Канални аввалдан кузатганлар яхши билади - ёзишни бошлаганимда Сулшер тренер эди. Кейин тен Хаг, Аморим, аввалроқ, ван Гаал, Жозе пайтидаям бошқа жойларда ёзиб турардим. Ҳеч қачон, менимча, ҳеч қачон мураббий истеъфосининг тарафдори бўлмаганман. Доим нимадир ўзгаришидан умид қилардим.
Бўлмаса, «Ливерпул»дан 0:5, 0:7 лар бўлган, «Гримбси», «МК Донс»лар, «Астана»лар бўлган, яна кўп. Лекин энг кризисли даврларда ҳам умид берувчи қандайдир ўйинлар, ўн беш дақиқаликлар бўлардики, мана, шунақа ўйнашни кўпайтирсак, ўхшаб кетиши мумкин, деб ҳар ўйинни кутганман.
Лекин мана бу жамоада ҳеч нарса йўқ. Охирги беш ўйинда ўн дақиқа бўлмадики, жамоа қандайдир учқун кўрсатсин, футболчиларда нимагадир хоҳиш билинсин. Йўқ, унақа дақиқаларни топа олмайсиз.
Сигнал деган нарса бор. Клуб раҳбарияти ёзда керакли трансферларни қилмасдан, аслида жиддий мақсадлар шартмаслигини тренер ва футболчиларга кўрсатган бўлса, Каррик баъзи футболчиларга бўлган нохолис муносабати билан бошқаларга ёмон сигнал берди. Ҳаммаси боғлиқ.
Бу жамоа худди шу туришда машғулотлар билан яхши бўлиб қолмайди. Ўйинлар билан эса янада бадтарлашади. Нимадир қилинмаса, келаси йили Манчестер дербиси Чемпионшипда бўлади. Эртагаёқ нимадир қилиш керак. Жамоани АПЛда сақлаб қолиш керак.
Кейин эса ҳаммасини нолдан бошлаш керак. Уилкоксдан тортиб, костюм кийиб ишлайдиган ҳар бир ходим кетиши керак. Магуайр, Далот, Мазрауи, Мартинес, Шоу, де Лигт, Маунт, Зиркзе, Рэшфорд, Доргу, ҳаммаси кетиши керак. Бруно ҳам кетиши шарт, яна формага қайтиб 343 та ассист бериш эҳтимоли бўлса-да, тўғриси, мен унинг башарасидан зерикдим. Янги башаралар керак.
Эрталаб тургунимча илк қадам қўйилмаса, яъни Каррик бўшатилмаса, бу жамоани томоша қилишдан фойда йўқ.
@aslanov_futbol