Х вариантлар тарқаб кетса, билимли абитуриентларга бу таъсир қиладими?
Миллий сертификат имтиҳонларида (масалан, она тили ва адабиёт ёки бошқа фанлардан) Rash (Раш) модули бу тест синовларининг математик-статистик таҳлил қилиш модели бўлиб, у натижаларни адолатли ва объектив баҳолаш учун хизмат қилади.
Оддий қилиб айтганда, Раш моделида фақатгина тўғри жавоблар сони эмас, балки саволларнинг қийинлик даражаси ва абитуриентнинг билим даражаси ўртасидаги боғлиқлик ҳисобга олинади.
Агар Х вариантлар тарқалса, бу билимли абитуриентга тўғридан тўғри таъсир қилади. Буни оддий тилда тушунтириб бераман.
1. Саволларнинг "вазни", яъни қийинлиги. Раш моделида ҳамма саволлар бир хил қийматга эга бўлмаслиги мумкин. Агар саволга деярли ҳамма тўғри жавоб берган бўлса, бу савол осон ҳисобланади.
Агар саволга жуда камчилик тўғри жавоб берган бўлса, бу савол қийин деб таснифланади. Қийин саволни ечиш номзодга юқорироқ балл (логитларда) беришга хизмат қилади. Х вариант ўқиган абитуриентлар қанчалик қийин саволларга кўпроқ тўғри жавоб берса, шунчалик ҳақиқий билимга эга абитуриент пастроқ балл олади.
2. Логит (Logit) шкаласи
Раш моделида натижалар фоизларда эмас, балки логитларда ўлчанади. Бу шкала номзоднинг билим даражасини ва тест саволининг қийинлигини бир хил ўлчов бирлигига келтиради. Кейинчалик бу логитлар биз ўрганган 100 баллик ёки бошқа шкалага конвертация қилинади.
3. Тасодифий топиш (Guessing) эҳтимоли. Раш модель номзоднинг саволни ҳақиқатда билиб ечганини ёки шунчаки тасодифан (таваккал) белгилаганини ҳам математик таҳлил қила олади. Агар номзод жуда қийин саволларни ечиб, энг осон саволларда хато қилса, тизим буни "ноодатий ҳолат" сифатида қайд этиши мумкин.
4. Адолат мезони.
Раш моделининг энг катта афзаллиги шундаки, у имтиҳон топширган турли гуруҳларнинг натижаларини солиштириш имконини беради. Агар сизга тушган вариант бошқаларникидан қийинроқ бўлса, Раш модели шу қийинлик даражасини ҳисобга олиб, баллингизни мослаштиради (яъни қийин вариант тушганлар адолатсизлик қурбони бўлмайди).
Лекин биз ўзбекмиз-ку, шуни ҳам йўлини қиламиз.
https://t.me/bektoshkhatamov