1/6🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
🟢 Унда маҳаллий вакиллик органлари масъулиятини ошириш, депутатларнинг сайловчилар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда маҳаллалардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
🟢 Тадбир давомида депутатларнинг сайловчилар билан очиқ ва самарали мулоқотини йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатларини чуқур ўрганиш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари муҳокамасига олиб чиқишнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
🟢 Шунингдек, депутатлик сўровлари самарадорлигини ошириш, уларнинг натижалари юзасидан аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш, депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари ва гуруҳлари ҳамда маҳалла институтлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашилди.
🟢 Қайд этилганидек, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ечимига эришишда маҳаллий Кенгашлар, сиёсий партиялар ва маҳалла институтларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Бунда депутатларнинг сайловчилар олдидаги масъулияти, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ҳал этилиши устидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб бориш алоҳида ўрин тутади.
🟢 Давра суҳбати якунида аҳоли билан мулоқот самарадорлигини ошириш, депутатлик фаолияти натижадорлигини кучайтириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар, сиёсий партиялар ва маҳалла институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.
🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube














