Амударё туманида арзонлаштирилган ярмаркалардаги савдо жараёнлари ўрганилди
Амударё тумани прокурори Р.Бауаддинов томонидан «Манғит деҳқон бозори»да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркалардаги савдо жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида ярмаркаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари, савдо жараёнларининг ташкил этилиши, бозор фаолиятини рақамлаштириш ҳолати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотлар нархи ва кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан фикр ва таклифлари тингланди.
Бундан ташқари, маиший коррупциянинг олдини олиш, тушумлар ва йиғимларни инсон омилисиз амалга ошириш мақсадида бозор ҳудудига ўрнатилган 16 та замонавий кузатув камерасининг «SMART BOZOR» дастурига улангани ҳамда солиқ органлари билан интеграция қилингани ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганиш якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, савдо жараёнларини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
✅|🌐
https://www.instagram.com/qr_prokuratura?utm_source=qr|✅ https://www.facebook.com/profile.php?id=61572480970806