1/2💼 Косонсой тумани маданият бўлимига янги раҳбар тайинланди
▫️Наманган вилояти Маданият бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Ражабов Умиджон Маъруфжонович Косонсой тумани маданият бўлими мудири лавозимига тайинланди
▫️Умиджон Ражабов 1980 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий. Наманган Давлат университетини тамомлаган.
▫️Меҳнат фаолиятини Косонсой тумани болалар мусиқа мактаби ўқитувчилигидан бошлаган.
▫️2002-2011 йилларда Косонсой педагогика коллежи мусиқа фани ўқитувчиси, 2011-2012 йилларда Косонсой тумани 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, 2012-2014 йилларда Косонсой туман 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, 2015-2017 йилларда Косонсой тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, 2017-2018 йилларда Косонсой тумани маданият бўлими маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассис, 2018-2019 йилларда Косонсой туман маданият бўлими “Қуқумбой” маданият маркази директори лавозимларида фаолият юритган.
▫️Тайинловга қадар Косонсой туман 4-сонли болалар мусика ва санъат мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Telegram | Facebook | Instagram | Youtube









