"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов Telegram channel photo

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

@asakabank_pressaPublic Channel

Асакабанк Бошқарув раиси матбуот котиби Анвархонов Азизхон 📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22 Instagram: instagram.com/asakabank_pressa Facebook: facebook.com/share/19xFPoCS37/ YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5

Siyosato‘zbekOʻzbekiston

321

Last views

1.9k (1,882 subscribers)
A'zolar
—
Rating
57
Total Posts
Oct 20, 2026, 12:19 PM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel Name"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
Username@asakabank_pressa
CategorySiyosat
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar1,882
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#147854+184
Til reytingi
#950+4
Toifa reytingi
#2869+6

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 1.9K30 Days growth: +110.6%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:20261,871
22:09:20261,871
23:09:20261,871
24:09:20261,871
25:09:20261,901
26:09:20261,901
27:09:20261,901
28:09:20261,901
29:09:20261,901
30:09:20261,901
01:10:20261,901
02:10:20261,901
03:10:20261,901
04:10:20261,901
05:10:20261,901
06:10:20261,901
07:10:20261,901
08:10:20261,901
09:10:20261,901
10:10:20261,901
11:10:20261,901
12:10:20261,888
13:10:20261,888
14:10:20261,888
15:10:20261,888
16:10:20261,888
17:10:20261,888
18:10:20261,888
19:10:20261,888
20:10:20261,882
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:20261,907
Week of 30:03:20261,903
Week of 06:04:20261,899
Week of 13:04:20261,894
Week of 20:04:20261,884
Week of 27:04:20261,884
Week of 04:05:20261,884
Week of 11:05:20261,876
Week of 18:05:20261,876
Week of 25:05:20262,042
Week of 01:06:20262,032
Week of 08:06:20262,011
Week of 15:06:20262,011
Week of 22:06:20261,997
Week of 29:06:20261,997
Week of 06:07:20261,997
Week of 13:07:20261,962
Week of 20:07:20261,955
Week of 27:07:20261,939
Week of 03:08:20261,939
Week of 10:08:20261,909
Week of 17:08:20261,909
Week of 24:08:20261,890
Week of 31:08:20261,886
Week of 07:09:20261,886
Week of 14:09:20261,871
Week of 21:09:20261,901
Week of 28:09:20261,901
Week of 05:10:20261,901
Week of 12:10:20261,888
Week of 19:10:20261,882
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 20261,907
April 20261,884
May 20262,042
June 20261,997
July 20261,955
August 20261,890
September 20261,901
October 20261,882
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20261,882

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1🏦 Асакабанк ташаббуси билан Гулистон давлат университетида ёшлар била1.3K
  2. #2🏦 “Асакабанк” АЖнинг Автотранспорт Банк хизматлари марказида навбатда1.2K
  3. #3🏦 Асакабанкда ҳар пайшанба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси 1.2K
  4. #4🏦 Асакабанк ёшлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди849
  5. #5🏦 Асакабанк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб янги тартиб асосид809
  6. #6🏦 Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида тадб808
  7. #7🏦 Асакабанк Янгиариқда “таянч маҳалла” лойиҳаларини тадбиркорлар била797
  8. #8⚡️ Энди суд қарори чиққан кредитларда ҳам фоиз ҳисобланиши қайта тикла746
  9. #9⚡️Тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредит онлайн берилади, 200 млн сўмгач743
  10. #10МАТОНАТ, МЕҲНАТ ВА ИШОНЧ БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИНИ ЭМАС, АТРОФИДАГИЛАРНИНГ740

So'nggi postlar

Video
🏦 Асакабанкда Чакана бизнес департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

2026 йил 22 октябрь куни Асакабанк Бош офисида банкнинг Чакана бизнес департаменти томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, аҳолига таклиф этилаётган замонавий банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, чакана кредитлаш хизматларини ривожлантириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, автокредит, микроқарз, ипотека, таълим ва истеъмол кредитлари бўйича таклиф этилаётган қулай шартлар, янги кредит маҳсулотлари ҳамда аҳоли учун яратилган масофавий хизматлар имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, аҳоли омонатларини жалб қилиш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш, банкоматлар тармоғи ва банк хизматлари нуқталарини кенгайтириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилди.

Брифингда 2026 йил якунига қадар янги «Кредит карта» ва «Жамғарма» омонат маҳсулотларини жорий этиш, ипотека ва автокредитлаш кўламини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро пул ўтказмалари бўйича янги ҳамкорлар билан ишлашни йўлга қўйиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Асакабанк томонидан чакана бизнес йўналишида янги банк маҳсулотларини жорий этиш, аҳоли эҳтиёжларига мос замонавий молиявий ечимларни таклиф қилиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
321000
Photo1/14
🏦 Асакабанк раҳбарияти Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий ва саноат лойиҳалари билан танишди

Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида Шаҳрисабз шаҳрининг Бўстон ва Зиёкор маҳаллаларида Ижтимоий реестрда турувчи камбағал оилаларнинг яшаш шароити, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини шакллантириш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Шунингдек, шаҳарнинг Пиллакашлик маҳалласидаги саноат зонаси фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Китоб туманининг Денов маҳалласида эса лимончилик лойиҳаси ўрганилди. Ушбу йўналишда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ҳудудлардаги мавжуд имкониятларни ўрганиш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
460000
Photo1/2
🏦 Асакабанкда Чакана бизнес департаментининг 9 ойлик фаолияти натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади

22 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк” АЖда Чакана бизнес департаментининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари, аҳолига таклиф этилаётган чакана банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг давомида чакана кредитлаш, автокредит, микроқарз ва ипотека маҳсулотлари, таълим кредитлари, аҳоли омонатлари, халқаро пул ўтказмалари ҳамда банк хизматлари тармоғини кенгайтириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, 2026 йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулай молиявий имкониятлар яратишга қаратилган режалар тақдим этилади.

🎥 Брифинг Асакабанк Ахборот хизматининг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
503000
Photo1/2
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!

Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

🏦 Асакабанк жамоаси ҳам давлат тилимизнинг нуфузини юксалтириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иш фаолиятида ўзбек тилидан кенг фойдаланишни муҳим қадрият деб билади.

Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!

Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
498000
Video
🏦 Асакабанкнинг Кичик бизнесга хизмат кўрсатиш департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди

Бугун «Асакабанк» АЖда 2026 йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида банк томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар, кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш, тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, давлат дастурлари доирасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мижозлар базасини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва масофавий банк хизматларини ривожлантириш борасидаги натижалар ҳамда келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди.

🎥 Банкнинг кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фаолияти ва эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумотни брифинг видеолавҳаси орқали билиб олишингиз мумкин.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
470000
Photo1/2
🏦 Асакабанкнинг Кичик бизнесга хизмат кўрсатиш департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг ўтказилади

2026 йил 21 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк" АЖ Бош офисида банкнинг жорий йилнинг тўққиз ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгуси вазифаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, тадбиркорларга таклиф этилаётган "Бизнес онлайн кредит", "Осон кредит", "Ёш тадбиркор" ва "Келажакка қадам" каби молиявий маҳсулотлар, бизнес ипотека ҳамда автокредит йўналишларида яратилган имкониятлар хусусида сўз юритилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш, QR-кодлардан фойдаланишни ривожлантириш ва масофавий банк хизматларини такомиллаштириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилади.

🎥 Брифинг "Асакабанк" Ахборот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
476000
Photo1/2
21-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasining Birinchi xonimi, “Zamin” xalqaro jamoat fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva Samarqand shahrida bo‘lib o‘tadigan “Bolalar farovonligiga investitsiya: Kelajak avlodlar barqaror va adolatli taraqqiyoti sari yo‘l” Jahon sammitida ishtirok etib, nutq so‘zlaydi.

Ikki kun davom etadigan ushbu anjuman 100 dan ortiq davlat vakillarini bir maydonga jamlaydi. Jumladan, BMT, JSST, Xalqaro bolalar onkologlari jamiyati, Yevropa onkologiya maktabi va boshqa xalqaro tashkilot vakillari, qator davlatlarning sog‘liqni saqlash sohasi rahbarlari, shuningdek, olimlar, mutaxassislar hamda jamoatchilik faollari ishtirok etadi.

Sammit doirasida bolalar salomatligi, ta’limi, ijtimoiy himoyasi va xavfsizligiga investitsiyalarni kuchaytirish masalalari muhokama qilinadi.
—
21 октября Первая леди Республики Узбекистан, председатель Попечительского совета международного общественного фонда «Zamin» Зироат Мирзиёева примет участие и выступит с речью на Всемирном саммите «Инвестиции в благополучие детей: путь к устойчивому и справедливому развитию будущих поколений» в Самарканде.

Двухдневный саммит объединит представителей более 100 государств. В нем примут участие представители ООН, ВОЗ, Международного общества детских онкологов, Европейской школы онкологии и других международных организаций, руководители органов здравоохранения ряда стран, ученые, специалисты и общественные деятели.

Участники саммита обсудят расширение инвестиций в здоровье, образование, социальную защиту и безопасность детей.

Facebook|Instagram|X
430000
Video
🏦 Асакабанкда она тилимизга бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Асакабанкнинг Пойтахт банк хизматлари марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Ботиржон Эргашев меҳмон сифатида иштирок этди. У ўз чиқиши давомида она тилимизнинг гўзаллиги, бойлиги ва жозибасини тараннум этувчи, қалбларга илиқлик бағишлайдиган ижодига мансуб шеърларини ўқиб берди.

Самимий мулоқот ва шеъриятга бой тарзда ўтган учрашувда ўзбек тилининг миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва маънавий қадриятларимизни ифода этувчи бебаҳо мерос экани алоҳида таъкидланди. Она тилимизни ҳурмат қилиш, унинг софлигини асраб-авайлаш, бой имкониятларидан тўғри фойдаланиш ҳамда келажак авлодларга янада бойитган ҳолда етказиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз экани қайд этилди.

Зеро, она тилимизни ҳурмат қилиш ва уни асраб-авайлаш миллий қадриятларимизга бўлган эҳтиромнинг муҳим ифодасидир. Асакабанк жамоаси учун миллий қадриятларимизга ҳурмат, маънавий меросимизни асраб-авайлаш ва она тилимизни эъзозлаш корпоратив маданиятнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
510000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти Қўшкўпирда ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш чораларини ўрганди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров иштирокида ишсиз хонадонларни хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида фуқаро Тожиев Ойбекка касб-ҳунар ўрганиш ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича маслаҳатлар берилди. Жумладан, унинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тикув машинаси харид қилиш имкониятлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, фуқаро Абдукаримова Шаҳноза хонадон даромадини ошириш мақсадида чорва моллари сонини кўпайтириш ҳамда 50 та товуқ харид қилишга эҳтиёж борлигини билдирди. Мазкур масала юзасидан маҳалла банклари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Бундай ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад — ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва хонадонлар даромадини оширишга кўмаклашишдан иборат.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
371000
Video
🏦 Асакабанкнинг 2026 йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди

Бугун «Асакабанк» АЖнинг 2026 йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари, бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳамда асосий молиявий натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида банкнинг эришган натижалари, молиявий барқарорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалари юзасидан маълумот берилди.

🎥 Банк фаолиятига оид батафсил маълумотлар билан брифинг видеолавҳаси орқали танишишингиз мумкин.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
491000
Photo
Эълон! «Асакабанк» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

«Асакабанк» АЖ Кенгашининг 2026 йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ, 5 ноябрь куни соат 15:00 да Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилишда «Асакабанк» АЖ Бошқарув раисини тайинлаш масаласи бўйича Банк Кенгашининг тавсияларини кўриб чиқиш, шунингдек, Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинади.

Йиғилиш Тошкент шаҳри, Tashkent City ҳудудида жойлашган Asaka Tower биносидаги Банк бош офисида бўлиб ўтади.

Акциядорларни йиғилиш ҳақида хабардор қилиш учун реестр 14 октябрь, йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри эса 30 октябрь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар йиғилиш кун тартибига оид материаллар билан Банкнинг бош офисида танишишлари мумкин. Қўшимча маълумот олиш учун «Асакабанк» АЖ Корпоратив муносабатлар хизматига (+998 78) 147-65-65 телефон рақами (ички рақамлар: 1151, 1131) орқали мурожаат қилиш мумкин.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
582000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти Олтинсойда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Бўстон маҳалласида Асакабанк Бошқаруви раисининг ўринбосари Навфал Пўлатов иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, уларни қийнаётган муаммолар ва бизнесни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни ҳал этиш, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес вакилларига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Асакабанк тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни изчил давом эттиради.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
543000
Photo
🏦 Асакабанкнинг 2026 йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари бўйича брифинг ўтказилади

2026 йил 15 октябрь куни соат 09:30 да «Асакабанк» АЖ Бош офисида банкнинг жорий йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари, асосий молиявий кўрсаткичлари ҳамда бизнес-режа ижросига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг давомида банкнинг активлари, кредит портфели, капитал базаси, мижозлар омонатлари, даромадлари ва соф фойдаси бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар юзасидан ахборот тақдим этилади.

🎥 Брифинг Асакабанк Ахборот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
495000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти Ғаллаоролда тадбиркорлар билан учрашди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида Асакабанк Бошқаруви раисининг ўринбосари Шерзод Хайруллаев иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, уларни қийнаётган масалалар ва бизнесни янада ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий кўмак олиш имкониятлари ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни ҳал этиш ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Асакабанк тадбиркорлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ишларни изчил давом эттиради.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
586000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти Зарафшон шаҳрида тадбиркорлар фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида Асакабанк Бошқаруви раисининг ўринбосари Пўлатов Навфал иштирокида “Янги Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг мавжуд фаолияти, бизнесни ривожлантириш бўйича режалари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувлар жараёнида ҳар бир тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, улар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, фаолиятни кенгайтириш ва янги имкониятларни ишга солиш юзасидан фикр алмашилди.

Асакабанк раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини молиявий жиҳатдан рағбатлантириш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда банк ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай манзилли учрашувлар тадбиркорлар билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва бизнесни ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube
540000
Photo
Зарафшонда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Асакабанк раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда шаҳарда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш, бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, бизнес фаолиятини кенгайтириш бўйича режалари ҳамда таклифларини билдирдилар. Банк мутасаддилари томонидан молиявий хизматлар ва тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туман штаби, маҳалла банкирлари ва тегишли масъуллар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш ва ҳар бир масала бўйича амалий натижага эришиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув давомида билдирилган таклифлар асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликни давом эттириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.

Асакабанк ҳудудларда тадбиркорлар билан бевосита ишлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишни давом эттирмоқда.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
148000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти Шаҳрисабз шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Шаҳрисабз шаҳрида шаҳар ҳокими Шерзод Бўриeв, “Асакабанк” АЖ ва бириктирилган тижорат банклари раҳбарлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ва таклифлари тингланиб, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, солиқ ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Кўтарилган масалаларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида амалий ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, туман штаби, маҳалла банкирлари ва тегишли масъуллар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ўрганиш ва ҳар бир масала бўйича амалий натижага эришиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Асакабанк ҳудудларда тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш бўйича манзилли ишларни давом эттирмоқда.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
234000
Photo
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ижроси доирасида Асакабанк раҳбарияти Бухорода манзилли ишларни олиб бормоқда

10 сентябрь куни Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев Бухоро вилоятида тадбиркорлар ва аҳоли билан манзилли ишлаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди.

☑️ Куннинг биринчи қисмида Марказий банк Раиси бошчилигида Ғиждувон туманида тадбиркорлар ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг кредит олиш, айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мурожаатлари бевосита тингланди.

Мулоқотларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадли меҳнатга жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли банклар ва масъул ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

☑️ Шундан сўнг «Agrostar» узумчилик лойиҳаси фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Лойиҳа доирасида узум етиштириш ҳажмини ошириш, мавжуд майдонлардан самарали фойдаланиш ҳамда фаолиятни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Тадбиркорнинг молиявий эҳтиёжлари ўрганилиб, лойиҳани ривожлантириш учун қўшимча 5 млрд сўм молиялаштириш бўйича келишувга эришилди.

☑️ Кейинги манзилда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари билан WBM лойиҳаси муҳокама қилиниб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, лойиҳани янада ривожлантириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

☑️ Куннинг иккинчи қисмида Бухоро шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда кредитлаш ва банк хизматлари, бизнесни ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун аукцион орқали ер сотиб олиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, тадбиркорларнинг 150 млн сўм ва 50 млн сўм миқдорида кредит ажратиш, савдо фаолиятини ривожлантириш учун 30 млн сўм молиялаштириш, шунингдек, заргарлик фаолияти учун бино масаласи бўйича мурожаатлари алоҳида ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

☑️ Кун якунида Бухоро шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан мулоқот ўтказилди. Унда Президентимиз ташаббуси асосида жорий этилган янги тизимнинг мазмун-моҳияти, маҳалла банкирларининг аҳоли ва тадбиркорлар билан манзилли ишлаши, ташаббусларни лойиҳага айлантириш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

🏦 Асакабанк ҳудудларда тадбиркорлар ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни кабинетда эмас, жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда ҳар бир мурожаатни амалий натижага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
464000
Photo
“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентда Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида нутқ сўзлади.

“Бугун ахборот чегара билмайди. Бир воқеа ҳақидаги хабар саноқли сонияларда миллионлаб одамларга етиб боради. Бироқ ахборот билан бирга ёлғон, манипуляция, фейк хабарлар ва ахборот хуружлари ҳам тез тарқалмоқда. Шунинг учун бугун журналистика олдидаги энг муҳим вазифалардан бири — ишончли ахборотни таъминлашдир”, — деди у.
Шерзод Асадов сунъий интеллектнинг журналистикага жадал кириб келаётганига ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект журналистнинг ўрнини босмайди, аксинча, унинг имкониятларини кенгайтиради.

“Технологиялар қанчалик ривожланмасин, журналистиканинг асосий мезонлари — ҳақиқат, холислик, виждон ва инсон манфаатига хизмат қилиш тамойиллари ўзгармаслиги керак”, — деди Президент матбуот котиби.

У, шунингдек, замонавий журналистиканинг бугунги глобал муаммолардан бири сифатида ҳақиқий сўз эркинлиги инқирози масаласини кўтарди. Айрим ҳолларда сўз эркинлигининг сиёсий босим воситасига айланиши журналистиканинг холислиги ва ишончлилигига путур етказаётганини қайд этди.

Ш.Асадовга кўра, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас. Аксинча, бу — фактларга таяниш, воқеаларни холис таҳлил қилиш ва жамият билан очиқ мулоқот ўрнатишдир.

Президент матбуот котиби журналистнинг вазифаси фақат ахборот етказиш билан чекланмаслигини ҳам таъкидлади. Журналист одамларнинг дарду ташвишини эшитади, муаммоларини кўтаради ва жамоатчилик овозининг давлат идораларига етиб боришини таъминлайди.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
508000
Photo
🏦♟️ Асакабанк ходими шахмат бўйича очиқ чемпионатда 2-ўринни эгаллади

22 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ташкил этилган “Chess Board Open Championship of Uzbekhydroenergo JSC” очиқ чемпионати доирасида вазирлик ва ташкилотларнинг марказий аппарат ходимлари ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада Асакабанк шарафини ҳимоя қилган Чакана бизнес департаменти менежери Сулайманов Даврон муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.

🥈 Юқори натижа учун ҳамкасбимиз 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Даврон Сулаймановни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз! Асакабанк жамоаси нафақат банк соҳасида, балки интеллектуал спорт майдонларида ҳам муносиб натижаларни қайд этаётганидан фахрланамиз.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
587000
Video
🏦 Асакабанк Янгиариқда “таянч маҳалла” лойиҳаларини тадбиркорлар билан бирга амалга оширишга киришди

Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги Шихбоғи маҳалласи “таянч маҳалла” сифатида танлаб олинган бўлиб, унинг имкониятларидан келиб чиқиб қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Асакабанк Бошқаруви Раиси ўринбосари С.Талибджанов бошчилигидаги банк вакиллари туман ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллада тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилиб, тадбиркорларга уларда иштирок этиш имкониятлари тушунтирилди.

Хусусан, микросаноат маркази, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, интенсив мевали боғ ҳамда бошқа тадбиркорлик лойиҳаларини маҳаллий бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббуслар натижасида 155 та янги иш ўрни яратиш, 20 та микролойиҳани амалга ошириш ва 415 нафар аҳолининг даромадини ошириш кўзда тутилган.

🏦 Асакабанк тадбиркорлар билан ҳамкорликда Шихбоғини иқтисодий фаол, янги иш ўринлари ва даромад манбаларига эга “таянч маҳалла”га айлантиришга кўмаклашади.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
797000
Video
🏦 Асакабанкда раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

Асакабанкда раҳбарият иштирокида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, касбий ривожланиши, малакасини ошириш, замонавий банк тизимидаги имкониятлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ёшларнинг банк фаолиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
633000
Video
МАТОНАТ, МЕҲНАТ ВА ИШОНЧ БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИНИ ЭМАС, АТРОФИДАГИЛАРНИНГ ҲАМ ҲАЁТИНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН

Самарқанд шаҳри Боғибаланд маҳалласида яшовчи Сурайё опа 36 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланади. II гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, у ҳаётий қийинчиликлар олдида тўхтаб қолмади. Аксинча, уйидаги битта тикув машинасидан бошланган меҳнатини бугун ўз цехига айлантира олди.

20 йил аввал Сурайё опа уй шароитида бир дона тикув машинаси билан ишлаётган эди. Кейинчалик Асакабанкдан кредит олиб, қўшимча тикув машиналари харид қилди ва биринчи ишчиларини ишга олди. Меҳнат ва ҳаракат ўз натижасини берди. Даромади ошиб, олинган кредитни белгиланган уч йилни кутмасдан, бир йилга етмай тўлиқ қайтарди. Шундан кейин ишини янада кенгайтириш мақсадида Асакабанк молиявий кўмагидан яна фойдаланди. Янги ускуналар харид қилинди, цех кенгайди ва янги иш ўринлари яратилди.

Бугун Сурайё опанинг цехида 4 нафар ходим меҳнат қилмоқда, ҳар бир уста эса иккитадан шогирд тайёрламоқда. Энг муҳими, у 36 йиллик фаолияти давомида 40–50 нафарга яқин шогирд етиштирди. Уларнинг кўпчилиги бугун мустақил цех очиб, ўз навбатида бошқа инсонларни иш билан таъминламоқда.

Сурайё опа тайёрлаётган маҳсулотлар Самарқанд бозорларида сотилиши билан чекланиб қолмаган. АҚШ ва Россиядан ҳам махсус буюртмалар қабул қилиниб, тайёр кийимлар хориждаги мижозларга етказиб берилмоқда.

Бугун ушбу кичик цехнинг ойлик даромади 40–50 млн сўмга, соф фойдаси эса 15–20 млн сўмга етган.
Сурайё опанинг ҳаёт йўли бир ҳақиқатни кўрсатади. Имконият чекланган бўлиши мумкин, аммо инсоннинг интилиши, меҳнати ва орзуларига чегара йўқ.

🤩 Бир пайтлар битта тикув машинаси билан бошланган меҳнат бугун нафақат бир оиланинг даромад манбаи, балки ўнлаб шогирдларнинг касб эгаллаши, янги тадбиркорлар ва иш ўринлари пайдо бўлишига сабаб бўлган катта ҳаракатга айланди.

❤️ Асакабанк инсоннинг ўз кучига бўлган ишончи молиявий имконият билан қўллаб-қувватланса, кичик қадамлар ҳам катта натижаларга айланишига ишонади.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
740000
Video
Prezidentning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti: birinchi qadamdan boshlab katta biznesga aylangunga qadar qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan ulkan imkoniyatlar yaratilmoqda.
—
Открытый диалог Президента с предпринимателями: создаются огромные возможности для всесторонней поддержки – от первых шагов до становления крупного бизнеса.

https://president.uz/| https://www.facebook.com/Mirziyoyev/| https://www.instagram.com/mirziyoyev_sh/| https://www.youtube.com/channel/UC61Jnumjuz8NXhSuLoZD2xg| https://x.com/president_uz
444000
Video
🏦🏢 Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида Ургутда янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган «INNOVATION TRADE INVEST» МЧЖ гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Илгари корхона ўз маҳсулотлари учун зарур қадоқларни четдан ёки бошқа ҳамкорлардан харид қилар эди. Кейин тадбиркор қадоқларни ҳам ўз корхонасида ишлаб чиқаришни мақсад қилиб, янги лойиҳани амалга оширишга киришди.

Бу режани амалга оширишда молиявий кўмак кўрсатди, гаров таъминоти масаласида эса https://t.me/trkuz_official кафиллик тақдим этди. Натижада Хитойдан замонавий технология асосида ишлайдиган қадоқлаш ускунаси олиб келиниб, сўнгги 3–4 ойдан буён корхонанинг ўзида қадоқ ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни шу ернинг ўзида қадоқлаш йўлга қўйилди.

Янги ишлаб чиқариш билан бирга 60 дан ортиқ иш ўрни ҳам яратилди. Энг аҳамиятлиси, корхонада бир маҳалланинг ўзида яшайдиган 40 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Корхона автобуси уларни ҳар куни уйлари олдидан ишга олиб келади. Аёллар иш излаб узоққа бормайди, ўз ҳудудида меҳнат қилиб, оиласига даромад олиб киради.

Айнан шу натижа Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда билдирган https://t.me/Press_Secretary_Uz. Давлатимиз раҳбари сўнгги беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берилиб, бунинг учун 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинганини таъкидлар экан, бу саъй-ҳаракатларнинг замирида тадбиркорларга шароит яратиш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш ва одамларни узоққа бормасдан, ўз маҳалласининг ўзида даромадли қилиш мақсади турганини қайд этди.

Ургутдаги ушбу лойиҳада бу мақсаднинг натижаси аниқ кўриниб турибди — тадбиркорнинг ишлаб чиқариши кенгайди, янги иш ўринлари очилди ва бир маҳалланинг 40 нафар хотин-қизи ўз ҳудудида меҳнат қилиб, даромад топиш имконига эга бўлди.

Лойиҳа ёшлар учун ҳам янги имконият очди. Корхонада бош мутахассис бўлиб ишлаётган ёшлардан бири аввал иш излаб Туркия ёки Россияга кетишни режалаштирган эди. Ургут эркин иқтисодий зонасида ёшлар учун иш ўринлари очилганидан хабар топгач, хорижга кетиш ўрнига шу корхонада ишлашни танлади.

Шу тариқа Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмаги бир тадбиркорнинг янги лойиҳасини амалга ошириш билан чекланмади. У янги ишлаб чиқариш, 60 дан ортиқ иш ўрни, бир маҳалланинг 40 нафар хотин-қизи учун даромад манбаи ва ёшлар учун ўз юртида меҳнат қилиш имкониятига айланди.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
536000
Photo
⚡️Тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредит онлайн берилади, 200 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, 10 млрд сўмлик кредитда гаров юки камаяди ва банклар балансидаги 9 трлн сўмлик мулклар имтиёзли сотилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида банклар, кредитлаш ва бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга оид бир қатор муҳим янгиликлар https://t.me/Press_Secretary_Uz.

☑️ Аввало, сўнгги беш йилда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 баравар ошиб, 450 трлн сўмга етгани қайд этилди. Банклар кредит портфелида кичик бизнеснинг улуши эса 45 фоиздан 63 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 трлн сўм ресурс ажратилган.

☑️ Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз лойиҳалари учун хорижий банклардан мустақил равишда 1 млрд доллар маблағ жалб қилган.

☑️ Энди тадбиркорларни кредитлашда янги рақамли механизм кенг қўлланади. Яқинда ишга туширилган “ https://t.me/bankxabar” орқали тадбиркор битта ариза қолдиради, банклар эса уни мижоз сифатида жалб қилиш учун ўзаро рақобат қилади. Энг муҳими, бизнесни энди бошлаётган тадбиркорлар 5 млрд сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади.

☑️ Бизнеснинг ривожланиш босқичига қараб алоҳида молиявий қўллаб-қувватлаш тизими ҳам жорий қилинади. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётган корхоналар учун эса “Бизнес юксалиш” дастурлари ишлайди. “Бизнес старт” доирасида тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисоботларни тайёрлаш ўргатилади. Бу мақсадга 100 млрд сўм ажратилади, тайёр бизнес-режа тақдим этилади ва 200 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш имконияти яратилади.

☑️ Тадбиркорлар учун энг катта муаммолардан бири бўлган гаров масаласида ҳам янги “контр-кафолат” тизими жорий этилади. Унга кўра, 10 млрд сўмгача кредит олишда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси ва 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Натижада тадбиркорнинг ўзига кредит учун 25 фоиз гаров таъминотини топиш кифоя қилади.

☑️ Банклар балансида турган активлар бўйича ҳам катта ўзгариш бўлади. Қиймати 9 трлн сўм бўлган 2,5 мингта банк мулкини чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Бундай мулкни сотиб олган тадбиркор бир йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўламайди.

☑️ Экспортчилар учун банк ҳисобварақлари билан боғлиқ тартиб ҳам енгиллаштирилади. Агар экспорт бўйича муддати ўтган қарзни қоплаш учун йил якунига қадар банк ҳисобварағига валюта қўйилса, ушбу маблағ экспорт тушуми сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, товар учун тўлов ҳали келмаган бўлса ҳам экспортга қўйилган чеклов бекор қилинади, инвойсда 50 фоиз олдиндан тушум бўлиши талаби олиб ташланади. Савдо уйлари ва дистрибьюторлар орқали экспортда валюта тушумини таъминлаш муддати эса 180 кундан 365 кунга узайтирилади.

☑️ Туризм соҳасида ҳам банклар орқали янги молиялаштириш механизми йўлга қўйилади. Меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилиб, тадбиркорларга миллий валютада 10 йил муддатга йиллик 16 фоизли кредитлар берилади. Шунингдек, 50 тадан кўп жойлаштирув ўрнига эга меҳмонхоналарга нақд хорижий валютани қабул қиладиган банкоматларни банкларнинг ўзи ўрнатиб беради.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
743000
Photo
🏦 Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ учрашув ташкил этилди. Унда тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган масалалар, таклиф ва мурожаатларини банк раҳбариятига бевосита билдирдилар. Кўтарилган айрим масалалар юзасидан жойида тушунтириш ва тавсиялар берилиб, қўшимча ўрганишни талаб қилган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилди.

Шунингдек, бизнесни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини ривожлантириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш учун банк томонидан тақдим этилаётган молиявий имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича масъуллар томонидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
808000
Photo
🏦 «Асакабанк» раҳбарияти Наманган вилоятининг Поп ва Уйчи туманлари маҳаллаларида аҳоли билан жойига чиққан ҳолда учрашувлар ўтказди

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Долзарб 40 кунлик» доирасида жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.

Шу муносабат билан «Асакабанк» АЖ Бошқаруви раиси в.в.б. Суръат Закиров Наманган вилоятининг Поп ва Уйчи туманлари маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан жойига чиққан ҳолда учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилиб, ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ чоралар белгилаш ва масъуллар иштирокида уларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

«Асакабанк» томонидан «Долзарб 40 кунлик» доирасида аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
353000
Photo
🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!

Мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва жонажон Ватанимиз равнақи йўлида "Инсон қадри учун" эзгу ғояси асосида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларингиз, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларингиз ҳамда халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган улкан бунёдкорлик ишларингиз бардавом бўлсин.

Сизнинг ташаббусингиз билан давлат хизматини замонавий бошқарув тамойиллари асосида такомиллаштириш, профессионал, очиқ ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган самарали давлат бошқаруви тизимини барпо этиш, натижадорлик ва масъулиятни устувор мезонга айлантириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин.

Яратганнинг ўзи Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, куч-ғайрат ва эзгу мақсадларингизни рўёбга чиқаришда мададкор бўлсин.

#Mirziyoyev
#XalqPrezidenti

📱 https://www.instagram.com/asakabank_pressa?igsh=NDAyOXpieGZqd2Zt📱 https://www.facebook.com/share/16VTWaJ89u/📺 https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5X7Db
583000

Showing 30 of 57 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов Telegram kanali nima haqida?+

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов (@asakabank_pressa) — tgdio da Siyosat toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 1 882 obunachi bor.

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов (@asakabank_pressa) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @asakabank_pressa ga bepul obuna bo‘ling.

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов yaxshi Siyosat kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin "Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 1 882 obunachi bor. O‘xshash Siyosat kanallar bilan solishtiring.

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @asakabank_pressa sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.