Buxoro 24 | Расмий канал Telegram channel photo

Buxoro 24 | Расмий канал

@buxoro24uzbPublic Channel

Бухорода ҳақиқий журналистика! Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар. Тижорат таклифи учун: @bmup88

4.6k

Last views

108.7k (108,663 subscribers)
A'zolar
—
Rating
49
Total Posts
Oct 16, 2026, 11:49 AM
Yangilangan
Apr 15, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameBuxoro 24 | Расмий канал
Username@buxoro24uzb
CategoryBiznes yangiliklari
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar108,663
Channel TypePublic Channel
Created15-apr, 2026
Last Updated16-okt, 2026 • 5 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#9301-2
Til reytingi
#96O'zgarish yo'q
Toifa reytingi
#200+8

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 108.7K30 Days growth: +30.4K38.8%
09/1709/2209/2710/0210/0710/1210/16
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
17:09:202678,293
18:09:202678,293
19:09:2026102,343
20:09:2026102,343
21:09:2026102,343
22:09:2026102,343
23:09:2026102,343
24:09:2026102,343
25:09:2026102,343
26:09:2026102,343
27:09:2026102,343
28:09:2026102,343
29:09:2026102,343
30:09:2026102,343
01:10:2026102,343
02:10:2026102,343
03:10:2026102,343
04:10:2026102,343
05:10:2026102,343
06:10:2026102,343
07:10:2026102,343
08:10:2026102,343
09:10:2026102,343
10:10:2026102,343
11:10:2026102,343
12:10:2026102,343
13:10:2026102,343
14:10:2026102,343
15:10:2026102,343
16:10:2026108,663
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 13:04:202678,094
Week of 20:04:202678,094
Week of 27:04:202676,368
Week of 04:05:202676,368
Week of 11:05:202676,368
Week of 18:05:202676,368
Week of 25:05:202676,368
Week of 01:06:202676,368
Week of 08:06:202676,368
Week of 15:06:202676,368
Week of 22:06:202676,368
Week of 29:06:202677,019
Week of 06:07:202677,019
Week of 13:07:202677,019
Week of 20:07:202677,019
Week of 27:07:202677,019
Week of 03:08:202677,019
Week of 10:08:202677,019
Week of 17:08:202680,275
Week of 24:08:202680,275
Week of 31:08:202671,801
Week of 07:09:202678,293
Week of 14:09:2026102,343
Week of 21:09:2026102,343
Week of 28:09:2026102,343
Week of 05:10:2026102,343
Week of 12:10:2026108,663
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202678,094
May 202676,368
June 202676,368
July 202677,019
August 202671,801
September 2026102,343
October 2026108,663
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
2026108,663

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1❗️ Эндиликда ЗАГСсиз шаръий никоҳ ўқиганлар 22 миллион сўмгача жаримаг15.7K
  2. #2Бухоро вилояти пахта топшириш режасини бажарди14.5K
  3. #3Кучли шамол бошланди.13.4K
  4. #4Қадимги Бухорода..12.9K
  5. #5Тиббиёт олий таълим муассасалари ҳам супер-контрактга қабулни бошлади:12.8K
  6. #6👩‍👩‍👦 Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн кишидан ошди — аҳоли бир йилда 6912.5K
  7. #7Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?12.5K
  8. #8❗️Балиқ истеъмол қилиш организм учун фойдали12.4K
  9. #9КРЕДИТ НИМА?11.9K
  10. #10Инфаркт ва инсултга олиб келувчи 3 та асосий хато11.6K

So'nggi postlar

Photo1/2
Бухорода хусусий университетнинг 20 ёшли талабаси ахлоқсизлиги учун жаримага тортилди

Бухоро шаҳар жиноят ишлари бўйича суди қарорига кўра, Шофиркон тумани Боғиафзал маҳалласида яшовчи, ХХХ нодавлат университетининг 20 ёшли талабаси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, сентябрь ойида Бухоро шаҳрида у жинсий алоқа учун 900 минг сўм пул олган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, 1 миллион 320 минг сўм жарима тайинлаган.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизнинг тарбияси, одоб-ахлоқи ва бўш вақтини қандай ўтказаётганига бефарқ бўлманг. Уларнинг таълим олиши, яшаш шароити ва атрофидаги муҳитга доимий эътибор қаратинг. Фарзандни олис ҳудудга ўқишга юборишнинг ўзи етарли эмас — унинг ҳаёти, хавфсизлиги ва келажаги учун ҳам масъулиятни ҳис қилиш муҳим. Фарзанд тарбиясидаги эътибор ва ота-онанинг доимий назорати уни турли салбий ҳолатлардан асрашда муҳим ўрин тутади.

👉Бухорода фан ва таълим
4,5600023
Video
👶 Ота-боболаримиз 40 кунлик «чилла»ни бекорга жорий қилишмаган

​Халқимизда қадимдан сақланиб келаётган 40 кунлик чилла сақлаш одати фақатгина урф-одат эмас, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга.

​Бу давр нега она ва бола саломатлиги учун муҳим экани, ундан кўзланган асосий мақсадлар ва фойдалари ҳақида видеода батафсил танишинг.


👉 Каналга уланиш 👈
4,9400010
Photo1/2
💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси

Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 060-12 115 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 11 985 -12 050 сўм атрофида бўлмоқда.

👉 Каналга уланиш 👈
6,210003
Photo1/2
БУГУН ЎЗБЕКИСТОНДА МАГНИТ БЎРОНИ КУЗАТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

Сешанба куни 5 баллик геомагнит бўрон прогноз қилинмоқда. У тунги ва кундузги вақтларда кузатилиши кутилмоқда.

Магнит бўронлари пайтида бош оғриғи кузатилиши мумкин.

👉Каналга уланиш👈
6,330002
Photo1/2
#ТЕЗКОР
⚡️Ким Чен Ин комага тушгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хорижий нашрлар, жумладан, The Sun маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мияга қон қуйилиши оқибатида комага тушгани ва шошилинч равишда Пекиндаги шифохонага олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ушбу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Шимолий Корея ва Хитой расмийлари унинг соғлиғи ёки шифохонага ётқизилгани ҳақида баёнот бермаган.

👉Каналга уланиш👈
8,4200020
Video
19 октябрь куни соат 19:05 да Қибрай туманидаги «Aksa Toshkent» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши оқибатида ҳимоя тизими ишга тушиб, станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайди.

Натижада Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларида электр таъминотида узилиш кузатилди.

Масъуллар фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликни сўради.

👉Каналга уланиш👈
9,2900021
Photo1/2
Бухорода Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарори билан буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қарор 2030 йилда аллома таваллудининг 1050 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Марказда Ибн Синонинг тиббий мероси ўрганилиб, унинг илмий хулосаларини замонавий тиббиёт амалиётида қўллаш бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Шунингдек, хорижда сақланаётган қўлёзмаларни жамлаш, таржима қилиш ва уларнинг электрон платформасини яратиш, халқаро илмий тадбирлар ҳамда тиббиёт ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган.
2026–2030 йилларда алломанинг «Мўъжаз ал-Қонун», «Қонунча», «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо» ва «Шарқ фалсафаси» каби асарлари араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиниб, босма ва электрон шаклда нашр этилади.

Шунингдек, 2026 йил октябрь ойида Тошкентда «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилиши, хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар ташкил этилиши белгиланган.

Аллома меросини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 2028 йил март ойига қадар Бухоро вилоятида унинг машҳур «Тиб қонунлари» асарига бағишланган маҳобатли монумент барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Қарорда Ибн Синонинг болалиги ҳақида «Ҳусайн» номли бадиий фильм яратиш, ёшлар учун сунъий интеллект ва замонавий технологиялар асосида видеоконтентлар тайёрлаш, шунингдек, «Халқаро Ибн Сино соғломлаштириш марши» ва «Ибн Сино мадҳияси»ни ишлаб чиқиш каби вазифалар ҳам белгиланган.

Мазкур ташаббуслар буюк алломанинг бой илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, миллий ва жаҳон тиббиёти ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ҳамда ёш авлоднинг илмий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

👉Каналга уланиш👈
8,6600016
Video
#Диққат
❗️"Аристон"ларингизга бепарво бўлманг! Вақтида тозалаб туринг. Тозаламасангиз, хавфли бўлиши мумкин экан.

Яқинларга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

👉Каналга уланиш👈
8,7000011
Video
🔴«Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз!»

✔️Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Суҳбатнинг очиқ қисмида давлат раҳбари Америка бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаган.

«Сизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Келганингиз учун раҳмат. Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз. Ўзбекистон тарихида Америка бизнеси ҳали бу қадар кенг кўламда келмаган», — деган Мирзиёев.

Рубио Ўзбекистонда бўлиш унинг учун шараф эканини айтиб, учрашувдан икки соат аввал АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашганини билдирди.

«У ўтган йили сиз билан бўлган учрашув унга жуда манзур бўлганини етказишимни сўради. Сиз билан яна учрашишни интиқлик билан кутмоқда», — деган АҚШ давлат котиби.

Рубио ташрифининг асосий йўналишларидан бири — савдо, инвестициялар ва муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик. У шу куни Euronews саволларига жавоб берар экан, Самарқандда қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари иштирок этаётганини, миллиардлаб долларлик келишувлар муҳокама қилинаётганини айтганди. Шунингдек, минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш имкониятларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Давлат котиби АҚШнинг минтақадаги фаоллиги Ўзбекистондан бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилишга қаратилмаганини ҳам таъкидлади. У Ўзбекистон турли шериклар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга очиқ эканини қайд этди.

Ташрифнинг иқтисодий кун тартиби Мирзиёевнинг Америка компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувларида ҳам акс этди.

Президент матбуот хизматига кўра, Traxys билан муҳим минераллар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинган.

Wabtec раҳбарияти билан эса локомотивлар етказиб бериш, Ўзбекистонда уларга техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

👉Каналга уланиш👈
9,0900071
Video
“Бугун Самарқандда бўлиш мен учун шараф” — Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио видеомурожаат йўллади. У Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим марказларидан бири бўлганини қайд этиб, бугун бу ерда бўлиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.

“Асрлар давомида жаҳон савдоси шу ердан ўтган. Бугун у яна қайтмоқда. Биз эса унинг бир қисми, кучли бир қисми бўлишни истаймиз”, — деди Марко Рубио.

👉Каналга уланиш👈
9,9600014
Video
💊 Ноябрдан Ўзбекистонда грипп ва вирусли касалликлар кўпайиши кутилмоқда

Ноябр ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда.

Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори. Касаллик пневмония каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

💊 Тиббиёт дунёси канали
9,4300018
Video
Осиё халқаро университети талабаси мушукни автоматга ўхшатди — ОАВда хабар тарқалди

❗️🐈 Қатор оммавий ахборот воситаларида тиббиёт йўналишида таҳсил олувчи талаба мушук билан боғлиқ ножўя ҳаракатни содир этгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Тарқалган видеода йигит мушукнинг олд ва орқа оёқларидан ушлаб, уни Осиё халқаро университети биноси томон қаратиб, гўё автоматдан ўқ узaётгандек ҳаракатлар қилгани акс этган.

Ҳолат юзасидан университет раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш олиб борилиши, йигитнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши сўралмоқда.

П.С. Ишқилиб, шу талаба катта врач бўлиб кетмасинда, одам ҳаётига масъул бўлганда қиладиган ишини ўйлаб, уҳ тортиб қўяди киши..

👉Каналга уланиш👈
10,4000061
Photo1/2
🌙 2027 йилги Рамазон ойи 8 февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари маълум қилишича, 2027 йилги муқаддас Рамазон ойи 8 февралда бошланиши кутилмоқда.

📅 Қозоғистон тақвимига кўра:
8 февраль — Рамазон ойининг бошланиши;
5–6 март — Қадр кечаси;
9 март — Рамазон ҳайити;
16–18 май — Қурбон ҳайити.

Саналар ҳозирча дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган. Ойнинг аниқ кўринишига қараб, Рамазон бошланиши бир кунга ўзгариши мумкин. Қирғизистонда эса аниқ сана Рамазон яқинлашганда эълон қилинади. (Daryo, 24.kg)

👉Каналга уланиш👈
11,4000028
Photo1/2
📲📚 Фарзандингиз мактабда қандай ўқиётганини my.gov.uz орқали билиб олинг

Хизмат орқали фарзандингизнинг фанлар бўйича баҳолари, ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ва мактаб ҳақидаги маълумотларни кўриш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш тартиби:

▪️my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг.
▪️Шахсий кабинетдаги "Менинг оилам" бўлимига ўтинг.
▪️Фарзандингиз маълумотлари ёнидаги "Мактаб маълумотлари" тугмасини босинг.

👉Каналга уланиш👈
10,5000014
Photo1/2
👩‍👩‍👦 Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн кишидан ошди — аҳоли бир йилда 692 минг кишига кўпайди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси 39 535 225 кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида:
🔹 Самарқанд — 4,46 млн киши
🔹 Фарғона — 4,29 млн киши
🔹 Тошкент в. — 3,80 млн киши
🔹 Қашқадарё — 3,74 млн киши
🔹 Андижон — 3,57 млн киши
🔹 Тошкент ш. — 3,27 млн киши
🔹 Наманган — 3,19 млн киши
🔹 Сурхондарё — 3,03 млн киши
🔹 Қорақалпоғистон — 2,16 млн киши
🔹 Хоразм — 2,16 млн киши
🔹 Бухоро — 2,12 млн киши
🔹 Жиззах — 1,54 млн киши
🔹 Навоий — 1,19 млн киши
🔹 Сирдарё — 965 минг киши.

👉Каналга уланиш👈
12,5000021
Photo1/2
💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси

Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 050-12 115 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 11 955 -12 040 сўм атрофида бўлмоқда.

👉Каналга уланиш👈
10,300004
Photo1/2
Бухоро вилояти пахта топшириш режасини бажарди

Вилоят пахтакорлари 2026 йилги мавсумда пахта топшириш режасини бажарди. Вилоятда 85 минг гектар майдонда пахта етиштирилиб, 442 минг тонна ҳосил олинди.

Маълум қилинишича, жорий йилда 3071 та фермер хўжалиги пахтачилик билан шуғулланган. Вилоят бўйича ўртача ҳосилдорлик гектарига 52,6 центнерни ташкил этди.

Ҳосилдорликни оширишда замонавий агротехнологиялар, томчилатиб суғориш усуллари ва механизациядан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, мавсумда 140 дан ортиқ юқори унумли пахта териш комбайни жалб қилинди.

Айрим фермер хўжаликларида гектаридан 70 центнердан ортиқ ҳосил олинди. Жумладан, Қоракўл, Қоровулбозор, Бухоро, Вобкент, Олoт ва Ромитан туманларидаги фермер хўжаликлари юқори натижаларга эришди.

Таъкидланишича, ўтган йили вилоятда 373 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилган бўлса, жорий мавсумда бу кўрсаткич 442 минг тоннага етди.

Айни пайтда пахта далаларида қўшимча 50 минг тонна ҳосил йиғиб олиш чоралари кўрилмоқда.

👉Каналга уланиш👈
14,5000047
Video
❗️ Эндиликда ЗАГСсиз шаръий никоҳ ўқиганлар 22 миллион сўмгача жаримага тортилади

Ўзбекистонда эрта турмуш қуриш ва ЗАГСдан ўтмасдан никоҳ ўқиш учун жарималар оширилди. Президент имзолаган қонун 14 октябрдан кучга кирди.

🔹 Вояга етмаган шахс билан эр-хотин бўлиб яшаганлар 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима тўлайди.

🔹 Фарзандини никоҳ ёшига етмасдан турмушга берган ёки уйлантирган ота-оналар эса 8,8 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача жаримага тортилади.

👉Каналга уланиш👈
15,7000029
Photo
❗️Балиқ истеъмол қилиш организм учун фойдали

🍲 Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда Юрак касалликлари хавфи 3 баравар камайиши исботланган.
🍲 Депрессияни бартараф қилади.
🍲 Кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
🍲 Астма ривожланишининг олдини олади.
🍲 Яллиғланишга қарши таъсирга эга.
🍲 Диабет хавфини камайтиради.
🍲 Узоқ умр кўрувчи мамлакатларда яшовчи инсонлар рационида гўшт ва сут маҳсулотлари етакчи ўринни эгаллайди.

❓Қачон БАЛИҚҚА борамиз жигарлар?!

👈
12,4000025
Video
😎😎😎😎😎😎😎

#aksiya

⚡️💸 3 kunlik super taklif: Mittivoyingiz uchun eng keraklilari!

Sifatli maktab formasini yarim narxiga olishni xohlaysizmi? Unda supermarketimizga shoshiling! Belgilangan hududdagi maktab formalari uchun naqd 50% chegirma e’lon qilamiz. Bundan tashqari o‘quv qurollari ham maxsus chegirmada 🎒

📝 Barcha filiallarimizda — aksiya 4-5-6-sentabr kunlari davom etadi!

Mahsulot soni cheklangan. Ayrim mahsulotlar tugab qolishi mumkin. Maʼlumot va narxlar eʼlon qilingan paytda amal qiladi

📍 https://t.me/mittivoyuz1

🕘 9:00 dan 23:00 gacha
🧸 https://t.me/Mittivoy_toys
☎️ +998652205665
💵 https://t.me/mittivoy_uz_bot
🌐 https://t.me/mittivoyuz1 🌐 https://instagram.com/mittivoy_uz?igshid=MzRlODBiNWFlZA== 📲 https://youtube.com/@MittivoyUzb?si=Fp2s5f_jRNGlMRWB 📑 https://t.me/Mittivoy_jbot
8,350007
Photo
КРЕДИТ НИМА?

Кредит — бу банкнинг сизга: "Мана, ҳозир бахтли бўлинг, кейин йиғланг" деб айтишининг расмий, нотариал тасдиқланган усули. 😄

Илмийроқ қилиб айтганда: кредит — банк ёки молия ташкилоти сизга ҳозир пул бериб, ўрнига "раҳмат" эмас, фоиз билан қайтаришингизни талаб қилиш системаси.

☑️Аммо ҳаётий таърифи бундай:

▪️Кредит — "эртага" деган сўзни бугунги кунга кўчириб олиб келиш санъати.

▪️Сиз телефон, машина ёки уй харид қиласиз — лекин пулингиз йўқ. Банк дейди: "Ташвишланманг, мен сизга ишонаман" — ва... фоизни ҳам унутмайди.

▪️Кредит — бу "12 ойда тўлайман" деб бошлаб, "36 ой бўлди-ю ҳали ҳам тўлаяпман" билан тугайдиган саргузашт.

▪️Қизиғи шундаки — кредит сизни бугун "бой" қилиб кўрсатади, лекин ойлик маошингиз келганда сизни яна "камбағал"лигингизни эслатиб туради.

Хулоса: кредит — келажакни бугунги кунга сотиб олиш битими, фоиз эса — бу битимнинг "хизмат ҳақи".

Дўстларингизга юборинг — балки улар ҳам "нега ҳар ойлик маошим келиши билан йўқолиб қолади" деган саволга жавоб топар!

👈
11,9000046
Photo
Бухорода талаба қизга жинсий алоқа таклиф қилган тютор қамалди

Бухоро шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида ўз талабасига жинсий алоқа таклиф қилган 40 ёшли тютор 3 суткага қамалди.  http://QALAMPIR.UZ/ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, судланувчи А.А. жорий йилнинг 14 август куни соат тахминан 22:00 да университет талабаси бўлган қизга телефон қилиб, уни оралиқ назоратларидан ўтказишини айтган ва бунинг эвазига жинсий яқинликни таклиф қилган.

Бундан ташқари, у қизга номақбул, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган сўзларни айтиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Кеча, 3 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган.

Судда А.А. айбига иқрор бўлган ва университетда ўқитувчи бўлиб ишлашини, воқеа юз берган куни маст бўлганини ва қиздан кечирим сўраганини айтган.

Жабрланувчи талаба ҳам судда ҳолатни тасдиқлаган. Қизнинг айтишича, А.А. унга ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, жинсий алоқа қилишни сўраган. У эса бундан қўрқиб кетиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишини айтган.

Шунга қарамасдан, А.А. унга қўнғироқ қилишни давом эттирган ва номақбул ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган сўзларни айтган.

Суд қарорига кўра, А.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва унга 3 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.

👈
10,4000060
Photo
Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар!

Депутат минбари

  Бутун борлиқни борича кўриш, бетакрор Она-табиат гўзалликларидан баҳра олиш, мунаввар оламни англашимизда кўз ҳар бир инсон мукаммалигини таъминловчи ягона восита. Инсон гавҳари бўлган кўздаги касалликларнинг олдини олиш, даволаш борасида вилоят миқёсида олиб борилаётган  ислоҳотлар, беморларга кўрсатилаётган хизматлар салмоғи ва самарадорлиги йил сайин яхшиланиб бормоқда.

   Мазкур тиббиёт маркази  80 қатновга мослашган консултатив-диагностик поликлиника ва 50 ўринли стационар ҳамда замонавий соҳага оид тиббий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ва жарроҳлик блокига эга.
Ўтган 2025 йил давомида 20769 нафар қабул ташкил қилинган бўлиб, режали равишда 17505 нафар беморлар, шошилинч равишда 3264 нафар беморлар соғлиги тикланиб  оиласининг иссиқ бағрига қайтарилди. Жараёнда 10 турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ва 12 турдаги диагностик амалиётлар бажарилишига эришилди.

Вилоятнинг олис ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида “Мобил поликлиника” ёрдамида 81 маротаба чиқишлар ташкил қилингани турли миллат вакилларидан иборат юртдошларимизни хурсанд қилди.  Тиббий  кўриклар натижасида 4047 нафар аҳоли  кўрикдан ўтказилиб, 1245 нафар фуқароларда касаллик аломатлари аниқланиб соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Марказ филиалида вилоят аҳолисига юқори малакали диагностик тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Телемедицина” хизмати ҳам йўлга қўйилгани тарихий воқеа бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, РИКМИАТМ Бухоро филиали ва Бухоро давлат тиббиёт институтининг Офталмология кафедраси ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми имзоланган бўлиб, Офталмология кафедрасида 10 нафар профессор-ўқитувчилар, шу жумладан 2 нафар DSc, 3 нафар PhD талабаларга таълим бериб келмоқдалар. 3 нафар салоҳиятли Профессор-ўқитувчилар тажрибасидан амалиётда фойдаланилиб, соҳада сифат ва самарадорликка эришиш бош мақсад қилиб белгиланган.

Бу ютуқлар негизида ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт тизимига бераётган эътиборларининг амалдаги исботидир.

Жаҳонгир Сафаров,
ХДП вилоят кенгаши депутати

👈
9,7900013
Photo
Тиббиёт олий таълим муассасалари ҳам супер-контрактга қабулни бошлади: БухДТИ қийматларни эълон қилди

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2026/2027 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқиш https://t.me/BSMI_UZ

Институтда бакалавриатнинг барча таълим йўналишлари бўйича супер-контракт миқдори базавий тўлов-контрактнинг 1,5 бараваридан 3 бараваригача этиб белгиланди. Унга кўра, тўлов миқдори 23 млн 546 минг 250 сўмдан 47 млн 92 минг 500 сўмгачани ташкил этади.

Шунингдек, белгиланган минимал баллдан (56,7 балл) кам бўлмаган ва асосий қабул чегарасига 4,06 баллгача етмаган абитуриентлар учун таълим йўналишлари кесимида алоҳида супер-контракт қийматлари тасдиқланган.

Жумладан, Стоматология, Даволаш иши ва Педиатрия иши йўналишларида супер-контракт қиймати 157 млн 500 минг сўм, стипендия билан эса 164 млн 814 минг 563 сўм этиб белгиланган.

Фундаментал тиббиёт, Тиббий профилактика иши ва Фармация иши йўналишларида — 136 млн 500 минг сўм, Олий ҳамширалик ишида — 94 млн 500 минг сўм, Биотиббиёт муҳандислигида эса 63 млн сўмни ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, мазкур қийматлар 2026 йил 4 сентябрда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан тасдиқланган.

👈
12,8000015
Video
⚡️Имтиёзли дипломга эга бакалаврларга малaка тоифаси берилади

2026-йилдан бошлаб бакалавриатни имтиёзли диплом билан тамомлаб, биринчи марта таълим ташкилотига ишга кираётган битирувчиларга аттестациясиз, тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифаси — “катта ўқитувчи” берилади.

📌 Мурожаат юбориш:
🔹 http://Pedagog.uzedu.uz/ → “Мурожаатларим”
🔹 “Тўғридан-тўғри” турини танлаш
🔹 Шаклларни тўлдириш
🔹 “Имтиёзли бакалавр дипломи” бандини белгилаш
🔹 Мурожаатни юбориш

❗️Мурожаатни http://Pedagog.uzedu.uz/, Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юбориш мумкин.

👈
10,7000017
Video
Бариатрик жарроҳликдан кейинги оқибатлар: вазн камайса-да, муаммо бартараф бўлмаслиги мумкин

18+ огоҳлантириш: Видеода сўкиниш ва ҳақоратли иборалар мавжуд. Шу сабабли уни 18 ёшдан катталарга кўриш тавсия этилади.

Бариатрик жарроҳлик, яъни ошқозон ҳажмини кичрайтириш амалиётидан кейин юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида видеода қиз ўз бошидан кечирган тажрибалари билан ўртоқлашган.

Унинг айтишича, амалиётдан кейин дастлабки ойларда вазннинг тез камайиши ва ташқи кўринишдаги ўзгаришлар инсонда ижобий ҳиссиётларни пайдо қилиши мумкин. Бироқ вақт ўтиши билан организмда айрим витамин ва микроэлементларнинг сўрилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келиши эҳтимоли бор.

Хусусан, темир ва B12 витамини етишмовчилиги, ферритин кўрсаткичининг пасайиши ҳолсизлик, доимий чарчоқ ва бошқа салбий ҳолатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

Видеода, шунингдек, бариатрик жарроҳликдан кейин инсоннинг психологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади. Ошқозон ҳажмининг кичрайиши овқатланишга бўлган жисмоний эҳтиёжни ўзгартирса-да, ортиқча овқатланишнинг психологик сабаблари бартараф этилмаслиги мумкин.

Шу боис айрим ҳолатларда овқатга бўлган психологик боғлиқлик ўрнини бошқа зарарли одатлар эгаллаши эҳтимоли ҳақида ҳам сўз юритилган.

Видеода келтирилган асосий хулосага кўра, семириш муаммосини ҳал этишда жарроҳлик усулига мурожаат қилишдан олдин унинг сабабларини аниқлаш ва инсоннинг психологик ҳолати билан ишлаш муҳим.

Мутахассислар эса бариатрик жарроҳлик масаласида қарор қабул қилишдан олдин тегишли тиббий кўриклардан ўтиш ва шифокорлар билан маслаҳатлашиш зарурлигини таъкидлайди.

👈
8,9900019
Video
Котлован бозоридаги таваккалчиликлар: Чиройли расмлар ортидаги молиявий тузоқлар

Ҳали қурилиши тугалланмаган лойиҳалардан уй сотиб олаётганлар оддий харидор эмас, балки рискка шерик бўлаётган инвесторлардир. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотлар бу борадаги муҳим жиҳатларни кўрсатиб беради.

Биринчидан, рекламага ишониб пул тикмаслик, объект бошига бориб вазиятни кўриш шарт. Иккинчидан, шартномадаги тўлов графиги, муддатлар ва жарималар олдиндан текширилиши керак.

Энг муҳими, давлат органлари хусусий шартномаларга аралашмайди. Масъулият тўлиқ харидорнинг ўз зиммасида. Объектдаги QR-кодни сканер қилиш орқали ҳужжатлар базасини мустақил текшириш тавсия этилади.

Батафсил вазирлик эълон қилган видеода https://t.me/minstroyuz.

👈
8,260007
Photo
Япониядан Бухорога 111 минг долларлик тиббий жиҳозлар топширилди

3 сентябрь куни Япония ҳукуматининг «Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» дастури доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига умумий қиймати қарийб 111,7 минг АҚШ долларига тенг тиббий жиҳозлар топширилди.

Маросимда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кенжи Хирата, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шерзод Мухамедов, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мухсин Ражабов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Шуҳрат Ҳайдаров ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида филиал гинекологик эндоскопик ҳамда артроскопик тўпламлар билан жиҳозланди. Янги ускуналар беморларга аниқроқ ташхис қўйиш ва замонавий жарроҳлик амалиётларини хавфсиз ҳамда сифатли ўтказиш имконини беради.

Маълум қилинишича, Япониянинг мазкур грант дастури Ўзбекистонда 1995 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Унинг доирасида соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 428 та лойиҳа амалга оширилган. Шундан 114 таси соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли.

Бухоро вилоятида эса ушбу лойиҳа Япония грант дастури доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган 11-лойиҳа ҳисобланади.

Томонлар келгусида ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ва замонавий тиббий ёрдам имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.

👈
9,9900020
Photo
⚡️Бугун соат 10:00 да Chevrolet Cobalt'нинг барча комплектациялари учун шартнома очилади

UzAuto Motors маълум қилишича, Chevrolet Cobalt автомобиллари учун шартнома бериш қайта бошланади ва бу сафар барча комплектациялар учун шартномалар очилади.

Бугун соат 10:00 дан бошлаб барча мижозлар учун онлайн шартнома қилиш имконияти очилади.

Шартномани http://uzavtosavdo.uz/ сайти орқали онлайн тарзда амалга ошириш мумкин, шу билан бирга хоҳловчилар учун Chevrolet расмий дилерлик марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳам сақланиб қолади.

Шунингдек, мижозлар учун қулайлик сифатида https://t.me/UzAvtoSavdo_bot ҳамда UzAvtoSavdo мобил иловаси ( https://apps.apple.com/uz/app/uzavtosavdo/id1438093426 / https://play.google.com/store/apps/details?id=uzavtosanoat.uz) орқали навбатни кузатиш ва мавжуд автомобиллар ҳақида тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.

☝️Эътиборли жиҳати шундаки, тузилган шартномалар бўйича тўловни 7 календар кун ичида амалга ошириш талаб этилади, акс ҳолда шартнома бекор қилиниши мумкин.

☝️Шу билан бирга, компания мижозларни огоҳлантирмоқда: ҳар бир шартномада махсус QR-код бўлиши шарт ва айнан шу код орқали ҳужжатнинг ҳақиқийлиги текширилади, QR-кодсиз шартномалар расмий ҳисобланмайди ва уларга компания ҳамда дилерлар жавобгар эмас.

Қўшимча саволлар бўйича мижозлар Call-марказга +998 (78) 141-77-77 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин, шунингдек қўшимча маълумотлар http://chevrolet.uz/ сайти орқали ҳам тақдим этилади.

☑️ Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар:
➖Style MCM – 156 100 000 сўм
➖Midnight MCM – 165 200 000 сўм.

☑️ Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади:
➖Style AT Plus – 147 916 000 сўм
➖Midnight AT – 155 231 000 сўм.

👉👈
10,0000019

Showing 30 of 49 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Buxoro 24 | Расмий канал Telegram kanali nima haqida?+

Buxoro 24 | Расмий канал (@buxoro24uzb) — tgdio da Biznes yangiliklari toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 108 663 obunachi bor.

Buxoro 24 | Расмий канал (@buxoro24uzb) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @buxoro24uzb ga bepul obuna bo‘ling.

Buxoro 24 | Расмий канал yaxshi Biznes yangiliklari kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Buxoro 24 | Расмий канал reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 108 663 obunachi bor. O‘xshash Biznes yangiliklari kanallar bilan solishtiring.

Buxoro 24 | Расмий канал statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @buxoro24uzb sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.