Уй бекаси
Битта касб бор. Шарафли. Лекин,
Қилинмаган, ойлиги тайин.
Ҳизматлари бўлсада текин,
Чиқа берар иши кун сайин.
Ким, десангиз, у , "Уй бекаси"!
Бу касб жуда фаҳрли, бироқ,
Дам олиш кун, таътил не, билмас.
Ишин ташлаб кетолмай, йироқ,
Йиллар ичра бир жойдан жилмас.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Боғлаганча белига "Фартук",
Тонг саҳардан бошлар ишини.
Юрар экан то шомгача тик,
Маҳкам босар тишга-тишини.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Нонуштага ёзиб дастурхон,
Хонтахтага қўйилар чойлар.
Ювилажак кирлар бир ҳирмон,
Бир-бир кириб, йиғилар жойлар.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Бўшайолмас ишдан эртароқ,
Уйдан бир кун кетолмас, нари.
Кун кеч бўлиб, ёнсада чироқ,
Адоқ бўлмас, юмушин бари.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Идиш-товоқ, тандир-у ўчоқ,
Унга қараб жавдираб турар.
Қўлдан тушмай капгир-у пичоқ,
Орқасидан эргашиб юрар.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Оппоқ қилиб кўйлак ёқасин,
Кузатади ишга ёрини.
Маҳкам тутиб топган "соққа"син,
Рўзғорига қўяр борини.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Мактаб, боғча, кетгач болалар,
Йиғиштирар яна уйларин.
Улғайса деб гул-у лолалар,
Эзгуликка йўяр ўйларин
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
"Ишламайди, уйда ўтирар"-,
Деган сўздан оғрийди дили.
Ёшлар келиб, кўзи мўлтирар,
Нохақликдан сўлиркан гули.
Ким, десангиз, у, "Уй бекаси"!
Абдулазиз. 10.04.2026 й.