Мулоҳаза🌿
Тасодифлар йўқ бу дунёда,
Учрашмадик иккимиз бекор.
Аллоҳимнинг режаларида,
Биз англамас буюк ҳикмат бор...
Сен қаерда — мен қайда эдик,
Гуё Қуёш, гӯё Ой — айро.
Буни Худо истамаганда,
Булармидинг қаршимда пайдо?..
Дуч келмайди дарёга дарё,
Қушлар сира кетмас тўқнашиб.
Борлигимни билгандек гӯё,
Келармидинг давонлар ошиб?..
Чарчагандим йўлларинг кутиб,
Мухаббатнинг кўзлари ожиз...
Мана энди бир лаҳза тўхтаб,
Гуё эски танишлардекмиз...
Сен қисматга ишонасанми?
Кўрганмисан мени қайдадир?
Билсанг, буни мўъжиза эмас
🦋Тақдир дерлар...азизим , тақдир! ✨
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК