Nigoh.uz | Расмий канал Telegram channel photo

Nigoh.uz | Расмий канал

@nigohofficialPublic Channel

Nigoh.uz — Нигоҳда ёлғон йўқ Алоқа учун — @oyningqizi Tel: +998939141918

OnlyFanso‘zbekOʻzbekiston

92

Last views

2.6k (2,624 subscribers)
A'zolar
—
Rating
31
Total Posts
Oct 17, 2026, 8:06 AM
Yangilangan
Apr 25, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameNigoh.uz | Расмий канал
Username@nigohofficial
CategoryOnlyFans
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar2,624
Channel TypePublic Channel
Created25-apr, 2026
Last Updated17-okt, 2026 • 6 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#500264-85
Til reytingi
#2942-2
Toifa reytingi
#13952+3

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 2.6K30 Days growth: -3.6K58.1%
09/1809/2309/2810/0310/0810/1310/17
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
18:09:20266,263
19:09:20264,851
20:09:20264,851
21:09:20264,851
22:09:20264,851
23:09:20264,851
24:09:20264,851
25:09:20264,851
26:09:20264,851
27:09:20264,851
28:09:20264,851
29:09:20264,851
30:09:20264,851
01:10:20264,851
02:10:20264,851
03:10:20264,851
04:10:20264,851
05:10:20264,851
06:10:20264,851
07:10:20264,851
08:10:20264,851
09:10:20264,851
10:10:20264,851
11:10:20264,851
12:10:20264,851
13:10:20264,851
14:10:20264,851
15:10:20264,851
16:10:20264,851
17:10:20262,624
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 20:04:202611,690
Week of 27:04:202611,690
Week of 04:05:202611,263
Week of 11:05:202611,263
Week of 18:05:202611,263
Week of 25:05:202611,263
Week of 01:06:202611,263
Week of 08:06:202611,263
Week of 15:06:202611,263
Week of 22:06:202611,263
Week of 29:06:202611,263
Week of 06:07:202612,845
Week of 13:07:202612,845
Week of 20:07:202612,845
Week of 27:07:202612,845
Week of 03:08:202612,845
Week of 10:08:202612,845
Week of 17:08:20268,993
Week of 24:08:20268,993
Week of 31:08:20268,106
Week of 07:09:20266,263
Week of 14:09:20264,851
Week of 21:09:20264,851
Week of 28:09:20264,851
Week of 05:10:20264,851
Week of 12:10:20262,624
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202611,690
May 202611,263
June 202611,263
July 202612,845
August 20268,993
September 20264,851
October 20262,624
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20262,624

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Олий суд раиси қабулига кира олмаган фуқаро унинг суратини ёқиб юборди4.4K
  2. #2“Опен бюджет“да ютган қишлоқлар ярим тунда ғалабани нишонламоқда4.3K
  3. #3Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар наркотикка қарши текширилиши мумкин3.9K
  4. #4«Ўзбекнефтегаз» футболь клубларини молиялаштиришни тўхтатди3.0K
  5. #5“Синдир қаламингни сўзи ўтмаса” — Қашқадарё ҳокими журналистларга қара2.5K
  6. #6Метроларга ўрнатилган носоз кўтаргичлар2.3K
  7. #7186 миллиардни ўзлаштирган икки мансабдор қамоқдан озод қилингани айти1.9K
  8. #8Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ишдан бўшатилди1.9K
  9. #9Бир ҳокимга 12 ўринбосар, аммо пойтахт муаммолар бўйича биринчи ўринда1.7K
  10. #10«Ўзбекнефтгаз» Ривалдодан қарзини тўламайди1.6K

So'nggi postlar

Photo1/2
Таълим вазири Турдимовга ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга 3 нафар ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram'даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Унга кўра:

➖ Йўлдошев Ойбек Беҳзодович – Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у “PwC Uzbekistan” компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ЭСГ бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

➖ Пардаева Меҳринисо Дониёровна – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

➖ Мирзалиев Санжар Маҳаматжон ўғли – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тайинловга қадар у Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик қайта ташкил этилган куннинг ўзидаёқ, ҳатто Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовнинг тайинловидан аввалроқ Илҳом Сирожев вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
92000
Video
Марко Рубио Саида Мирзиёева фаолиятини алоҳида эътироф этди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фаолиятига юксак баҳо бериб, унга миннатдорлик билдирди.

«Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон» — деди у.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
161000
Video
Марко Рубио америкалик тадбиркорларга Ўзбекистондан уй сотиб олишни таклиф қилди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўзи билан Ўзбекистонга келган 200 нафарга яқин америкалик тадбиркорларга шу ердан уй сотиб олишни тавсия қилди. Бу ҳақда у Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашидаги нутқи давомида айтиб ўтган.

У бундан 5-10 йилдан кейин одамлар Қўшма Штатларнинг ушбу минтақа, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатлари қандай ривожланганини таҳлил қилганларида айнан ушбу оқшомни, Америка бизнеси ва Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари, Қўшма Штатлардан узоқ йўл босиб келган 200 нафардан ортиқ бизнес вакилларини эслашларини фахр билан тилга олган.

«Бунга кўникиб қўйинглар. Чунки бу ҳамкорлик тобора кенгайиб боради. Балки сизларга бу ердан квартира, ёки кичикроқ уй сотиб олиш ҳам керак бўлар. Чунки энди Ўзбекистонга тез-тез келишингизга тўғри келади. Биз ҳам шунга умид қиламиз», - деган Рубио.

Унинг таъкидлашича, дунёда турли инқирозлар ва муаммолар доимо мавжуд. АҚШ каби йирик ва нуфузли давлат эса халқаро муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиши табиий. Бироқ бу жараён янги имкониятлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслиги лозим.

«Биз ҳар иккала ишни ҳам бажара олишимиз керак. АҚШ узоқ вақт давомида бу икки йўналишга бирдек эътибор қаратмаган. Вашингтон эртароқ ва кенгроқ миқёсда ҳамкорлик қилиши керак бўлган минтақалардан бири Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳисобланади.
Бу вазият тахминан ўн йил аввал ўзгара бошлади. Президент Доналд Трамп раҳбарлиги остида эса жараён янада жадаллашди», - деди Давлат котиби.

Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан муносабатларга устувор аҳамият бермоқда. Бунга ўтган йили Оқ уйда ўтказилган саммит ҳам мисол сифатида келтирилди.

«Буларнинг барчаси сиз амалга оширган ислоҳотларсиз мумкин бўлмас эди, жаноб Президент. Сиз мамлакатингизни дунёга очдингиз. Энг муҳими, Қўшма Штатлар ва Президент Трампни ҳамкор сифатида қабул қилдингиз. Натижада сиз нафақат ўз мамлакатингиз, балки бутун минтақа, қўшни давлатларингиз ва Қўшма Штатлар учун ҳам биргаликда ривожланиш борасида улкан имкониятлар яратдингиз» - деган Марко Рубио.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
133000
Photo1/2
#Хабарингиз_бўлсин

Миробод туман ҳокимлиги ички ишлар ходимларига 90 млн сўмлик дастурхон ёзмоқчи

Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан байрам дастурхонини ташкил этиш учун 90 млн сўм маблағ ажратди. Бу ҳақда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов қарори жорий йилнинг 16-октябр куни имзоланган.

Мазкур қарорга кўра, туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджет захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 130 млн сўм маблағ ажратилган. Унда, Ички ишлар байрами муносабати билан ходимларга совға-салом харид қилиш учун 40 млн сўм, шунингдек, байрам дастурхонини ташкил этиш учун 90 млн сўм ажратилиши белгиланган.

Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш эса туман ҳокимининг ўринбосарлари Саидрасул Саидханов ва Ашраф Салайдинов зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов автомобил сотиб олиш учун 644 млн сўм ажратган эди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
237003
Video
«Самарқанддек жойлар ер юзида кам» — Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанд ҳақидаги илиқ фикрлари билан бўлишди.

У тарихан жаҳон савдо-сотиғи ва тижоратида Самарқандчалик муҳим ўрин тутган жойлар Ер юзида камдан кам топилишини айтиб, бу ерга келганидан мамнунлигини яна бир бор таъкидлаган.

«Бугун бу ерда бўлиш мен учун юксак шараф. Биз бугун нафақат тарихни ёдга олиш, балки келажакдаги имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритиш учун жам бўлдик», деган у.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
198000
Video
«Самарқанддек жойлар ер юзида кам» — Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанд ҳақидаги илиқ фикрлари билан бўлишди.

У тарихан жаҳон савдо-сотиғи ва тижоратида Самарқандчалик муҳим ўрин тутган жойлар Ер юзида камдан кам топилишини айтиб, бу ерга келганидан мамнунлигини яна бир бор таъкидлаган.

«Бугун бу ерда бўлиш мен учун юксак шараф. Биз бугун нафақат тарихни ёдга олиш, балки келажакдаги имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритиш учун жам бўлдик», деган у.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
191000
Video
«Отамдан қолган далалар» фильми илк бор давлат телеканалида намойиш этилди

Режиссёр Шуҳрат Аббосов 1997 йилда суратга олган ва бир йил ўтиб тақиққа учраган машҳур «Отамдан қолган далалар» фильми 28 йилдан сўнг илк бор давлатга тегишли Маданият ва марифат телеканалида эфирга узатилди.

Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқларида маълум қилди. Изоҳларда эса филмь шу йилнинг октябрь ойида намойиш қилингани тасдиқланган.

Маълумот учун, «Отамдан қолган далалар» фильми — ёзувчи Тоғай Муроднинг шу номдаги романи асосида суратга олинган. Уни машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов 1997 йилда яратган. Фильм XVIII–ХIX асрлар ўрталаридаги тарихий воқеаларга, хусусан, Қўқон хонлиги ва чор Россияси даврида кечган оғир ижтимоий-сиёсий жараёнларга асосланган.

Мазкур фильм дастлаб эфирга чиқарилган бўлса-да, кейин «қора рўйхат»га туширилган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
187003
Video
Аҳоли қишолди иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилишига қандай муносабат билдиради?

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистонда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилиши бўйича таклиф лойиҳаси эълон қилинган эди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида иссиқлиш ва иссиқ сув нархи 30 фиозга, бошқа вилоят ва шаҳарларда ҳам бир неча фоизга оширилиши мумкин.

Мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, 28 октябрь кунига қадар овоз бериш жараёнлари давом этади. Ҳозирча лойиҳани атиги 8 киши қўллаб-қувватлаган бўлса, 169 нафар шахс нарх ошишига эътироз билдирган.

NIGOH.UZ эса мазкур лойиҳа юзасидан аҳоли фикрини ўрганди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
185002
Photo1/12
​«Хуш келибсиз, жаноб Рубио»: Мирзиёева АҚШ давлат котибини кутиб олди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу ҳақида унинг ўзи расмий телеграм каналида маълум қилди.

У Рубиони кўҳна ва навқирон Самарқанд заминида қутлашдан мамнун эканлигини билдириб, бу унинг Марказий Осиёга илк ташрифи эканини эслатди.

«Олдинда "C5+1" форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши кутмоқда.

​Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб Рубио!» – деган Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, АҚШ давлат котиби Марко Рубио жорий йилнинг 18 октябрида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
208000
Video
Марко Рубио: «Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим!»

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Рубио Ўзбекистон билан муносабатларни стратегик аҳамиятга эга деб атади. Унинг таъкидлашича, бу сафар бирор инқироз ёки муаммо сабабли эмас, айнан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Шундай давлатлар борки, улар билан муносабатларимизни ривожлантириш учун боришни истаймиз»,— деди Давлат котиби.

Рубио Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши эканини қайд этди.

Давлат департаменти хабарига кўра, Рубио 17–22 октябр кунлари Самарқанд ҳамда Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

Самарқанд ташрифнинг илк манзили бўлади. Бу ерда у C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади ва Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Музокараларда савдони кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш ва минтақада иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ташрифнинг яна бир муҳим жиҳати — Давлат котиби билан бирга Самарқандга 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегацияси келади. Бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда янги босқич бошланаётганидан далолат беради.

Сўнгги йилларда Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада кенгайди. Ўзбекистон ва АҚШ энергетика, транспорт, муҳим фойдали қазилмалар, рақамли технологиялар ва қишлоқ хўжалигини қўшма лойиҳалар учун устувор соҳалар сифатида белгилаган.

Рамзий жиҳати ҳам бор: C5+1 платформаси 2015-йилда ташкил этилган бўлиб, унинг илк вазирлар учрашуви айнан Самарқандда ўтказилган. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтиб, формат яна қадимий шаҳарга қайтмоқда.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
203000
Video
Саида Мирзиёеванинг Туркияга сафарида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим учрашувлар ва истиқболли ташаббуслар ўрин олди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
237000
Photo1/2
Саида Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

Администрация, Ишбилармонлик кенгаши, Молия маркази ва энди Энергетика кенгаши.

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши тузилишини эълон қилди. Кенгаш фаолиятини очиқ ва шаффоф ташкил этиш, уни доимий назоратда ушлаб туриш мақсадида бошқарув Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёвага топширилди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида фаолият юритаётган хорижий инвесторлар билан учрашувда маълум қилди.

Мисол тариқасида эса ACWA, Vision Invest, DataVolt, Voltalia ва EDF каби йирик халқаро компаниялар вакиллари энергетика лойиҳаларини амалга оширишда учраётган муаммоларни кўтарган.

Шу туфайли Президент Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этишга қарор қилганини эълон қилди.

Унга раҳбарлик қиладиган Саида Мирзиёева инвесторлар дуч келаётган муаммоларни ер ажратиш босқичидан тортиб, энергетика объектлари ишга туширилгунига қадар ҳал этиши керак.

Маълумот учун, бу Мирзиёева зиммасига юклатилган навбатдаги вазифа бўлиб, бундан ташқари у Президент Администрациясига раҳбарлик қилиши, Тошкент халқаро молия марказини бошқариши, Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига ҳам ҳамраислик қилиши керак.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
281000
Photo1/2
Ўзбекистонда жами қанча хонадон табиий газдан фойдалана олмайди?

Энди газбаллонларни етказиш хизмати хусусийлаштирилади.

Ўзбекистонда 3 миллион 800 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида инвесторлар билан ўтказаётган йиғилишида маълум қилди. Унга кўра, илгари давлат монополиясида бўлган мазкур таъминот тизимига энди босқичма-босқич бозор механизмлари жорий қилинади.

Тадбиркорлар иштирокидаги пилот лойиҳа биринчи бўлиб Андижон вилоятида бошланган бўлиб, келаси йил суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини республика бўйлаб хусусий секторга бериш мақсад қилингани очиқланди.

Бу жараёнда эса президент таъминот узлуксизлиги, хавфсизлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати энг муҳим мезон бўлишини таъкидлаган.
203000
Video
«Энергетика соҳасида энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ» — Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган мулоқотда энергетика соҳасида эришилган ютуқлар билан бирга, ҳали ҳал этилмаган муаммолар ҳам кўплигини тан олди.

Шу сабабли давлат раҳбари инвесторлар билан барча масалаларни очиқ муҳокама қилиб олишга қарор қилганини маълум қилди.

«Бугун биронта муаммо қолмаслиги керак. Ҳамма масалани ҳал қилишимиз зарур. Ютуғимиз бор, лекин камчилигимиз ҳам жуда кўп. Шунинг учун энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деган президент.

Мирзиёев энергетикадаги электр ишлаб чиқариш қувватлари ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик соҳадаги муҳим муаммолардан бири эканига эътибор қаратган. Бунга мисол тариқасида эса Фарғона, Андижон ва Наманганда электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудлар ҳисобидан қопланиб келинаётганини айтган.

«Агар янги саноат корхоналари ишга тушиши билан тармоқларга юклама янада ортади. 2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган», — деган Мирзиёев.

Ана шундай режалар орасида — Ўзбекистон электр энергиясини Европа бозорига чиқариш ҳам борлиги қайд этилди.

Бунинг учун Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий денгизи орқали «яшил» энергияни Европага етказиб бериш лойиҳаси муҳокама қилинган ва музокаралар амалий босқичга ўтган. Афғонистон ва Жанубий Осиё ҳам келгусидаги истиқболли экспорт йўналишлари сифатида кўрилмоқда.

«Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ бўлиши керак, аён бўлиши керак, шаффоф бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
163000
Video
«Бу йил қишда генерациялар томонидан электр энергияси таъминотида муаммолар бўлмайди» — «Иссиқлик электр станциялари» раҳбари

Ўзбекистон қишга қанчалик тайёр?

2026–2027 йилги қиш мавсумида Ўзбекистон аҳолисининг электр энергияси истеъмоли 13,5–14 ГВт бўлиши кутилмоқда. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ишлаб чиқариш бош бошқарма бошлиғи Ғолибжон Салимёров эса келаётган қиш мавсуми учун генерация қувватлари етарлича эканини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Агар адашмасам, аҳоли умумий истеъмоли умумий ишлаб чиқаришнинг 18–20 фоизини ташкил қилади. Станцияларимизнинг, умумий ишлаб чиқариш объектларимизнинг генерация қуввати эса 27 ГВтга яқин. Миллий диспетчерлик маркази мутахассислари билан олиб борилаётган ишлар натижасида бу йил қишки истеъмол 13–14 ГВт бўлиши прогноз қилинмоқда. Бундан кўринадики, генерация қувватларимиз етарли миқдорда», — деди у.
Бунга сабаб сифатида эса ўтган йилга нисбатан бу йил қайта тикланувчи энергия манбалари каби қўшимча қувватлар киритилганини кўрсатган.

«Мен шуни аниқ айта оламанки, бу йил генерация томонидан бизда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари, саноат корхоналарининг электр энергияси таъминотида муаммолар бўлмайди», — деди «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ишлаб чиқариш бош бошқарма бошлиғи Ғолибжон Салимёров.

Унинг қўшимча қилишича, республика бўйича электр энергияси истеъмоли прогнозларга кўра, жами 35–36 млрд кВт·соатни ташкил қилади. Шундан 14 млрд кВт·соат электр энергиясини ишлаб чиқаришни эса айнан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ўз зиммасига олишни режалаштирмоқда.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
163000
Photo
Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди

Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ҳазрати Олийлари билан учрашди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

”​Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туради, бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд”, деган Мирзиёева.
—
| https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
45000
Photo
Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ишдан бўшатилди

Бунга унинг атрофидаги миш-мишлар сабабми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Беҳзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Аммо Мусаевнинг ишдан бўшатилишига жорий йилда миграцион соҳада содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатлари, ёки агентлик собиқ ходими Азиз Тоштемировнинг Беҳзод Мусаевга нисбатан илгари сураётган даъволари эмас, бошқа ишга ўтаётгани сабаб сифатида келтирилган.

Расмий хабарда маълум қилинишича, эндиликда Миграция агентлигига Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов директорлик қилади.

Беҳзод Мусаевнинг эса айнан қайси ишга ўтиши эса ҳозирча очиқланмаган.

| https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
1,850000
Photo
Саида Мирзиёева “Санъат оламининг қироличаси” билан ўзбекча кўргазма очди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча, 2 сентябрь куни Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан биргаликда Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди. Бутун дунёда “Санъат оламининг қироличаси” дея таъриф этиладиган Шайха Ал-Маясса ҳамроҳлигида очилган ушбу экспозицияда Ўзбекистон музейлари ҳамда Қатар коллекцияларидан ўрин олган ноёб экспонатлар жамланган.

Хусусан, Ислом дини тарқалишидан аввалги асрлар ва Сомонийлар, Темурийлар даврларидан то бугунги кунгача бўлган тарихий босқичларни қамраб олган нодир осори-атиқалар, анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари шулар жумласидан.

​“Бу — Қатар халқи ва унинг меҳмонларини бой тарихимиз ҳамда меросимиз билан яқиндан таништириш учун қулай имконият, шунингдек, Ўзбекистон-Қатар маданий алоқаларини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир“, дея ёзган Мирзиёева.

​Шунингдек, ўша куни қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро бўйлаб ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам ўз ишини бошлаган. Унда мамлакатнинг бой маданияти, анъаналаридан илҳомланган усталар томонидан яратилган нозик заргарлик буюмлари, хаттотлик санъати намуналари, нафис гиламлар ҳамда сафар таассуротларини акс эттирувчи фотосуратлар жамланмаси намойиш этилган.
—
| https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
122000
Photo
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қарийб 80 та автомобил иштирокида махсус флешмоб ташкил этилди.

Энг ҳайратланарлиси, ушбу лаҳза сунъий йўлдош ёрдамида бевосита космосдан тасвирга олинди!

Бирлик, замонавий технологиялар ва юртимиз байрамона руҳини ҳатто орбитадан ҳам кўриш мумкин эди.

| https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
199003
Video
“Опен бюджет“да ютган қишлоқлар ярим тунда ғалабани нишонламоқда

Бугун, 1 сентябрь куни соат 00:00 га бонг урганда ”Опен бюджет” бўйича 2-мавсум учун овоз бериш жараёнлари ўз якунига етди. Ғолибликни қўлга киритган қишлоқлар ғалабант нишонлашни бошлаб юборди.

| https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
4,2600013
Video
Олий суд раиси қабулига кира олмаган фуқаро унинг суратини ёқиб юборди

Матбуот котиби эса бу ишни “бемаънилик” деб атади

Ижтимоий тармоқларда фуқаро шахсий қабулга бир неча кун кира олмаганини важ қилиб, Олий суд раисининг суратини ёқиб юборгани акс этган видеоёзув тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов расмий муносабат билдирди ва фуқарони огоҳлантирди.

“Ўз навбатида, видеоёзувда акс этгани каби бемаъни ва ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлар ва уларни интернет тармоғида тарқатиш орқали обрўсизлантириш қонунга мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, деган Олий суд Раиси Матбуот котиби Азиз Абидов.

Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3606 https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
4,390003
Photo
Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар наркотикка қарши текширилиши мумкин

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик моддалар истеъмолига текшириш амалиёти жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов https://t.me/daryo_live Унга кўра, текширувлар маҳаллий ишлаб чиқарилган махсус тестлар орқали амалга оширилади.

“Янги тестлар оддий “полоска” кўринишда бўлиб, сўлак орқали аниқланади. Уни тилга тегизиш орқали 3 сонияда натижа олиш мумкин. Ҳозирда 16 турдаги наркотик моддаларни аниқлаш имкони мавжуд”, деди у.

Маълумот учун, 2024 йилда биргина Тошкент шаҳридаги 6 минг нафар оғир тоифадаги ёшларнинг 373 нафари гиёҳвандлик воситаларига сурункали равишда ружу қўйган ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши маълум https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/19/narco/

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
3,940004
Video
«Ўзбекнефтгаз» Ривалдодан қарзини тўламайди

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси 2024 йил февраль ойида Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клубига бразилиялик собиқ футболчилар — Ривалдо ва Денилсон олдидаги узоқ йиллик қарздорликни тўлаш бўйича қарор чиқарганди.

Ўшанда «Бунёдкор» директори Мурод Алиев эса қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилишини айтганди.

Кеча, 20 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида эса «Ўзбекнефтегаз» раҳбарияти қарзларни тўламаслигини маълум қилди.

“Биз ҳозир молиялаштириш тўхтатилганлиги сабабли, бу тўловлар «Ўзбекнефтгаз» томонидан амалга оширилмайди. Қарзлар «Бунёдкор» клуби зиммасида. Шу сабабли Ривалдонинг қарзлари ҳозир «Ўзбекнефтгаз»нинг бўйнида эмас”, деди у.

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
1,630007
Video
“Синдир қаламингни сўзи ўтмаса” — Қашқадарё ҳокими журналистларга қарата

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов танқид бўлмаса одамнинг (амалдорларнинг) бир оёғи ердан узилиб қолиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у журналист Икром Аввалбоевнинг саволига жавобан фикр билдирган.

У ҳокимдан “Танқидга қандай қарайсиз?”деб сўраган.

Бунга жавобан эса Муроджон Азимов журналистларга аталган шеърий мисра келтирган:

“Лочин кўкда нетар кўзи ўтмаса,
синдир қаламингни сўзи ўтмаса”

Шунингдек, у танқид — бу келажакнинг меваси эканини тан оларкан, танқид бўлгандан кейин, уни раҳбарлар кўриб, самимий, тўғри қабул қилиши кераклигини билдирган.

“Журналист бўлгандан кейин унинг қалами ҳам ўткир бўлиши керак. Албатта, биз раҳбарлар қаерда камчиликка йўл қўйяпмиз, қаерга хатоликлар бўляпти, улар журналистларнинг ёзган мақолаларидан, билдирган фикрларидан ўзимизга тегишли хулоса чиқара оламиз”, деган у.

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
2,460004
Video
«Ўзбекнефтегаз» футболь клубларини молиялаштиришни тўхтатди

Жорий йилнинг февраль ойида «Ўзбекнефтегаз» АЖ “Насаф”, “Бухоро” ва “Бунёдкор” клубларини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугун, 20 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзбекнефтегаз» раҳбарияти бу хабарни тасдиқлади.

Акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг молия бўйича биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроевга кўра, «Ўзбекнефтегаз» бу учала клубга бир йилда таҳминан 200-300 млрд сўм бериб келган.

Жорий йилнинг январь ойидан эса уларга ҳомийлик қилиш бирданига тўхтатилган.

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
3,000004
Video
“Дадам ташлаб кетган, мени отадек қўллаб туроласизми?”

Олмалиқда дадаси ташлаб кетган спортчи қиз ҳокимдан мусобақада уни ота каби қўллаб туришни илтимос қилди. Бу ҳақда у Тошкент вилояти Олмалиқ туман ҳокими Қобил Хамдамовнинг халқ билан мулоқоти пайтида сўз очган.

“Ассалому алайкум, ҳурматли ҳоким бува. Мен, Худойбердиева Шаҳроз, кўплаб мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлганман. Бошқа тенгдошларимнинг оталари келиб, мусобақаларда уларга далда бериб туришади. Мени дадам ташлаб кетган. Май ойида бўлиб ўтадиган мусобақага менга мухлислик қилиб, оталик қилиб, ўрнида бўлиб беринг”, дея сўраган қиз.

Шундан сўнг йиғидан ўзини тўхтатолмаган қизни ҳоким овунтиришга ҳаракат қилган ва мусобақада уни қўллаб туришга ваъда берган.

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
1,010005
Video
Метроларга ўрнатилган носоз кўтаргичлар

Ҳукумат имконияти чекланганларни алдадими?

Ўзбекистон инклюзив жамият бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун ҳар йили ўнлаб, юзлаб қарорлар, фармонлар қабул қилиняпти. Жумладан, 2025 йилда Тошкент метрополитенига имконияти чекланганлар учун махсус кўтаргичлар (подъёмниклар) ўрнатила бошланганди.

Аммо 15 апрель куни http://NIGOH.UZ/ журналисти Тошкентнинг қоқ маркази – “Истиқлол” санъат саройи рўпарасидаги Халқлар дўстлиги метро бекатидаги кўтаргичлар ишламаётгани ва бундан имконияти чекланган шахслар азият чекаётганининг гувоҳи бўлди.


Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3593

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
2,290004
Video
Ўзбекистонда шахмат қандай қилиб “тренд”га чиқди?

Вақтида шахмат федерациясини танқид қилишдан қўрқмаган, пул учун хорижга чиқиб кетмаган, аммо укасини шахматда олиб қололмаган Жавоҳир Синдоров ҳикояси

Тўлиқ хабар➡️ http://nigoh.uz/archives/3276

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
1,400002
Photo
Бир ҳокимга 12 ўринбосар, аммо пойтахт муаммолар бўйича биринчи ўринда

Тошкент шаҳри ёпиқлик бўйича, атмосфера ҳавосининг ифлослиги, тартибсиз қурилишлар, тирбандлик ҳамда жиноятчилик бўйича биринчи ўринларни қайд этаётган бир пайтда ҳоким Шавкат Умрзоқовга 12-ўринбосар берилди.

2026 йилнинг февралида Президент қарори билан Тошкент шаҳри бошқарув тузилмасига ўзгартириш киритилиб, пойтахт ҳокимлигида ҳоким ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилган эди.

Бугун, 17 апрель куни бу лавозимга Мўминов Обиджон Одилович тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимининг жами 12 нафар ўринбосари бор.

Мана шунча ўринбосарлари борлигига қарамай пойтахт муаммоларни ҳал этиш борасида бошқа вилоятларга ўрнак бўла олмаяпти. Хўш, Тошкент шаҳар ҳокимлигида лавозим тайинловларидан бошқа яна нимадир ўзгарадими?

Тўлиқ хабар➡️ http://nigoh.uz/archives/3586

https://www.instagram.com/nigoh.uz_rasmiy/ | https://www.youtube.com/@nigoh_uz | https://www.facebook.com/share/1BguCKr6wS/?mibextid=wwXIfr
1,720003

Showing 30 of 31 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Nigoh.uz | Расмий канал Telegram kanali nima haqida?+

Nigoh.uz | Расмий канал (@nigohofficial) — tgdio da OnlyFans toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 2 624 obunachi bor.

Nigoh.uz | Расмий канал (@nigohofficial) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @nigohofficial ga bepul obuna bo‘ling.

Nigoh.uz | Расмий канал yaxshi OnlyFans kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Nigoh.uz | Расмий канал reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 2 624 obunachi bor. O‘xshash OnlyFans kanallar bilan solishtiring.

Nigoh.uz | Расмий канал statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @nigohofficial sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.