2 КУНДА 200 НАФАРДАН ОРТИҚ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Қорақалпоғистон Республикасида 🌟Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев бошчилигида ташкил этилган сайёр қабул Беруний туманида давом этди.
Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари ўтказилган сайёр қабулларда Қорақалпоғистон Республикасининг 17 та туман ва шаҳридан келган 200 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркорларнинг ер ва кадастр соҳасига оид мурожаатлари
тингланди.
Хусусан, 15-октябрь куни 12 та туман ва 1 та шаҳар аҳолиси томонидан 136 та мурожаат келиб тушган бўлса, 16-октябрь куни Беруний туманида давом этган қабулда Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл ва Амударё туманларидан келган фуқаролар томонидан 72 та мурожаат билдирилди.
Сайёр қабуллар давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан кўтарилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар, кўчмас мулк обеъктларига оид кадастр ҳужжатлари ҳамда соҳага тааллуқли бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларнинг ваколат доирасида ҳал этилиши мумкин бўлганлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олинди. Уларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилишини таъминлаш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Эслатма: Сайёр қабул 17 октябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилади.
Манзил: Урганч шаҳар «Феруз» МФЙ «Паҳлавон Маҳмуд» кўчаси, 59/2-уй (Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси) Мўлжал: Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғи.
⏲️ Бошланиш вақти соат 10:00 да.
📞 Мурожаат учун: +998 (62) 224-67-05 +998 (62) 22-67-02
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt |
Facebook |
Instagram |
Медиабанк