Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албаттa, Аллоҳ ёлвориб дуо қилганларга муҳаббат қилади», деганларини эшитдим».
Абу Аблуллоҳ деди: Дуода ёлвориш изланишдир. Мўмин Аллоҳнинг маҳбубидир. Маҳбубнинг сўраши қанча кўпайса, муҳаббат қилувчига у яна ҳам маҳбуброқ бўлади. Аллоҳ таоло унинг овозига муҳаббат қилади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга: «Эй Жаброил, батаҳқиқ, фалончининг ҳожатини чиқардим ва дуосини ижобат қилдим. Лекин уларни ундан бироз ушлаб тураман, чунки унинг овозини эшитишни яхши кўраман», дейди».
Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло: «Балони тушириб, ундан дуони чиқариб олурман», дейди.
https://t.me/AZAN_UZZ













