🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) Telegram channel photo

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

@ijod_sehri21Public Channel

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

2.8k

Last views

13.8k (13,780 subscribers)
A'zolar
—
Rating
70
Total Posts
Oct 21, 2026, 4:17 AM
Yangilangan
Apr 1, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel Name🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
Username@ijod_sehri21
CategoryDesi kontenti
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar13,780
Channel TypePublic Channel
Created1-apr, 2026
Last Updated21-okt, 2026 • kecha
StatusActive

Reyting

Global reyting
#321753+14590
Til reytingi
#1590+58
Toifa reytingi
#13479+486

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 13.8K30 Days growth: -2151.5%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202613,995
22:09:202613,995
23:09:202613,995
24:09:202613,995
25:09:202613,995
26:09:202613,995
27:09:202613,995
28:09:202613,995
29:09:202613,995
30:09:202613,995
01:10:202613,995
02:10:202613,995
03:10:202613,995
04:10:202613,995
05:10:202613,995
06:10:202613,995
07:10:202613,995
08:10:202613,995
09:10:202613,995
10:10:202613,995
11:10:202613,995
12:10:202613,995
13:10:202613,804
14:10:202613,804
15:10:202613,804
16:10:202613,804
17:10:202613,804
18:10:202613,804
19:10:202613,804
20:10:202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202613,804
Week of 06:04:202613,715
Week of 13:04:202613,663
Week of 20:04:202613,575
Week of 27:04:202613,575
Week of 04:05:202613,575
Week of 11:05:202613,505
Week of 18:05:202613,505
Week of 25:05:202613,505
Week of 01:06:202613,683
Week of 08:06:202613,683
Week of 15:06:202613,683
Week of 22:06:202614,346
Week of 29:06:202614,346
Week of 06:07:202614,346
Week of 13:07:202614,389
Week of 20:07:202614,389
Week of 27:07:202614,280
Week of 03:08:202614,200
Week of 10:08:202614,200
Week of 17:08:202614,051
Week of 24:08:202614,112
Week of 31:08:202614,112
Week of 07:09:202614,051
Week of 14:09:202613,995
Week of 21:09:202613,995
Week of 28:09:202613,995
Week of 05:10:202613,995
Week of 12:10:202613,804
Week of 19:10:202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202613,575
May 202613,505
June 202614,346
July 202614,280
August 202614,112
September 202613,995
October 202613,780
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202613,780

So'nggi postlar

Ўргимчак тўри

20-қисм

Қайнонам  олислаб кетган варракларга қараб оҳиста гап бошлайди.
—Ижтимоий тармоқлар ўргимчак тўрига ўхшайди. Жудаям тўғри таъриф. Қуръонда шундай оят бор экан

"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди"
Аллоҳ таоло ўргимчак уясини “энг заиф уй” деяпди. Бу заифлик моддий ва маънавий кўринишда экан.
Ўргимчак уясида уй учун керак бўлган буюмларнинг ўзи йўқ. Унда хотиржамлик, сокинлик деган нарсалар йўқ. Биласизми, урғочи ўргимчак эркаги билан бирга бўлгандан  сўнг эркагини ўлдириб, ейди. Болалари тухумдан чиққанидан сўнг бир-бирини ейди. Урғочи ўргимчак ўлжани овлаш, эркагини чақириш учун уя тўқийди. Бу маънавий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисол. Барча ишни аёл ўргимчак бажаряпди.
Ўргимчак уясининг ипи майин ипак бўлиб, унда яшовчини иссиқ-совуқдан сақлолмайди, соябонлик қилолмайди, ёмғир ва қордан пана қилолмайди, қаттиқ шамолдан тўсолмайди, ўргимчакни қуш каби душманларидан қутқаролмайди. Буниси моддий жиҳатдан энг заиф уй эканига мисолдир...
Кўз олдимдан бир лаҳзагина Аллоҳ билдириб қўйган ҳақиқатлар ўта бошлади...
Ҳа, чиндан ҳам ўргимчак тўри энг заиф, шу билан бирга энг қўрқинчли тўр! Ўзи асрасин.

Беихтиёр овозимни чиқариб дуо қилдим.
—Мени ўз ҳолимга ташлаб қўймаганинг учун, шукр, Роббим!

Тугади.

Феруза Салходжаева

7.10.2026. Тонги соат 6:50. Ўнқўрғон.

https://t.me/ijod_sehri21
2,79000582
Ўргимчак тўри

19-қисм

Боягина қучоқлашиб турган аёл зумда таҳдид қилишга ўтиб кетди. Қандай иккиюламачилик.

Олдимдан каттагина машина шитоб билан ўтди. Уни ҳозиргина калтак еган ожиза бир  аёл бошқариб кетарди...
Ҳа  Муслимка Баҳодир менинг қошимда виқорини, ҳайбатини, гўзаллигини йўқотиб қўйган эди. Ёлғончи эди у. Мен каби содда аёлларни алдаган, ичига шайтоний ғулғула солиб қўйган, нафсини уйғотган, қанча оилаларнинг ажрашишига сабаб бўлган маккора эди у. Шу пайтгача қўлини учини теккизмаган, ҳамиша кўнглимга қараб гапирадиган меҳрибон турмуш ўртоғим кўз олдимга келиб йиғлаб юбордим.
Кейин онамга қўнғироқ қилдим.
—Ойииии. Гапиролмай қолдим. Йиғи бўғзимни куйдириб келар, овозим чиқмасди.
—Гапира қол, болам, қаердасан? Онам жонсарак эди.
—Ойи, уйимга кетаман.
Онам бироз тин олиб, жавоб берди.
—Тўғри қиласан! Болаларингни кийинтириб тураман. Келақол!
—Йўқ, шу ердан кетаман, болаларни ортимдан олиб бора оласизми?!
—Хўп, болам, хўп, ўзимнинг ақлли қизим. Уйингга бора қол, ким хато қилмабди, болам?! Беайб парвардигор.
Яёв кетдим. Бу томонлар келинлик уйимга яқин. Бунинг устига қор ёғмоқда. Кечагина ёзнинг жазирамасига бардош бера олмай соя излаб юрган одамлар бугун иссиқ уйига ошиқмоқда. Оиласи бағрига. Тинчлик, хотиржамлик масканига...
Мана бизнинг ўймакор дарвозамиз. Шу пайтда уни ўпгим келиб кетди. Муздеккина бағрида ҳаловат бор эшигимиз кундузи ёпилмайди. Боя Муслима йиғлаб-сиқтаб, эрини ижара  уйга киргизмаётгани ҳақида гапирганди. Дўконигача топиб келиб пул талаб қиладиган, ожизанинг пулига кун кўрадиган номард эркак олдида  камтаргина, меҳнаткаш,  оилапарвар,  эримнинг қадри осмонларча кўтарилиб кетганди.. Остонадан ҳатлай деганимда  ортимдан  акамнинг машинаси келиб тўхтади. Болажонларим отилиб тушиб, менга ҳам қарамай уйга югуриб кириб кетди. Онаизорим  эса тезгина уловга ўтириб қўли билан "Хайр!" ишорасини қилди. Машина ортига бурилиб кўздан ғойиб бўлди. Минг ҳижолат билан ичкарига қадам босар эканман  эски русумдаги ойнаванд пешайвондан қайнонамнинг бағрида ўтирган болаларимни яққол кўрдим. Кўзимдан ёш юмалади. Тезлашиб кетган лайлакқор остида қунишиб турарканман ортимдан
—Нега совуқда турибсан, кирмайсанми? —деган овоз келди.
Таниш овоздан ялт этиб ўгирилдим.
—Ботир ака, мени кечирдингизми?
—Ўзи нима қилгандинг?—кулди эрим. Кўнглим ёришиб кетди.
—Қорнинг чиройлилигини қаранг.
—Нимасини айтасан, қиш ҳам келди, хайрли бўлсин—деди Ботир акам.
Пешайвоннинг деразаси тақиллади. Қайнонам бизларни ичкарига чорлаётган эди.
Деярли югуриб кирдим, ўзимни ойижонимнинг бағрига отдим.
Худди орадан ҳеч гап ўтмагандек кутиб олди қайнонам.
Нима дейишимни билмай
—Чой ичасизми? —дебман.
—Ичамиз, юринглар, болаларга ширинлик бераман, —деди ойижон.
Ҳаммаёқ менсиз ҳам саранжом эди. Идиш-товоқлар ҳам, ҳовли-жойлар  ҳам жой-жойида, уйда гард йўқ. Менсиз ҳам куни ўтар экан бошқаларнинг. Ўзимга катта баҳо бериб юборибман. Энди сезибман, аёлнинг ҳаловати ўртоғининг уйида бўлар экан. Сабаби неча кундан бери кўнглимни еб ётган ғашлик бир зумда тарқаб кетганди. Ўша куни Инстаграмни бутунлай ўчириб ташладим. Унинг ўрнига фойдали илм ўрганишга , турмуш ўртоғимнинг, қайнонамнинг дуосини олишга қарор қилдим.
Отам анча вақтгача аразлаб юрди, кейин яна ҳаммаси аввалгидек изига тушиб кетди.
Ҳозир  эшикдан кириши билан онасини йўқлайдиган гул бермаса ҳам, нигоҳидан меҳр ёғиладиган, тайёрлаган овқатларимни шошиб-пишиб, мақтаб ейдиган, хўриллатиб чой ичадиган турмуш ўртоғимга тикилиб ўтирар эканман, шу одам Аллоҳимнинг менга берган туҳфаси эканлигига ич-ичимдан иймон келтираман. Тақдиримдан эса розиман.

Қишнинг қаҳратонлари
чекиниб,  келинчак баҳор атрофга ўз сепини ёйган бир кунлари турмуш ўртоғим билан болаларни варрак учиришга олиб бордик. Фарзандларим билан баравар яйраётган Ботир акам олдимдан ўтар экан,
—Рисолат, видеога олмайсанми? —деди.
—Йўқ, —дедим бош чайқаб.
—Шунчаки, завқ олмоқчиман. Ҳаммасини хотираларим қаърига муҳрлаб қўяман!
Бир марта блогер бўлмоқчи бўлганим етади,—дейман қайнонамнинг пинжига суқилиб.

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21
2,74000244
Video
Ассалому Алайкум! 

Хайрли тонг.

Аллоҳим берган яна бир кунингиз сиз ўйлаганданда чиройли бўлишини тилайман!
Аллоҳ раҳмат-у барокат уруғларини оилангизга ҳадя этсин!

Савобларга тўлиб яшанг, қадрдонларим! 
Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда ненеки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.

Тани соғлик, хотиржамлик, кенг феъл,  кетмас давлат тилайман.

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
5,5400098
Диққат, чегирма


"Ўргимчак тўри" асари тугатилди. Бир нафасда барчасини ўқишни истайдиганлар беш  минг сўмни

5614681215971320

картага ташланг ва скриншот қилиб

@Salxodjayeva.га юборинг.

Сотув икки кундан кейин тўхтатилади

Ижодимизни қўллаб-қувватлаганиз учун миннатдормиз.

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
4,8200091
Ўргимчак тўри

18—қисм

—Берасан! Қани бермай кўр-чи? Эртагаёқ шармандангни чиқараман. Қўлимда шунақанги зўр расмларинг боркиии. Эркак овозини баралла қўйиб кулди, кейин эшикни қулфлади чоғи, ниманидир шиқирлатди яна овозининг борича кула бошлади.
—Яхшиликча пулни чўз. Ҳар доимгидек менинг улушимни берда, бахтиёр оила ҳақидаги сафсатангни жойлайвер. Мен тайёрман. Жон деб севимли, мард эркак ролини ўйнаб бераман! Қойилмақом қилиб.
Парда ортида ўтирар эканман, қимирлашга ҳам қўрқар, музлаб қолгандим. Қаердан ҳам шу дўконни излаб келдим. Худли даҳшатли кино кўраётгандек эдим.
—Сиз билан ажрашаман, —деди аёл йиғлаб.
—Вой, қўрқиб кетдим, қонуний хотиним бўлсанг ҳам майли экан. Неча марта талоқ тушгани худога аён, барибир, ҳар сафар итдек ялиниб қайтиб келгансан. Мен кетсам, рекламаларинг тақа-тақ тўхтайди, ҳеч ким кўрмайди сени. Бўла қол, пулимни бер! Кейин пул излади чоғи,  тарақа-туруқ овозлар кела бошлади.  Тополмади шекилли эркак ёввойи овозда ўшқира кетди.
—Менга қара, ё ҳозироқ айтган пулимни берасан, ёки шу ердан ўлигинг чиқади.
—Йўқ пул, номард, бор-йўғимни тугатдинг-ку?! Қаердан ҳам сени учратган эканман. Умримни ҳазон қилдинг. Муслимка йиғлай бошлади.
Кейин унинг "Торт қўлингни, ифлос!" —деган ёввойи чинқириғи эшитилди.
Эркак севимли блогеримни ураётган эди.
—Юзингга урмайман! Одамларга ҳали кўп бахтли ҳаёт намойиш қилишимиз лозим. Ҳар доимгидек кўкармайдиган жойингдан калтак ейсан. Бу хонага камера қўйдираман деб овора бўлма, барибир, синдириб кетаман.
Муслимка юракни эзиб йиғларди. Эркак кетди. Эшиклар зардали ёпилар экан, машинанинг  очилганини билдирувчи сигнал ҳам қулоғимга кириб келди. Секин мўраладим. Одам қиёфасидаги ҳайвон аллақачон даф бўлган, Муслимка чўк тушганча икки юзи билан кафтини тўсиб изиллаб йиғлар, рўмоли ерда ётар,  қўнғир сочлари тўзғиб кетганди.
Нима қилишимни, қандай овутишимни билмасдим. Аллоҳим менга улкан сабоқ берган, ўз кўзим билан кўрганларимнинг атрофимдагиларнинг мингта насиҳатидан кучли таъсир қилганди.
Секин Муслиманинг ёнига ўтирдим, авайлаб бағримга босдим.
—Сизни жудаям яхши кўраман, —дедим нима қилишни билмай. У маҳкам қучоқлаб олди-ю бўғзидаги йиғисини қўйиб юборди.
Икки бегона аёл опа-сингилдек қучоқлашиб турардик.
—Шу ифлосни деб ота-онамдан кечдим. Қиз бола бўла туриб тўй кўрмай турмуш қурдим. Кундошимнинг тўртта боласини тирик етим қилиб, қайнонамнинг қарғишига қолдим. Итдек ишлаб, ҳамма пулимни қўш қўллаб тутқаздим эвазига доим калтак едим...
У кўп гапирди. Мен ҳавас қилган ҳаётнинг чиркин, кир, ярамас томонларини очиб ташлар экан секин сўрардим.
—Гуллар-чи?! Катта-катта гуллар.
—Улар ҳам реклама эди. Шартномам бор эди. Уйга тўрт нон олиб келмайдиган одам менга гул берадими?
Ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси...
Шууримга "Демак топган пуллари ҳам ҳаром!" деган даҳшатли ўй келди. У ичимдагини сезиб тургандек.
—Билмадим, топган пулим ҳалолми, йўқми, аммо ҳеч нарса орттира олмадим, машинамнинг кредити мен еб битиряпди, —деди. Бироздан сўнг бурчакдаги  стол устида турган графиндан сув қуйиб ичди, кейин рўмолини қўлига олди.
—Дўконни ёпаман, —деди бўйи баравар турган,  ойнанинг олдига бориб  рўмолини ўради, пардозини янгилади.
—Сизга дўконни беркитаман дедии —деб қайтарди у
Бу "Кет!" дегани эди. Энди тушунибман. Ҳалиям ўзимда эмасдим.
—Ҳа, ҳа, —дедим кўзим билан сумкамни излаб.
—Айтганча, бу ерда кўрганларингизни бировга айтманг. Ҳали ярашиб кетишимиз мумкин. Агар бир гап эшитсам, сизни судга бераман! У яна  боя —илк кўрганимдаги қаҳрли нигоҳларини қадаб турарди.
—Хавотир олманг, —дедим эшикка қараб юрар эканман
Кўчага чиқсам, қор учқунлаяпди. Ҳаво совуб кетибди. Боя ёмғир ёғадиган бўлиб турганди, устим ҳам юпунроқ эди.  Соат неча бўлди экан?  Сумкамни очиб телефонимга қарадим. Овозсиз режимга ўтказиб қўйгандим. Онам ўн уч марта қўнғироқ қилибди. Оҳ, онажонима! Сиз ҳақ экансиз! Бунчалар лақма бўлмасам? Шуми мен орзу қилган ҳаёт?! Шуми мен ҳавас қилган аёл? Эримни солиштиравериб чарчаб кетганим қаҳрамон эркак шуми? Одам эмас қонхўр маҳлуқ-ку бу!

Давоми бор

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21
4,89000455
Photo1/2
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Хайрли тонг, яхшилар.

Аллоҳим берган яна
бир кунингиз сиз
ўйлаганданда чиройли
бўлишини тилайман!

Меҳрибрн Роббим  оилангизга раҳмату барокатлар ёғдирсин.

Савобли амалларга тўла кун бўлсин.
Барчангизни  Роббим ўз паноҳида асрасин!

Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз, ижобат бўлсин.
Кунингиз тинч, хотиржам ўтсин.

https://t.me/ijod_sehri21
4,68000116
Диққат, чегирма


"Ўргимчак тўри" асари тугатилди. Бир нафасда барчасини ўқишни истайдиганлар беш  минг сўмни

5614681215971320

картага ташланг ва скриншот қилиб

@Salxodjayeva.га юборинг.

Сотув икки кундан кейин тўхтатилади

Ижодимизни қўллаб-қувватлаганиз учун миннатдормиз.

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
5,1400070
Ўргимчак тўри

17—қисм

Бир ҳафта бўлди ҳамки, у томондан ҳеч ким хабар олмади. Ўзим ҳам қўнғироқ қилмадим. Бунинг устига отамнинг
—Болаларини соғиниб келса, эшикдан киргизмайман, —дея қиладиган хитоблари ортидан "янграйдиган" сўкишлардан безор бўлдим. Ўғлим тўполон қилса ҳам, қизим келинойимнинг қизи билан ўйинчоқ талашса ҳам "Отасига ўхшайди!" деган ҳақоратомуз сўз ишлатиладиган бўлди. Шу кунларда бир нарсани тушундим. Мен эл ичра таниламан деб ота уйимда эримнинг обрўсини тўкиб қўйгандим. Минг афсуски, ўзимнинг ҳам. Энди онамнинг тиззасига бош қўйиб ётишлар йўқ. Аввалги иззату ҳурматлар ҳам. Шундай бўлса ҳам пайтдан фойдаланиб ижтимоий тармоққа  нимадирлар жойлагим келарди.
Севимли блогерим Муслимка Баҳодир ҳам ғалати-ғалати постлар жойлайдиган бўлган, баъзи гаплари билан  оиласининг  нотинчлигини сездириб қўярди. Одамлар изоҳларда унинг пиар қилаётганини таъкидлаб ўтар, айблар эдилар.
Жудаям сиқилиб кетдим. Онамдан рухсат олиб Муслимка Баҳодир очган  янги кийим дўконини кўриб келмоқчи бўлдим. Энди у чет элдан келтирган  либосларини ўзи кийиб кўрсатиб, сотар эди.
Ўша куни  унинг шаҳар марказидаги дўконини бир амаллаб топиб бордим. Дўкон негадир ҳувиллаб ётар, одам йўқ эди. Ичкарида бир аёл тик турганча аллақандай кўйлакка дазмол қиларди. Одам кирганини сездириб, йўталиб қўйдим.
Аёл ўгрилмай ишини қилаверди. Мен ҳам илгичлардаги либосларни кўздан кечирар эканман, нархларини кўриб, капалагим учиб кетарди.
Ортимдан сал зардалироқ овоз келди.
—Келинг, нима излаяпсиз?
Бу овоз?! Жудаям таниш эди. Наҳотки?! Ортимга ўгрилдим. Қаршимда Муслимка Баҳодирнинг ўзгинаси  турарди. Аммо нигоҳлари бунча қаҳрли?! Бир кўрганимдаёқ юрагим увишиб кетгандек бўлди.
—Вой, ман сизни кўришни, бир марта бўлсаям кўришни жудаям орзу қилардим. У билан кўришиш учун қўл узатдим. Ҳозир маҳкам бағрига босади деб ўйладимми. У  эса тисарилиб,
қўлини номига чўзди.
—Яхшимисиз?
—Шукур, сизни анчадан бери— биринчи марта инстаграм очганиздан буён кузатаман, ҳавас қиламан, тўғриси, бу ерга ҳам сизни бир марта бўлса ҳам кўриш учун келгандим.
У бунақа мақтовларни эшитавериб пишиб кетганмиди,  ёки гапларим ёқмадими, ё кайфияти йўқмиди, ҳар ҳолда энсаси қотиб нари кетди.

Мен бўлса, ортидан эргашдим.
—Мен ҳам худди сиздек саҳифа очгандим, эрим рухсат бермади. Хозир ота уйимдаман. Яхши бўлди сизни кўрганим, илтимос, айтинг нима қилсам турмуш ўртоғим сизникига ўхшаб қўллаб-қувватлайди?
Чин юракдан сўрадим ва жавобини сабрсизлик билан кута бошладим.
—Мани эримга ит ўхшасин! —деди у нафрат билан. Қўлидаги кўйлакни бир силтаб илгичка жойлар экан.
—Ифлос, альфонс, бор-йўғимни шилиб, ўйнашига олиб бориб берди. Шу ифлосни одам қиламан деб, ҳамма жойга олиб бордим. Биринчи хотини айтганди-я "Қиз бола экансиз, ҳали тенгингизни топасиз, бу дангаса, ишёқмас одам, бахтсиз қилади сизни," деб. Кундош-да,алам қилганидан  гапиряпди деб ўйлабман. Бечора чин юракдан айтган экан. Оғзим очилиб, қотиб қолгандим.
—Ҳа, нега анқайиб қолдингиз? Шу лаҳзаларда рост гапиряпман. Ўзимни бахтли кўрсатганим билан, аслида, ғирт бахтсиз эдим. Эрим билан тушган ўша видеоларимнинг ҳаммаси учун ўзиэ пул тўлаганман. Саёҳатларнинг ҳаммаси рекламалардан топган пулларим эди. Ҳалигача ўз шахсий уйим йўқ. Ҳамма пулимни янги хотинчасига олиб бориб бераркан, мараз. Устимдан роса кулди ифлос. Онасини билмаган мени биладими? Ёлғиз ўғил бўлсаям бир ойда бир кўргани бормайди. Онаси мени қабул қилмади. Катта келинини яхши кўраркан. У хотин ҳам бола-чақаси билан қайнонамнинг уйидан чиқмади...

Аслида, мен дардимни айтмоқчи эдим, аммо севимли блогерим ўзи яхши танимаган билмаган мендек бегонага дам йиғлаб, дам истеҳзоли кулиб, қарғаб тўкилаётган эди. Шу пайт кўзи ойнаванд бинонинг ташқарисига тушиб қолди.
—Сиз мана бу ерга кириб туринг, ёки чиқиб кетинг, мен у билан яхшилаб гаплашиб олай. Беихтиёр, кўйлак киядиган парда ортига ўтиб кетдим.
Эшик очилгани сезилмади-ю  аммо дағал бир овоз эшитилди.
—Пулни тайёрлаб қўйдингми?
Муслимканинг овози ёнгинамдан келди.
—Пул йўқ. Энди бир тийин ҳам бермайман. Овора бўлманг.

Давоми бор

Феруза Салходжаева


https://t.me/ijod_sehri21
5,38000447
Photo1/2
Муҳаббат

Қайнотам раҳматликнинг қўлларидан тасбеҳ тушмасди. Бундан ташқари буғдой доналарига зикр айтиб, қопчаларга солиб қўярдилар. Қайнона -ойим вафот этганларида етмиш минг дона зикр йўғрилган буғдой доначалари солинган қопчани отинойига берган ва уни ойим раҳматликнинг ўзи билан бирга қабрга жойлаб келишган эди.
Бажарган ибодатларининг савобини илинган эдилар...

Аслида, муҳаббат бир-бирига Жаннатни соғинишдир...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
5,00000245
Video
Эй азал, нури-жамолинг то абад,
Манда нақш бўлди хаёлинг то  абад,
Бир ўзи бўлди ҳилолинг то абад,
Эй қуёш, йўқдур заволинг то абад.

ИМОМИДДИН НАСИМИЙ

Соғ-саломат уйғотган, Ўзини танитиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар, суюкли пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз.

Кунингиз хайрли бўлсин, қадрдоним!

Тонги шабнамдек бўлинг, ёмғирмисиз, сувмисиз,  кўзёшмисиз - билолмасинлар...

Бугун отаётган тонгга термулиб омонат дунёда жудаям омонат эканимни ҳис қилдим. Аллоҳ Ўзидан бегона қилмасин, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин.

Сизга ҳам шуни тиладим.

"Ким Аллоҳни топса, нимани йўқотибди?!"


@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21
5,11000175
Assalomu alaykum yana bir bor opajon..men bir iltimos bilan yozayotgan edim..judayam duoga muhtojman...
7 yil kutgan bolajonim..5 haftalik bo'lishi kerak edi..qopchasi bor ,suvi bor ichida bola yo'q deb  tashxis qo‘yyabdi doktor..ozroq kutamiz bolmasa abort dedi...Iltimos sizdan guruhdagi azizlarimizga aytsangiz duo qilib berishsin...bu beshinchi bolajonim edi..birortasini bag'rimga olish nasib etmayabdi😭😭😭😭..
5,44000357
Опажон ўн кишига асар учун тўлов қилдим илтимос қизим учун дуо олиб берсангиз, Аллоҳ қизимни бахтини очиб иймон эътиқодли, диёнатли самимий одамлар билан қуда андали бўлишликка етказсин илоҳим олдиндан раҳмат
5,4100043
Опажон ўн кишига асар учун тўлов қилдим илтимос қизим учун дуо олиб берсангиз, Аллоҳ қизимни бахтини очиб иймон эътиқодли, диёнатли самимий одамлар билан қуда андали бўлишликка етказсин илоҳим олдиндан раҳмат
5,43000214
Ночорлик

—Дилбар, чой-пой қил, ниманг бор? Бир хоналик уйнинг торгина  ошхонасига қамалган хотини, болаларини олдига чиққан Абдусалим озғингина аёлидан деярли шивирлаб сўради
— Тухум опкелувдим тўртта, ҳаммасини қовурайми? —кўзига тикилди аёли.
—Тухум ейман!— ирғишлади кичик ўғли.
—Меҳмонга иккита қовур, қолган иккитасини болаларга бер!
—Ким ўзи меҳмонингиз? —товани газга қўйиб, идишдаги охирги ёэни қуяркан шунчаки сўради Дилбар.
— Қийналиб қолибди, хотини шифохонада ётган экан. Пули тугабди. Бугунги топган пулимни бериб юбораман. Кўчада ёрдам сўради, ҳали исминиям билмайман

Абдусалим бир қўлида чойнак, бир қўлида қовурилган тухумни кўтариб кириб кетди. Дилбар кечки иссиқ овқат ўрнига иштаҳа билан тухум еётган болаларига қараб, "Алҳамдулиллаҳ, бизнинг уйимиз, егани нонимиз, муҳими соғлиғимиз бор", —деб қўйди.
Оёқ кийимларни  тартибга келтириш учун йўлакка чиқди-ю, бир лаҳза ўйланиб қолди. Турмуш ўртоғининг кўп кийилаверганидан пошнаси ейилиб, бир ёққа қараб қийшайиб қолган пойафзали ёнида ночорликдан нолиган меҳмоннинг янги туфлиси худди масхара қилгандек  ярақлаб турарди...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

Telegram

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)

"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

VIEW CHANNEL
7,90000251
Дилфуза

Мен бу аёл билан  Тошкентда келган йилим  танишдим.

Ўшанда кўп қаватли уйларнинг шундоққина пастига ўрнатилган ҳарракка келиб ўтирарканман , ўзим тенги яна бир аёл ҳам  шу ўриндиққа яқинлашаётганини кўрдим. Ғашим келди. Ахир ёлғиз ўзим қолмоқчи эдим. Ўзи уйдан, эримнинг минғир-синғиридан қочиб чиққандим.
—Ассалому алайкум,-деди ўзим тенги рангпар, оппоққина жувон қўлидаги боласини оҳиста ерга қўяркан. Болакай озғингина эди. Сал наридаги арғимчоққа қараб кетди.
—Ўғлингизни олиб чиқмадингизми?-деди нотаниш аёл менга қараб
Унга йўқ дегандек қарадим. Шунда  жувоннинг ўта самимий, қандайдир бахтиёр  нигоҳларига маҳлиё бўлиб қолдим.
Ўзим  уйдан аразлаб, болам билан отасининг устидан қулфлаб келгандим, лекин  буни қўшни жувонга айтгим келмади. Қовоғимни уюб олдим. Қўшни келинчак эса гаплашгиси келаётгандек эди.
—Пирогдан олинг, олмали. Бугун пиширдим. Беихтиёр жувоннинг оқ елим халтадаги бир марталик идишдан олиб узатган ширинлигига қўл чўздим.
—Ширин чиқибди,— дедим пишириқни чайнай туриб.
Оппоққина, озғингина қўшни  табассум билан
—Ош бўлсин, олинг яна! —деди.
Бизнинг суҳбатимиз мана шундай бошланди. Қўшни келинчакнинг исми Дилфуза экан.
—Сизни аввал кўрмаган эканман, —дедим унга.
—Ҳа, мен ишлайман, кўчага кам чиқаман, —деди у.
—Болангизга ким қарайди?
—Боғчага берганман.
Болакай нари борса, бир ярим ёшлар атрофида, озғин, рангпар, аммо ақлли, тили бурро эди.
Дилфуза билан гаплашиб кўнглим ёзилди. У орзулари ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, сиртқи ўқишда ўқир, иккита жойда ишлар экан. Бундан ташқари домимиз пастидаги дўконга лағмон чўзиб топширар, яқинимизда очилган турк цехидаги тикувчилар учун тушлик тайёрлаб оборар, ҳаммасига қандай улгуришига ақлим етмасди, тўғриси гапига ишонгим келмасди.
У шеър ёзишини айтди, кейин икки қатор ўқиб берди. Овози майин,  қўнғироқдек ёқимли эди.
Мен эса ҳафта давомида ишлаб, битта якшанба уйда бўладиган турмуш ўртоғимни пойлашдан бошқа юмушим йўқ. Тайёр пишириқлар сотиб олавериб, уларни  қандай тайёрлашни ҳам унутиб юборганман. Бўлмаса, кўп болали, оддий, етишмовчилиги кўп оилада улғайганман.
Дилфуза кўп  китоб ўқиркан
Уни бир ҳафта кўрмадим. Кўргим, гаплашгим келарди. Бир куни шом ораси эшигини топиб бордим. Энди тақиллатмоқчи эдим ҳамки, аввал эркак кишининг бақиргани, кейин аёл кишининг йиғлаган овози эшитилди.
—Илтимос, менга ишонинг...
Эркак ёмон, уят гаплар билан сўкар, аёл унга гап қайтармасди.
Кўнглим ғаш бўлиб қайтдим.
Қулоғим остида унинг шеър айтгандаги қувноқ овози билан йиғиси қоришиб эшитила бошлади.
Ёзнинг жазирамасида домда ўтириб бўлмай қолади. Бетон уйлар кун бўйи тўплаган иссиғини кечаси қайтиб чиқаради. Шундан  шом бўлиши билан  болаларимизни етаклаб, пастга тушамиз.
Ҳамиша ҳамма гапдан хабардор Дилбар опа гап бошлаб қолди. У мен бир ҳафтадан бери кўришни истаётган Дилфузанинг тепасида яшайди.
—Дилфузанинг эри одам бўлмайди. Кечаям роса жанжал қилди. Билмайман, бу қиз қандай чидайди. Ўзи Зулфия мукофотини олган экан. Китоблари чиққан, туғилган вилоятидаги каттакон, обрўли одамнинг қизи экан.

Ҳа, мен тахмин қилгандим. Унда оқсуяклигини билдириб турадиган  нимадир бор эди.
Кейин ҳамма уни муҳокама қилиб кетди.
—Э, ажрашсин, эртага бир касал орттириб олса, ўтиради...

Омад кулиб қиш кунлари Дилфузани кўриб қолдим. У ҳомиладор эди. Оппоқ юзлари ним пушти рангга кирган, дорга кир иларди.
—Шу совуқда кўчага ёйманг, қўлда ювяпсизми?
—Қўлда яхши очилади,-деди у дорга илиши билан тарашадек қотаётган кирларга қараб.
Негадир ундан
—Шеър, ёзиб турибсизми? —деб сўрадим.
—Ҳа, деди кулиб, энди насрда ҳам уриниб кўряпман...

Баҳор келиб уни яна бир йўқлаб бордим.
Эшикни  барзангидек эркак очди. Юзи қаҳрли, қандайдир қўрқинчли эди  эркакнинг.
—Дилфуза йўқ, пишириқларини бозорга олиб кетди! Кейин хайр-маъзурсиз эшикни ёпди. Тақ! Қарс!
Кўнглимга бир ғашлик тушиб қолди. Шундай нозиктаъб, гўзал, нозик аёл ва қўпол, қўрқинчли эркак. Худди соҳибжамол ва маҳлуқдек.
Кейин биз каттароқ уй олиб, бошқа туманга кўчиб кетдик, у маҳаллани унутдим, аммо Дилфузани унутолмадим.

👇👇👇

Феруза Салходжаева
5,88000144
"Қисмат" деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик. 

Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди.
Ёпиқ  каналда ҳар куни икки  қисмдан асосий каналда эса бир қисмдан бериб борилади.

Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўмни

5614681215971320

картага ташланг ва скриншот қилиб

https://t.me/Salxodjayeva.га юборинг.
5,1100049
Қисмат

7-қисм

Баъзида ўғилларидан Нафисанинг кейинги вақтда шифохонада кўп даволанаётганини эшитиб қолар, юраги увишар, ҳақига дуо қиларди. Биринчи рўзғоридан олган меҳри, кўрган эътибори, эъзози ўша шукуҳли кунларни ёдига солиб юборарди. Тақдирнинг шафқатсиз ўйинлари уни илк муҳаббатидан айирганди.

Ҳа, Нафиса Сулаймоннинг илк муҳаббати эди. Жуда кичиклигидан кўнгил қўйганди унга. Қизалоқ Нафисанинг сочлари узун, ҳамиша ўрилган, учларига жамалак тақилган бўларди. Кулганида оппоқ юзлари ним пушти тусга кирар, чопқиллаб юрарди у. У қизга қачон кўнгил қўйганини эслолмайди, аммо доим кўргиси келарди.. Бир йили икки ҳовли ўртасидаги катта ариқда ниначилар кўпайиб қолди. Шунчалик кўпки, вертолётнинг овозидек қулоқни қоматга келтиради. Ранго ранг ниначилар жуда гўзал эди. Тилларанг, мовий, яшил... Юпқа қанотлари қуёшда товланар, йирик-йирик ниначиларни тутиб олиш завқли эди. Сулаймон чаққон эди. Нафиса минг урингани билан бирорта ниначи тутолмас, аксинча улардан қўрқарди. Шунда Сулаймон энг чиройли, олтин қанотли ниначини тутиб қизнинг қўлига топширди. Кўзлари митти танасида аллақандай қўрқинчли ва ғайритабиий катта кўринадиган ниначи қизнинг нозик бармоқларини тишлаб олди чоғи, қўлини силкиб йиғлай бошлади. Ниначи эса бармоқларига ёпишиб қолгандек чиқиб кетай демасди. Ва ниҳоят ҳашарот учиб кетди. Қиз анча вақт унсиз йиғлаб турди. Ўша онда қўшни қиздан кўз узолмай қолди. Эҳтимол, кўнглидаги илк муҳаббат ғунчалари  ўшанда куртак отгандир. Улар бирга улғайдилар. Бир сафар ўғил болаларга қарши маҳалла қизлари "Ўртага тушар" ўйнадилар. Шунда бошқа қизлар қатори ҳам Нафиса ўртага тушганда Сулаймон коптокни авайлаб отаётганини сезиб қолдилар. Нафиса ҳам гарчи ҳали ёш бола бўлса ҳам қўшни боланинг унинг бошқача авайлашини сезарди. Кейин улғайдилар. Иккиси бир-бирини кўрганда уялиб қочадиган бўлди. Сўнг совчилар келди. Сулаймоннинг совчиси маъқул топилди...

Тўй дастурхонида унда-мунда қўйилган оқ қанд билан, пўчоқлари тозаланмаган ерёнғоқ,  ҳар ер-ҳар ерга қўйилган юпқа, кичкина нонлар бор эди. Лимонад деб номланадиган шишали ичимликларни аллақачон маҳалла болалари гумдон қилган, тўрда келин-куёв ўтирган ўриндиқда эса каттагина, юмалоқ кекс ва бир ваза олма устига жойланган бир шингил узум бор эди. Маҳалла идорасида турадиган ўриндиқлар устига шолчага ўхшаган юпқа, ингичка бўйралар тўшалган, суянчиқсиз, узун стулларнинг нариги четидаги одам туриб кетса, ўриндиқ вазифасини ўтайдиган тахталари бир кўтарилиб кетар, ўтирганлардан кўра туриб томоша қилаётганлар кўп эди. Қўшиқчи ўнингчи, эҳтимол ўн бешинчи бор "Даврага туш" деб куйлар, юрагида завқи борлар рақсга тушар, куй-қўшиқ авжига чиқар, меҳмонларга сўз берилса, икки ёшни шеър қўшиб табриклар эдилар. Келин бошига  оппоқ гулчамбарнусха тақинчоқ ёпиштириб олганча, бошига оқ тўр ташлаб ўтирар, куёв эса парчадан тикилган зар чопонда, бошига дўппи кийган эди. Келин-куёвнинг орқасига осилган гиламда пахта билан қўшалоқ никоҳ узуги тасвири ва "Хуш келибсиз" деган ёзув ёзилган. Одамлар қандайдир бахтиёр, самимий, беғубор эди.
Тўй тез тугади. Куёвнинг тирсагидан ушлаган келинчак бошини эгиб ўзига ажратилган уйга йўл олар экан, одамлар ҳам аста-секин тарқала бошлади.
Сулаймоннинг бахтдан боши айланиб қолди. Итоатгўй эди Нафиса. Бутун мамлакат бошига тушган қийинчилик бу оилага ҳам ўз таъсирини кўрсатган, уйда тўйдан қолган икки қоп қотган нондан бошқа нарса йўқ эди. Яхши ҳам ўзбекнинг томорқаси бор. Картошка-пиёз, помидор-булғорлар, хатто гаримдоригача пишиб ётарди. Нафисанинн келин бўлганига бир ой бўлибдики,  фақат қотган нондан жаркоб тайёрлайди. Полиз маҳсулотларининг шираси билан пишган таом ҳам бир зумда ейилиб кетади. Келинчак бир қошиқ еса ейди, бўлмаса, қозоннинг юқи билан кифояланади. Кун бўйи тиним билмаса ҳам нолимайди. Нолиб қаёққа ҳам борарди. Ана, девор-дармиён яшайдиган ота-онаси ҳам шу аҳволда. Юртга келган тўй бу.
Одамлар индамай яшайди. Биров-бировга нолимайди, биров-бировни ғийбат қилмайди, борига қаноат қиладилар. Топганини бир-бирига илинадилар.

Давоми бор

Феруза Салходжаева
5,27000428
Video
Ассалому алайкум, бизни таниган, бизни ҳурмат қилган, бизни ўқиган, қалбимизни авайлаган,  шафқат, меҳр кўрсатган меҳрибон одамлар.
Хайрли тонг сизга.

Янги тонг муборак бўлсин. Хонадонларингиз нурга, фаришталарга тўлсин. Дастурхонингизга барака, руҳингизга ҳаловат ёғилсин.
Намозларингиз хушуъли, тилларингиз шукурли бўлсин.

Фарзандларингиз бахтли, этаги тўла фарзандли, қўйни тўла давлатли бўлсин.

Бугун  кунингиз тинчлик хотиржамликда, яхши одамлар даврасида ўтсин.
Аллоҳ муҳаббатига ошно қилсин.

Ассалому алайкум!
5,19000176
Бироз муддат жим кетдик. Кейин у гап бошлаб қолди.

—Қизларимга ҳаётнинг фақат чиройли томонини кўрсатибман, дунёда ёмон одамлар ҳам бўлиши мумкинлигини, курашиб яшаш лозимлигини ўргатмабман,-деди у. Кейин ўйлаб туриб қўшиб қўйди.
—Ҳеч бандани қариганда хотиржамлигини олмасин... Ҳеч бандани боласи билан синамасин.
Бешафқат ҳаёт шундоқ ҳаётсевар дугонамни ҳам ўз домига тортиб кетганди.

Шалола синиқ жилмайиб турар, кўзлари ҳам аввалгидек порламасди.
Йўл бўйи бефарқ бўлиб кетди у. Бировга сув, бировга ширин сўз улашадиган, бир гапириб, ўн куладиган ҳамкасбимдан асар ҳам қолмаганди. Гўё энг баланд чўққидан қуйилиб келадиган улкан шаршара  куч билан пастга оқиб тушган, сўнг тошдан-тошга урилавериб пишиб қолган, кейин эса  секин-аста совуб, сокин ирмоққа айланиб қолгандек эди.

Мен эса унинг оиласига яна ҳаловат қайтишини, ўзи эса аввалгидек ҳар қадамида шукрона сабоғини берадиган аёлга айланишини жуда-жуда истаётгандим.

Нима деб ўйлайсиз Шалола яна тоғ чўққисидан мағрур отилиб, одамларга ҳузур, атрофга гўзаллик улаша олармикан?

(тугади)

Изоҳ ва лайклар кутиб қоламан

Феруза Салходжаева
5,57000420
Шалола

Шалоланинг исмини ким қўйган бўлса, топиб қўйган. Чўққидан тошлар оралаб отилиб тушаётган шаршарага ўхшайди. Ҳамиша хурсанд. Ҳеч ким хафа қилолмайди.

Биз узоқ йиллар бирга ишладик. У кириб келган давранинг об-ҳавоси тозаланиб, майин шабодалар эпкинини олиб келади. Юзидаги доимий табассум, муаммоларга оддий кўз билан қараш, керак бўлса, кўз юмиб кета олиш, баъзиларига шундоқ қўл силтаб қўйиш, ҳеч кимдан хафа бўлмаслик... Санайверсам, адоғи йўқ.
Йўлларимиз бошқа-бошқа эди, аммо унинг онаси мен келин бўлиб тушган маҳаллада яшар, аҳён-аҳёнда ота уйига келиб ётиб қолса, эрталаб ишга бирга кетардик. У кўп қаватли деразам остига келиб
—Наргииз!—деб чақирар, сумкамни қўлимга олардиму, оёқ кийимимни кийиб, кўчага отланардим. Ўша куни эрим ўзини эплаб ишга кетар, қайнонам болаларимни боғчага элтар, бошқа пайт хавотир олсам ҳам, Шалола келган куни ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўярдим.
Ўша куни ҳам у уйига келганди. Шошиб-пишиб нонушта қилдим, тез кийиндим, ошиқиб сумкамни тайёрладим (кўзойнак,тушлик,бир дона олма, ярим литр сув, ҳамёним, қуруқ ва нам салфетка).
Унинг қувноқ чақирувидан кўчага отилдим. Эримнинг қовоғи осилиб кетди, қайнонам болаларимни жеркий бошлади.
Мен эса ҳамкасбимнинг ёнига чопдим.
Биз бироз индамай кетдик. Йўлдан битта самокатга иккита қизчасини тургизиб қўйиб, ўзи судраб кетаётган озғин аёл чиқди. Қизчаларнинг кичиги чинқирар, йиғи аралаш нимадир деб зорланар, онаизор парвойифалаклик тез-тез юриб, деярли югуриб кетарди. Қизчанинг овози шунчалик ўткир эдики, тлқатим тоқ бўлди.
—Ҳой қиз!—деди Шалола келинчакка қарата
Тез кетаётган жувон тўхтаб, бизга ажабланиб қаради. Боласи баттар ариллай бошлади.
—Мени чақиряпсизми? Унинг овози жуда паст бўлиб, зўрға эшитиларди.
Шалола аёлга эътибор бермай, сумкасидан иккита шоколад олди.
—Ким йиғламаса, конфет бераман,-деди. Ажаб, бақириб, оламни бошига кўтараётган қизчанинг овози тинди.
—Яхши қизларга иккита бераман.
Қизчалар самокатдан тушиб, ёнимизга келди. Улар бир хил кийинтирилган, сочлари ҳам бир хил турмакланган, чиройли эдилар.
Шалола уларни қучиб, қулоғига нимадир деб пичирлади, кейин қўлига ширинлик тутқазиб, онасининг қўлига топширди. Болакайлар у ёғига чуғурлашиб, йиғламай кетдилар.
Биз яна жим кета бошладик.
— Иш ҳам жонга тегди, айниқса қоғозбозлик, -дедим шунчаки.

У ўзига ярашган жўшқин овозда гап бошлади.
— Ишнинг бори яхши. Танамиз соғ бўлади, инсонларга фойдамиз тегади, шукр қилишимиз керак. Бизнинг ўрнимизда бўлиб қолишни истайдиган қанча одам бор!
У ҳақ эди, аммо ўз гапимни исботлагим келди.
— Узоқ-да! Яқинроқда бўлганда ҳам майли эди.
Бунга ҳам кўтаринки оҳангда жавоб берди.
—Ҳозир қанча одам юришга зор, қанча одамнинг кўзи кўрмайди, қанчаси ақл-ҳушидан айрилган, хотирасини йўқотганлар қанча! Юриш—бахт-ку!
Ҳар одамдан, ҳар лаҳзадан бахт қидирар ва топа оларди у.

Биз иккимиз ҳам қариб борардик.
У ҳамон икки ҳафтада бир онасининг уйига келар, ётиб қолган волидасини чўмилтириб, кийимларини ювиб, дазмоллаб бериб кетарди.
Нафақага чиқадиган пайтимиз келиб қолганди. У бетоб бўлиб қолди. Шунда ҳам юзи табассумли эди. Унча-мунчага дод-вой қилмайдиган одам бир сафар ёрилиб қолди.
—Чарос ҳам қайтиб келди. Иккита боласи билан.
Чарос унинг иккинчи қизи эди. Юрагим увишди. Лекин нега "Чарос ҳам!" Гарчи бу саволни сиртимга чиқармаган бўлсам ҳам, унинг ўзи жавоб берди.
—Малак қизимнинг  ажрашганига бир йил бўлади яқинда...
У бир лаҳза тўхтаб қолди. Биринчи марта кўзида ёш кўрдим.
Нима деб овутишни билмасдим.
Малакнинг учта, Чароснинг иккита боласи билан торгина кўп қаватли уйда яшаётган дугонамни кўз олдимга келтирдиму қўрқиб кетдим. Борган сари тинчлик, халоват, хотиржамлик истаётган ўз вужудимда бу дардни ҳис қилиб кўраётган эдим.

Шалола кўп бетоб бўладиган бўлиб қолди. Шунда ҳам ишдан қолмасди.
Бир куни дераза ортидан унинг
—Наргиииз! —деган таниш овози эшитилиб қолди.
Юрагим ҳапқириб кетди. Яхши энергия  тарқатадиган ўртоғимни соғингандим.
Келиним ярақлатиб артиб қўйган туфлимни кийиб, кўчага ошиқдим
5,42000189

Showing 30 of 70 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) Telegram kanali nima haqida?+

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) — tgdio da Desi kontenti toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 13 780 obunachi bor.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) (@ijod_sehri21) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @ijod_sehri21 ga bepul obuna bo‘ling.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) yaxshi Desi kontenti kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 13 780 obunachi bor. O‘xshash Desi kontenti kanallar bilan solishtiring.

🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи) statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @ijod_sehri21 sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.