида ҳам имконият топилмаса, бошқа хоҳлаган вақтда қилса ҳам бўлади.

4. Чақалоқнинг сочини олиш
Ҳазрат Али ибн Аби Толиб (а.с) айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам набиралари Ҳасанга қўй сўйдилар ва “Эй Фотима уни сочини олгин ва сочини оғирлигича кумуш садақа қилгин”, дедилар.
Кейин мен уни ўлчовдим бир ёки ярим дирҳам (оғирлигича) чиқди”.

5. Чақалоқнинг танглайини кўтариш
Абу Мусо  айтади: “Ўғлим туғилганда уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот алайҳиссалом ўғлимга Иброҳим деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар. Унга барака тилаб дуо қилдилар”.

6. Хатна қилиш
Ўғил болани хатна қилиш суннатдир. Уни кечиктириш макруҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: “Хатна қилиш эркакларга суннат”, деганлар.

Уламолар: "Фарзанд етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади", дейдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
1,100004

Showing 30 of 84 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ Telegram kanali nima haqida?+

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ (@panjob_masjidi) — tgdio da Streaming va IPTV toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 6 980 obunachi bor.

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ (@panjob_masjidi) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @panjob_masjidi ga bepul obuna bo‘ling.

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ yaxshi Streaming va IPTV kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 6 980 obunachi bor. O‘xshash Streaming va IPTV kanallar bilan solishtiring.

ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @panjob_masjidi sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.