Ҳар бир тонгингизда ёғиб барака,
Инсонни бағрига тўлсин тоза нур.
Сермазмун ўтаверсин янги кунингиз,
Қалбларда жўш урсин гўзал бир сурур.
Уйлар саришта-ю, дилларда байрам,
Борган жойингизда кутишсин хушвақт.
Дастурхон бошида меҳр улашиб,
Оилангизни тарк этмасин ҳеч бахт.
Дастурхон бошида ширин дийдорлар,
Кўнгилга бепоён ором бағишласин.
Тинчлик, хотиржамлик, файз ва барака
Хонадонингизда доим яшнасин.
Бугунги кунингиз мазмунли ўтиб,
Янги кунлар учун ато этсин куч.
Эзгу тилакларим ҳамроҳ бўлсин-у,
Яхши ниятларингиз келмасин ҳеч пуч.
Ғанимат ҳар бир он, қадрланг бугун,
Дунёнинг ишлари тугамас ҳеч ҳам.
Оила бағрида топинг ҳаловат,
Кўнгиллар яшнасин, арисин алам.
✍🏻Гулора Ҳамиджановна.
✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
👇👇👇
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар