
1 февралдан эски автомобиллардан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади.
Бу бўйича Ҳукумат қарори (11-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2026 йил 1 февралдан:
➖ ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.
Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
▪️ автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
▪️ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
▪️ давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
▪️ автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.
👉 @Karakalpakstan









