Жорий йилнинг 19 октябрь куни “EFFECT.UZ” расмий сайти орқали “Президент сиёсатига қаршимисиз?” – Урганчда “Яшил макон” учун ажратилган ерда иссиқхона қурилди ҳамда “Суд қарори менсимаяптими?” ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг “даъвони таъминлаш чорасини қўллаш тўғрисида”ги ажримига асосан мазкур фуқаролик иши мазмунан кўриб чиқилгунига қадар жавобгар Урганч шаҳар, “Оби ҳаёт” МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси 95/6-уйда жойлашган Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан Урганч шаҳар, “Оби ҳаёт” МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси манзилида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Суд ажрими ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 октябрь куни бўлим давлат ижрочилари томонидан ажримда кўрсатилган манзилга борилиб, жавобгар вакилларига суд ажрими ўқиб эшиттирилган ва қурилиш-монтаж ишлари вақтинчалик тўхтатилиб, даъвогар Ж.С. ва холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилаётганлиги сабабли, суднинг якуний қарорига асосан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши маълум қилинади.





![НАБОР В АДМ× 𝒀𝒖𝒓𝒊 𝑪𝒐𝒏𝒇𝒆𝒔𝒔𝒊𝒐𝒏 & 𝑫𝒂𝒊𝒍𝒚 ✿ [🔪💜] Telegram channel](https://cdn.tgdio.com/channels/2026/08/YuriDDLCConfession.webp)






