#xabar #ish_taqsimoti
📢Илк магистрлар иш билан таъминланиб, илмий тадқиқотни давом эттириш имкониятига эга бўлди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари битирувчиларининг барчаси иш билан таъминланади ҳамда илмий тадқиқотларини давом эттиришни истаганларга ҳам муносиб имкониятлар берилади.
⏺Шу анаънага мувофиқ, Тошкент ислом институтининг илк магистратура босқичини тамомлаган 10 нафар битирувчининг барчаси юз фоиз иш билан таъминланди ва илмий ишларини давом эттиришлари учун турли таклифлар билдирилди.
🗣Хусусан, битирувчилар Фатво маркази, Диний идоранинг
ҳудудлардаги марказий вакилликлари ва илмий-тадқиқот марказларида мутахассис, шунингдек, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида ўқитувчи сифатида фаолият бошлайди.
✅Ушбу иқтидорли магистрлар келгусида илмий фаолиятларини ҳам давом эттиради. Хусусан, умумий ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган 3 нафар магистр Тошкент ислом институтида очилиши режа қилинган докторантура босқичига имтиёзли қабул қилиниши айтилди. Шунингдек, илк магистрларни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг докторантура таълим босқичига мақсадли қабул қилиш таклифи ҳам билдирилди.
⏺Таъкидлаш жоизки, рақамли технологиялар, хорижий тиллар ва чуқур диний-илмий билимга эга ушбу юқори малакали кадрлар соҳа ривожи ва аҳолининг диний-маърифий саводхонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади, иншо Аллоҳ.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📲OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
📱 📱
https://instagram.com/xojabuxoriy?igshid=gf3551lpqy22 📱
https://m.facebook.com/xojabuxoriy.madrasasi 📱
https://www.youtube.com/channel/UCxiey33f1Q0bm86Q9sketOg