➡️ Иш стажи кам бўлган пенсионерлар сони нега кўпаймоқда?
⚠️ Аҳоли ўртасидаги норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пенсияга бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Қонунчиликка кўра, тўлиқ пенсия тайинланиши учун:
🔹 эркакларга — 25 йил;
🔹 аёлларга — 20 йил иш стажи талаб этилади.
Агар фуқаронинг иш стажи белгиланган минимал стаж талабига етмаса, унга мавжуд стажига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш стажи билан пенсия тайинланади.
📊 Рақамларга эътибор беринг:
🔴2010 йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаганлар улуши 6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 фоизга етган;
🔴 бугун ҳар 3 нафар янги пенсионернинг 2 нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда;
🔴 умумий пенсионерлар таркибида бундай фуқаролар улуши 2010 йилдаги 3 фоиздан 2025 йилда 39 фоизга кўтарилган;
🔴 пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 миллион сўмгача миқдорда пенсия олади.
Мазкур ҳолатнинг асосий сабаблари:
🔴 норасмий ишлаш;
🔴 иш ҳақини «конвертда» олиш;
🔴 ижтимоий солиқ тўланмаслиги;
🔴 меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслиги;
🔴 айрим даврларда фуқароларнинг расмий иш билан қамраб олинмагани бўлиб қолмоқда.
☝️Пенсия миқдори расмий иш стажи, иш ҳақи ҳамда тўланган ижтимоий солиққа боғлиқ. Шунинг учун норасмий бандлик фақат бугунги даромад масаласи эмас — у эртанги пенсия миқдорига ҳам таъсир қилади.
https://gov.uz/uz/pj |
https://t.me/PensionFundRUz |
https://www.facebook.com/pensiyauzb/ |
https://www.instagram.com/pensiyauzb/ |
https://www.youtube.com/@pensiyauzb