📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 Telegram channel photo

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

@nurli_yol_hadisPublic Channel

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

407

Last views

3.6k (3,612 subscribers)
A'zolar
—
Rating
40
Total Posts
Oct 17, 2026, 1:34 AM
Yangilangan
Apr 22, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel Name📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Username@nurli_yol_hadis
CategoryKundalik motivatsiya
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar3,612
Channel TypePublic Channel
Created22-apr, 2026
Last Updated17-okt, 2026 • 5 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#220666-61
Til reytingi
#1197-16
Toifa reytingi
#1662+1

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 3.6K30 Days growth: -90.2%
09/1709/2209/2710/0210/0710/1210/16
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
17:09:20263,621
18:09:20263,621
19:09:20263,604
20:09:20263,604
21:09:20263,604
22:09:20263,604
23:09:20263,604
24:09:20263,604
25:09:20263,604
26:09:20263,604
27:09:20263,604
28:09:20263,604
29:09:20263,604
30:09:20263,604
01:10:20263,604
02:10:20263,604
03:10:20263,604
04:10:20263,604
05:10:20263,604
06:10:20263,604
07:10:20263,604
08:10:20263,604
09:10:20263,604
10:10:20263,604
11:10:20263,604
12:10:20263,604
13:10:20263,604
14:10:20263,604
15:10:20263,604
16:10:20263,612
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 20:04:20263,786
Week of 27:04:20263,786
Week of 04:05:20263,762
Week of 11:05:20263,762
Week of 18:05:20263,762
Week of 25:05:20263,762
Week of 01:06:20263,762
Week of 08:06:20263,762
Week of 15:06:20263,762
Week of 22:06:20263,762
Week of 29:06:20263,762
Week of 06:07:20263,727
Week of 13:07:20263,727
Week of 20:07:20263,727
Week of 27:07:20263,727
Week of 03:08:20263,727
Week of 10:08:20263,727
Week of 17:08:20263,664
Week of 24:08:20263,664
Week of 31:08:20263,643
Week of 07:09:20263,621
Week of 14:09:20263,604
Week of 21:09:20263,604
Week of 28:09:20263,604
Week of 05:10:20263,604
Week of 12:10:20263,612
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20263,786
May 20263,762
June 20263,762
July 20263,727
August 20263,664
September 20263,604
October 20263,612
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20263,612

So'nggi postlar

#Ҳадис_1073

ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ-ЖАҲД ҚИЛИШ БАЁНИ


عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْروٍ الأَنْصَاريِّ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ آيَةُ الصَّدَقَةِ كُنَّا نُحَامِلُ عَلَى ظُهُورِنَا، فَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِشَيْءٍ كَثِيرٍ فَقَالُوا: مُرَاءٍ، وَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِصَاعٍ فَقَالُوا: إنَّ اللهَ لَغَنِيٌّ عَنْ صَاعِ هَذَا، فَنَزَلَتْ {الَّذِينَ يَلْمِزُونَ الْمُطَّوِّعِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فِي الصَّدَقَاتِ وَالَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إلَّا جُهْدَهُمْ}  [التوبة - 79] الآية. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1415، م 1018].

Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Садақа ояти* нозил бўлганида, биз ҳаммоллик қилар эдик. Бир киши келиб, кўп нарса садақа қилган эди, «у риёкордир», дейишди. Яна биров келиб, бир соъ* нарса садақа қилган эди, «Аллоҳ мана бунинг бир соъ нарсасидан беҳожатдир», дейишди. Шунда: «Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етганидан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бордир» (Тавба сураси, 79-) ояти нозил бўлди».

✍ Муттафақун алайҳ.

📜 Шарҳ: Садақа ояти Тавба сурасининг 103-ояти бўлиб, унинг маъноси қуйидагича: «Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир».

Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади.

Риёзус солиҳийн шарҳи.


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
407003
🎂 ТОРТГА ШАМ ЁҚИБ ПУФЛАШ
#бидъат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
📗 «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.

📜 Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини. Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак. Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53942)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,2500010
#Ҳадис_1072

ҒУЛУВГА КЕТГАНЛАР ҲАЛОК БЎЛДИ



وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «هَلَكَ الْمُتَنَطِّعُونَ» قَالَهَا ثَلَاثاً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2670].

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғулувга кетганлар ҳалок бўлди», деб уч марта айтдилар.
✍ Имом Муслим ривояти.

📜 Шарҳ: Динда инсон ундан ошириб юборса ғулув саналадиган чек-чегара шариат белгилаб берганидан зиёда қилишдир.
Ғулув – бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уринишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулув кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулув кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Тафрит-сусткашлик эса Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда қосирлик қилишдир. Зино, ғийбат, чақимчилик каби маъсиятларни қилиш ёки ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан алоқа қилиш, саломга алик олиш каби баъзи бурчларни тарк қилиш диндаги тафритга киради.

Динда ғулувга кетишнинг турлари:

📌 Биринчиси. Нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийналишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади.

📌 Иккинчиси. Қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар.

📌 Учинчиси. Васвасага тушиб қолган кишилар. Улар ўзларича шубҳалардан тақво қиламиз деб васвасага дучор бўладилар. Аллоҳ таоло “Аниқ нарса шак билан йўққа чиқмайди” деган бир қоидани айтиб қўйган. Масалан таҳорати бор одам “таҳоратим йўқмикан” деб иккиланиши билан таҳорат кетмайди. Бундай кишиларга шайтон бошлиқ бўлиб олиб, уларни хоҳлаган куйига солади. Шайх Рашид раҳматуллоҳи алайҳ бир бор таҳорат қилиб турганимдан кейин фалон жойимга сув тегмай қолди шекилли деган хаёл келди. Қалбни ҳотиржам қилиш учун ўша жойни ювдим. Энди кетмоқчи бўлгандим фалон жойга ҳам тегмай қолдимикан деган хаёл келди. У ерни ҳам ювдим. Қарасам яна хаёл келди, шунда бу шайтоннинг васвасаси эканлигини тушундим ва шайтонга қарата “сенингча таҳоратим йўқ бўлса менимча бор. Сен айтгандек таҳоратсиз бўлсам ҳам ўқийвераман” деб унга парво қилмай қўйдим. Агар яна бир бор уни айтганига кирганимда эди умр бўйи васвасадан қутула олмай қолардим – деганлар.

Батафсил:    ушбу ҳаволада

Риёзус солиҳийн шарҳи


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
718007
#Ҳадис_545 #Такрор

ЖУМАГА ЮРИБ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ


عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ الثَّقَفِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَسَّلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاغْتَسَلَ، ثُمَّ بَكَّرَ وَابْتَكَرَ، وَمَشَى وَلَمْ يَرْكَبْ، وَدَنَا مِنَ الْإِمَامِ فَاسْتَمَعَ وَلَمْ يَلْغُ، كَانَ لَهُ بِكُلِّ خُطْوَةٍ عَمَلُ سَنَةٍ، أَجْرُ صِيَامِهَا وَقِيَامِهَا  رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар».

✍️ Сунан эгалари ривоят қилган.

📜 Шарҳ:  Жума намози осон йўл билан улкан савоблар ишлаб олиш учун қулай фурсат эканини олдин ҳам айтиб ўтган эдик. Ушбу ҳадиси шарифда баъзи бир иш билан, энг муҳими, ният билан пиёда юриб бориш ила ҳар бир босган қадам учун бир йиллик ибодатнинг, рўзаси-ю тунги бедорлик ибодатининг савобига сазовор бўлиш мумкинлиги ҳақида сўз бормоқда. Мазкур улуғ мақомга эришиш учун қуйидаги ишлар қилиниши керак.

📌 1. «Ким Жума куни ювса».
Яъни, ювиши керак бўлган нарсаларни ювса. Хусусан, сочини яхшилаб ювишни уламоларимиз таъкидлаганлар.
📌 2. «Ғусл қилса».
Бу ҳақда кўп гапирилди.
📌 3. «Эрта борса».
Яъни, Жума учун ният билан эрта борса. Бу ҳам олдин гапириб ўтилди.
📌 4. «пиёда юриб, (улов) минмаса».
Ҳадиси шарифдаги айни шу жумла уни ушбу биз ўрганаётган «жумага юриб боришнинг фазли» бобида келтирилишига сабаб бўлган.
Яъни, жумага савоб умидида пиёда юриб боришлик фазилатли иш экан. Албатта, соғ-саломат инсон пиёда юриб намозга борса, ҳар тарафлама ўзига фойда бўлиши турган гап.
📌 5. «имомга яқинроқ ўтирса».
Албатта, имомга яқин ўтиришда яхшиликлар кўп. Жумладан, аввалги сафдан ўрин олади, хутба, қироат ва дуоларни яхши эшитади. Энг муҳими, катта ажру савобларга эга бўлади.
📌 6. «тингласа».
Яъни, жумага борган одам тинглаш лозим бўлган хутба, қироат ва дуоларни яхшилаб тингласа. Хусусан, жума куни хутбадаги ваъз - насиҳатни тинглаш, ўрнак олиш ўта муҳим иш ҳисобланади.
📌 7. «беҳуда (ҳаракат) қилмаса».
Чунки озгина беҳуда ҳаракат ҳам, ўша ҳаракатни қилувчини ҳам, унинг атрофидаги бошқа жумага келганларни ҳам чалғитиб, кўпгина фойдалардан бебаҳра қилади.

Ҳадиси шарифда ушбу етти ишни амалга оширган мусулмонларга улкан хайр-баракалар ваъда қилинмоқда, зотан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар».

Бас, шундоқ экан ушбу ишларни ҳар жума ихлос билан адо этиб, ваъда қилинган ажр-савобларни олишга ҳаракат қилайлик.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
750006
#Ҳадис_1071

ТОАТ-ИБОДАТДА ЎРТА ҲОЛ БЎЛИШ БАЁНИ


وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ يُصَلِّي فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّوْمُ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ لَا يَدْرِي لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبُّ نَفْسَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 212، م 786].

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Чунки ҳеч бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиганида билмайдики, эҳтимол, истиғфор айтаман деб, ўзини дуоибад қилаётгандир».
✍ Муттафақун алайҳ.

📜 Шарҳ: Қози Иёз «истиғфор айтади» сўзини «дуо қилади» деб шарҳлаганлар.

وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنْتُ أُصَلِّي مَعَ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الصَّلَوَاتِ، فَكَانَتْ صَلَاتُهُ قَصْداً وخُطْبَتُهُ قَصْداً» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [866].

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам, хутбалари ўртача бўлар эди (яъни, узун билан қисқанинг ўртасида)».

✍ Имом Муслим ривояти.

📜 Шарҳ: Имом Муслим ва Аҳмадлар қилган ривоятда қуйидагича келган;

Абу Воил: «Аммор бизга хутба қилди. У хутбани қисқа ва балоғатли қилди. Биз унга: «Эй Абу Яқзон, батаҳқиқ, балоғатли ва қисқа қилдинг. Агар бироз нафас узайтирганингда яна ҳам яхши бўлар эди», дедик. Шунда у: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Киши намозининг узунлиги ва хутбасининг қисқалиги фиқҳидан аломатдир. Бас, намозни узун, хутбани қисқа қилинглар. Албатта, баёнда сеҳр бордир» деганларини эшитдим», деди».

Намоз ва хутбанинг «иқтисодли» бўлиши жуда ҳам узун, жуда ҳам қисқа бўлиб кетмаслигини, мўъжаз ва ўртача бўлишини билдиради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ва хутбалари ана шундоқ эди. Саҳобаи киромлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшатиб намоз ўқиб, хутба қилишга ҳаракат қилганлар.

Абу Воил розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, ўша мадрасаи Муҳаммадияни битириб чиққан улуғ саҳобий Аммор ибн Ёсир хутба қилибдилар. У кишининг балоғатли хутбаларидан баҳраманд бўлган Абу Воил ва унинг шериклари ҳазрати Аммор розияллоҳу анҳуга мурожаат қилиб, балоғатли хутбангизни қисқа қилиб қўйдингиз, сал узунроқ қилсангиз, кўпроқ баҳраманд бўлар эдик, дебдилар.

Шунда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу бу ишни ўзларича қилмай, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб қилганларини айтибдилар.

Демак, хутба қилувчи кишилар хутбани қисқа қилишлари, ҳаддан ташқари чўзиб юбориб, одамларга малол келтириб қўймасликлари керак. Зарур ҳолда, балоғатли сўз ва жумлаларни ишлатиб кишиларни сеҳрлаб қўйишлари лозим. Турли ноўрин сўз ва жумлаларни ишлатиб, эшитувчиларни норози қилиш одобдан эмас.

Риёзус солиҳийн шарҳи


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
794006
Photo1/2
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
774002
#Ҳадис_1070

ТОАТ-ИБОДАТДА ЎРТА ҲОЛ БЎЛИШ БАЁНИ


عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الدِّينَ يُسْرٌ، وَلَنْ يُشَادَّ الدِّينُ إلَّا غَلَبَهُ، فَسَدِّدُوا وَقَارِبُوا وَأَبْشِرُوا، وَاسْتَعِينُوا بِالْغَدْوَةِ وَالرَّوْحَةِ وَشَيْءٍ مِنَ الدُّلْجَةِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [39].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «سَدِّدُوا وَقَارِبُوا، وَاغْدُوا وَرُوحُوا، وَشَيْءٌ مِنَ الدُّلْجَةِ، الْقَصْدَ الْقَصْدَ تَبْلُغُوا». [خ 6463].
قَوْلُهُ: «الدِّينُ» هُو مرْفُوعٌ عَلَى ما لَمْ يُسَمَّ فَاعِلُهُ. وَرُوِيَ مَنْصُوباً، وَرُوِيَ: «لَنْ يُشَادَّ الدِّينَ أَحَدٌ»، وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِلَّا غَلَبَهُ»: أَيْ: غَلَبَه الدِّينُ وَعَجَزَ ذَلِكَ الْمُشَادُّ عَنْ مُقَاوَمَةِ الدِّيْنِ لِكَثْرَةِ طُرُقِهِ. وَ«الْغَدْوةُ» سَيْرُ أَوَّلِ النَّهَارِ، وَ«الرَّوْحَةُ»: آخِرُ النَّهَارِ وَ«الدُّلْجَةُ»: آخِرُ اللَّيْلِ، وَهَذَا اسْتِعَارَةٌ، وَتَمْثِيلٌ، وَمَعْنَاهُ: اسْتَعِينُوا عَلَى طَاعَةِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ بِالأَعْمَالِ فِي وَقْتِ نَشَاطِكُمْ، وَفَرَاغِ قُلُوبِكُمْ بِحَيْثُ تَسْتَلِذُّونَ الْعِبَادَةَ وَلَا تَسْـأَمُونَ، وَتَبْلُغُونَ مَقْصُودَكُمْ، كَمَا أَنَّ الْمُسَافِرَ الْحَاذِقَ يَسِيرُ فِي هَذِهِ الأَوْقَاتِ وَيَسْتَريِحُ هُوَ وَدَابَّتُهُ فِي غَيْرِهَا، فَيَصِلُ الْمَقْصُودَ بِغَيْرِ تَعَبٍ، وَاللهُ أَعْلَمُ.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бу дин осонликдир. Ким динда ашаддийлашса, (дин) уни енгмай қўймайди. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар ва хушхабар беринглар. Эрталаб, тушдан кейин ва туннинг охирида (ибодатга Аллоҳдан) ёрдам сўранглар», дедилар».

✍ Имом Бухорий ривояти.

Бухорийнинг бошқа бир ривоятида:
«Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Эрталаб, кечқурун ва кечанинг бир қисмида ибодат қилинглар. Мўътадиллик, яна мўътадиллик(ни маҳкам тутинглар). Шунда (мақсадингизга) эришасиз», дейилган.

«… Кундузининг аввалида ва охирида ҳамда кечанинг охирги қисмида сайр қилиб юринглар»нинг маъноси худди билимдон, малакали мусофир мана шу зикр қилинган пайтларда юриб, бошқа вақтда ўзи ҳам, улови ҳам дам олиб, қийинчиликсиз мақсад қилган жойига етиб олгани каби сизлар ҳам қалбларингизни турли нарсалардан фориғ қилиб, фаол бўлиб, ибодатдан лаззат олиб, малол кўрмайдиган мана шу вақтларда Аллоҳдан тоатга ёрдам талаб қилсангиз, мақсадларингизга етасизлар, деганидир. Валлоҳу аълам.

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига динда чуқур кетиб, ашаддийлашиб ўзини қийнамасликка, ўртача иш тутиб, иложи борича камолга яқин бўлиш учун уринишга, доимо яхшилик башорати беришликка, қулай фурсатларни бой бермай, улардан фойдаланиб қолишга чақирмоқдалар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломни васф қилиб:
«Албатта, дин осондир», демоқдалар.

Яъни, дин аслида осонликдан иборатдир. Унинг барча таклифлари осондир. Унда ҳеч бир қийинчилик йўқдир. Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари Ислом шариати кўрсатмаларини бажариш қийиндир, деб сафсата сотувчилар зиддига қаттиқ раддиядир.

Батафсил:    ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,620007
#Ҳадис_1069

НАМОЗ ЎҚИШ МАН ҚИЛИНГАН ВАҚТЛАР


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».

Яна бир ривоятда:
«Қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».
✍ Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «қуёшнинг қоши» иборасидан мурод, қуёш доирасининг бир тарафи – қошга ўхшаб эгилган жойи тушунилади.

☝️ Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қуёш чиқаётган вақтда намоз ўқимаслик.

2. Қуёш ботаётган вақтда намоз ўқимаслик.

3. Қуёшнинг бир тарафи чиқиб, кўринганидан ке­йин у то тўлиқ кўтарилиб бўлгунча намоз ўқимай туриш.

4. Қуёшнинг бир тарафи ботганидан кейин то у тўлиқ ботиб бўлмагунча намоз ўқимай туриш.

5. Мазкур вақтларда намоз ўқиб бўлмаслигининг сабаби «Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади» деган ибора билан баён қилинган.

Имом Муслимнинг ривоятида:

«Ва кофирлар унга сажда қилурлар» жумласи зиёда келган.

Демак, қуёшпарастлар қуёшга у чиқаётган ва ботаётган пайтда сажда қилар эканлар. Шайтон эса ўша жойда туриб олиб, улар менга сажда қиляптилар, деб масхара қилар экан. Ана шу кофирларга ўхшамаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мазкур вақтларда намоз ўқишдан қайтарганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
3,0900010
ЭНГ АВВАЛГИ ИШЛАРНИ ЛОЗИМ ТУТИНГЛАР


Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан шундай дегани ривоят қилинади:

قَالَ حُذَيْفَةُ بْنِ الْيَمَانِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: كل عبادة لا يتعبدها أصحاب رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فلا تعبدوها فان الأول لم يدع للآخر مقالا فاتقوا الله يا معشر القراء وخذوا طريق من كان قبلكم

📕 “Қайси ибодатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қилмаган бўлсалар, сизлар ҳам қилманглар. Чунки аввалгилар кейингилар учун тўлдириши керак бўлган кемтикни қолдирмаганлар. Эй қорилар (бошқа ривоятда мусулмонлар) жамоаси, ўзингиз олдин ўтганлар йўлини маҳкам тутинг!”.

وقال ابن مسعود : اتبعوا ولا تبتدعوا ، فقد كفيتم ، عليكم بالأمر العتيق

Ибн Масъуд айтади:
📕 “Сизлар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаларига) эргашинглар, янгилик (бидъат)ни пайдо қилманглар. Сизга (ибодат борасида сиздан олдингиларнинг йўли) кифоя қилади. Энг аввалги ишларни лозим тутинглар!”.


БИДЪАТ НИМА?

Бидъат луғатда ҳар бир янги нарсага айтилади. Шриат истилоҳида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар замонасида сабаб, дўия мавжуд бўла туриб, сўз орқали ҳам, амалиёт орқали ҳам, иқрор орқали ҳам, сароҳатан ҳам, ишоратан ҳам собит бўлмаган, савоб умидида ибодат деб пайдо қилинган янги ишларга айтилади.

Ушбу таърифдан кун ора дунёвий зарурат учун ихтиро қилинаётган нарсаларнинг шаръий бидъатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки улар ибодат йўлига кўра савоб ниятида ихтиро қилинмайди. Модомики шаръий ҳукмларга зид бўлмас экан, жоиз ва мубоҳ даражасида бўлади.
Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар тарафидан сўз орқали ёки амалиёт орқали, сароҳат ёки ишоратан содир бўлган ишлар ҳам бидъат остига кирмайди.
Шунингдек ушбу таърифдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар замонасида зарурати бўлмай, кейинчалик диний мақсадни ҳосил қилиш учун пайдо қилинган нарсалар ҳам бидъат остига кирмаслиги маълум бўлади. Бунга ҳозирги кундаги мадраса-маъҳад, турли нашрлар, Қуръон ва ҳадисни тушуниш учун сарф-наҳв, араб адабиёти, фасоҳат-балоғат каби фанларни жорий қилиниши, турли фирқаларга қарши китоблар ёзилишини мисол қилишимиз мумкин.

Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар замонасида мавжуд бўлмаган бўлсада, бидъат остига кирмайди. Чунки у даврда бу нарсаларга зарурат бўлмаган. Кейинчалик ҳолатнинг тақозоси билан умматнинг уламолари муносиб тадбир ила бу нарсаларни йўлга қўйганлар. Буларнинг барчаси ўз зотида ибодат саналмайди, балки ибодатга восита ҳисобланади. Яъни оят ва ҳадисда келган бирор бир мақсадга етишиш учун замон ва маконнинг зарурати туфайли ихтиёр қилинган нарсадир. Улар мақсадга қараб турли даражаларга бўлинади.

Юқоридаги тафсилдан шу маълум бўлади-ки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар замонаси ҳамда кейинги замонларда ҳолат, зарурат бир хилда бўла туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар замонасида диндан деб ихтиро қилинмай, кейин ихтиро қилинган нарсалар бидъат дейилади. Масалан: фақир-фуқароларга эҳсон қилиш, жамоат ила намозлар ўқиш, маййит ортидан савол бағишлашга бўлган зарурат ҳозир кунда бўлгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам бўлган. Лекин савоб бағишлашда қирқ, йил каби кунларни белгилаш, эҳсонларда махсус таомлар тайёрлаш, маййитга атаб чироқ ёқиш, мозорларга бориб жонлиқ сўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва улардан кейинги мужтаҳид-фуқаҳолар замонларида бўлган эмас. Ҳолбуки бу амалларга бўлган зарурат ҳозирги кунда бўлганидек, ўша кунларда ҳам бўлган.

Ибодат қилиб савол олиш, Аллоҳ таолони розилигини топиш, маййитларга меҳрибонлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар замонасида бизнинг пайтимиздан кўра ҳақиқий ва зиёда бўлган. Ким саҳобалардан кўра ибодатга иштиёқманд, Аллоҳнинг розилиги ҳосил қилишга муштоқликни даъво қила олади.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,420009
#Ҳадис_1068

ПОКЛИК НАМОЗНИНГ КАЛИТИ


عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مِفْتَاحُ الصَّلَاةِ الطُّهُورُ، وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ، وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намознинг калити покликдир, унинг ҳаром қилиши такбирдир ва ҳалол қилиши саломдир», дедилар».

✍ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

☝️ Ҳадиси шарифдан намозга тегишли учта муҳим ҳақиқатни ўрганамиз:

📌 1. Поклик намознинг калити эканлиги.

Ҳеч бир нарсани калитсиз очиб бўлмаганидек, намозни ҳам калитсиз очиб бўлмайди. Намознинг калити поклик экан, намоз ўқувчи албатта, аввал баданини, кийимини, намоз ўқийдиган жойини поклаши керак. Агар шуни қилмаса, намоз ўқий олмайди. Ўқиса ҳам, намози қабул бўлмайди.

Бир кунда беш вақт фарз намози борлигини эътиборга олсак, мусулмон ҳамиша ҳамма тарафдан пок бўлиб юриши керак. Айни мана шу натижага бошқа тузум ва дийнлар эриша олмаган.

📌 2. Намознинг ҳаром қилиши такбир билан бўлиши.

Яъни, киши намоз ўқишни ният қилиб, «Аллоҳу акбар!» деб такбир айтиши билан ушбу такбир айтишдан олдин ҳалол бўлган ишлар намоз ўқувчига ҳаром бўлиб қолади. Намознинг ичида улардан ҳеч бирини қила олмайди.

📌 3. Намознинг ҳалол қилиши салом билан бўлиши.

Яъни, намоз ичида қилиш ҳаром бўлган нарсалар намозхоннинг намоз охирида «Ассалому алайкум!» деб салом бериши билан яна ҳалол бўлади. Саломдан кейин уларнинг барчасини қилавериш мумкин.

«Ҳадис ва ҳаёт китобидан»


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,740008
Photo1/2
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,080001
Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таъсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканлигини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи эканлиги баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Ҳеч ким «Умрим бўйича яхши амал қилдим, энди албатта жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Ҳеч ким «Мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди албатта дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.Ишларнинг хотимасига қараб, якун ясалади. Умр­нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар қолган ҳар бир лаҳзани умрининг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда – кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида!

☝️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содиқу масдуқликлари.
2. Инсон онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам бўлиши.
3. Инсон онасининг қорнида алақа ҳолида қирқ кун қолиши.
4. Инсон онасининг қорнида музға ҳолида қирқ кун қолиши.
5. Сўнгра инсонга руҳ пуфланиши.
6. Аллоҳ таолонинг ҳар бир инсоннинг ризқини, ажалини, амалини, бадбахт ёки некбахтлигини азалдан билиши.
7. Бу илмнинг инсон онаси қорнида турганида ёзиб, қайд қилиб қўйилиши.
8. Бирор гапни таъкидлаш учун Аллоҳнинг номи ёки сифати ила қасам ичиш жоизлиги.
9. Умр бўйи жаннат аҳлининг амалини қилиб юрган одам охирида дўзах аҳлининг амалини қилиб қўйиб, дўзахга тушиб қолиши мумкинлиги.
10. Умр бўйи дўзах аҳлининг амалини қилиб юрган одам охирида жаннат аҳлининг амалини қилиб, жаннатга кириб қолиши мумкинлиги.
11. Ўзининг яхши амалидан қувониб, бепарво бўлиш яхши эмаслиги.
12. Ўзининг ёмон ишларидан тушкунликка тушиб, ноумид бўлиш керак эмаслиги.13. Қазои қадарга нисбатан иймоннинг мустаҳкам бўлиши зарурлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт китобидан»

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,7600014
БАДБАХТ ЁКИ НЕКБАХТЛИК


Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар:
«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш (моддаси) онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки, албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганида ўша китоб ундан ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида ўша ундан китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, унга киради», дедилар».

✍️ Тўртовлари ривоят қилишган.

Ҳар бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам, Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно ўша азалий илмни қайд қилиш, холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарининг ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканлигини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши ила ўн кишининггина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади. Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни ёзиб, қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки некбахт бўлишига мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдир, бировни мажбур қилувчи куч эмасдир!
Эътибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахт экакнликларини била олмасликлари баён қилинади.
Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини: «Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса келажак гапнинг ўта муҳим эканлигига далолатдир. «...албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради». Одамнинг нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди.
Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб, иши расво бўлиши мумкин. «Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради». Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканлигига қатъий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.
1,590003
#Ҳадис_1067

БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ


Беморни кўргани бориш суннатдир. Бемор мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устида ҳаққи бор. У ҳам бўлса, уларнинг беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўрашлари, ҳаққига дуо қилиб кетишларидир.

Ислом беморлар ҳолидан хабар олишни муҳим ишга айлантирган. Чунки бу иш бемор учун, шахсий алоқаларни ҳамда жамиятни му-стаҳкамлаш учун ғоят зарурдир. Мусулмонлар ана ўша олий мартабага эришиш учун доимо ҳаракат қилиб келишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир беморни кўргани борса, то қайтгунича жан-натнинг хурфасида бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннатнинг хурфаси нима?» дейилди.
«Мевасидир», дедилар».

✍️ Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
“Ижтимоий одоблар” китобидан


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
2,560009
Video
UNITILGАN SUNNАTLАRNI QАYTА TIRILTIRISH FАZILАTI


Bahodirjon domla Bahromjon o’g’li.
Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta o‘qituvchisi

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,580005
Мусулмонлар ўсимликларни суғориш учун сув олиб келиш, бу соҳада сувни илмий равишда ишлатиш борасида ҳам пешқадам ҳисобланадилар. Мусулмон ўлкаларни қўйиб турайлигу ҳозирги Испаниядаги сув чиқариш каналлари ва бошқа шунга оид осори-атиқалар ҳам мусулмонларнинг қанчалик тараққиётга эришганларининг далилидир. Ҳаттоки баъзи минтақаларда ҳозир ҳам мусулмонлар қурган иншоотлардан суғориш ишларида фойдаланилмоқда.

Набототшунослик бўйича мусулмонлар эришган ютуқлардан франсиялик ва швесариялик инсонлар ҳам баҳраманд бўлганлар. Жанубий Франсиянинг ҳозирги кундаги энг муҳим маҳсулотларидан бўлмиш қора буғдой мусулмонларнинг уларга қилган ҳадясидир. Айнан мусулмонлар қора буғдойнинг уруғини биринчи бўлиб жанубий Франсияга келтириб экканлар.

Юқорида айтиб ўтилганларнинг тасдиғи сифатида шу соҳани синчиклаб ўрганган ғарблик олимлардан жаноб Сийнубеснинг гапларидан иқтибос келтиришга ижозатингизни сўраймиз:

«Мусулмонлар зироатнинг ҳамма навларини истеъмол қилиш билан бирга набототлардан кўпини Сақаллия (Сиссилия) ва Испанияга олиб келиб ўстирганлар. Улар бу ишни шу даражада яхшилаб адо этганларидан ўша нарсалар худди шу ерлик набототларга ўхшаб қолди. Шоли, заъфарон, узум, хушбўй ўсимликлар, ҳаворанг ва сариқ атиргуллар, ясмин, пахта ва шакарқамишлар ҳам шунга мисолдир».

Мовароуннаҳрда ҳам мусулмонлар наботот илмининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар. Бу ҳақда баъзи бир маълумотлар ҳаммамизга маълум.

Набототларнинг кўплаб турлари юртимизда ажойиб усуллар ила етиштирилганлиги, улардан юқори ҳосил олиш йўлга қўйилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу билан бирга, ерни парвариш қилиш, сув иншоотлари, суғориш йўллари ва бошқа наботот илмига оид ишлар мусулмон оламининг ажралмас қисми бўлмиш бизнинг юртимизда ҳам қойилмақом қилиб йўлга қўйилган.

Юртимизнинг наботот илмига оид асосий маълумотларини энди ўрганишимиз лозим бўлади. Дину диёнат, илму маърифат ва фан, инсоният душманлари куйдириб ва йўқ қилиб улгурмаган қўлёзмаларимизни яхшилаб ўргансак, денгиздан томчи қолган бўлса ҳам, етарли маълумотлар чиқиши турган гап.

Аммо мусулмонларнинг ўз динларидан узоқлашишлари ҳаётнинг барча соҳаларидаги каби деҳ­қончилик соҳасида ҳам нафақат ўзларига, балки бутун дунё халқлари бошига оғир кулфат бўлиб тушди.

Иймонли, омонатли, ҳалол деҳқоннинг бўшаб қолган етакчилик ўрнини иймонсиз, хиёнатчи, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайдиган кишилар эгаллади. Улар деҳқончиликка охиратда жаннатга биринчи бўлиб кириш воситаси бўлган муборак касб, деб эмас, фақат бойлик орттирадиган восита, деб қарар эдилар.

Натижада деҳқончиликдан кўзланган мақсад ўзгаргани туфайли, унинг услуби ҳам, маҳсулотлари ҳам, самараси ҳам ўзгарди. Бу ишга ҳаром-хариш, алдамчилик аралашди. Нафақат кишилар, балки она ер ҳам беҳаёларча алданди, унга ҳам зулм қилинди.

Риёзус солиҳийн шарҳи.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
1,660005
Шу билан бирга, Қуръони каримда ҳам, Суннати мутаҳҳарада ҳам набототлар ҳақида кўплаб маълумотлар зикр этилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло анжир, зайтун каби набототлар ила қасам ичган. Аллоҳ таоло нима билан қасам ичган бўлса, бежиз бўлмайди. Шунинг учун мусулмонлар ўша нарсага алоҳида эътибор берадилар. Худди мана шу руҳ мусулмонларнинг наботот илмига асос солишларига сабаб бўлган.

Мусулмонлар наботот илмига тажриба ва тадқиқот руҳини берганларига мисол тариқасида 639 ҳижрий санада вафот топган машҳур олим Рашидуддин Сурий раҳматуллоҳи алайҳининг илмий басҳларини келтириш мумкин. У киши турли набототларни ўрганиш учун илмий сафарга чиққанларида ўзлари билан бирга уста рассомлардан ҳам олиб чиқар эканлар. Рашидуддин Сурий қайси набототни ўргансалар, ўшани рассом ҳам худди ўзининг ҳажми ва рангидек қилиб расмини солар экан. Рассом ҳар бир набототни уч марта: ўсаётган, пишиб етилган ва қуриб битган пайтидаги расмини солар экан.

Олим наботот илми бўйича «Ал-адвия ал-муфрада» ва «Ат-тож» номли китобларни таълиф қилган. У кишининг китобларида тўрт юз олтмиш олтита ўсимликнинг тўлиқ васфи келтирилган.

Мусулмон олимлар ўзларининг набототлар бўйича ўтказган тажрибалари ва илмий баҳсларига асосланиб, набототлардаги ҳеч кимга маълум бўлмаган моддаларни яхшилаб ўргандилар. Бу ҳол эса ўша моддаларни турли дорилар тайёрлашда ишлатишга имкон берди. Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб чиқдилар.

Мусулмонлар ичидан етишиб чиққан дунёга донғи кетган олимлардан бири Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ғофиқийдир. Бу олим наботот оламига бағишланган китобида набототларнинг исмини араб, лотин ва барбар тилларида келтирган. Милодий 1160 санада вафот этган. Ғарб олимларидан Макс Майрхуруф бу олимга баҳо бериб, энг машҳур наботот илми олимларидан бири, деб атайди.

Бу соҳада яна машҳур мусулмон олимларнинг энг кўзга кўринганларидан бири Ибн Байтор раҳматуллоҳи алайҳдир. Олим «Ал-Жомеъ фил адвиятил муфрада» номли китобида ўсимликлардан тайёрланадиган дориларнинг бир минг тўрт юзта турини васф қилган. Шулардан тўрт юзтасини Ибн Байтордан олдин ҳеч ким тилга олмаган экан.

Ибн Байтор экинзорларда ўсиб, ҳосилга зарар етказадиган ўсимликларни биринчи бўлиб ўрганган набототшуносдир. У Мисрда набототшуносларнинг раиси ҳам бўлган.

Ибн Байтор ўсимликларни ўрганиб Юнонистонгача борган. Унинг «Ал-муғний фил адвиятил муфрада» номли китоби ҳам бор. Овруполиклар уни «наботот илмининг отаси» деб атайдилар.

Ўн биринчи милодий асрда яшаб ўтган Ибн Бассол Тулайтилий раҳматуллоҳи алайҳ эса Андалус мусулмон давлатининг Тулайтила (ҳозирги Испаниянинг Толедо) вилоятида ҳокимларнинг улкан боғларини бошқарган.

Олим кўчатларнинг янги турларини ҳосил қилиш ва зироатга етадиган офатларга қарши курашиш билан шуҳрат топган. Унинг «Ал-филоҳа» номли китоби бу фикрнинг тасдиғидир.

Олим бу машҳур китобида турли сувлар, ерлар ва набототларнинг хусусиятларини ва уларга етадиган офатларни муолажа қилиш услубларини ажойиб илмий йўл билан баён этган.

Улуғ олим Абу Закарийя Яҳъя ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Авом ал-Ишбилий раҳматуллоҳи алайҳи Андалус Ислом давлатининг Ишбилия (Севиля) вилоятида милодий ўн иккинчи асрда яшаб ўтган. У «Ал-филоҳа» номли китобида наботот илмига оид кўплаб илмий баҳсларни баён этган. Бу китоб милодий 1802 санада шарқшунос роҳиб Иосиф Антонио Бонкирри томонидан испан тилидаги таржимаси билан нашр этилган.

Ҳозирги кунда Испания, Франсия, Италия, Португалия, Юнонистон каби жанубий Оврупо давлатларида ўсаётган хурмо, зайтун ва бошқа дарахту ўсимликларнинг ўша юртларда қандай пайдо бўлганини бир ўйлаб кўрганмисиз? Бу нарсалар бошқа илм ва тараққиёт воситалари қатори Оврупога унинг жанубида саккиз аср ҳукм сурган Андалус Ислом давлатидаги мусулмонлар ҳаракати ила кириб келган.

Мусулмонлар машриқ томондан ва шимолий Африқодан Жанубий Оврупога юқорида зикр этилган хурмо ва зайтундан бошқа пахта, шоли, шакарқамиш, заъфарон каби кўплаб набототларни олиб келиб, ўша ер табиатига мослаштириб ўстирганлар.
1,190004
#Ҳадис_1066

ҚАЙСИ БИР МУСУЛМОН КЎЧАТ ЎТҚАЗАРКАН



عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَغْرِسُ غَرْساً إِلَّا كَانَ مَا أُكِلَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةً، وَمَا سُرِقَ مِنْهُ لَهُ صَدَقَةً، وَلَا يَرْزَؤُهُ أَحَدٌ إلَّا كَانَ لَهُ صَدَقَةً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1552].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «فَلَا يَغْرِسُ الْمُسْلِمُ غَرْساً، فَيَأْكُلَ مِنْهُ إِنْسَانٌ وَلَا دَابَّةٌ وَلَا طَيرٌ إِلَّا كَانَ لَهُ صَدَقَةً إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ». [1552/10].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «لَا يَغْرِسُ مُسلِمٌ غَرْساً، وَلَا يَزْرَعُ زَرْعاً، فَيَأْكُلَ مِنْهُ إِنْسَانٌ وَلَا دَابَّةٌ وَلَا شَيْءٌ إِلَّا كَانَتْ لَهُ صَدَقَةً». [1552/8].

وَرَوَيَاهُ جَمِيعاً مِنْ رِوَايَةِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ. [خ 2320، م 1553].

قَولُهُ: «يرْزَؤُهُ» أَيْ: يَنْقُصُهُ.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон кўчат ўтқазаркан, ундан нимаики ейилса, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Кимдир (унинг мевасини) камайтирса, унинг учун садақадир», дедилар».
✍ Имом Муслим ривояти.

У кишининг бошқа ривоятида:
«Мусулмон киши кўчат ўтқазар экан, ундан инсонми, жониворми, қушми еса, бу қиёмат кунигача унинг учун садақа бўлади», дейилган.
У кишининг бошқа ривоятида:
«Мусулмон киши кўчат ўтқазса, экин экса, ундан инсонми, жониворми ё нимадир еса, бу унинг учун садақа бўлади», дедилар».

✍Имом Бухорий ва Муслим  буларнинг барчасини Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

📜 Шарҳ: Мусулмон киши учун бундан ортиқ зироатчиликка қизиқтириш бўлмаса керак. Боғдорчилик ва деҳқончилик қилган одамга ўзи ўйламаган томонлардан ҳам садақанинг савоби ёзилиб тураверади. Унинг эккан нарсаларидан одамлар, ҳайвонлар, қушлар, ҳатто қурт-қумурсқалар ҳам фойда топади. Мазкур нарсаларнинг фойдаланиши зироатчи учун садақа ўрнига ўтади.

Зироатчилик билан шуғулланиш ана шундоқ улуғ иш. Баъзи вақтда экинига ўғри тушган зироатчилар хафа ҳам бўлишади. Албатта, бу хафа бўлишга арзигулик ҳодиса. Тер тўкиб қилинган меҳнат самараси қандайдир нобакор томонидан олиб кетилиши ачинарли ҳолат. Лекин зироатчи ўша ўғирланган нарсаси ҳам беҳуда кетмаганини англаб етиши лозим. Бу иш унинг учун садақа сифатида номаи аъмолига ёзиб қўйилади.

Ҳа, деҳқонлардан ҳамма манфаат олади. Аллоҳ таоло уларни ҳамма жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам касбларнинг ичида Ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик энг афзал касб ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам қиёмат қоим бўлиб, жаннатилар жаннат эшиклари олдида тўпланиб ким биринчи киради, дейилганида деҳқон, дейилади.

Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган пайт­ларида, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайт­ларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси ўлароқ мусулмон ўлкаларида қишлоқ хўжалиги, зироатчилик мисли кўрилмаган даражада ривожланган.

Бу соҳа маҳсулотларининг энг яхшиси ва энг кўп қисми мусулмон юртларида етиштирилган ва ортиқчаси бошқа юртларга сотилган. Бошқа халқ­лар бу соҳада мусулмонлардан дарс олганлар, тажриба ўрганганлар.

Ўша вақтларда бу соҳа бўйича илмий изланишлар ҳам кенг кўламда олиб борилган. Ўша даврда битилган китобларни варақлаганимизда бунга кучли далил ва ҳужжатлар топамиз.

Бошқа илмлар қатори наботот илми ҳам мусулмонлар томонидан қилинган ҳаракатлар туфайли илм сифатида шаклланди ва тараққий этди. Албатта, қадимдан инсон наботот ила қизиқиб уни ўрганиб келган, аммо илм дини бўлган Исломгина набототларни ўрганишни ҳақиқий илмий баҳсга айлантирди ва бу соҳада алоҳида илм пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Мусулмонларни бу соҳадаги илмий баҳсларга ундаган асосий омил, албатта, Қуръони карим ва Суннати мутаҳҳарадаги илмга тарғиб қилувчи таълимотлар бўлган.
1,670006
#Ҳадис_1065

НАМОЗНИНГ АФЗАЛЛИГИ



عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَمَّنِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ عِنْدَ الْبَيْتِ مَرَّتَيْنِ، فَصَلَّى الظُّهْرَ فِي الْأُولَى مِنْهُمَا حِينَ كَانَ الْفَيْءُ مِثْلَ الشِّرَاكِ، ثُمَّ صَلَّى الْعَصْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَهُ، ثُمَّ صَلَّى الْمَغْرِبَ حِينَ وَجَبَتِ الشَّمْسُ وَأَفْطَرَ الصَّائِمُ، ثُمَّ صَلَّى الْعِشَاءَ حِينَ غَابَ الشَّفَقُ، ثُمَّ صَلَّى الْفَجْرَ حِينَ بَرَقَ الْفَجْرُ وَحَرُمَ الطَّعَامُ عَلَى الصَّائِمِ، وَصَلَّى الْمَرَّةَ الثَّانِيَةَ الظُّهْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَهُ لِوَقْتِ الْعَصْرِ بِالْأَمْسِ، ثُمَّ صَلَّى الْعَصْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَيْهِ، ثُمَّ صَلَّى الْمَغْرِبَ لِوَقْتِهِ الْأَوَّلِ، ثُمَّ صَلَّى الْعِشَاءَ الْآخِرَةَ حِينَ ذَهَبَ ثُلُثُ اللَّيْلِ، ثُمَّ صَلَّى الصُّبْحَ حِينَ أَسْفَرَتِ الْأَرْضُ، ثُمَّ الْتَفَتَ إِلَيَّ جِبْرِيلُ فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ، هَذَا وَقْتُ الْأَنْبِيَاءِ مِنْ قَبْلِكَ، وَالْوَقْتُ فِيمَا بَيْنَ هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил алайҳиссалом менга байтнинг (Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида Пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганида ўқиди. Сўнгра Аср­ни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганида ўқиди. Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганида ўқиди. Сўнгра Бомдодни фажр ярақлаб, рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди. Иккинчи мартада Пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганида – кечаги Асрнинг вақтида ўқиди. Сўнгра Аср­ни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганида ўқиди. Сўнгра Шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра Хуфтонни кечанинг учдан бири кетганида ўқиди. Сўнгра Бомдодни ер ёришиб кўринганида ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгирилиб қаради-да:
«Эй Муҳаммад, мана шу сендан олдинги анбиё­ларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг ўртасидир», деди», дедилар».

✍ Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.


☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

📌 1. Пешин намозининг вақти қуёш заволга кетиб, ҳар бир нарсанинг сояси узая бошлаганидан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйи мислича бўлгунича эканлиги.

Бу икки вақтдан ташқарида Пешин намозининг вақти бўлиши мумкин эмас.

📌 2. Аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйи мислича бўлганидан бошлаб то қуёш ботгунча эканлиги.

Бироқ, бундан ҳадисдаги «вақт шу икки вақтнинг ўртасидир» деган жумлага биноан ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки мисл бўлганда Асрнинг вақти тугар экан, деган хулоса чиқмайди. Асрнинг вақти Шомнинг вақти киргунича давом этади.

Ушбу ҳадисда Жаброил алайҳиссалом Аср намозининг афзал вақтини кўрсатиб берганлар. Бошқа ҳадисларда Асрнинг вақти Шомнинг вақти киргунича давом этиши очиқ-ойдин баён қилинган.

📌 3. Шом намозининг вақти қуёш ботганидан бошлаб, Хуфтоннинг вақти киргунича давом этади.

Аммо Жаброил алайҳиссалом бу намозни икки кунда ҳам бир хил вақтда – қуёш ботган пайтда ўқиб берганлари бу намознинг энг афзал вақти шу эканлигига далолат қилади.

📌 4. Хуфтон намозининг вақти шафақ ғойиб бўлганидан бошлаб, тонг отгуничадир.

Лекин бу ҳадисда унинг кечанинг учдан бири ўтганда ўқилиши энг афзал вақт шу эканлигини кўрсатади.

📌 5. Бомдод намозининг вақти тонг отганидан бошлаб, то қуёш чиқишни бошлагуничадир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ҳадиси шарифда ҳар бир намознинг энг аввалги вақти билан охирги вақтининг энг афзали кўрсатилган.

Аслида эса Бомдоддан бошқа намозларнинг вақти бир-бирига уланиб кетади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
2,4900012
#Ҳадис_1060

ХУФТОН НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ



Анас  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин ўқидилар. Сўнгра:
«Батаҳқиқ, одамлар намозни ўқиб, ухладилар. Аммо сизлар, модомики намозга интизор бўлиб турдингизми, намоздасизлар», дедилар».

Бошқа ривоятда:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, шундай қилиб ўқишларига амр қилган бўлар эдим», дедилар».

✍ Учовлари ва Термизий ривоят қилганлар.

✍ Термизийнинг  ривоятида:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларга Хуфтонни кечанинг учдан биригача ёки ярмигача орқага суришни амр қилган бўлар эдим», деганлар».

☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Гоҳида Хуфтонни ярим кечада жамоат билан ўқиш мумкинлиги.

2. Намозга интизор бўлиб турган одам намозда тургандек эканлиги.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига машаққатни хоҳламаганликлари.

4. Имкон бўлганда Хуфтонни ярим кечада ёки кечанинг учдан бири қолганда ўқиш афзал эканлиги.

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».

✍ Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хуфтон намози билан боғлиқ бўлган икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.

1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб, намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.

2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки бунда кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади. Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар витр намозини уйқудан олдин ўқишга уринадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
1,720009
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак насаблари


Олам сарварида шонлидир насаб,
Билиш бурчингдир уни яхшилаб.
Отаси Абдуллоҳ, Абдулмутталиб,
Нурли насаб бўлиб келар юксалиб.

Ҳошим, Абд Манаф, сўнг Қусайдир,
Килоб, Мурра, Каъб — шарафли насл.
Луай, Ғолиб, Фиҳр, кейин Моликдир,
Надр билан Кинона — муборак асл.

Хузайма, Мудрика, Илёс келади,
Ортидан Музор ва Низор изма-из.
Маъаддан сўнг Аднон келгач,
Насаб баёнини ҳам тугатамиз.

Бу насаб саҳиҳ, муттасил, машҳур,
Ҳар бири покдомон, улуғ оталар.
Насабни ёддан бил, барака топгур!
Доимо устингдан мақтов ёғилар.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам — Муҳаммад:
1.ибн Абдуллоҳ
2.ибн Абдулмутталиб (Шайба)
3.ибн Ҳошим (Амр)
4.ибн Абду Манаф (Муғиpa)
5.ибн Қусай (Зайд)
6.ибн Килоб
7.ибн Мурра
8.ибн Каъб
9.ибн Луай
10.ибн Ғолиб
11.ибн Фиҳр (Қурайш)
12.ибн Молик
13.ибн Надр
14.ибн Кинона
15.ибн Хузайма
16.ибн Мудрика (Омир)
17.ибн Илёс
18.ибн Музор
19.ибн Низор
20.ибн Маъад
21.ибн Аднон.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
1,6900016
Photo
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: https://t.me/nurli_yol_fiqh. (қазо бўлган фарз рўзалар https://t.me/nurli_yol_fiqh ҳам жоиз).
📌 https://t.me/nurli_yol_fiqh

📚
1,330006
#Ҳадис_1059

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШ


وَسُئِلَ جَابِرٌ ‏ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ صَلَاةِ النَّبِيِّ ‏صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: كَانَ يُصَلِّي الظُّهْرَ بِالْهَاجِرَةِ، وَالْعَصْرَ وَالشَّمْسُ حَيَّةٌ، وَالْمَغْرِبَ إِذَا وَجَبَتْ، وَالْعِشَاءَ إِذَا ‏كَثُرَ النَّاسُ عَجَّلَ وَإِذَا قَلُّوا أَخَّرَ، وَالصُّبْحَ بِغَلَسٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.‏

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу ‎алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида ‎сўралди. ‎
📗 ‎«Бас, у киши: ‎
‎«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ‎Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни ‎қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ‎ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, ‎эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг ‎қоронғисида ўқир эдилар», деди». ‎

✍ Бешовларидан фақат Термизий ривоят ‎қилмаган.‎

📜 Шарҳ: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу ‎анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ‎даврларида ўзлари кўрган ҳолатни баён ‎қилмоқдалар. У кишининг айтишларича, Расули ‎акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда ‎Пешин намозини заволдан кейин, қуёш ‎қиздирган пайтда ўқир эканлар. ‎

Арабларда бу вақт «ҳожира» дейилади. ‎Бунда ҳижрат маъноси бўлиб, ҳаво исиб ‎кетганлиги учун ҳамма ишини ташлаб, уйига ‎қараб ҳижрат қиладиган — қочадиган вақти ‎бўлади.‎

‎«Асрни қуёш тирик турганида» ўқир ‎эканлар. ‎
Бу – қуёшнинг ранги ҳам, иссиқлиги ҳам ‎ўзгармай турганида, яъни ботишига ‎яқинлашмай туриб, деганидир. Кўриниб ‎турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ‎Аср намозини ҳам худди Пешин каби олдинги ‎вақтида ўқиган эканлар.‎

‎«Шомни қуёш ботганида» ўқир эканлар. ‎
Бу ҳам бошқа намозлар каби дастлабки ‎вақтида ўқишдир.‎

‎«Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз ‎бўлса кечроқ» ўқир эканлар. ‎
Хуфтонда вақт бемалол бўлгани ва иш ёки ‎дам олишга шошилинмагани учун у жамоат ‎етарли бўлса, эртароқ, бўлмаса, одам ‎кўпайишини кутиб, кечроқ ўқилар экан.‎

‎«Бомдодни тонг қоронғисида ўқир ‎эдилар». ‎
Тонг отганидан кейинги қоронғилик даври ‎ҳам Бомдод намозининг олдинги вақти ‎ҳисобланади.‎

☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

📌 ‎1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш ‎лозимлиги.‎

📌 ‎2. Намозни вақти кириши билан ўқишга ‎шошилиш кераклиги. ‎
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво ‎совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ‎ўқиш ҳам зикр этилган.‎

📌 ‎3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш ‎жоизлиги.‎

📌 ‎4. Олим кишилардан савол сўраб туриш ‎кераклиги.‎

📌 ‎5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш ‎жоизлиги.‎

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
1,920009
МУҲИМ ҚОИДА


Жарҳ ва таъдил илмида муҳим бир қоида бор:

Ўзи жарҳ қилинган, яъни ишончли бўлмаган кишининг бошқа бир инсон ҳақидаги жарҳи (айблови) эътиборга олинмайди.

Яъни, бир кишининг бошқа инсон ҳақида айтаётган айбловини ҳақиқат ўлароқ қабул қилишдан олдин, аввало айблаётган одамнинг ўзи ишончли ва холис эканига қаралади: агар ўша шахснинг ўзи ишончсиз киши бўлиб чиқса унинг бошқалар ҳақидаги айбловларининг ҳеч бир қиймати йўқ.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини соф сақлаш йўлида бундан минг йиллар аввал ишлаб чиқилган ушбу қоида бугунги ҳаётимизда ҳам жуда ўринли. Зеро, бундай ҳолатлар кундалик ҳаётимизда мисол келтиришдан беҳожат қиладиган даражада тўлиб-тошиб ётибди.

Шу боис, кимдир сизга бошқа бир инсон ҳақида ёмон гап айтса, дарҳол унинг гапига ишониб, у инсон ҳақидаги фикрингизни ўзгартириб юборманг!
Аввал гапираётган одамнинг ўзига қаранг: у инсофли, холис ва бирор ғараздан холи инсонми ёки йўқми?

Ўзи одамлар орасида ишончини йўқотган, фитна-фасод қилиши билан танилган ёки айбланаётган кишига нисбатан ҳасади борлиги маълум бўлган инсон бирор кишини айбласа, уни ёмонлик билан зикр қилса, унинг ўша одам ҳақидаги гапини далилсиз қабул қилиш тўғри эмас.

Зотан ишончсиз кишининг бошқани ишончсиз деб айтиши — мустақил далил бўла олмайди.

Шунинг учун ҳаётда ҳам жарҳ ва таъдил илмида қўлланадиган бу мезон бизга катта сабоқ бўлсин:

Аввалo жарҳ қилувчининг ҳолига қаралади, кейин унинг жарҳига.

Ҳар бир эшитган гапини текширмай тарқатиш, уни турли мажлисларда гапириб юриш эса баъзан бир покдомон инсоннинг обрўсига зарар етказиб қўйиши мумкин.
Шундай экан, бу қоидани яхши ўзлаштиришимиз ва ҳаётимизга татбиқ этишимиз зарур. Валлоҳу аълам.


📿 Дўст томонга | https://t.me/nurli_yol
1,460005
ЮЛДУЗ УЧГАНДА ТИЛАК ТИЛАШ
#дуо

❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, ёшлигимизда бизга юлдуз учганда ният ёки тилак тилаш кeрак, амалга ошади дeб айтишар эди. Шу иш гуноҳми ё гуноҳ эмас?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳдир. Юлдузларнинг инсон тақдирига асло алоқаси йўқ. Одам илмсиз бўлганидан кейин Аллоҳ таолони қўйиб ҳар нарсадан яхшилик умид қилаверади. Ҳар бир яхшиликнинг асл берувчиси Аллоҳ таолодир. Шунинг учун бирор иш содир бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тездан намозга шошилар ва Аллоҳ таолонинг Ўзига дуо қилар эдилар. Биз ҳам шуни одат қилиб олишимиз керак. Аллоҳ таоло “Мунофиқун” сураси 7-оятида марҳамат қилади: “Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидир. Ва лекин мунофиқлар англамаслар”.Валлоҳу аълам!

( https://savollar.islom.uz/s/51557)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• https://www.facebook.com/muhammadodiluz/ https://t.me/nurli_yol_fiqh 🔸
1,4900014
#Ҳадис_1058

ПЕШИН НАМОЗИНИ ҲАВО БИР ОЗ СОВИГАНДА ЎҚИШ



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:
«Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин намозини ҳаво бир оз совиганда ўқишни тавсия қилмоқдалар. Қуёш тик туриб, ҳаво роса қизиган пайтда масжидга бориб, намоз ўқишда маълум қийинчиликлар бўлади. Ана ўшаларни енгиллаштириш учун Пешин намозини ҳавонинг шашти бир оз қайтганда ўқиш тавсия этилмоқда.

Бу ҳам Ислом динининг кишиларга осонлик туғдиришига далилдир.

Ҳадиснинг давомида нима учун намозни совитиб ўқиш тавсия этилаётгани баён қилинмоқда.

«Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир».

Уламоларимиз ҳадисдаги бу ва бундан кейинги жумлалар ҳақиқатми ёки мажозми, деган масалада турли фикрлар билдирганлар. Баъзилар «Бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади», деганлар.

Лекин кўпчилик уламолар «Бу ҳақиқат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз кўп ишлатилади», дейишади.

Дарҳақиқат, араб тилидан бошқа тилларда ҳам бу нарса бор. Баъзи вақтда, иссиқ ҳаддан ташқари бўлиб кетганида одамлар «Ўзиям дўзах бўлиб кетдими?!» деб қўйишади. Бу ўша вақт ва жой дўзахга айланиб қолганини эмас, қаттиқ исиб кетганини билдиради. Ҳадиси шарифда ҳам худди ана шу маънодаги мажоз ишлатилмоқда. Ҳароратнинг шиддатидан жаҳаннамнинг иссиғи тарқалгандек бўлиб кетади. Шу боис ҳам бу иссиқда намоз ўқиш қийин, дейилмоқда.

«Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди».

Яъни дўзахдаги иссиқнинг зўридан дўзахнинг ўзи ҳам шикоят қиладиган даражага етар экан.

Бу ҳам мажоз орқали дўзах нақадар иссиқ эканлигини баён қилишдир.

«Бас, унга икки нафасга изн берди».

Яъни, Аллоҳ таоло дўзахга икки марта нафас олиб, чиқаришига рухсат берар экан.

«Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».

Бу ёзда ҳам, қишда ҳам ҳавонинг қаттиқ исиб ёки совиб кетиши, қийинчилик туғдириб туриши бор, деганидир.

☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Шиддатли иссиқ пайтида Пешин намозини бир оз кечиктириб ўқиш яхшилиги.

2. Жаҳаннамнинг ҳозирда мавжудлиги.

3. Бир нарсани тушунтириш учун мажоз қўл­лаш мумкинлиги.

4. Намозга белгиланган муддат чегарасида об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш жоизлиги.

5. Ислом енгиллик дини эканлиги.
https://islom.uz/maqola/13867

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
2,3500016
Photo
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: https://t.me/nurli_yol_fiqh. (қазо бўлган фарз рўзалар https://t.me/nurli_yol_fiqh ҳам жоиз).
📌 https://t.me/nurli_yol_fiqh

📚
1,200008
СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.

"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди (✍️ Имом Абу Довуд ривоятлари).


عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим (ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (✍️ Имом Бухорий ривояти).


عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".


Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар (✍️ Имом Абу Довуд ривояти). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).


Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар.

☝️Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
📌 1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
📌 2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
📌 3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
📌 4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
📌 5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
1,8100010
Бу таъбир Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ зиммасига юкланган буюк вазифанинг гўё бир ишораси бўлди. Натижада у зот барча куч ва ғайратларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ суннатларини ажратиш ва уларни умматга соф ҳолда етказиш йўлига бағишладилар.
Шу ўринда Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» асарларини таълиф қилишдаги улкан саъй-ҳаракатлари ва юксак эҳтиёткорликларини ҳам эслаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: «Мен «Саҳиҳ» китобига бирор ҳадисни ғусл қилиб, икки ракъат намоз ўқимасдан ёзмадим». Бу сўзлар у зотнинг ҳадис илми олдидаги таъзимлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига бўлган улкан эҳтиромлари ва бу ишни оддий илмий фаолият эмас, балки буюк бир ибодат деб билганликларини кўрсатади.
Шунингдек, у зот яна шундай деганлар: «Мен бу «Саҳиҳ» асаримни олти юз минг ҳадис ичидан саралаб танлаб олдим». Бу эса Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни жамлашда қандай улкан илмий меросни кўздан кечирганлари ва ниҳоятда нозик мезонлар асосида танлов қилганларини англатади.

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» асарларига барча саҳиҳ ҳадисларни жамлаган эмаслар. У зот бу ҳақда: «Мен бу китобга фақат саҳиҳ ҳадисларни киритдим. Аммо ундан ташқарида қолдирган саҳиҳ ҳадисларим кўпроқдир. Китоб чўзилиб кетмаслиги учун уларни тарк қилдим» деганлар. Масалан, бир масалада бир неча саҳобалардан саҳиҳ ривоятлар келган бўлса, Имом Бухорий кўпинча ўша маънони ифодаловчи бир ёки бир неча ҳадисни киритиш билан кифояланганлар. Шу сабабли «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» Имом Бухорий билган барча саҳиҳ ҳадисларнинг тўлиқ мажмуаси эмас, балки у зотнинг ниҳоятда пухта танлаб тузган мухтасар ва мукаммал тўпламидир.


••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚
1,4300010

Showing 30 of 40 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 Telegram kanali nima haqida?+

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 (@nurli_yol_hadis) — tgdio da Kundalik motivatsiya toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 3 612 obunachi bor.

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 (@nurli_yol_hadis) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @nurli_yol_hadis ga bepul obuna bo‘ling.

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 yaxshi Kundalik motivatsiya kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 3 612 obunachi bor. O‘xshash Kundalik motivatsiya kanallar bilan solishtiring.

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @nurli_yol_hadis sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.