⚡️Зироат Мирзиёева дунё миқёсида саноқли шахслар сазовор бўладиган эътирофга лойиқ кўрилди
Биринчи хонимга топширилган WHO Director-General’s Award ЖССТ Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти ҳисобланади.
Лауреатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори шахсан танлайди ва уларнинг сони ҳар йили чекланган бўлади. Шу кунгача тақдирланганлар орасида Нобель совриндорлари, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли олимлар бор.
ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус Биринчи хонимни бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлидаги “чинакам курашчи”, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячиси деб таърифлади.
Тошкентдаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг👇
Канал👉
@ToshkentBozor