#ДИҚҚАТ
‼️💧 Тошкентнинг Чилонзор туманида совуқ сув бир суткадан кўпроқ вақтга ўчирилади
❗️2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали таъмирлаш ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.
⏰ Сув қачон ўчирилади?
21 октябрь соат 09:00 дан 22 октябрь соат 14:00 гача.
📍 Чилонзор туманидаги қуйидаги МФЙларда сув бўлмайди:
«1-Чарх Камолон», «2-Чарх Камолон», «3-Чарх Камолон», «Новза», «2-Катта Чилонзор», «3-Катта Чилонзор», «Чилонзор», «Дилобод», «Халқлар дўстлиги», «Бешчинор», «Диёр», «Қозирабод», «Наққошлик», «Катта Домбирабод», «Домбирабод», «Гавҳар», «Нафосат», «Октепа» ва «Яккабоғ».
🏫 Айрим ижтимоий объектларда ҳам сув таъминоти тўхтатилади:
▪️ 128, 162, 168, 173, 178 ва 182-сонли мактаблар;
▪️ 24, 36, 89, 178, 182, 230, 256, 267, 291, 336 ва 364-сонли боғчалар;
▪️ 1-Республика тиббиёт коллежи;
▪️ Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси;
▪️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;
▪️ Шаҳар прокуратураси;
▪️ 22-сонли Меҳрибонлик уйи;
▪️ Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
⚠️ Диққат! Сув таъминоти тўхтатилиши сабабли айрим ҳудудларда иссиқ ва ичимлик суви ҳам вақтинча ўчирилиши мумкин.
🚚 Сув бўлмайдиган манзилларга махсус транспорт воситалари орқали ичимлик суви етказиб берилиши айтилган.
📞 Маълумот учун телефонлар:
☎️ +998 71 256-10-95
☎️ +998 71 252-60-08
☎️ 1054
Яқинларга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўямиз!
🔥МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЯГОНА 2 МИЛЛИОНЛИК КАНАЛ👇🏼
https://t.me/+zkgKR51UeH4xODQy