
Кўпинча бу муборак масканларда юрганимизда азон айтилаётган вақтда сўзлашиб ўтиришга гувоҳ бўламиз. Ваҳоланки, бу жуда катта беэътиборликдир!
🕋 Сиз Аллоҳнинг меҳмонисиз!
Бутун умрингиз давомида сизга беҳисоб яхшиликлар берган Зотнинг уйига меҳмон бўлиб келибсизми, энди ўзингиздан ҳам у Зотга гўзал одоб ва итоат кўрсатинг!
🔖Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким азонни эшитганидан сўнг ушбу дуони ўқиса, Қиёмат кунида унга менинг шафоатим ҳалол бўлади.»
🪶(Имом Бухорий ривояти)
✅️Азондан кейин ўқиладиган дуо:
👉Арабча матни:
«اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ»
👉Ўқилиши:
«Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-таммати вас-солатил-қоимаҳ, аати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам-маҳмуданиллазий ваъадтаҳ».
👉Маъноси:
«Эй ушбу мукаммал даъватнинг ва ўқиладиган намознинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳим! Муҳаммад алайҳиссаломга васила (жаннатдаги энг олий мақом) ва фазилат бергин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда қайта тирилтиргин!»
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
🌺Аллоҳ таоло бизни ҳам, сизни ҳам Ўзи яхши кўрган ва рози бўладиган гўзал амалларга муваффақ қилсин!
🔱








