❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!
✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.
✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин.
Юристларга савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr










