#ИИВ_ТАРИХИ
Ички ишлар органларини такомиллаштириш: янги босқич сари
🇺🇿 1999–2016 йиллар — ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ривожланган давр.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органлари фаолиятининг турли йўналишларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари босқичма-босқич такомиллаштирилди.
🔹 Жиноятчиликка қарши курашиш.
2000 йил 15 декабрда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги 167-II-сон Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун терроризмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини белгилади.
🔹 Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишга оид фаолият.
2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ–344-сон «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонун тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, уни амалга оширувчи органларнинг ваколатларини ҳамда ушбу фаолиятни ташкил этиш шартларини белгилади.
🔹 Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.
2010 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-263-сон «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонун вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий асосларини белгилади.
2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-371-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун эса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб, профилактика субъектларининг вазифалари ва ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратди.
🔹 Жамоат хавфсизлигининг алоҳида йўналишларини тартибга солиш.
2008 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-154-сон «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солди.
2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-226-сон «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун эса ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилди.
🔹 Ички ишлар органлари фаолиятининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш.
2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолияти принциплари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.
📌 Хулоса: 1999–2016 йилларда қабул қилинган мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жиноятчиликка қарши курашиш, тезкор-қидирув фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигининг муайян йўналишларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда муҳим аҳамият касб этди.
Тарихий тараққиёт — мустаҳкам ҳуқуқий асос ва изчил ислоҳотлар самарасидир!
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг!
@iiv_huquqiy_targibot