
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари фуқародан 16 минг доллар пора талаб қилганликда гумонланмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пулнинг 5 минг долларини хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, раҳбар фуқаронинг тегишли рухсатномалар асосида қурилган хонадони бўйича суддаги даъводан воз кечиш ва камчиликлар бартараф этилгани ҳақида кўрсатма бериш эвазига пул талаб қилган.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қибрай туманидаги энг сўнгги
хабарлар 👉 @Qibraylive









