Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали Telegram channel photo

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

@reviewuznewsPublic Channel

"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали Таҳририят: @CERRUZB 998 78-150-02-02 (417) Реклама: +99 878-150-02-02 (432) Ўзбек тилида: @reviewuznews Рус тилида: @reviewuz Инглиз тилида: @review_en

166

Last views

3.4k (3,382 subscribers)
A'zolar
—
Rating
89
Total Posts
Oct 20, 2026, 12:19 PM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameReview.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
Username@reviewuznews
CategoryModa, go'zallik va turmush tarzi
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar3,382
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#22160-3
Til reytingi
#232+1
Toifa reytingi
#795+2

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 3.4K30 Days growth: +46415.9%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:20262,918
22:09:20262,918
23:09:20262,918
24:09:20262,918
25:09:20262,779
26:09:20262,779
27:09:20262,779
28:09:20262,779
29:09:20262,779
30:09:20262,779
01:10:20262,779
02:10:20262,779
03:10:20262,779
04:10:20262,779
05:10:20262,779
06:10:20262,779
07:10:20262,779
08:10:20262,779
09:10:20262,779
10:10:20262,779
11:10:20262,779
12:10:20262,616
13:10:20262,616
14:10:20262,616
15:10:20262,616
16:10:20262,616
17:10:20262,616
18:10:20262,616
19:10:20262,616
20:10:20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:20262,740
Week of 30:03:20262,685
Week of 06:04:20262,652
Week of 13:04:20262,588
Week of 20:04:20262,572
Week of 27:04:20262,572
Week of 04:05:20262,572
Week of 11:05:20263,549
Week of 18:05:20263,549
Week of 25:05:20263,525
Week of 01:06:20263,518
Week of 08:06:20263,480
Week of 15:06:20263,480
Week of 22:06:20263,442
Week of 29:06:20263,442
Week of 06:07:20263,442
Week of 13:07:20264,389
Week of 20:07:20264,362
Week of 27:07:20264,357
Week of 03:08:20264,357
Week of 10:08:20263,284
Week of 17:08:20263,284
Week of 24:08:20263,213
Week of 31:08:20263,152
Week of 07:09:20263,152
Week of 14:09:20262,918
Week of 21:09:20262,779
Week of 28:09:20262,779
Week of 05:10:20262,779
Week of 12:10:20262,616
Week of 19:10:20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 20262,740
April 20262,572
May 20263,525
June 20263,442
July 20264,362
August 20263,213
September 20262,779
October 20263,382
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20263,382

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1🇦🇲Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлиги781
  2. #2📝Даромад ва харажатларни декларациялаш611
  3. #3🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош маълумотл591
  4. #4🇺🇿 Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти трендларида373
  5. #5❌Миграция: миқдордан сифатга372
  6. #6💬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши369
  7. #7📰 Кеча Президент ҳузурида ўтказилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолия355
  8. #8🔘 Қозоғистонда сунъий интеллект ривожи342
  9. #9⚙Ўзбекистонда резина ва пластмасса саноати333
  10. #10https://www.youtube.com/channel/UCyloccqgl23-nGuE3iivkYw/featured?view333

So'nggi postlar

Photo1/6
🇺🇿 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Berlin Economics Ўзбекистон саноатининг рақобатбардошлигини баҳолашнинг янги ёндашувларини муҳокама қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Германиянинг Berlin Economics экспертлари иштирокида саноат сиёсати ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

📊 Тадқиқотнинг асосий натижалари:
🔹 2017 йилдан кейин Ўзбекистонда саноатни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари таркиби сезиларли даражада ўзгарган. Тариф чораларининг улуши 10 фоиз бандга қисқарган, субсидиялардан фойдаланиш эса кенгайган.
🔹 Давлат қўллаб-қувватлови асосан рақобатбардош тармоқларга, жумладан, металлургия, тоғ-кон ва кимё саноатига йўналтирилган.
🔹 Германиялик экспертлар иқтисодиёт рақобатбардошлигидаги ўзгаришларни 2017 йилдан буён амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, ташқи савдони эркинлаштириш ва бозор механизмларини ривожлантириш натижалари билан боғлади.

🤝 Семинарда корхоналар унумдорлигини ошириш, саноат сиёсати самарадорлигини кучайтириш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/wpd
рус review.uz/wpd
инг review.uz/en/wpd

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
166000
Photo1/2
Президентнинг Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказган йиғилишидан асосий вазифалар

🏭 Саноат ва инвестициялар. Қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 20 млрд долларлик лойиҳалар ва 50 мингта иш ўрни яратишни назарда тутувчи уч йиллик дастур ишлаб чиқилади. Вилоятда 6 та саноат кластери ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига дастлаб 250 млрд сўм йўналтирилади.

⚡️ Энергетика. Келаси йил 300 МВт қувватли қуёш электр станцияси ва энергия сақлаш қуввати ишга туширилади. Электр тармоқлари ва подстанциялар модернизация қилинади.

🌱 Қишлоқ хўжалиги. Соҳада қўшимча 200 минг нафар аҳолини даромадли қилиш имкониятларидан фойдаланилади. 100 минг гектар яйловда қурғоқчиликка чидамли озуқа экинлари етиштирилади, янги ерлар ўзлаштирилади.

💧 Сув хўжалиги. 265 км канал бетонлаштирилади, 20 та насос янгиланади ва 75 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этилади.

🚰 Ичимлик суви. 747 км сув ва канализация тармоғи ҳамда 43 та иншоот қурилиши якунланиб, 200 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Йирик сув таъминоти лойиҳалари орқали яна 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун шароит яхшиланади.

🏘 Маҳаллалар ва бандлик. Қамаши туманидаги Чим маҳалласи тажрибаси асосида келгуси йил Мустақиллик байрамигача ҳар бир туманда иккитадан замонавий маҳалла маркази ташкил этилади.

🏔 Туризм. Ғелонда тоғ-чанғи курорти, тоғ қишлоқларида этнотуризм, Шаҳрисабзда спорт туризми ривожлантирилади. 6 та қишлоқда 50 млн долларлик туризм лойиҳалари амалга оширилади.

🏙 Шаҳарсозлик. 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри ва «Кўҳна Насаф» экомажмуасини барпо этиш режалаштирилган.

Асосий мақсад — Қашқадарёнинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/nuz
рус review.uz/nuz
инг review.uz/en/nuz

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
127001
Photo1/2
(давоми)

Экспортни кенгайтириш имкониятлари

Таҳлилда келтирилган маълумотларга кўра, вилоятдан 2,4 минг тонна, қиймати 42,9 млрд сўмлик узум маҳсулотлари экспорт қилинган.

Экспорт географиясида Эрон (17 фоиз), Озарбайжон (15 фоиз) ва Бирлашган Араб Амирликлари (14 фоиз) асосий ўринларни эгаллаган.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
171000
Photo1/2
(давоми)

Жаҳон бозорида талаб ўсмоқда

Mordor Intelligence таҳлилига кўра, жаҳон узум бозори ҳажми 2025 йилда 104 млрд долларни ташкил этган. 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 135 млрд долларга етиши, ўртача йиллик ўсиш суръати эса 5,36 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

FAO маълумотларига кўра, узум дунё мева ишлаб чиқаришининг 7,5 фоизини ташкил этади.

Халқаро бозорда, айниқса, Autumn Crisp, Candy Hearts ва Shine Muscat каби уруғсиз, юқори сифатли узум навларига талаб ортиб бормоқда. Вьетнам, Камбоджа, Сингапур, Малайзия ва Тайвань бозорларида ушбу маҳсулотларга қизиқиш юқори.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
168000
Photo1/2
🍇 Қашқадарёда узум етиштириш ва экспорт салоҳияти баҳоланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Қашқадарё вилоятида узумчилик тармоғининг жорий ҳолати, ишлаб чиқариш салоҳияти, мавжуд муаммолари ва ривожланиш истиқболлари ўрганилди.

📊Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда вилоятда 9,1 минг гектар майдонда 131,7 минг тонна узум етиштирилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 2024 йилга нисбатан 10 фоизга ошган, ҳосилдорлик 129 ц/гани ташкил этган.

📝Узумчиликнинг вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги улуши 3,9 фоизни ташкил этади. Тармоқда 1 157 та деҳқон, фермер ва томорқа хўжалиги фаолият юритмоқда.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/4h1
рус review.uz/4h1
инг review.uz/en/4h1

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
170002
Photo1/2
📰 Жаҳон матбуоти шарҳи

🚀 Deutsche Welle маълумотларига кўра, 2026 йилнинг III чорагида SpaceX компаниясининг тушуми 161 фоизга ошиб, 14,58 млрд долларга етди. Соф фойда 4,4 млрд долларни ташкил этиб, таҳлилчилар прогнозидан икки баравардан зиёд юқори бўлди. Сунъий интеллект соҳасидан тушум 9 баравардан зиёд ошиб, 7,6 млрд долларга етди. Компаниянинг капитал харажатлари 19,6 млрд долларни, жумладан, сунъий интеллект инфратузилмасига йўналтирилган маблағлар 16,4 млрд долларни ташкил этди.

💻 Reuters маълумотларига кўра, Samsung компанияси 2027 йил охирига қадар Хитойда 286 қатламли NAND хотира чиплари ишлаб чиқариш қувватини ойига 40 мингта яримўтказгич пластинасига етказишни режалаштирмоқда. SK Hynix эса 240 қатламли чиплар ишлаб чиқаришга ўтмоқчи. Шу билан бирга, Хитойнинг YMTC компанияси ички NAND бозоридаги улушини 2025 йилдаги 28 фоиздан 2026 йилнинг II чорагида 38,5 фоизгача оширган. Заводларни модернизация қилиш АҚШнинг экспорт рухсатномаларига боғлиқ.

🌍 Европа комиссияси 20 октябрь куни Арктика бўйича янгиланган стратегияни тақдим этди. Ҳужжатга мувофиқ, Европа Иттифоқи Гренландияда энергетика, хомашё қазиб олиш, транспорт ва уй-жой қурилишини ривожлантиришга 200 млн евро инвестиция киритади. Европа мудофаа жамғармаси доирасида технологиялар, авиация ва ускуналар учун 260 млн евро назарда тутилган. Шунингдек, транспорт ва рақамли инфратузилмани кенгайтириш, муҳим минерал ресурслар таъминот занжирларини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

💊 Reuters маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг пенициллинлар ва уларнинг ҳосилалари импортида Хитой улуши 2019–2025 йилларда 44 фоиздан 86 фоизгача ошган. Европада тўлиқ циклли пенициллин ишлаб чиқарувчи ягона заводга 200 млн евро инвестиция киритилганига қарамай, арзон импорт ва юқори энергия харажатлари унинг рентабеллигини пасайтирмоқда. 2025 йилда ЕИнинг энергияни кўп истеъмол қилувчи тармоқларида электр энергияси нархи Хитойга нисбатан 50 фоиз юқори бўлган. Sandoz компанияси Хитой ишлаб чиқарувчиларига нисбатан антидемпинг текшируви ўтказилишини талаб қилмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/4yg
рус review.uz/4yg
инг review.uz/en/4yg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
165000
Photo1/2
(давоми)

Қашқадарё вилоятида кимё саноатини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 2 млрд 762 млн доллар бўлган 28 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилди.

Улардан 5 таси 2 млрд 128 млн долларлик тармоқ лойиҳалари, 23 таси эса 634 млн долларлик ҳудудий лойиҳалар ҳисобланади.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 20 дан ортиқ янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Кутилаётган натижаларга кўра, йилига қўшимча 2,5 трлн сўмлик юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 100 млн доллардан ортиқ экспорт ҳажмини таъминлаш ва 1 600 та янги иш ўрни яратиш имконияти мавжуд.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
204002
Photo1/2
(давоми) 2025 йилда Қашқадарё вилоятида кимё маҳсулотларига бўлган умумий талаб 6,6 трлн сўмни ташкил этди. Шундан қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари эҳтиёжи 5 трлн сўм, аҳоли талаби эса 1,6 трлн сўмга тенг бўлган. Маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига ушбу…
164001
Photo1/2
🔬Қашқадарёда кимё саноати маҳсулотлари экспорти 4 бараварга ошди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Қашқадарё вилоятида кимё саноатини ривожлантириш истиқболлари ўрганилди. 🧪2025 йилда Қашқадарё вилоятида 150 та корхона томонидан 2,7 трлн…
143001
Photo1/2
🔬Қашқадарёда кимё саноати маҳсулотлари экспорти 4 бараварга ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Қашқадарё вилоятида кимё саноатини ривожлантириш истиқболлари ўрганилди.

🧪2025 йилда Қашқадарё вилоятида 150 та корхона томонидан 2,7 трлн сўмлик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

📈2025 йилда вилоят кимё саноати маҳсулотлари экспорти 46 млн долларга етиб, 2024 йилга нисбатан 4 бараварга ошди. 

🌐 Асосий экспорт бозорлари Хитой (69 фоиз), Япония (8,5 фоиз), Туркия (8,2 фоиз), Аргентина (7,1 фоиз) ва Латвия (5 фоиз) ҳисобланади.

👩‍🔬 2030 йилгача янги турдаги калий бирикмалари, суюқ минерал ўғитлар, маиший кимё воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига экспорт ҳажмини 100 млн долларга етказиш, шунингдек, Марказий Осиё ва Европа бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш кутилмоқда.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/8jx
рус review.uz/8jx
инг review.uz/en/8jx

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
153002
Photo1/8
🌱Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини декарбонизация қилишнинг сценарийлари тақдим этилди

19–20 октябрь кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга бағишланган халқаро семинар доирасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда ердан фойдаланиш соҳаларида декарбонизация бўйича тадқиқот натижаларини тақдим этди.

🖊 Марказ тадқиқотининг асосий натижалари:
➡️ Ўзбекистонда иссиқхона газлари чиқиндиларининг 17,5 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Аграр сектор чиқиндиларининг қарийб учдан икки қисмини метан ташкил этади.
➡️ 2017–2025 йилларда дон экинлари ҳосилдорлиги 48 фоизга, пахта хомашёси ҳосилдорлиги 71 фоизга ошди. Сув олиш ҳажми 22 фоизга қисқарди, сув тежовчи технологиялар қўлланилаётган майдон 2,6 млн гектарга етди.
➡️ Суғориш сувининг 37 фоизи каналларда йўқотилмоқда, суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган.

↔️ Марказ экспертлари 2070 йилгача ривожланишнинг учта сценарийсини ишлаб чиқди. Моделлаштириш натижалари чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, ўғитлардан оқилона фойдаланиш, яйловларни тиклаш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини сезиларли қисқартириш имкониятини кўрсатди.

🖋 Тадқиқот Хуршед Асадов, Абдурашид Бозоров, Бахтиёр Исмаилов ва Алишер Холмурзаев иштирокидаги Марказ таҳлилий гуруҳи томонидан тақдим этилди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/mkv
рус review.uz/mkv
инг review.uz/en/mkv

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
206001
Photo1/2
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

🇨🇳Reuters маълумотларига кўра, Хитойнинг ByteDance, Alibaba ва Tencent компаниялари Nvidia’нинг 35 млрд доллардан ортиқ қийматдаги 3 млндан зиёд видеокартасига буюртма берди. Хитой компанияларининг умумий буюртмалари 6 млн донадан ошган, Nvidia эса 2027 йилда жаҳон бозори учун кўпи билан 3 млн дона шундай видеокарта ишлаб чиқариши мумкин. Юқори талаб Хитойда сунъий интеллект учун ҳисоблаш қувватларига эҳтиёж ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

🛢Financial Times маълумотларига кўра, йирик нефть-газ компаниялари 2026 йилнинг III чорагида фойданинг сезиларли ўсишини кутмоқда. BP компаниясининг соф фойдаси 155 фоизга, нефтни қайта ишлаш маржаси эса BP, Shell ва TotalEnergies компанияларида 3–4 бараварга ошиши прогноз қилинмоқда. Бешта йирик нефть-газ компаниясининг 2026 йил биринчи ярмидаги жами фойдаси 75 млрд доллардан ошиб, 75 фоизга ўсган. Бунга энергия нархларининг кўтарилиши ва Ҳўрмуз бўғози орқали етказиб беришдаги узилишлар таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/d64
рус review.uz/d64
инг review.uz/en/d64

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
200000
Photo1/2
🇺🇿🇺🇸Инфографика: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга режалаштирилган ташрифи ҳамда «C5+1» формати доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар динамикасига бағишланган инфографика тайёрлади.

👁 2017–2025 йиллар давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,7 баробарга ошди — $215 млндан $1 млрдга етди.
🔝 Экспорт 9,1 баробарга ўсиб, $291,7 млнга етди
🔝 Импорт эса 3,9 баробарга ошиб, $712,3 млн ташкил этди

📊 Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ташқи савдосида АҚШ улуши ҳам ўсди: умумий товар айирбошлаш ҳажмида 0,8%дан 1,2%га, экспортда 0,3%дан 0,9%га, импортда эса 1,3%дан 1,5%га кўтарилди.

🔝 Сўнгги 9 йилда АҚШдан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми қарийб 64 баробарга ошиб, 2017 йилдаги $8,6 млндан 2025 йилда $383,2 млнга етди.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/ln9
рус review.uz/ln9
инг review.uz/en/ln9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
226000
Photo1/4
🫥Ўзбекистонда тадбиркорлик фаоллиги кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда

📍2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда тадбиркорлик фаоллигининг барча бешта асосий кўрсаткичи бўйича ўсиш қайд этилди. Энг юқори ўсиш солиқ тушумлари, биржа савдолари ва экспортда кузатилди.

📝 2026 йил сентябрь ойи учун мониторинг натижалари шуни кўрсатдики:

🔼 Солиқ тушумлари ҳажми 44,3%га ошган
🔼 Божхона тўловлари бўйича тушумлар 17,4%га ошган
🔼 Товарлар экспорти ҳажми 34,2%га ошган
🔼 Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 6,9%га ошган
🔼 ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 39,7%га ошган

Зарина Косимова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/uhl
рус review.uz/uhl
инг review.uz/en/uhl

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
229001
Photo
Дам олиш кунларида нима ўқиш мумкин⁉️

3️⃣ Давлатлар, бозорлар ва технологиялар жаҳон таъсирини қандай шакллантириши ҳақидаги уч хил қараш:

📖
Дэниель Ергиннинг “Қазиб олиш” китоби. Дэниель Ергин ушбу китобида жаҳон нефть саноати тарихини давлатлар ўртасидаги ҳокимият, таъсир ва стратегик ресурслар устидан назорат учун кураш тарихи сифатида таҳлил қилади. Муаллиф нефть қандай қилиб оддий саноат хомашёсидан жаҳон сиёсати пойдеворига айланганини, урушлар натижаси, иттифоқлар шаклланиши ва давлатларнинг иқтисодий етакчилигига қандай таъсир кўрсатганини кўрсатади. Ергин фикрича, энергетика ХХ ва ХХI асрларда халқаро муносабатларни ўзгартирган асосий омиллардан бири бўлиб, нефть таъминоти устидан назорат миллий хавфсизлик ва геосиёсий таъсирнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
📖
Филипп Агьон ва Питер Ховиттнинг “Яратувчи вайронкорлик” китоби. Муаллифлар давлатларнинг барқарор ривожланиши эски иқтисодий моделларни сақлаб қолиш эмас, балки технологиялар, институтлар ва ишлаб чиқариш тизимларини мунтазам янгилаб бориш қобилиятига боғлиқлигини тушунтиради. Улар Шумпетернинг иқтисодий ўсиш эски тармоқларнинг янги инновациялар томонидан сиқиб чиқарилиши орқали юзага келиши ҳақидаги ғоясини ривожлантиради. Китобда мамлакатлар етакчилиги рақобат, тадбиркорлик ва илмий тараққиётни қўллаб-қувватлаш даражаси билан белгиланиши таъкидланади. Шу нуқтаи назардан инновациялар нафақат ўсиш манбаи, балки давлатларнинг глобал рақобатбардошлиги асоси сифатида қаралади.
📖
Жоэль Мокирнинг “Ўсиш маданияти” китоби. Жоэль Мокир мамлакатларнинг иқтисодий устунлиги, аввало, билимлар, илм-фан ва ғояларни тарқатиш маданияти орқали шаклланишини кўрсатади. Муаллифнинг таъкидлашича, саноат инқилоби фақат технологиялар ёки капитал ҳисобига эмас, балки жамиятнинг билим, тажриба ва инновацияларга муносабати ўзгариши натижасида юз берган. Мокир фикрича, ғоялар эркин алмашинувини ва илмий тараққиётни рағбатлантирувчи интеллектуал муҳит давлатларнинг жаҳон иқтисодиёти ва технологияларида узоқ муддатли етакчилиги учун мустаҳкам замин яратади.

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
234001
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

🇺🇸 АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, сентябрь ойида АҚШда ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси 1,3 фоизга ошиб, сўнгги тўрт йилдаги энг юқори ўсиш суръатини қайд этди. Бунга асосан энергия ресурсларининг қимматлашиши сабаб бўлди. Бензин нархи 20,3 фоизга, дизель ёқилғиси 21 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда дизель нархи 115,2 фоизга, автомобиль транспортида юк ташиш нархлари эса 19 фоизга кўтарилди.

🇨🇳 Reuters хабарига кўра, Хитой гўшт ва сут маҳсулотлари экспортини оширмоқда. 2025 йилда паррандачилик маҳсулотлари экспорти 2,6 млрд долларга етиб, 2020 йилга нисбатан икки баробар ошди. Мамлакат илк бор товуқ гўштининг соф экспортчисига айланди. 2026 йилда сут маҳсулотлари экспорти 600 млн долларга етиши кутилмоқда. Хитой гўшт маҳсулотларини 20 дан ортиқ мамлакатга етказиб бермоқда.

🛢 Reuters маълумотларига кўра, жаҳон бозорида мазут тақчиллиги нархлар ўсишига таъсир кўрсатмоқда. Ормуз бўғози орқали юқори олтингугуртли мазут етказиб бериш ҳажми февралга нисбатан ойига камида 800 минг тоннага қисқарди. Россия нефтьни қайта ишлаш заводларидаги узилишлар туфайли қўшимча йўқотишлар ойига 1 млн тонна деб баҳоланмоқда. Натижада мазутнинг базавий нархига устама 10 баробарга ошиб, бир тонна учун 50 долларга етди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/fu7
рус review.uz/fu7
инг review.uz/en/fu7

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
154000
Photo
📖 Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид жорий масалалар тўғрисида
(2026 йил август-сентябрь)

🇺🇿«Иқтисодий шарҳ» журналининг 9-сонида ўтган ойнинг устувор вазифалари ва энг муҳим қарорлари тақдим этилган.

Миллий статистика тизимини такомиллаштириш
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 млн. 47 минг нафарни ташкил этди. Илгари ҳисобга олинмаган 810,6 минг нафар аҳолининг яшаш манзили ва ижтимоий мақомига аниқлик киритилди. Қишлоқ хўжалигида эса 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди.
2030 йилгача тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юкини 20 фоизга, маълумотларни қайта ишлаш харажатларини 25 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

Жиззах вилоятида атом электр станцияси ва замонавий шаҳарча қурилиши
Умумий қиймати 9,5 млрд. доллар бўлган атом электр станцияси қурилишида маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш, қурилиш-монтаж ишларининг 65 фоизини миллий корхоналар томонидан бажариш ва 7 минг нафар маҳаллий мутахассисни жалб этиш белгиланди.
Фориш туманида 200 гектар майдонда қурилиш материаллари саноат зонаси, шунингдек, қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган 10 мингга яқин хонадонли атомчилар шаҳарчасини барпо этиш кўзда тутилган.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш
Йил бошидан камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга пасайиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 млн. нафардан 1,5 млн. нафарга камайди.
Камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида туман штаблари ихтиёрига 3,2 трлн. сўм молиявий ресурс ажратилади. Йил якунигача 350 минг нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 1 млн. нафар аҳолининг даромадини ошириш ва 230 мингта оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.

Ҳудудларда бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Давлат банклари балансидаги 10 трлн. сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулкдан самарали фойдаланиш орқали 40 мингтагача иш ўрнини тиклаш имконияти мавжуд.
1 октябрдан қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз этиб белгиланди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш таклиф қилинди.

Электротехника саноатини ривожлантириш
Сўнгги йилларда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн. сўмдан 43,1 трлн. сўмга етди, экспорт 1 млрд. доллардан ошди. Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
2030 йилгача электротехника ва унга ёндош тармоқларда ишлаб чиқаришни 11 млрд. долларга, экспортни 5 млрд. долларга етказиш, шунингдек, 3 млрд. доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.

"Иқтисодий шарҳ" журнали №9/2026

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
161000
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Reuters, Bloomberg, The Economic Times ва АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотлари асосида жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги ўзгаришларни таҳлил қилди.

BlackRock компаниясининг бошқарувидаги активлар ҳажми III чоракда 15 фоизга ошиб, 15,49 трлн долларга етди. Мижозлар маблағларининг соф кирими 205 млрд долларни ташкил этди. Компаниянинг чораклик тушуми 7,8 млрд долларга етиб, таҳлилчилар прогнозидан юқори бўлди.

Халқаро энергетика агентлиги баҳолашича, жаҳон бозорида дизель ёқилғиси тақчиллиги 2027 йилнинг биринчи ярмигача сақланиб қолади. Сентябрда Яқин Шарқ ва Россиядан дизель экспорти суткасига 1,3 млн баррелга қисқарди. Дизель нархи бир баррель учун 200 доллардан ошиб, транспорт ва ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига сабаб бўлди.

Reuters маълумотларига кўра, Хитойда қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи бешта йирик компания 2025 йилда ходимлар сонини 21 фоизга ёки 40,6 минг нафарга қисқартирди. Ишлаб чиқариш қувватлари жаҳон талабидан икки баробар юқори бўлиб, кучли рақобат нархларнинг пасайишига олиб келди. Қуёш модулларининг ўртача нархи 2019 йилдаги 1 кВт учун 350 доллардан 2025 йилда 130 долларгача тушди.

АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, АҚШда сентябрь ойида йиллик инфляция августдаги 3,4 фоиздан 3,7 фоизгача тезлашди. Базавий инфляция 2,6 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг тезлашишига асосан энергия ресурслари нархининг ошиши таъсир кўрсатди. Бир ойда бензин 9,1 фоизга, энергия ресурслари эса 5,2 фоизга қимматлашди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/3e8
рус review.uz/3e8
инг review.uz/en/3e8

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
182000
Photo
(давоми) 2025 йилда тўртта мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми энг юқори бўлган 10 та ҳудуд ҳиссасига жами саноат ишлаб чиқаришининг 53 фоизи тўғри келди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Қозоғистоннинг Атирау вилояти (26,2 млрд доллар) етакчилик…
203000
Photo
🏭2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларининг саноат ривожланишидаги номутаносибликлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ҳудудий ривожланиши ўрганилиб, саноат маҳсулотлари…
188000
Photo
🏭2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларининг саноат ривожланишидаги номутаносибликлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ҳудудий ривожланиши ўрганилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар ва ҳудудлар ўртасидаги тафовутлар қиёсий таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми энг юқори ва энг паст бўлган ҳудудлар ўртасидаги энг катта тафовут Тожикистонда қайд этилиб, 116 баробарни ташкил этди. Қирғизистонда ушбу кўрсаткич 34 баробар, Қозоғистонда 31 баробар, Ўзбекистонда эса 11 баробар бўлди.
Ўзбекистонда 2021–2025 йилларда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти ўртасидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича тафовут 13,5 баробардан 11 баробаргача қисқарди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларининг мамлакат саноатидаги умумий улуши 54 фоиздан 52 фоизгача камайди.
Қирғизистонда ҳудудлар ўртасидаги тафовут 51 баробардан 34 баробаргача қисқариб, бунга Талас ва Норин вилоятларида саноат ишлаб чиқаришининг жадал ўсиши таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, мамлакат саноат маҳсулотларининг 45 фоизи Чуй вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Қозоғистонда Атирау вилояти саноат ишлаб чиқаришида етакчиликни сақлаб қолди. 2025 йилда унинг мамлакат саноатидаги улуши 21,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар ўртасидаги тафовут 2022 йилдаги 45 баробардан 2025 йилда 31 баробаргача пасайди.
Тожикистонда эса саноат ишлаб чиқаришининг Суғд вилоятида жамланиши кучайди. Вилоятнинг мамлакат саноатидаги улуши 52 фоиздан 59 фоизгача ошди, ҳудудлар ўртасидаги тафовут 68 баробардан 116 баробарга етди.

Руслан Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/b5b
рус review.uz/b5b
инг review.uz/en/b5b

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
159000
Photo
📰Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Reuters, Financial Times ва ХВЖ маълумотлари асосида жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги ўзгаришларни таҳлил қилди.

🛢 Осиёдаги нефтни қайта ишлаш заводлари Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш тикланиши ҳисобига қайта ишлаш ҳажмини оширади (Reuters)
Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш тикланмоқда. Сентябрь ойида хом нефть ва газ конденсати экспорти ҳафтасига 18,11 млн тоннага етди. Жаҳондаги нефтьни қайта ишлаш қувватларининг 37 фоизи Осиё ҳиссасига тўғри келади. Таъминот тикланиши минтақада ёқилғи ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш имконини беради.

🇨🇳Технологик маҳсулотларга юқори талаб Хитой экспортининг ўсишига хизмат қилди (Financial Times)
Хитой экспорти сентябрь ойида 36,3 фоизга, импорти эса 31 фоизга ўсди. Ўсишга яримўтказгичлар ва сунъий интеллект технологияларига талаб туртки бермоқда. Йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакат ташқи савдосининг ижобий сальдоси 938,1 млрд долларга етди.

🏦 ХВЖ: сунъий интеллект жаҳон иқтисодиёти ўсишини қўллаб-қувватламоқда, бироқ молиявий хавфлар кучаймоқда (NewsMarket)
2026 йил учун жаҳон иқтисодиёти ўсиш прогнози 3,1 фоизга оширилди. Сунъий интеллектга инвестициялар иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, давлат қарзининг ортиши, молиявий бозорлардаги эҳтимолий ўзгаришлар ва киберхавфлар глобал барқарорликка таҳдид солмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/zf0
рус review.uz/zf0
инг review.uz/en/zf0

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
212001
Photo
🌐 Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази халқаро иқтисодий янгиликларнинг навбатдаги дайжестида Хитойнинг сунъий интеллект чиплари бозоридаги ўзгаришлар ҳамда ривожланган мамлакатларда давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги билан боғлиқ тенденцияларни таҳлил қилди.

🇪🇺Европа Иттифоқининг учта давлати бизнес жараёнларини соддалаштириш механизмини яратади (Politico)
Германия, Италия ва Бельгия етакчилари бизнесга ортиқча юк келтирадиган янги қонунчилик ташаббусларини вақтинча тўхтатиш механизмини таклиф қилмоқда. Мақсад Европа Иттифоқининг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш ва саноатга инвестицияларни рағбатлантириш.

📊Хитой ишлаб чиқарувчилари сунъий интеллект учун мўлжалланган чиплар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда (Reuters)
2026 йилнинг биринчи ярмида Nvidia компаниясининг Хитойга сунъий интеллект тезлаткичларини етказиб бериши 44 фоизга қисқарган. Huawei эса етказиб бериш ҳажмини икки баробардан зиёд ошириб, бозорнинг 28 фоизини эгаллаган.

🔌Хитойдан Европа Иттифоқига гибрид автомобиллар экспорти уч баробар ошди (Reuters)
2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойдан Европа Иттифоқига гибрид автомобиллар экспорти 3 баробарга ошиб, 7,5 млрд долларга етди. Хитой брендлари Европа электромобиллар бозорининг 15 фоизини, электр тармоғидан қувватланадиган гибрид автомобиллар сегментининг эса 25 фоизини эгаллади.

📉 Ривожланган мамлакатларда бюджет тақчиллиги COVID-19 пандемиясидан кейинги энг юқори даражага етади (Financial Times)
ХВЖ 2026 йилда ривожланган мамлакатларда соф давлат қарз маблағларини жалб қилиш ҳажми ЯИМнинг 5,2 фоизига етишини прогноз қилмоқда. Жаҳон давлат қарзи эса 2029 йилга бориб жаҳон ЯИМнинг 100 фоизига етиши мумкин.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/hqp
рус review.uz/hqp
инг review.uz/en/hqp

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
222000
Photo
🇺🇿🇦🇿Инфографика: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14–15 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади.

🖋 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги сўнгги 9 йиллик савдо иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни таҳлил қилди.

👁 2017–2025 йилларда Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан товар айланмаси 9,5 баробар ошиб, 32,5 млн доллардан 307,3 млн долларга етди.
🔝 Экспорт 8,2 баробар ошиб, 27,6 млн доллардан 227,3 млн долларга етди
🔝 Импорт эса 16,3 баробар ошиб, 4,9 млн доллардан 80 млн долларга етди.

🔝 2025 йилда Озарбайжоннинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажми 173,7 млн долларни (2017 йилда бу кўрсаткич атиги 0,1 млн доллар) ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/2cz
рус review.uz/2cz
инг review.uz/en/2cz

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
235003
Photo
🖥 Жаҳон иқтисодиётида қарз юки ва сунъий интеллектга инвестициялар

Ушбу халқаро иқтисодий янгиликлар дайжестида Хитойда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши, сунъий интеллектга инвестицияларнинг жаҳон иқтисодий ўсишига таъсири ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ёритилган.

🇨🇳Хитойда қарз юкининг ортиши иқтисодиётни рағбатлантириш имкониятларини чекламоқда (Financial Times)
Financial Times маълумотига кўра, Хитойда давлат қарзи бўйича фоиз тўловларининг ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва ички талабни жонлантириш учун бюджет имкониятларини чекламоқда.
The Conference Board тадқиқот маркази ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилда қарзга хизмат кўрсатиш тўловлари давлат бюджетининг 19,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 12 фоиз бўлган.
Қарз юки маҳаллий ҳокимиятлар молиясига ҳам босим ўтказмоқда. Уларнинг фоиз тўловлари 2014 йилдан буён йилига ўртача 16 фоизга ошган. Марказий ва маҳаллий ҳукуматларнинг жами фоиз тўловлари 2014 йилдаги 348 млрд юандан 2026 йилда 1,4 трлн юанга, яъни тахминан 209 млрд долларга етиши кутилмоқда.

🧠Сунъий интеллектга инвестициялар жаҳон иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватламоқда (Reuters)
ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева сунъий интеллект (СИ) инфратузилмасига йўналтирилаётган йирик инвестициялар жаҳон иқтисодий ўсишини қарийб 3 фоиз даражасида сақлашга ёрдам бераётганини билдирди. Ускуна ва технологик маҳсулотлар етказиб берувчи Осиё мамлакатлари, жумладан, Таиланд бундан катта фойда кўрмоқда.
Георгиеванинг айтишича, СИ инфратузилмасига инвестициялар ўсиши Осиёнинг ривожланган иқтисодиётларида иқтисодий ўсишни 0,5–1 фоиз бандга, ривожланаётган мамлакатларида эса 0,2–0,8 фоиз бандга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, СИ меҳнат бозоридаги вазифалар ва кўникмаларга талабни ўзгартирмоқда. ХВЖ баҳосига кўра, СИ вақт ўтиши билан жаҳондаги иш ўринларининг 40 фоизига таъсир қилиши мумкин: айримларида ходимлар имкониятлари кенгаяди, бошқаларининг аҳамияти пасаяди ёки улар йўқолиши мумкин.
Дастлабки тадқиқотларга кўра, АҚШда иш ўринларининг 10 фоизи аллақачон СИ билан ишлаш кўникмаларини талаб қилмоқда. Бир хил ва такрорланувчи вазифалар билан боғлиқ иш ўринлари сони қисқараётган бир пайтда, нисбатан кам ҳақ тўланадиган икки соҳада - қурилиш ва дата марказларда иш ўринлари сони ортиб бормоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/on1
рус review.uz/on1
инг review.uz/en/on1

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
246003
Photo
📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида ошди

1️⃣Ижобий динамикага товар-хом ашё биржасидаги фаолликнинг ошиши, банклараро тўлов операцияларининг кўпайиши ҳамда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ортиши ҳисса қўшди. Шу билан бирга, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш қайд этилди.

➡️ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 10,5% ортган

🔼товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 87,6% ошган

🔼фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1% ортган

🔽товар белгилари бўйича компонент 1,6% пасайган

⬆️  Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 32 тага ортиб, 4 834 тани ташкил этган

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/ixh
рус review.uz/ixh
инг review.uz/en/ixh

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
308000
Photo
(давоми) 💰 Роберт Холл. Нима учун даромадлар ўсиши ҳар доим ҳам истеъмолни оширмайди? Роберт Холл 1978 йилдаги тадқиқотида рационал кутилмалар назарияси асосида доимий даромад гипотезасини эмпирик жиҳатдан текшириш усулини таклиф этди. 🔺 Асосий хулоса:…
253004
Photo
🥇 Нима учун иқтисодий моделларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди? Иқтисодиёт бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти Роберт Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодий барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларига оид тадқиқотлари учун берилди. 📊 Уларнинг илмий…
206000
Photo
🥇 Нима учун иқтисодий моделларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди?

Иқтисодиёт бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти Роберт Холл ва Майкл Вудфордга макроиқтисодий барқарорлаштиришнинг микроиқтисодий асосларига оид тадқиқотлари учун берилди.

📊 Уларнинг илмий ишлари давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг анъанавий усуллари нима сабабдан ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермаслиги ҳақидаги илмий мунозараларни давом эттирди.
➖1930–1960-йиллар. Кейнсчилик ёндашуви
Давлат харажатлари, солиқлар ва пул таклифи ялпи талабни тартибга солишнинг асосий воситалари сифатида қаралган. IS–LM модели ва Филлипс эгри чизиғидан ишлаб чиқариш, фоиз ставкалари, инфляция ва бандликни таҳлил қилишда фойдаланилган.
➖1970-йиллар. Стагфляция
Инфляция ва ишсизликнинг бир вақтда ўсиши анъанавий моделларнинг чекловларини кўрсатиб берди. Иқтисодий кўрсаткичлар ўртасида илгари кузатилган боғлиқликлар барқарор эмаслиги аниқланди.
➖1976 йил. Лукас танқиди
Роберт Лукас уй хўжаликлари ва компаниялар давлатнинг кутилаётган қарорларига қараб ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришини кўрсатди. Шу сабабли тарихий статистик боғлиқликлар янги иқтисодий сиёсат оқибатларини баҳолаш учун ҳар доим ҳам етарли эмас.
➖ 1970–1980-йиллар. Янги ёндашувлар
Рационал кутилмалар ва микроиқтисодий асосларга таянган моделларнинг ривожланиши макроиқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда истеъмолчилар ва компанияларнинг қарорларини ҳисобга олиш имконини берди.
📌 Хулоса
Иқтисодий сиёсат самарадорлиги аҳоли ва бизнеснинг давлат чораларига муносабати ҳамда келгусидаги иқтисодий шароитларга оид кутилмаларига боғлиқ. Холл ва Вудфорднинг тадқиқотлари ушбу механизмларни замонавий макроиқтисодий таҳлилга киритиш имконини берди.

Зиёда Ризаева,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/e6s
рус review.uz/e6s
инг review.uz/en/e6s

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

#НобельМукофоти #Макроиқтисодиёт #ИқтисодийТадқиқотлар
252000
Photo
🏭 Инфографика: 2026 йил январь–август ойларида Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ривожланиши

Мақолада 2026 йилнинг январь–август ойларида Марказий Осиё мамлакатларида саноат ривожланишининг асосий тенденциялари таҳлил қилинган.

📈 Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари:
🇹🇯 Тожикистон — 13,8%
🇰🇬 Қирғизистон — 8,8%
🇺🇿 Ўзбекистон — 8,0%
🇰🇿 Қозоғистон — 2,8%

💰 Тўрт мамлакатда саноат ишлаб чиқаришининг жами ҳажми 188 млрд долларга етди. Унинг 93,7%и Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.

🏗 Қайта ишлаш саноатида энг юқори ўсиш Тожикистонда (23%) қайд этилди. Кейинги ўринларда Қирғизистон (10,1%), Ўзбекистон (9,1%) ва Қозоғистон (8,4%) жойлашди.

🇺🇿 Ўзбекистон қайта ишлаш саноатининг улуши бўйича етакчи. Мамлакатда ушбу тармоқ жами саноат ишлаб чиқаришининг 87%ини ташкил этди.
🇰🇬Қирғизистонда бу кўрсаткич 79,2%,
🇹🇯Тожикистонда 51,3% ва 🇰🇿 Қозоғистонда 46,9%га тенг.
Тўртала мамлакатда автомобилсозлик, озиқ-овқат, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўсди.
Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қайта ишлаш саноати қазиб олиш тармоғидаги пасайишни қоплашга хизмат қилди.
Саноат ишлаб чиқаришининг йирик хомашё тармоқларига боғлиқлиги ва айрим соҳаларда ўсишнинг секинлашиши сақланиб қолмоқда.

Руслан Абатуров,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/fz6
рус review.uz/fz6
инг review.uz/en/fz6

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
242003

Showing 30 of 89 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали Telegram kanali nima haqida?+

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали (@reviewuznews) — tgdio da Moda, go'zallik va turmush tarzi toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 3 382 obunachi bor.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали (@reviewuznews) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @reviewuznews ga bepul obuna bo‘ling.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали yaxshi Moda, go'zallik va turmush tarzi kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 3 382 obunachi bor. O‘xshash Moda, go'zallik va turmush tarzi kanallar bilan solishtiring.

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @reviewuznews sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.