Huquqiy axborot Telegram channel photo

Huquqiy axborot

@huquqiyaxborotPublic Channel

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

11.4k

Last views

218.1k (218,140 subscribers)
A'zolar
—
Rating
40
Total Posts
Oct 19, 2026, 7:58 PM
Yangilangan
Mar 12, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameHuquqiy axborot
Username@huquqiyaxborot
CategoryYangiliklar va gazetalar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar218,140
Channel TypePublic Channel
Created12-mar, 2026
Last Updated19-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#146461+206
Til reytingi
#944+4
Toifa reytingi
#1503+9

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 218.1K30 Days growth: -9960.5%
09/2009/2509/3010/0510/1010/1510/19
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
20:09:2026219,136
21:09:2026219,136
22:09:2026219,136
23:09:2026219,136
24:09:2026219,111
25:09:2026219,111
26:09:2026219,111
27:09:2026219,111
28:09:2026219,111
29:09:2026219,111
30:09:2026219,111
01:10:2026219,111
02:10:2026219,111
03:10:2026219,111
04:10:2026219,111
05:10:2026219,111
06:10:2026219,111
07:10:2026219,111
08:10:2026219,111
09:10:2026219,111
10:10:2026219,111
11:10:2026219,111
12:10:2026217,548
13:10:2026217,548
14:10:2026217,548
15:10:2026217,548
16:10:2026217,548
17:10:2026217,548
18:10:2026217,548
19:10:2026218,140
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:2026263,403
Week of 30:03:2026259,028
Week of 06:04:2026256,284
Week of 13:04:2026250,606
Week of 20:04:2026249,167
Week of 27:04:2026249,167
Week of 04:05:2026244,839
Week of 11:05:2026244,839
Week of 18:05:2026244,839
Week of 25:05:2026237,341
Week of 01:06:2026237,341
Week of 08:06:2026233,624
Week of 15:06:2026233,624
Week of 22:06:2026231,042
Week of 29:06:2026231,042
Week of 06:07:2026231,042
Week of 13:07:2026228,107
Week of 20:07:2026226,209
Week of 27:07:2026224,902
Week of 03:08:2026224,902
Week of 10:08:2026222,213
Week of 17:08:2026222,213
Week of 24:08:2026220,369
Week of 31:08:2026219,303
Week of 07:09:2026219,303
Week of 14:09:2026219,136
Week of 21:09:2026219,111
Week of 28:09:2026219,111
Week of 05:10:2026219,111
Week of 12:10:2026217,548
Week of 19:10:2026218,140
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 2026263,403
April 2026249,167
May 2026237,341
June 2026231,042
July 2026224,902
August 2026220,369
September 2026219,111
October 2026218,140
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
2026218,140

So'nggi postlar

Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

22-okt, 2026, 12:13

Photo1/2
#Биласизми

⚡️Электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жавобгарлик мавжуд

Батафсил инфографикаларда👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11,400000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

22-okt, 2026, 11:16

Photo1/2
#Биласизми

Электрни беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

🔰Мансабдор шахс ёки ЯТТ томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (4 млн 400 минг сўмдан 8 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 20 бараваридан 35 бараваригача (8 млн 800 минг сўмдан 15 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
15,000000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 19:25

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади

Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ–1184-сон, 21.10.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилади.

🔎 Мазкур ўзгартиришга мувофиқ, алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топади.

📝 Алифбо таркиби:

A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z ва ’ (тутуқ белгиси).

📜 Шунингдек, Қонунда қуйидагилар белгиланди:

🔹 Қонун кучга киргунига қадар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларда такомиллаштирилган ҳарфларнинг аввалги шакли мавжуд бўлиши уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди;

🔹 давлат органлари ва ташкилотларининг такомиллаштирилган ҳарфларнинг аввалги шакли мавжуд бўлган рамзий белгилари ва бошқа атрибутларидан, уларнинг биноларида акс эттирилган давлат гербининг бўртма тасвиридан, географик объектларнинг номлари туширилган пешлавҳа ва кўрсаткичлардан ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ашёлар ва манбалардан улар яроқсиз ҳолатга келиб қолгунига ёхуд Қонун ижросига доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатга қадар фойдаланилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
26,800000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 16:32

Photo1/2
#Биласизми

Хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлардан ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади

🔰 Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда имтиёз бериш шартларига мос бўлганда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21,800000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 15:34

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Таълим_ҳуқуқи
❗️ Таълим ва илм-фан вазирлигида “Call-марказ” ва Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

“Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

📝 Вазирликда аутсорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:
🔹 аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш мақсадида “Call-марказ”;

🔹 аҳоли ҳамда таълим ва илм-фан тизими ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, таълим хизматлари сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими.

👥 Таълим ва илм-фан вазири ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

🏛 Вазирлик ҳайъати вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

💼 Вазирга истисно тариқасида Вазирликнинг марказий аппаратига 2027 йил 1 февралга қадар ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилади.

📋 Шунингдек:
➖ Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади;

➖ Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади;

➖ Вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
24,800000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 14:03

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Таълим_ҳуқуқи

❗️ Педагог ва ўқувчилар бир ўқув йилида камида бир маротаба психологик диагностикадан ўтказилади

“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–379-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади.

Бунда ушбу тизим:
🔹 биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;

🔹 иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.

📝 Психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади:
➖ диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади, шахсга доир маълумотлар ва диагностика натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади;

➖ натижалар сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар “психологик барқарор”, “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” ва “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳларига ажратилади;

➖ “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” гуруҳига киритилганларга таълим ташкилотининг психологи, “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳига киритилганларга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади.

💰 Каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга бу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади.

🏅 Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор психолог меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади.

🎓 Таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимлари беш йилда камида бир маротаба малакасини ошириши шарт этиб белгиланади.

🏛 Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилади. Институтда 2027 йил 1 январдан бошлаб Рақамли психология ва сунъий интеллект, Таълим психологияси ва психологик хизмат, Психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
27,200000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 11:52

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Сунъий_интеллект

❗️ Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар учун сунъий интеллект инфратузилмасидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (581-сон, 20.10.2026 й.) билан Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ҳамда ҳокимларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга масъул бўлган маслаҳатчиларининг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, катта тил моделлари технологиясидан фойдаланувчи лойиҳалар учун дастурий интерфейс орқали бепул равишда 6 ойгача муддатда, бир календарь ой давомида 10 миллион токен ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашга рухсат берилади.

💰 Бир ойда 10 миллион токендан ортиқ фойдаланилса, қўшимча 50 миллион токенгача бўлган ҳажм учун тўловлар тарифларга мувофиқ белгиланади. Бунда тариф бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади, фойдаланилмаган токенлар кейинги ойларга ўтказилмайди.

💻 Катта тил моделлари ҳисобланмайдиган сунъий интеллект моделларини ўргатиш, синовдан ўтказиш, валидация қилиш, баҳолаш ва инференс мақсадларида 6 ойгача бўлган муддатга жами 120 гигабайтдан кўп бўлмаган видеохотира ҳажми фойдаланувчи аризасига мувофиқ ажратилади.

🏆 Имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи учун лойиҳалар танлов орқали саралаб олинади. Танлов бир йилда икки маротаба (июль ва ноябрь ойларида) ўтказилади, аризалар 100 балли тизим бўйича баҳоланади.

⚖️ Танлов натижаларидан норози иштирокчилар натижалар эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида апелляция комиссиясига электрон шаклда шикоят беришга ҳақли. Шикоят беш иш кунида кўриб чиқилади.

❗️ Бир фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ лойиҳани амалга оширишга рухсат берилмайди. Фойдаланувчилар олинган маълумотларни низомда белгиланган мақсадлардан ташқари қайта ишлаш, учинчи шахсларга бериш, нусхалаш, тарқатиш ёки тижорат мақсадларида фойдаланишга ҳақли эмас (қонунчилик ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18,100000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 11:21

Video
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Тиббиёт_ҳуқуқи

❗️ 2030 йил 1 январдан тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин

Ҳукумат қарори (577-сон, 19.10.2026 й.) билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат муайян мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга беш йил муддатга берилади. Давлат рўйхатидан ўтмаган шахснинг тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтика касбий фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.

🏢 Ваколатли орган — Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази.

⏳ 2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар ходимлар мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказилади.

🎓 Мутахассислиги бўйича камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга ходимлар махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади (мурожаат санасига қадар мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ вақт давомида узлуксиз касбий фаолиятни амалга оширмаган ходимлар бундан мустасно).

⚖️ Мурожаат Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Тиббий малака платформаси орқали қилинади. Электрон аризалар дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

📝 Ваколатли орган сўровномани 5 иш куни ичида ўрганиб, талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

✅ Гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текширилади. Унинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ёки дубликати берилмайди.

🔄 Давлат рўйхатидан ўтган ходимлар касбий фаолиятни давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.

📌 Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22,000000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 10:30

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Тадбиркорлик_ҳуқуқи

❗️ Солиқ органининг ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорига эътироз билдирилса, масала суд тартибида кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–1183-сон, 20.10.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонунга кўра, Солиқ кодексининг 111 ва 112-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бунда:

🔹 солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин;

🔹 солиқ тўловчи (солиқ агенти) ушбу қарор юзасидан эътироз билдирган тақдирда, операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг эътироз тақдим этилган кундан кейин уч кундан кечиктирмай берган аризасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин;

🔹 бунда операциялар суд томонидан қарор қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилади.

📝 Шунингдек:

✅ Солиқ кодекси 111-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан бартараф этилган тақдирда, солиқ органи операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорини Солиқ кодексининг 112-моддасига мувофиқ бекор қилади;

✅ Солиқ кодекси 112-моддасининг биринчи қисмига янги асос қўшилди: операцияларни тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган кун.

📋 Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиришга кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

➖ солиқ тўловчи томонидан операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўладиган қонун талаблари бузилганлигини тасдиқловчи далил;

➖ солиқ органи томонидан солиқ тўловчига операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома юборилганлигининг далили;

➖ солиқ тўловчининг солиқ органининг қарори юзасидан билдирган эътирози.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22,900000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

21-okt, 2026, 09:31

Photo1/2
#Адлия_табриги

🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
27,900000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 20:29

Photo1/2
#Эслатма

📚 Ҳуқуқий билимлар сари янги имкониятлар!
Ҳуқуқий адабиётлар оламига саёҳат қилинг, билимларингизни бойитинг ва ўзингиз учун фойдали манбаларни кашф этинг!
🌐 Yurkitob.uz — ҳуқуқий билимлар манзили.
🔗 https://yurkitob.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
25,900000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 18:32

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Молиявий хизматлар соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони”да 3 та алоҳида синов йўлаги жорий этилди

Адлия вазирлиги Марказий банк томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартибига идорваий идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3956, 2026 йил 19 октябрь).

🔰 Мазкур идоравий ҳужжат билан Марказий банк томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек мазкур режим доирасида фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланмоқда.

📝 Унга кўра:
🔹 “Тартибга солиш қумдони”нинг институционал модели кенгайтирилиб, 3 та алоҳида синов йўлаги жорий этилди:

➖ “инновация”;
➖ “акселерация”;
➖ “технологик ҳамкорлик”;

🔹 Иштирокчилар доираси кенгайтирилиб, норезидент юридик шахслар (биргаликда ариза берувчи сифатида) ҳамда фаолияти Марказий банкдан бошқа давлат органлари томонидан тартибга солинадиган юридик шахсларнинг “Тартибга солиш қумдони”да иштирок этишига имконият яратилди;

🔹 Янги молиявий хизматни жорий этиш истагида бўлган юридик шахслар учун ариза топшириш олди маслаҳати (pre-application support) институти жорий этилди;

🔹 “Тартибга солиш қумдони” иштирокчилари реестрини юритиш тартиби белгиланди;

🔹 “Тартибга солиш қумдони” доирасидаги молиявий хизматни тарғиб қилишга қаратилган реклама ва ахборот материалларида ушбу хизмат “Тартибга солиш қумдони” доирасида синов тарзида тақдим этилаётганлигини кўрсатиш шартлиги белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
24,100000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 16:33

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Ижтимоий_таъминот

❗️ Тўрт вилоятда пенсия тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизими синовдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (576-сон, 19.10.2026 й.) билан фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

🔰 Қарорга кўра, 2026 йил октябрь – декабрь ойларида тажриба-синов тариқасида Пенсия жамғармасининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлимларидаги пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш билан боғлиқ вазифалар ҳудудий бошқармаларга ўтказилади:

🔹 Андижон вилояти – Андижон шаҳри ва Олтинкўл тумани;

🔹 Самарқанд вилояти – Самарқанд шаҳри;

🔹 Хоразм вилояти – Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Шовот ва Янгиариқ туманлари;

🔹 Сирдарё вилояти – туман (шаҳар) бўлимлари.

👥 Ҳудудий бошқармаларда ҳар бир туман (шаҳар) учун 3 кишидан иборат комиссия, туман (шаҳар) бўлимларида эса фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти ташкил этилади.

📝 Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, қуйидаги хизматлар фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади:

➖ ногиронлик гуруҳи қайта белгиланганда ёки муддати узайтирилганда ногиронлик пенсияси тўловини давом эттириш;

➖ I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияни қайта ҳисоблаш;

➖ оила аъзолари сони ўзгарганда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловини давом эттириш;

➖ 100 ёшга тўлган фуқароларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш;

➖ ID-карта муддати тугаши ёки муддатидан олдин янгиланиши муносабати билан пенсия тўловини давом эттириш.

⏳ Комиссия ариза тушгандан кейин ўн кун ичида тегишли қарор қабул қилади.

💻 Пенсия жамғармаси бир ой муддатда Ўзбекистондан ташқарида бўлган пенсионерларнинг пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқлашда “MyID” ахборот тизими орқали шахсни тасдиқлаш имконини яратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
25,400000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 15:02

Photo1/2
#Тил_тест

Давлат тили ҳақида 10 тест

🖌21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

✅ 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: ҳавола

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
29,200000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 14:33

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Маданий_мерос

❗️Абу Али ибн Сино илмий меросини ўрганиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди

Ҳукумат қарори (575-сон, 19.10.2026 й.) билан буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, 2030 йилда нишонланадиган аллома таваллудининг 1050 йиллиги тадбирларига тайёргарлик кўриш юзасидан “йўл харитаси”да, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

🔹 2026 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида “Ибн Сино – Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;

🔹 олий тиббиёт таълим ташкилотлари, илмий марказлар, кутубхоналар ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида илмий-амалий анжуманлар, кўргазмалар, очиқ маърузалар ташкил этиш;

🔹 хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар ташкил этиш, алломанинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш;

🔹 “Мўъжаз ал-Қонун”, “Қонунча”, “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот”, “Донишнома”, “Китоб аш-Шифо”, “Шарқ фалсафаси” асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг босма ва электрон нашрларини тайёрлаш;

🔹 “Ибн Сино” халқаро мукофотини таъсис этиш.

📝 Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди. Марказнинг асосий вазифалари:

➖ Ибн Сино тиббиёти билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини замонавий табобатда қўллаш;

➖ қўлёзмаларни жамлаш, ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг электрон платформасини яратиш;

➖ тиббиёт ходимлари ва тиббиёт тарихига қизиқувчилар учун ўқув курслари ва маҳорат дарсларини йўлга қўйиш.

💰 Марказ Бухоро давлат тиббиёт институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари, пулли хизматлардан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22,300000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 12:23

#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Солиқ_ҳуқуқи

❗️Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида жами йиллик даромад декларацияси тажриба-синов тариқасида жорий этилади

Ҳукумат қарори (574-сон, 19.10.2026 й.) билан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш бўйича вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, декларация 2026–2027 йилларда олинган даромадлар бўйича Солиқ қўмитасининг Электрон солиқ хизматлари портали ва “Soliq” мобил иловаси орқали доимий яшаш жойидаги солиқ органига тақдим этилади.

👤 Ушбу шаҳарларда ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жисмоний шахслар назарда тутилади (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно). Регламент ҳисобот йилида солиқ органига ишга қабул қилинган ҳамда ҳисобга қўйилганига олти ой тўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

⏳ Декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади. Солиқ органи муддатдан камида бир ой олдин хабарнома юборади.

📝 Декларацияда:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, мулкий, моддий фойда тарзидаги ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 371, 375, 376 ва 377-моддалари);

🔹 кўчмас мулк, кўчар мулк ва мажбуриятлар (солиқлар, коммунал хизматлар ва кредитлар) бўйича харажатлар кўрсатилади (якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ харажатлари бундан мустасно).

💻 Харажатлар вазирлик ва идоралар маълумотлари ҳамда “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилади. Маълумотлар етарли бўлмаса, мобил илова орқали қўшимча маълумотлар киритиш имконияти берилади.

❗️ Декларация нотўғри тўлдирилса, аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилиши мумкин. Унда ҳам нотўғри маълумотлар кўрсатилса, декларация жисмоний шахснинг мурожаатига кўра рад этилади ва уч йил ичида такроран тақдим этиш имконияти берилади. Бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

✅ Аниқлаштирилган солиқ базасига (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ) қўшимча солиқ ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 393-моддасида белгиланган даромад бундан мустасно) ва ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
23,900000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

20-okt, 2026, 11:55

Photo1/2
#Биласизми

🧮 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
26,100000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

19-okt, 2026, 19:40

Photo1/2
#Адлия_хабари

Ҳуқуқий ҳужжатлар сизга янада яқин!

Yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

Yurxizmat.uz фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш имконини берувчи электрон тизим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
33,600000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 20:33

Photo
6 ойлик курсларга қабул бошланди!

➡️ Масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.

✅ Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.

⏰ Ҳужжатларни қабул қилиш 5 октабрдан 5 ноябрга қадар (шу куни ҳам) qabul.minjusttraining.uz сайти орқали амалга оширилади.

✉️ Талабгорлар ҳужжат топширишда Ид-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.

♻️ Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 17 990 952 сўм.

❗️Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

☎️ 55 518-57-77 (ички рақам 9)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22,200000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 19:35

Video
Ёш ўқитувчилар энди синовларсиз малака тоифаси олиши мумкин

Ўзбекистонда айрим педагог кадрларга малака тоифасини аттестация синовларисиз тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланган. Бу имконият барча ўқитувчиларга эмас, балки қонунчиликда назарда тутилган муайян тоифадаги педагогларга тааллуқли.

Муҳим: синовларсиз малака тоифаси олиш умумий қоида эмас. Имтиёз фақат белгиланган талабларга мос келувчи педагогларга татбиқ этилади.

Батафсил видеода https://www.instagram.com/adliyatv/reel/DedwYXeIbPr/?hl=ru

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21,500000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 17:34

Photo
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, йўл безорилиги:

◾️ ҳайдовчиларининг бошқа транспортлар ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши;

◾️ ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспортни сабабсиз сирпантириши (дрифт);

◾️ ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда 3 ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши;

◾️ йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш ҳисобланади.

💰 Йўл безорилигини содир этиш транспортларни бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
22,500000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 16:20

#Эслатма

«Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфири бошланди

❓Газ ва электр таъминотидаги энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз.

Ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин 👇
https://www.youtube.com/watch?v=um3OSJoC74g

✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Video Thumbnail
21,000000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 14:32

Photo
#Биласизми

Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги қанча бўлиши керак?

Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21,700000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 12:33

Photo
#Адлия_ТВ #Жонли_Эфир

❗️Табиий газ таъминоти тўхтаса ёки босими пасайса, фуқаро биринчи навбатда қаерга мурожаат қилиши керак?

❓ Саволингизни йўлланг ёки жонли эфирда иштирок этинг.

✅ «Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфирида газ ва электр таъминотидаги энг кўп учрайдиган саволларга жавоб берамиз.

✍️ Саволларингизни @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
27,600000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 11:32

Photo
#Биласизми

🔰 Агар эр-хотиндан бири:

➖суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
➖суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
➖содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
23,700000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

16-okt, 2026, 10:08

Photo
#Биласизми

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
25,900000
Huquqiy axborot logo
Huquqiy axborot

15-okt, 2026, 20:59

#Адлия_подкаст

"БИЗДАН ЭШИТИНГ" — РАСМИЙ АХБОРОТНИ БИРИНЧИ МАНБАДАН ОЛИНГ!

🎙Биринчи ишончли ахборот кимда?
Албатта, Матбуот котибларида!

Энди энг долзарб саволларга жавобни бевосита расмий ахборот манбаларидан эшитасиз.

"Биздан эшитинг" — янги подкаст лойиҳаси! Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, суҳбатдошларимиз Матбуот котиблари ва Ахборот хизмати масъуллари бўлади.
Бу ерда тахминлар эмас, аниқ маълумотлар, расмий муносабатлар ва ишончли жавоблар берилади.

Илк сон мавзуси: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" масъуллари билан мавсумга тайёргарлик, электр таъминоти, эҳтимолий фавқулодда вазиятлар ва аҳолини қизиқтирган муҳим масалалар хусусида суҳбатлашдик.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда? Қандай чоралар кўрилган? Фуқаролар нималарга эътибор қаратиши керак?
Бу ва бошқа саволларга жавоб — подкастимизнинг биринчи сонида!

"Биздан эшитинг" — миш-мишлардан эмас, биринчи манбадан!

Подкастни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Bu3ptfVv5vQ

❗️Томоша қилинг, фикр билдиринг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар ва келгуси мавзуларга таклифларни изоҳларда қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Video Thumbnail
29,200000

Showing 30 of 40 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Huquqiy axborot Telegram kanali nima haqida?+

Huquqiy axborot (@huquqiyaxborot) — tgdio da Yangiliklar va gazetalar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 218 140 obunachi bor.

Huquqiy axborot (@huquqiyaxborot) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @huquqiyaxborot ga bepul obuna bo‘ling.

Huquqiy axborot yaxshi Yangiliklar va gazetalar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Huquqiy axborot reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 218 140 obunachi bor. O‘xshash Yangiliklar va gazetalar kanallar bilan solishtiring.

Huquqiy axborot statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @huquqiyaxborot sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.