Тошкентнинг бир туманида 2 502 та хонадондан газсиз қолади
2026 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги бир нечта маҳаллада табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Соат 10:00 дан 18:00 гача давом этадиган узилиш маънан эскирган газ тақсимлаш пунктини янгисига алмаштириш ишлари билан боғлиқ.
"Ҳудудгаз пойтахт" газ таъминоти филиали маълумотига кўра, "Қурувчилар" маҳалласидаги коттежларда 156 та хонадон, "Фароғатли" маҳалласидаги кўп қаватли уйларда 1 054 та хонадон газсиз қолади.
Шунингдек, "Хонободтепа" маҳалласининг Хонободтепа 2-тор кўчасидаги 280 та хонадон, "Хонтепа" маҳалласининг Хонобод кўчасидаги 466 та хонадонда газ таъминоти тўхтатилади.
"Номданак" маҳалласидаги Номданак 1-, 2-, 3-, 4- ва 5-Буюк авлод кўчаларида жойлашган 294 та хонадон ҳамда "Суғдиёна" маҳалласининг Суғдиёна-4 кўчасидаги 252 та хонадон ҳам вақтинча газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Instagram /
Рус тилида ўқинг