#Малака_ошириш
🕋 Жаҳонгир қори Неъматов Маккада малака оширмоқда
▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Қуръон илмлари" кафедраси профессор-ўқитувчилари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларида малака оширмоқда.
✍️ Малака ошириш дастури доирасида машғулотлар Ал-Азҳар университети ўқитувчиси, Миср Вақфлар вазирлиги ходими, Искандария шаҳридаги масжид имом-хатиби Шайх Абдураҳмон Рифъат Сакандарий раҳбарлигида ўтказилмоқда.
🔵Ўқув жараёнида иштирокчилар "Ўн қироат" ҳамда "Араб тили" фанлари бўйича назарий ва амалий билимларини янада мустаҳкамлайдилар.
📌Шунингдек, устозлар Макка шаҳридаги "Уммул Қуро" университетида Қуръон илмлари ва тафсир, ӯн қироат, араб тили йўналишларини бакалавриат ва магистратурадаги ўқитиш методикаси, мазкур соҳаларда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда таълим жараёнининг замонавий ёндашувлари билан яқиндан танишдилар.
🔖
https://t.me/oliymahad🔖
📱 📱
http://youtube.com/@jahongirmuqriy 📱
http://instagram.com/jahongirmuqriy 📱
http://facebook.com/jahongirmuqriy 📱
https://t.me/jahongirmuqriy_bot 📱
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.attartil.androidkotlin&pcampaignid=web_share 📱
https://apps.apple.com/uz/app/at-tartil/id1622384001