Усмон Азим ижоди Telegram channel photo

Усмон Азим ижоди

@usmonazimijodiPublic Channel

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

1.3k

Last views

7.2k (7,248 subscribers)
A'zolar
—
Rating
94
Total Posts
Oct 21, 2026, 10:28 PM
Yangilangan
Apr 4, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameУсмон Азим ижоди
Username@usmonazimijodi
CategoryMimlar (Memes)
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar7,248
Channel TypePublic Channel
Created4-apr, 2026
Last Updated21-okt, 2026 • 5 soat oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#93734+364
Til reytingi
#698-3
Toifa reytingi
#2535-4

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 7.2K30 Days growth: +1361.9%
09/2209/2710/0210/0710/1210/1710/21
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
22:09:20267,112
23:09:20267,112
24:09:20267,112
25:09:20267,112
26:09:20267,112
27:09:20267,112
28:09:20267,112
29:09:20267,112
30:09:20267,112
01:10:20267,112
02:10:20267,112
03:10:20267,112
04:10:20267,112
05:10:20267,112
06:10:20267,112
07:10:20267,112
08:10:20267,112
09:10:20267,112
10:10:20267,112
11:10:20267,112
12:10:20267,112
13:10:20267,112
14:10:20267,225
15:10:20267,225
16:10:20267,225
17:10:20267,225
18:10:20267,225
19:10:20267,225
20:10:20267,225
21:10:20267,248
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:20266,777
Week of 06:04:20266,766
Week of 13:04:20266,766
Week of 20:04:20266,766
Week of 27:04:20266,804
Week of 04:05:20266,804
Week of 11:05:20266,859
Week of 18:05:20266,859
Week of 25:05:20266,859
Week of 01:06:20266,992
Week of 08:06:20266,992
Week of 15:06:20266,992
Week of 22:06:20266,992
Week of 29:06:20266,956
Week of 06:07:20266,956
Week of 13:07:20266,925
Week of 20:07:20266,925
Week of 27:07:20266,925
Week of 03:08:20266,929
Week of 10:08:20266,929
Week of 17:08:20267,028
Week of 24:08:20267,058
Week of 31:08:20267,058
Week of 07:09:20267,064
Week of 14:09:20267,112
Week of 21:09:20267,112
Week of 28:09:20267,112
Week of 05:10:20267,112
Week of 12:10:20267,225
Week of 19:10:20267,248
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20266,804
May 20266,859
June 20266,956
July 20266,925
August 20267,058
September 20267,112
October 20267,248
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20267,248

So'nggi postlar

*
Тоққа кеч келади баҳор,
куз эрта;

қор эрта ёғади,
совуқ тушар эрта.

Албатта,
тоғнинг ўзи айбдор
бу ҳолга!

Ким айтди
унга
баланд бўлсин деб?!...


Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
1,3100085
*
Бу дунё - бозор.

Текинга
ҳеч нарса
бермайди.

Ахир, ўтган умримга
қанча кунимни бердим,
қанча юрагимни бахш этдим шеърга.
Сўзлаш учун сўзимнинг зиёси
қанчалар оқди,
кўриш учун
кўзларимнинг нури
тўкилди қанча.
Қанча қон йиғладим
бир зарра
бахт кўйида...

Сени деб эса
ақлимдан
неча бор айрилдим,
муҳаббат.

Бу дунё - бозор.

Ҳеч нарсам қолмаса,
мени бўш қутидай
ташлаб кетаверади -
бу савдогар
дунё.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
1,8400053
***
Энг аввал тераклар
Баргларин тўкди.
Сўнгра хазон бўлди гилосу ўрик.
Шиддатим
Қалбдаги хазонга чўкди,
Юрагим увишди
Дунёни кўриб.

Хотира тўридан
“Келгин, кел” дединг –
Мен сени севганман.
Зарра тонмайман.
Баҳор бўлганда ҳам бир гапи эди...
Энди кузак келди.
Бора олмайман.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
2,2800075
Photo1/2
***
Чин хазонрез.
Боғларда тез
Шамол сайри –
Тўполон.

Жоним – бир барг...
Азиз дарахт,
Видога ҳам
Йўқ имкон.

Кетаяпман.
Етаяпман...
Дарахт
Тушунтириб боқ –

Ерга ботиб
Борган сайин
Қандай бўлар
Кўкармоқ?

Усмон Азим


https://t.me/UsmonAzimijodi
3,5800065
***

"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...

Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar
3,28000127
***

Чорбоғда кезаман -
Сайру томоша.

Тобора гўзалдир
Ҳар баргу бутоқ.

Ҳолбуки, ранг-бўйи
Ўшадир, ўша -

Кексайганим сайин
Азиздир бироқ.

Усмон Азим
"Бир парча осмон" китобидан

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
3,4300038
ОРЗУНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Орзу – баъзан бу тарзда бўлади:
кўнглингга ёқадиган автомобиль,
кўп қават иморатли уч-тўрт ҳовли,
Испаниёда вилла, Англиёдаги қадимий сарой,
шаҳзода Ульямс иштирок этадиган базм,
камида уч-тўрт миллиард евро,
“яхта” деб аталган маишат кемалар,
жазманликка фақат “дунёнинг энг гўзали” ва ҳоказо.

Орзу – баъзан бу тарзда ҳам бўлади:
Ватанни севиш, озодликка ишониш,
ҳақиқатни таниш, бемалол йиғлаш,
ҳеч бўлмаса, бир бор бозорда ўйланмай пул сарфлаш,
йиқилганни суяш, кулгинг келса – кулиш,
орзунинг ортидан кетиш,
инсофни ҳар кун яратиб туриш,
фақат имоннинг гапига кўниш,
ҳалолни “ҳалол”, ҳаромни “ҳаром” дейиш ва ҳоказо...

Орзу – яна бу тарзда ҳам бўлади:
бир парча нон,
бир парча нон,
бир парча нон,
бир парча нон…
Эсингдан чиқмасин, орзу шу тарзда ҳам бўлади.
Шу тарзда ҳам…
Эсингдан чиқмасин...
(!!!)

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
5,0300077
БОЛАЛИКДАН ХОТИРА
Куз
Тоғу даштга етган.
Куз қисматимни айлаган пайхон:
Онам тоғлар ошиб,
пахта теримга кетган,
Отам вафот этган
аллақачон.

Чўл бор
бу баланд тоғлардан нарида,
Тоғлардан ҳайдалган Бойсун унда сарсон.
“Пахта зарур!” деган
зулмнинг қаҳридан
Қутулмоқ беимкон.


Тепалардан ошиб,
келса эди онам! -
Соғинчга тўлганман, армонга тўлганман.
Онам тоғлар ортига -
пахта теримга кетган,
Отамнинг йўқлигига эса
кўнганман.


Мол боқиб, дала-даштни кезаман.
Ғуссалиман –
жоним борар титилиб.
Боз устига,
кузнинг ситамини сезаман -
Кўзимдан
ёш оқар
ситилиб.


Мезонлар
парвоздан толади дашту қирда -
Ёмғирли ноябрь,
совуқ декабрь…
Мен аниқ биламан, отам Сибирдан
Касал бўлиб қайтгач, вафот этгандир.


Бу гапларни бобом гурунгда айтган.
Мен эшитганман.
Тушунганман. Аниқ...
Ҳозир чўлда пахта терар онам
Менинг ва отамнинг ғуссасин кўтариб.


Мен эса юрибман даштда - мол боқиб -
Ғамда уваланган – қариган бола.
Бесадо оғриқда
кунлар ўтар оқиб,
Кўксимда куз каби жим нола.


Эшитганман:
яратганда ихтиёр -
Ўзи ўлим бермаса, ўлмайман.
Нима бўлсам бўлай,
фақат, парвардигор,
Онамнинг кетишига кўнмайман!..


…Мана энди,
умрим ҳам сўнггига етгандай.
Аммо бир соғинчда яшайман ҳануз:
Онам тоғлар ошиб,
пахтага кетгандай.
Отам йўқ.
Теграмда куздир, куздир… Куз.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
3,8800054
***
Куз - Навоий девони.
Бедор
Ўқи. Хўнгра - қийнаса дардлар.
Қатор-қатор кузги дарахтлар
Дахо ёзган фожеа байтлар.

Дил тақдирдан қайтишга мойил -
Хазон бўлдим! - (қўллагин, Наби!)
Кезинаман боғда Навоий
Тополмаган ёлғиз сўз каби....

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
4,0300032
Photo1/2

Куйлагингиз ҳилпирар енгил,
Баҳорнинг ним шабодасида.
Ҳаволар ҳам топмоқда кўнгил,
Атир бўйи шалоласидан...

Мени гўё кўрмай, бекатда
Тақдирними кутиб турибсиз.
(Ҳали шеърда ёзгум: “Албатта,
Тақдир бахти қародир - сизсиз!”)

Умрларни этар афтода
Ҳуснингиздан таралган таъсир.
Ёнингизга (борса мабода),
Фақат тақдир бориши ҳақдир!

Дунё иши - таъсодиф шартда
-Юракларга кўчаётган дам:
Баъзан тақдир учрар бекатда -
Сўз айтолмай - ночор турар ҳам.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
4,9400060
Кетаётганимда
бирор-бир
оғир юким қолмайди
дунёнгизда.

Ҳам-м-масини кўтариб кетаман ўзим.

Фақат
қўшиқларим қолади.

Оғир юкингизни
кўтаришиб юргани —
қўшиқларим қолади.

Усмон Азим
2015 йил

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
5,0300084
***
Адашган бир ит
Кўчада довдираб юрар.

Бўйнида бўйинбоғ –
Арқонча судралиб борар ортида.

Эҳтимол, кимдир
Итни эркалатишдан зериккан,
Эҳтимол, кимдир итга хиёнат қилган –
Ташлаб кетган шаҳарнинг бу чеккасига.

Ёҳуд итнинг ўзи
Озод бўлгуси келгандир?
Ё ўзидан кимнидир озод этгуси келган...

Ўйлаб қарасам,
Бу адашмоқда ҳам
Бир яхши ҳол борга ўхшайди.

16.06.2010
Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
6,0800055
ЯШАШ

Олов эдим – ўчдим,
Юлдуз эдим – учдим;

Кўк эдим – ер бўлдим,
Сўз эдим – шеър бўлдим;

Тоғ эдим – қумман, қум -
Ҳар заррам мунгдир, мунг;

Қийноқлар тўфони – жонимда,
Замонлар алдоғи – онгимда.

“Воҳ, жоним!..“
демоққа ҳақлиман.
Негадир бахтлиман, бахтлиман!

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
6,1000083
*
Бу сукунат бунча жим?

Биров йиғладими?

Қариялар уйига
элтишдими
кампирни?

Юзга кирган чол
етим қолдими?

Чақалоқ
ингаладими
чиқинди қутида?

Бир яхши одамни
дўстлари сотдими?

Ёки
Ватанини сотдими
биров?

Нима бўлди ўзи?

Нега тилдан қолди сукунат?

У энди
ҳеч қачон
гапирмайдими?

Сукунат
уяладими
гапиришдан?


Усмон Азим
13.01.2015

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
5,3400059
    *
Бу - Оллоҳнинг мурувватими?
Сўнги фаслим ўтаётган пайт -
Бу оламнинг бор ҳолатини
Руҳга аниқ этмоқдаман қайд.

Дунё тўғри жонга қуйилар:
Ёруғию зулмати, ғами...
Юрак эса ортиқ куйинар -
Жон беришга шайланган каби.

Билишимча, бу ҳаёт билан
Кўнгил қаътий шартнома тузган:
“Оҳ”ларининг  расмини бекам -
Рост сўзларда чизгани чизган.

Бу дунёнинг сўзига боқмай -
Кўзларига қараб мардона -
Бирда ёқиб, иккида ёқмай -
Шеърлар ёзган кўнгил – девона...  

Юрак! қандай чидайсан, юрак! -
Жоним кетар ҳозир узилиб!
Ўзи шундай йўл тутса керак
Тангрим битган ижод тузиги.

Аммо яна сўрай ўзингдан:
- Дардларингни этмагин бекор!
Ёш оқмоқда, мана, кўзимдан, 
Миннатдорман сендан, миннатдор.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
4,8500056
***
Одамлар айтганига юрмадим,
Тақдирда турмоқни уқтирдим ўзимга:
Дарахт ўстирмадим, уй қурмадим,
Шеър қурдим,
дарахтлар ўстирдим сўзимдан.

Даврлар тўфони теграмда бешафқат,
Қанча тошларини бошимга урди.
“Мен ҳам одамман”, деб, такрорладим фақат –
Сўздан тақдир қурдим.

Оламга қарадим:
дунё қават-қават –
Ана, юрак дунё, ана, қорин дун…
Мен оёқ тирадим:
ор-номус ҳам бир давлат –
Шаън талашдим инсонлар учун.

Тупроққа чўктирдим ҳар бир сўзимни,
Ҳар сатримни азобга таратдим…
“Биз ҳам одаммиз”, деб,
тўрт тараф урдим ўзимни –
Дунёга кўнгил яратдим.

Тангрига интилдим такрору такрор –
Ҳар илҳомда янгича танишув.
Сўздан тақдир қурдим,
кечир, парвардигор,
Қўлимдан келгани шу,
қўлимдан келгани шу…

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
9,3000050
****
Яшамоққа етмайди бардош,
Термуламан кўкка — кенг ғамга.
Кўнгилчан қиз —Ҳаёт қўяр бош
Қирққа кирган ҳорғин елкамга.

Худди осий юлдуздай учиб,
Руҳ юксакдан пастга энмоқда...
Чарчаганман.
Етмайди кучим,
"Кўп оғирсан, ҳаёт", - демоққа.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi
5,0700064
***
Йўлбарс магар ташланса қўрқма,
Илон чақса олма хавотир.
Бўри қувса тизингни-букма
Ғайри бир ҳол бўлмади содир.

Мунча юксак айлаган парвоз
Мусичами? Даҳшатку турқи!
Сен ундан қўрқ...
Ва яна нохос
Ириллаган қуёндан қўрққин.

Усмон Азим

https://t.me/UsmonAzimijodi

Telegram

Усмон Азим ижоди

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

VIEW CHANNEL
5,3900087
ҲАВОГА ЁЗИЛГАН ХАТ

Азиз дўст! Кел! Дардга тўлиб кетяпман.
Мен ҳам яшаб бўлдим, ўлиб кетяпман.

Кел! Ўйга толайлик! Хаёл сурайлик
Ва фақат ҳаётдан суҳбат қурайлик.

Дунёнинг камини айтайлик – тўлсин,
Рўзғорнинг йўғини айтайлик – бўлсин!

Сўзлайлик қоғозга кўчмас ҳасратдан,
Ноилож фурқатдан, ботир журъатдан.

Ҳурликнинг соғинчин шеърга улайлик
Ва фақат ҳаётдан суҳбат қурайлик –

Чунки бизга аён: азалу охир
Одамзоднинг умри узун видодир...

Кетасанми? Майли… Кулиб, беҳадик,
Гўё ўлим йўқдай хайрлашайлик.

Усмон Азим
4,2200073
ХАТ

Сен ўлган эмассан,
Тириксан, тирик.
Мени унутгансан
Ташвишда юриб.

Бозорга чопгансан,
Дўкон киргансан,
Ишга югургансан,
Рўзғор қургансан.

Эҳтимол дунёдан
Сўраб ошу-нон,
Бегона юртларда
Кезгансан сарсон.

Балки ёлғонлардан
Бағринг эзилиб
Қанотинг бенажот
Тушган кесилиб.

Эҳтимол, чин сўзлаб
Орттиргансан дард(!)
Ғамда юргандирсан
Кўксинг чангаллаб.

Балки қассоб бозор
Қайта-қайталаб
Сени чаканага
Сотган майдалаб.

Бепоён турмушга
Шу сабаб Ё Раб,
Куздай сочилгансан –
Беҳол, беталаб.

Сен ўлган эмассан,
Тириксан, тирик –
Фақат ололмайсан
Ўзингни йиғиб.

Усмон Азим
4,2200074
*
1
Орзулар – майда,
осмон – паст,
замон - мўъжаз,
дунё - тор...

Ҳолинг не кечди,
улкан одам?

2
Орзулар – катта,
осмон – баланд,
замон – чексиз,
дунё - кенг...

Ҳолинг не кечди,
кичкина одам?

3
Орзу - қўл етгудай,
осмон - бошингга тегар,
замон – сенга мос,
дунё - сўзингга маҳтал...

Ҳолинг не кечди,
бахтиёр одам?

4
Орзу - йўқ,
осмон – йўқ,
замон – йўқ,
одам ҳам кўринмайди.
Одам ўрнида бир нималар...

Ҳол сўрай десанг,
савол ҳам қолмагандир
буларнинг дунёсида.

30.03.2012.
Усмон Азим
3,9600051
***
Ўша — мени ҳеч ким соғинмаган шом
Авто бекатида ҳайрона турдим.
Бошимни кўтариб боқдим бир замон.
Қаршимда бир йигит, бир қизни кўрдим,

Йигитнинг палтоси... Йўқ, ёдимда йўқ...
Аниқ, кўм-кўк эди қизнинг палтоси.
Белларини қучган белбоғи ҳам кўк.
Ҳатто кўм-кўк эди тўртта тугмаси...

Йигитнинг кўзлари... Эслай олмайман...
Ошкор жаранглатиб пинҳон ўйини,
Қизнинг кўзларида ёқарди гулхан.
Эркалик ва ишқнинг маъсум қуюни…

Йигитнинг юзида билмайман, нима...
Аммо қизнинг юзи қаршимда аён:
Уни кўмган эди гулгун шафаққа
Муҳаббат — энг мовий покиза осмон...

Қор бўлса ёғарди, қизнинг бошидан
Кумуш тангаларни аямай сочиб,
Шамол титар эди — кўзи, қошига
Манглайига тушган бир тутам сочин.

Йигит... Йигит билан қанча ишим бор!
Аммо қиз йигитни шундай суярди -
Ки, гоҳ термуларди ҳазин, беозор,
Гоҳо қўлларини ушлаб қўярди.

Тошкентдай шаҳарда, балки дунёда
Ягона — ҳаммадан гўзал эди қиз.
Чиқмаса ҳам телба орзум рўёбга,
Бўзлаб қаршисига чўкким келди тиз!

Йигит... Аммо нега сени ўйлайман,
Ҳозир ҳам ҳавасдан музлайди этим...
Мен қорли бекатда вайрон турган шом,
Сен мендан - ҳаммадан бахтиёр эдинг.

Усмон Азим
3,58000113
***
Биродарлар, ана энди Элбек бахши Асқар тоғининг бошида ўтирибди. Атрофга қараяпти: бир томон Сайхун, бир томон Жайхун, бир тараф кўл, бир тараф чўл. Ана Самарқанду Бухоро, ундан нари Хоразм, шундоқ тўғрида Сурхони азим...
Бахшининг дили тўлиқиб, ичида достон тўкилиб келаяпти. Тилида қўшиқлар тузиляпти, қўли дўмбирага чўзиляпти... Шу алфозда кўзлари сузилиб, кўнгли бузилиб турган эди. "Ҳорманг, бахши бобо", деган товуш қулоғига урилди. Бахши бурилиб қараса, Оқботир билан Қоработир отларини етаклаб, дарадан чиқиб келишяпти,. "Энди бир қўшиқ айтиб берасиз",
деб кулиб келишяпти.
"Нимадан айтайин?",— деб сўради Элбек бахши овози титраниб.
"Бўлар элнинг фарзанди қандай бўлади-ю, шўрлик элнинг фарзанди қандай бўлади — шундан айтинг", — дейишди ботирлар.
Ўзи қўшиқ ҳам бахшининг юрагидан ўрлаб, бўғзига етган эди — дўмбирасини олди-да, айтиб юборди:

Ҳар ким ўз элида бекдир, тўрадир,
Ўз элида бек бўлмаган ўладир.
Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,
Кўзин ўйиб олишса ҳам кўрадир.

Мард дунёга келган тупроқ зўр бўлар,
Номард оёқ босган замин шўр бўлар.
Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,
Икки кўзи очиқ туриб кўр бўлар.

Ҳар ким ўз элида даврон сурадир,
Мардлар элин тўғри йўлга бурадир.
Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,
Оёқларин кесишса ҳам юрадир.

Ёмон тўғри сўзда мудом хун кўрар,
Тушларида эл оғзида мум кўрар.
Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,
Юртин эшакдайин миниб кун кўрар.

Шоирлар шеърларин юксак тахт дейди,
Лоф урмаган, айтгин мудом нақд дейди.
Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар.
Тилин кесиб ташлашса ҳам "ҳақ" дейди.

Юрак керак доим ҳақни демоққа
Дилим ёнди — иси тегди димоққа.
Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,
Оғиз очар фақат овқат емоққа.

Куйсин дунё! — мудом ўтга ташлайди,
Асл эрлар ўтда чўғдай яшнайди.
Бўлар элнинг" фарзандлари, ботирлар,
Душман минг бор ўлдирса ҳам яшайди.

Ғариб дунё тасодифга тўладир,
Тасодифга ғариб бошлар кўнадир.
Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,
Ўзи билмай тирикликда ўладир.

Куйсин дунё — ғамин ҳаддан оширар,
Ғамни сочиб, шодлигини яширар.
Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,
"Ё, халқим...", деб жаллодга жон топширар.

Ғариб дунё ғарибликда кўп хордир,
Ўзи боқиб — бовлигани ағёрдир.
Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,
Элин сўйиб емоққа ҳам тайёрдир.

Гап келганда гап қиличдай жаранглар,
Ўткир сўздан ачишдими яранглар?
Эна элим фарзандлари — ботирлар,
Тоғдан туриб энди юртга қаранглар...

Элбек бахши бу сўзларни айтяпти, ботирлар тоғдан туриб пастга қараяпти... Ким билсин — нимани кўришяпти? Бу дунёдан ҳамма истаганини кўриб ўтади, деган экан яхшилар!

Усмон Азим
«Бахшиёна» туркумидан
3,8400027
БЕСЕҲР ЭРТАК

Биз уч оға-ини эдик,
Қўшчи эдик меҳнаткаш.
Акам бир кун ер тимдалаб,
Зерикдими, деди:— Бас!..
У сеҳрли дарё сувин
Ичаверди симириб...
Дарё бўлиб кетди акам,
Қирғоқларни емириб.

Биз уч оға-ини эдик,
Меҳнатда эдик фидо.
Ҳўкиз қувиб чарчадими,
Укам ҳам бир кун — э воҳ!—
Бир жодугар қуш ортидан
Чопавериб адашди...
Шамол бўлиб кетди укам,
Тўлдириб дала-даштни.

Дарё болам — алқар отам,
Шамол болам — суюнар.
Менинг эса шудгор кечиб,
Товонларим ўйилар.

Минг йилларки, қўш ҳайдайман —
Пешонамда аччиқ тер...
Мени ҳам бир мақтанг, ота!
Мен ер бўлдим, ота, ер...

Усмон Азим
4,2600084
Эломон яна кўп айтди, эмраниб туриб хўб айтди, жўшиб айтди, шоир-да, баъзан қўшиб айтди. Шунда Элбек бахши: "Ў, болам! Ў, шоирликда мен етмаган нолам, бахши бўлиб тўлиқиб қолибсан, илҳом деганига йўлиқиб қолибсан, энди сенга охирги насиҳатим шудир", деб кўксида қўзғалган елга соқоли пириллаб, овози чақмоқдай гуриллаб, бир сўз деб турган экан:

Устозим деганинг шеърфуруш чиқса,
Суйганим деганинг эрфуруш чиқса,
Подшоҳим деганинг элфуруш чиқса, —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Чин қолиб, ёлғонлар топса марҳамат,
Яхшимас, ёмонлар топса марҳамат,
Алдамчи замонлар топса марҳамат —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Амир ўғри бўлса, қози — риёкор,
Вазир — шуҳратпараст, ўғри — зиёкор
Ва улар халқингдан кулсалар беор —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин,
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Донолар қорани оппоқ десалар,
Шоирлар ҳаромни шу пок десалар,
Қўрқсалар, душманни ўртоқ десалар —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танинга жойлансин.
Чидагин, болам-ей, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Одамман деб турса темирлар, тошлар,
Десалар: дунёдан битди кўз ёшлар.
Туғларнинг устидан юрса молбошлар, —
Сен чида, болам-ей, сен чида.
Куйлагин — тўхтама бир нафас!
Сен куйла қиличнинг тигида —
Ўшанда эл-юртинг чидамас!

Бу қўшиқни айтиб, Элбек бахши қуёшга тик қараган экан, кўзи ёшланмабди.

Усмон Азим
«Бахшиёна» туркумидан
1989 йил

Усмон Азим
4,3000029
***
Кичкина идоранинг кичкина ходими
Маҳмуд вафот этганда, роса эркалатишди.
Ювиб-тарашди аввал
(бундай эъзоздан марҳум роса уялди!)
Йиғлаб ҳам туришди бошида
(ўзининг ҳам йиғлагиси
келди Маҳмуднинг),
Худди байрамлардагидек
оппоқ матоларга ўрашди
Барча сукутда, қўллар қовуштирилган…
Сўнг (ишонасизми!)
Елкаларида кўтариб кетишди уни
Жуда таъсирланди Маҳмуд,
қайта яшагиси келди:
— Ўлим керак эмас, сиз билан яшайман, — дегиси келди
Маҳмуднинг.
Аммо ҳеч нарса демади,
Миқ этмасдан кетаверди
Чунки Маҳмуд жуда тажрибали,
Жуда ақлли (бекорга ўлмаган!):
У жуда яхши билади – бундай бахтли кун
Инсонга бир бор насиб этгусидир.

Усмон Азим
3,9200055

Showing 30 of 94 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Усмон Азим ижоди Telegram kanali nima haqida?+

Усмон Азим ижоди (@usmonazimijodi) — tgdio da Mimlar (Memes) toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 7 248 obunachi bor.

Усмон Азим ижоди (@usmonazimijodi) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @usmonazimijodi ga bepul obuna bo‘ling.

Усмон Азим ижоди yaxshi Mimlar (Memes) kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Усмон Азим ижоди reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 7 248 obunachi bor. O‘xshash Mimlar (Memes) kanallar bilan solishtiring.

Усмон Азим ижоди statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @usmonazimijodi sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.