Банкларнинг муаммоли кредитлари қарийб 24 трлн сўмга етди
2026 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларининг кредит портфели 644 трлн 637 млрд сўмни ташкил этмоқда. Шундан 23 трлн 929 млрд сўми ёки 3,7 фоизи муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Июль ойида банкларнинг муаммоли кредитлари 986 млрд сўмга ортган. Бунинг 356 млрд сўми давлат банклари ҳиссасига, қолган 630 млрд сўми эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган.
Муаммоли кредитлар ошишида Микрокредитбанк (+485 млрд сўм) ҳамда Капиталбанк (+382 млрд сўм) энг кўп ҳисса қўшган.
Асакабанк (-98 млрд сўм), СҚБ (-77 млрд сўм) ҳамда Ипак Йўли Банки ушбу ойда муаммоли кредитларини сезиларли даражада камайтира олган.
TBC Bank (13,1%) ва Пойтахт Банк (10,5%) муаммоли кредитлар улуши 10 фоиздан ошган банклар бўлиб турибди.
Шунингдек, июль ойида Микрокредитбанк муаммоли кредитлари ҳажми 485 млрд сўмга ошиши ҳисобига банкнинг кредит портфелида муаммоли кредитлар улуши 9,9 фоизга етган.
@kommersuz