▪️Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойидаги ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозини юқорига қайта кўриб чиқди. Бироқ инфляция ва ташқи иқтисодий тақчиллик бўйича кутилмалар ҳам оширилди.
☑️Янги прогнозга кўра:
▪️2026 йилда ЯИМ ўсиши 6,8 фоиздан 7,8 фоизга оширилди;
▪️2027 йилда эса 6 фоиздан 6,5 фоизга кўтарилди.
Таққослаш учун, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган.
ИНФЛЯЦИЯ ВА ИШСИЗЛИК БЎЙИЧА ПРОГНОЗЛАР
▪️ХВЖ 2026 йил учун инфляция прогнозини 6,8 фоиздан 6,9 фоизга, 2027 йил учун эса 5 фоиздан 5,7 фоизга оширди.
Шу билан бирга, ишсизлик даражаси 2025 йилдаги 4,8 фоиздан 2026 йилда 4,3 фоизга, 2027 йилда эса 3,8 фоизга пасайиши кутилмоқда.
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ТАҚЧИЛЛИК ҲАМ ОШАДИ
▪️Жамғарма тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги бўйича прогнозини ҳам ўзгартирди: 2026 йил учун ЯИМнинг 3,2 фоизидан 5,1 фоизига; 2027 йил учун 3,6 фоизидан 4,6 фоизига оширилди.
Аввалроқ ХВЖ тақчилликнинг қисқаришини экспорт ҳажмининг юқорилиги ва хориждан пул ўтказмалари кўпайиши билан изоҳлаган эди. Янги прогнозда эса ҳар икки йил учун ташқи иқтисодий тақчиллик аввал кутилганидан юқорироқ баҳоланмоқда.
☝️🏻Аввалги постларимизда Жаҳон банкининг Ўзбекистон иқтисодий ўсиши бўйича прогнозлари ҳақида ёзган эдик.
👉 @bankirkundaligi 👈











