Bankxabar Telegram channel photo

Bankxabar

@bankxabarPublic Channel

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Bankxabarbot Мурожаат учун: @Bankxabarbot

9.2k

Last views

97.7k (97,682 subscribers)
A'zolar
—
Rating
74
Total Posts
Oct 20, 2026, 5:37 PM
Yangilangan
Mar 30, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameBankxabar
Username@bankxabar
CategoryBank va temir yo'l
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar97,682
Channel TypePublic Channel
Created30-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 2 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#171934+94
Til reytingi
#1063+7
Toifa reytingi
#505-4

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 97.7K30 Days growth: -3370.3%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202698,019
22:09:202698,019
23:09:202698,019
24:09:202698,019
25:09:202698,019
26:09:202698,019
27:09:202698,019
28:09:202698,019
29:09:202698,019
30:09:202698,019
01:10:202698,019
02:10:202698,019
03:10:202698,019
04:10:202698,019
05:10:202698,019
06:10:202698,019
07:10:202698,019
08:10:202698,019
09:10:202698,019
10:10:202698,019
11:10:202698,019
12:10:202698,019
13:10:202696,182
14:10:202696,182
15:10:202696,182
16:10:202696,182
17:10:202696,182
18:10:202696,182
19:10:202696,182
20:10:202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:2026100,020
Week of 06:04:202699,484
Week of 13:04:202698,748
Week of 20:04:202698,432
Week of 27:04:202698,432
Week of 04:05:202698,432
Week of 11:05:2026100,630
Week of 18:05:2026100,630
Week of 25:05:2026100,630
Week of 01:06:2026103,007
Week of 08:06:2026103,007
Week of 15:06:2026102,328
Week of 22:06:2026101,244
Week of 29:06:2026101,244
Week of 06:07:2026101,244
Week of 13:07:2026100,880
Week of 20:07:2026100,751
Week of 27:07:2026100,527
Week of 03:08:2026100,527
Week of 10:08:2026100,527
Week of 17:08:2026100,206
Week of 24:08:202699,797
Week of 31:08:202698,917
Week of 07:09:202698,917
Week of 14:09:202698,019
Week of 21:09:202698,019
Week of 28:09:202698,019
Week of 05:10:202698,019
Week of 12:10:202696,182
Week of 19:10:202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 2026100,441
April 202698,432
May 2026100,630
June 2026101,244
July 2026100,751
August 202699,797
September 202698,019
October 202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202697,682

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1⚡️ Энди суд қарори чиққан кредитларда ҳам фоиз ҳисобланиши қайта тикла32.9K
  2. #2😌 БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИ32.7K
  3. #3⚡️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ АВТОМАТИК ҚЎЛЛАНИЛАДИ, ДЕКЛАРА32.5K
  4. #4📊 Қайси банкда комиссия арзон — ҳаммасини бир жойда кўриб, ўзингизга 32.5K
  5. #5ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМГА 2 ОЙЛИК ҚЎШИМЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШНИ БЕКОР ҚИЛИШ В31.9K
  6. #6⚡️ Махсус валюта ҳисобварағидаги маблағларни бошқа халқаро валюта опер31.1K
  7. #7Кредит тўлиқ тўланганидан кейин банк гаровни 3 иш кунида ечмаса, 7,5 м30.4K
  8. #87 ЁШДАН 16 ЁШГАЧА БЎЛГАН ЁШ БОЛАЛАР УЧУН МАХСУС БАНК КАРТАЛАРИНИ ТАҚДИ29.8K
  9. #9🏦 Асакабанк раҳбарияти ва банк тизимида катта тажрибага эга Хайруллае29.5K
  10. #10⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА «ИСЛОМИЙ ДАРЧА» ОЧИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБ28.8K

So'nggi postlar

Bankxabar logo
Bankxabar

22-okt, 2026, 19:36

Photo1/2
Octobank ikkita yangi kredit mahsulotini — Octo Card va Octo Restartni taqdim etdi

Shaxsiy xaridlar va kreditlarni qayta moliyalashtirish uchun ko‘proq imkoniyatlar.

🔹 Octo Card — xaridlar, ta’lim va boshqa shaxsiy maqsadlar uchun kredit.
• Kredit summasi — 100 mln so‘mgacha, yirik miqdordagi kreditlar mol-mulk garovi evaziga beriladi.
• Imtiyozli davr — 3 oygacha. Bu davrda faqat foizlar to‘lanadi, asosiy qarz so‘ndirilmaydi.
• Foiz stavkasi — mijoz toifasiga qarab, yillik 25% dan 30% gacha.

🔹 Octo Restart — boshqa banklardagi kreditlarni qayta moliyalashtirish.
• Bank boshqa banklardagi qarzdorlikni so‘ndiradi, mijoz esa to‘lovlarni Octobankda amalga oshiradi.
• Kredit summasi — 4 mln so‘mdan 100 mln so‘mgacha.
• Yaxshi to‘lov intizomiga ega mijozlar uchun foiz stavkasi bazaviy 28,9% o‘rniga 24,9% ni tashkil etadi.
• Qayta moliyalashtirish uchun qo‘shimcha komissiyalar undirilmaydi.

Har ikki mahsulot bo‘yicha kredit 5 yilgacha muddatga beriladi, ariza bo‘yicha qaror murojaat qilingan kunning o‘zida qabul qilinadi.

Shartlar haqida batafsil: Octo Card / Octo Restart
9,230000
Bankxabar logo
Bankxabar

22-okt, 2026, 12:29

Photo1/2
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ҲАЖМИ БЎЙИЧА 9 ОЙЛИК НАТИЖАЛАР

2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит портфели ҳажми таҳлил қилинди. Ahbor-Reyting маълумотларига кўра, кредит портфели ҳажми бўйича етакчи бешталикдан қуйидаги банклар ўрин олган.

🏦Ўзмиллийбанк — 104 077,9 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,72 фоизга камайган.
🏦 Агробанк — 95 886,5 млрд сўм. Кредит портфели бир йилда 24,48 фоизга ошган.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 59 319,3 млрд сўм. Ўтган йилга нисбатан 10,92 фоизга камайган.
🏦 Капиталбанк — 39 890 млрд сўм. Кредит портфели 14,82 фоизга ўсган.
🏦 Асакабанк — 39 313,2 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,69 фоизга камайган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
20,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

21-okt, 2026, 20:22

3420_3_Банк_ҳисобварақларини_очиш_юритиш_ва_ёпиш_тартибига_ўзгартишлар.pdf786.2 KB
⚡️БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ХОРИЖГА ЧИҚИШ ПАСПОРТИ БИЛАН ОЧИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ, ҲИСОБВАРАҚЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШ ВА БАНКРОТЛИК ЖАРАЁНИДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Марказий банк бошқарувининг 3420-3-сонли қарори билан банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Янги тартиб бугун, 21 октябрдан кучга кирди.

☑️ Эндиликда фуқаролар ўзларига тегишли барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни исталган банкдан олишлари мумкин. Аввал бундай маълумотни фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали олиш мумкин эди.

☑️ Шунингдек, банк ҳисобварақларини очишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди. Энди хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.

☑️ Яна бир муҳим ўзгариш тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорларга тегишли. Санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилган тадбиркорлар учун махсус банк ҳисобварақлари очилади.

▪️Бунда тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақларидан пул чиқариш операциялари тўхтатилади. Улардаги мавжуд маблағлар ҳамда кейинчалик келиб тушадиган пуллар махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
▪️Аввалги ҳисобварақларга қўйилган банд солиш қарорлари ва инкассо топшириқномалари эса уларни юборган ташкилотларга ижросиз қайтарилади. Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан белгиланган тартибда мижоз ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
25,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

21-okt, 2026, 19:29

КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ЁПГАНДА СУҒУРТА ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ, ҚАЙТАРИЛАДИГАН СУММА, МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Кўпчилик банкдан кредит олаётганда суғурта учун ҳам пул тўлайди. Айримлар кредитни белгиланган муддатдан анча олдин ёпади, аммо фойдаланилмаган давр учун тўланган суғурта пулини қайтариб олиш мумкинлигини билмайди. Аслида қонунчиликда бундай имконият бор. Лекин кредитнинг муддатидан олдин ёпилиши суғурта пули ҳар доим қайтарилади дегани эмас.

☑️ Фуқаролик кодексининг 948-моддасига кўра, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли йўқолса ва суғурта хавфи бошқа сабаблар билан тугаса, шартнома муддатидан олдин бекор бўлади.
▪️Бундай ҳолатда суғурта компанияси фақат суғурта амал қилган даврга мутаносиб мукофотни ўзида олиб қолиш ҳуқуқига эга. Қолган қисмни қайтариш учун ҳуқуқий асос юзага келади.
▪️Масалан, фуқаро 3 йиллик кредит олиб, суғурта учун 3 миллион сўм тўлади. Кредитни эса 1 йилда тўлиқ ёпди. Агар суғурта хавфи ҳам тугаган бўлса, оддий мутаносиб ҳисоб-китоб бўйича қолган 2 йил учун 2 миллион сўм қайтарилиши мумкин. Бу шартли мисол. Аниқ сумма суғурта муддати, шартнома шартлари ва суғурта хавфининг қачон тугаганига қараб ҳисобланади.

❓Қайси ҳолатда суғурта пули қайтарилмаслиги мумкин?
☑️ Агар кредит ёпилган бўлса-да, суғурта хавфи сақланиб қолса, пулни қайтариш мажбурияти автоматик юзага келмайди. Масалан, автомашинанинг шикастланиши ёки йўқолиши хавфи кредит ёпилганидан кейин ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, фуқаро суғурта шартномасидан ўз хоҳиши билан воз кечса, шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суғурта мукофоти қайтарилмайди.

☑️ Суғурта пулини қайтариб олиш тартиби:
▪️Биринчи қадам. Кредит олган банкингиздан қарздорлик тўлиқ сўндирилгани ҳақида маълумотнома олинг.
▪️Иккинчи қадам. Суғурта полисини текшириб, қайси суғурта компанияси билан шартнома тузилганини аниқланг.
▪️Учинчи қадам. Суғурта компаниясига шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва фойдаланилмаган давр учун суғурта мукофотини қайтариш ҳақида ёзма ариза беринг.
▪️Тўртинчи қадам. Аризага паспорт ёки ID-карта маълумотлари, суғурта полиси, кредит ёпилганлиги ҳақидаги банк маълумотномаси, зарур бўлса тўлов ҳужжати ва пул қайтариладиган ҳисобварақ реквизитларини илова қилинг. Аризангиз қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжат ёки рўйхат рақамини сақлаб қўйинг. Қайтариладиган сумма бўйича ёзма ҳисоб-китоб талаб қилинг.

☝️Агар суғурта шартномаси банк томонидан тузилган бўлса, аввал банкдан шартнома иштирокчилари ва пулни қайтариш тартибини аниқлаштириш лозим. Бу масала «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси билан ҳам боғлиқ.

❓Суғурта пули қанча вақтда қайтарилади?
☑️ Фуқаролик кодексининг 948-моддасида пулни айнан 5, 10 ёки 15 кун ичида қайтариш бўйича умумий муддат белгиланмаган. Шунинг учун тўлов муддати суғурта шартномаси ва тегишли суғурта қоидалари асосида аниқланади.

❓Суғурта компанияси пулни қайтармаса, кимга мурожаат қилинади?
☑️ Агар мурожаатингиз рад этилса ёки асоссиз равишда маблағ қайтарилмаса, қуйидаги ташкилотларга шикоят қилишингиз мумкин.
▪️Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — суғурта соҳасини тартибга солувчи ваколатли орган. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 64-моддаси суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади.
📞 71-231-18-40 — суғурта соҳасидаги мурожаатлар учун.
▪️Рақобат қўмитаси — истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ташкилот.
📞1159 — Рақобат қўмитасининг қисқа алоқа рақами.

▪️Шунингдек, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига асосан, истеъмолчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чеклайдиган шартнома шартлари ҳақиқий эмас ҳисобланади. Зарур ҳолларда суд орқали ҳам ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

☑️ Рақобат қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги маълумотига кўра, Жиззах вилоятидаги фуқаро 60 миллион сўмлик микроқарзини суғурталаш учун 3 миллион сўм тўлаган. Кредитни муддатидан олдин ёпганидан кейин суғурта пули қайтарилмаган. Фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, суғурта компанияси томонидан 2,1 миллион сўм унинг банк картасига қайтарилиши таъминланган. Демак, бундай пулларни қайтариб олиш амалиёти ҳам мавжуд.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
21,700000
Bankxabar logo
Bankxabar

21-okt, 2026, 15:39

Photo1/2
Қандай қилиб ипотека тўловидан яна битта уй олиш мумкин?

Ҳа Ўзбекистонда энди бунинг иложи бор.

Банклар аввалги йилларда юқори фоизда олинган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш таклифини бермоқда.

Бу эса ипотекаси бор одамларга сезиларли пул тежаш имкониятини беради.

Келинг вазиятни ҳаётий мисол орқали кўриб чиқамиз:

Дейлик, Абдували ака 2024 йил августида Тошкент шаҳри марказидан уй сотиб олган. Бу учун у банкдан 1 млрд сўмлик ипотека кредитини 12 йилга, 29,99 фоиз билан расмийлаштирган.

Аннуитет усулида Абдували аканинг ойлик тўлови 25,73 млн сўм бўлади.

2026-йил ноябрга келиб, 26 та тўловдан кейин қарз қолдиғи тахминан 973,5 млн сўмни ташкил этади. Қолган муддат эса 118 ой.

У ипотека кредитини ҳозирда банклардаги таклифлардан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштириши мумкин.

Банклар орасида энг яхши таклифлардан бирини Агробанк 21,5 фоиздан бошлаб, 20 йилгача муддат билан тақдим қилмоқда.

Абдували ака ипотека кредитини Агробанкда 21,5 фоиз ставкада қайта молиялаштирса ва қолган муддат сақланса, ойлик тўлов 19,89 млн сўмга тушади.

Ҳар ой 5,84 млн сўм тежалади.

Қолган 118 ой давомида жами тежалган маблағ 689 млн сўмга яқинлашади.

Бу пулга ҳозирги нархда Тошкент шаҳридан манзилга қараб яна битта 1-2 хонали уй олиш мумкин.

Муддат узайтирилса, ойлик тўлов янада камайиши мумкин, лекин жами тўланадиган фоиз ортади.

Ҳисоблаш Тошкентдаги уй учун, аннуитет усулида қилинди. Қўшимча харажатлар киритилмаган. Аниқ тежалган маблағ кредит шартлари ва тўлов жадвалига боғлиқ.

Ипотека кредити шартлари билан батафсил — Агробанк сайтида.
16,400000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 16:35

Андижондаги паррандачилик фабрикаси Афғонистон ва Қирғизистонга маҳсулот экспорт қилмоқда

Андижондаги «Барака Ҳамкор Парранда» корхонаси 2012 йилда кичик оилавий хўжалик сифатида иш бошлаган. Бугун маҳсулотини Афғонистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилмоқда.

Корхона Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида фаолиятини кенгайтирган. Инкубациядан «Ҳалол» стандарти асосидаги қушхонагача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжири яратилган, энергия тежовчи технологиялар жорий этилган.

Ҳудудларда тадбиркорлик ривожи, аввало, шундай натижаларда кўринади: иш ўрни, ишлаб чиқариш ва экспорт.

Кичик хўжалик бу даражага қандай етди? «Бир қадам» лойиҳасининг навбатдаги сони шу ҳақда.

👍 Тўлиқ видеони кўриш: https://youtu.be/6HyJJHl9pRI

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Video Thumbnail
17,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 15:40

Photo1/2
Тижорат банкларининг 2026 йил 9 ойлик соф фойда кўрсаткичлари

2026 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича тижорат банкларининг соф фойда кўрсаткичлари эълон қилинди. «Ahbor-Reyting» маълумотларига кўра, энг кўп соф фойда олган банклар учталигидан қуйидагилар жой олди.

🏦 Ипотека-банк — 2 072,3 млрд сўм;
🏦 Ўзмиллийбанк — 1 552,2 млрд сўм;
🏦 Ҳамкорбанк — 1 480,4 млрд сўм.

Эътиборлиси, Ипотека-банк ўтган йилнинг мос давридаги 19-ўриндан 1-ўринга кўтарилган. Банкнинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмдан 2 072,3 млрд сўмга етган.

Қолган банкларнинг соф фойдаси, ўтган йилга нисбатан ўзгариши ва рейтингдаги ўрни юқоридаги расмда келтирилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
26,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 14:59

Photo1/2
🏦 Octobank 9 ойда 266,36 млрд сўм фойда кўриб, кредит портфели ва мижозлар сонини оширди

Octobank 2026 йилнинг III чораги якунларини эълон қилди. Банкнинг январь–сентябрь ойларидаги фойдаси 266,36 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,53 фоизга ошди. 1 октябрь ҳолатига банк активлари 14,62 трлн сўмга етди ва йил бошидан буён 178,87 фоизга ўсди.

☑️ Банкнинг кредит портфели 104,56 фоизга ўсиб, 832,68 млрд сўмни, хусусий капитали эса 1,30 трлн сўмни ташкил этди. Капитал рентабеллиги (ROE) 27,4 фоизга етган бўлса, соф фоизли даромад 439,39 млрд сўмга етди. Мижозлар базаси эса 3,66 млн кишидан ошди.

☑️ Молиявий ўсиш билан бирга, Octobank янги кредит маҳсулотларини ҳам тақдим этди. Жумладан, уй-жой хариди учун «Ипотека», янги автомобиллар учун «Автокредит 1.0» ва ишлатилган автомобиллар учун «Автокредит 2.0»дастурлари ишга туширилди.

☑️ Банк рақамли тўловлар йўналишида ҳам имкониятларини кенгайтирмоқда. Хусусан, интернет-эквайринг бўйича ҳамкорлар учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўловларни қабул қилиш имконияти яратилди. Корпоратив мижозлар учун эса 16 та валютада конверсия операциялари ва халқаро тўловлар йўлга қўйилди.

☑️ Шунингдек, Octobank халқаро пул ўтказмалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириб, Paynet, Микрокредитбанк, Asia Alliance Bank, BRB, Анорбанк ва Тожикистон тараққиёт банки иловалари орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини яратди. Эндиликда ушбу иловалар орқали Туркия, Хитой, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга пул юбориш мумкин.

☑️ Халқаро майдонда ҳам банк фаоллиги ошди. Octobank Global Banking & Finance Awards 2026 мукофотида «Ўзбекистондаги энг яхши рақамли банк» ва «Ўзбекистонда ғазначилик операциялари бўйича энг яхши банк» номинацияларида тақдирланди. 24–26 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Silk Road Finance & Technology Forumда Octobank асосий ҳамкор сифатида иштирок этди. Банкнинг еттита департаменти вакиллари хорижий меҳмонларга эквайринг, Open Banking ва трансчегаравий тўловлар соҳасидаги ечимларни тақдим этдилар.

☑️ Хитойдаги CIFIT кўргазмасида Octobank халқаро молия институтлари билан вакиллик муносабатлари, халқаро ҳисоб-китоблар, ғазначилик операциялари ва савдони молиялаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб борди. Ушбу йўналишлар трансчегаравий тўловлар учун каналларни ривожлантириш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

☑️ Банк Майамида ўтказилган SIBOS 2026 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон банк сектори вакиллари орасида ўз стендига эга ягона иштирокчи бўлди. Тадбир давомида 100 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиб, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, банк ўз имкониятларини Нью-Йоркдаги Times Square экранларидаҳам намойиш этди.

☑️ Бундан ташқари, Octobank тўлов карталари хавфсизлиги бўйича PCI DSS v4.0.1 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади ва коррупцияга қарши бошқарув тизими бўйича ISO 37001:2025 халқаро сертификатини олди.

☑️ Банк таълим ва ижтимоий лойиҳаларни ҳам давом эттириб, талабалар учун молиявий саводхонлик машғулотларини ташкил этди ҳамда «Янги Ўзбекистон» университетида «Кейс-клуб» фаолиятини йўлга қўйди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15,700000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 13:50

574_сон_19_10_2026_—_Йиллик_даромадлар_декларациясини_тажриба_синов.pdf1.1 MB
⚡️НАВОИЙ ВА ЧИРЧИҚ АҲОЛИСИ ҲАМДА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ЙИЛЛИК ДАРОМАДЛАРИ БЎЙИЧА ДЕКЛАРАЦИЯ ТОПШИРАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 574-сон қарори билан фуқароларнинг йиллик даромадлари ва харажатларини декларация қилишнинг янги тартиби тасдиқланди. Мазкур тизим 2026–2027 йилларда тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

☑️ Аввало, декларация нима эканлигига тўхталсак. Декларация — бу фуқаронинг муайян даврда қанча даромад олгани ва қанча маблағ сарфлагани ҳақида солиқ органига тақдим этадиган расмий ҳисоботи. Оддий қилиб айтганда, бир йил давомида қанча пул топганингиз, қандай даромадларга эга бўлганингиз ва пулларингизни нималарга сарфлаганингиз ҳақидаги маълумот ҳисобланади.

☑️ Янги тартиб солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган 18 ёшдан катта фуқароларга татбиқ этилади. Бунда ишга қабул қилинганига ёки мазкур шаҳарларда рўйхатга қўйилганига олти ой тўлмаган шахслар мустасно.

▪️Эндиликда декларацияда фақат иш ҳақи эмас, балки мулкий даромадлар, моддий наф ва бошқа даромадлар, шунингдек, фуқароларнинг айрим харажатлари ҳам акс эттирилади. Жумладан, уй-жой, ер, автомобиль, қимматбаҳо буюмлар, акциялар ва улушлар хариди, солиқлар, коммунал тўловлар ҳамда кредит мажбуриятлари ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинади.

☑️ Декларация Солиқ қўмитасининг электрон портали ёки «Soliq» мобил иловаси орқали топширилади. Даромадлар ҳақидаги маълумотлар давлат ахборот тизимларидан, харажатлар эса фискал чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик шакллантирилади. Фуқаролар маълумотларни текшириб, зарур ҳолларда тузатиш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

☑️ 2026 йил учун декларация 2027 йил 1 апрелдан, 2027 йил учун эса 2028 йил 1 апрелдан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Солиқ органлари бу ҳақда камида бир ой олдин фуқароларга эслатма юборади. Эътиборлиси, тажриба-синов даврида декларация асосида аниқланган солиқ базаси бўйича қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланмайди. Яъни мазкур босқичда асосий эътибор фуқароларнинг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш тизимини синовдан ўтказишга қаратилади.

2028 йил 1 майга қадар Солиқ қўмитаси тажриба натижаларини таҳлил қилиб, ушбу тартибни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш бўйича таклиф киритади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
16,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 11:46

576_сон_19_10_2026_Пенсия_тайинлаш_ва_тўлашнинг_янги_тартиби.pdf2.3 MB
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон қарори билан фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибига муҳим ўзгаришлар киритилди. Янги тизим пенсия расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш, ортиқча ҳужжатбозликни камайтириш ҳамда хизматларни рақамлаштиришга қаратилган.

☑️ 2026 йил октябрь–декабрь ойларида янги тартиб Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Олтинкўл тумани, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарлари, Шовот ва Янгиариқ туманлари ҳамда Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида жорий этилади.

▪️Ушбу ҳудудларда пенсия тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ва тўловларни ташкил этиш вазифалари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига ўтказилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳамда 3 нафардан иборат комиссия фаолият юритади.

☑️ Энг муҳим янгиликлардан бири пенсияга оид айрим хизматлар фуқаронинг мурожаатисиз, автоматик тарзда амалга оширилишидир. Жумладан, ногиронлик гуруҳи қайта белгиланганда ёки муддати узайтирилганда пенсия тўлови давом эттирилади. I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсия қайта ҳисобланади. Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда тўлов давом эттирилади.

☑️ 100 ёшга тўлган фуқароларга қўшимча тўлов ҳам ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида тайинланади. Пенсионернинг паспорти ёки ID-картаси муддати тугагани сабабли пенсия тўлови тўхтатилмайди.
Яна бир қулайлик меҳнат стажини тасдиқлаш тартибига тегишли. Энди фуқаронинг иш стажи электрон реестрлардаги маълумотлар асосида ҳам аниқланади. Хусусан, 2005 йилгача бўлган давр учун мавжуд электрон маълумотлар, 2005–2016 йиллар учун пенсия бадаллари, 2016–2018 йиллар учун суғурта бадаллари ҳамда 2019 йилдан кейинги давр учун иш ҳақи тўғрисидаги электрон маълумотлардан фойдаланилади. Бу фуқароларнинг айрим ҳолларда архив ҳужжатларини излаб юришини камайтиради.

☑️ Пенсия гувоҳномаси ҳам электрон шаклда тақдим этилади. Унинг электрон нусхаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетда автоматик шакллантирилади. Электрон гувоҳнома Ўзбекистон ҳудудида мажбурий қабул қилиниши белгиланди.

☑️ Қарорда хорижда яшаётган пенсионерлар учун ҳам қулайлик назарда тутилган. Жумладан, республика бюджетидан пенсия олувчи, Ўзбекистондан ташқарида бўлган шахсларнинг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлашда MyID орқали масофавий идентификациядан фойдаланиш имконияти яратилади.

☑️ Бундан ташқари, пенсионер яшаш манзилини ўзгартирганда пенсияга оид ҳужжатларни янги ҳудудга электрон тарзда ўтказиш, пенсия тўловларини ишончнома асосида амалга ошириш ва пенсияга оид ҳужжатларни электрон рўйхатга олиш тартиблари ҳам такомиллаштирилди.

☑️ 2027 йил 1 январдан янги тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш мақсадида тажриба натижаларини ўрганиб, ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
25,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

20-okt, 2026, 11:28

Photo1/2
🏦 Ipoteka bank OTP Group янги Uzcard Moment картасини ишга туширди

Ipoteka bank OTP Group мижозлар учун яна бир қулайлик яратди. Банк Uzcard Moment картасини ишга туширди. Эндиликда мижозлар банк филиалига бориб, тахминан 5 дақиқа ичида янги картани олиши ва ундан шу заҳоти фойдаланишни бошлаши мумкин.

Энг муҳими, картанинг тайёр бўлишини бир неча кун кутиш ёки уни фаоллаштириш учун филиалга қайта бориш шарт эмас. Паспорт ёки ID-карта билан мурожаат қилиш кифоя. Карта расмийлаштирилгач, уни дарҳол Ipoteka Mobile иловасига улаб, кундалик тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Uzcard Moment картаси орқали савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов қилиш, банкоматлардан нақд пул ечиш, пул ўтказиш ҳамда ATTO орқали жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш имконияти мавжуд.

☝️Яна бир муҳим жиҳати, 2026 йил 30 ноябрга қадар Uzcard Moment картасини расмийлаштириш жисмоний шахслар учун бепул. Картани банкнинг барча филиалларидан олиш мумкин.

Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram
18,100000
Bankxabar logo
Bankxabar

19-okt, 2026, 19:08

Кредит тарихи қачон яхшиланади, салбий маълумотлар қанча вақт сақланади ва қайта кредит олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида муҳим маълумотлар

Кредит тўловини кечиктириб, кредит тарихи ёмонлашган фуқаролар орасида қарзни тўлиқ ёпгандан кейин яна қанча вақт ўтиб кредит олиш мумкинлиги ҳақида турли тушунчалар бор. Айримлар 6 ой кутиш керак деса, бошқалар 5 йил давомида банклар кредит бермайди деб ўйлайди. Аслида Ўзбекистон қонунчилигида кредит тарихи ёмонлашган фуқаро айнан 3 ой, 6 ой ёки 5 йилдан кейин кредит олиши мумкин деган умумий чеклов белгиланмаган. Фуқаро муддати ўтган қарздорлигини бартараф этгандан кейин банкка қайта мурожаат қилиши мумкин. Лекин бу кредит албатта ажратилади дегани эмас.

☑️ Кредит ёпилгандан кейин кредит тарихи янгиланади, аммо аввалги кечикишлар сақланиб қолади. Марказий банкнинг 3646-сонли низоми 9-бандига мувофиқ, банклар кредит ахборотини қайд этилгандан кейин реал вақт режимида кредит бюроларига, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан эса Кредит реестрига юбориши шарт.

☝️Демак, фуқаро муддати ўтган қарзини тўласа ёки кредитини тўлиқ ёпса, бу ҳақдаги маълумот кредит тарихида акс эттирилади. Аммо қарз ёпилиши билан кредит тарихи автоматик равишда ижобийга ўзгармайди. Аввалги кечикишлар скоринг баҳосига таъсир қилишда давом этиши мумкин.

☑️ Кредит тарихи ижобийга ўзгариши учун аниқ белгиланган муддат йўқ. Кредит тарихи бир ойда ҳам яхшиланиши мумкин, айрим ҳолларда эса бунинг учун анча кўпроқ вақт талаб этилади. Ҳаммаси аввалги кечикишларнинг давомийлиги, қарз миқдори, мавжуд кредитлар ва кейинги тўлов интизомига боғлиқ.

▪️КАТМ кредит бюросида скоринг балли 0 дан 500 гача баҳоланади. Скоринг маълумотлари мунтазам янгиланади, бироқ бу балл ҳар куни албатта ошади дегани эмас.
▪️Масалан, фуқаро 2026 йил октябрда 90 кун кечиктирган кредитини тўлиқ ёпди. Унинг қарздорлиги тугатилгани кредит тарихида акс этади, лекин 90 кунлик кечикиш ҳақидаги маълумот сақланиб қолади. Кейинги даврда тўлов интизоми яхшиланса, скоринг балли ҳам аста-секин ошиши мумкин.

☝️Бироқ кредит тарихи айнан 3 ёки 6 ойдан кейин ижобий тоифага ўтиши кафолатланмайди.

☑️ Кредит тарихидаги салбий маълумотлар учун қонунчиликда 5 йиллик муддат назарда тутилган. «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ–301-сонли қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, пул суммасини тўлаш мажбурияти бажарилган санадан бошлаб 5 йилдан кўп вақт ўтган маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

☑️ Шунингдек, 3646-сонли низомнинг 20-банди кредит бюролари охирги беш йиллик ижобий ва салбий кредит маълумотлари асосида кредит тарихини шакллантиришини назарда тутади. Муҳими, 5 йил кредит олиш тақиқланган муддат эмас. Фуқаро бу муддат тугамасидан ҳам банкнинг талабларига жавоб берса, кредит олиши мумкин.

☑️ Кредит тарихини яхшилашнинг асосий йўли тўлов интизомини тиклаш ҳисобланади. Бунинг учун муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш, амалдаги кредитларни белгиланган график бўйича тўлаш ва қарз юкини камайтириш зарур. Чунки банклар кредит ажратишда нафақат аввалги кечикишларга, балки фуқаронинг ҳозирги даромади, мавжуд қарзлари ва тўлов қобилиятига ҳам эътибор қаратади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
24,300000
Bankxabar logo
Bankxabar

19-okt, 2026, 17:06

Кредит тўлиқ тўланганидан кейин банк гаровни 3 иш кунида ечмаса, 7,5 млн сўм жаримага тортилиши мумкин

Кредит олиш учун уй, автомобиль ёки бошқа мол-мулкни гаровга қўйган фуқаролар кўп. Аммо кредит тўлиқ ёпилганидан кейин ҳам айрим ҳолларда мулк гаровда қолиб кетади. Аслида банк гаровни ечишни хоҳлаганича чўзиб юриши мумкин эмас. Бунинг аниқ муддати, ҳатто талабни бузганлик учун жарима ҳам белгиланган.

☑️ Марказий банкнинг 3030-сонли низоми 37⁴-бандига мувофиқ, кредит бўйича қарздорликни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб банк 3 иш кунидан кечиктирмасдан гаровдаги мулкни тақиқдан чиқариши, шунингдек гаров реестридан банкнинг ушбу мулкка нисбатан ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни чиқариш чораларини кўриши шарт. Энг муҳими, банк бу муддатни бузса, молиявий жавобгарлик ҳам бор.

☑️ Адлия вазирлигида 3492-сон билан рўйхатдан ўтказилган низом иловасининг 2.27-позициясига кўра, кредит тўлиқ қайтарилганидан кейин гаровдаги мулк белгиланган муддатдан кечиктириб тақиқдан чиқарилса ёки гаров реестридаги тегишли ёзув кечиктириб ўчирилса, банкка ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн сўм жарима қўлланилиши назарда тутилган.

☝️Агар бундай қоидабузарликлар 100 тадан ортиқ бўлса, жарима банк жами капиталининг 0,01 фоизи миқдорида, бироқ 750 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Микромолия ташкилотлари учун эса ҳар бир ҳолатга 3 млн сўм жарима назарда тутилган.

☑️ Бундан ташқари, «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасига асосан, гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганда гаров ҳам бекор бўлади. Яъни кредит бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан кейин банкнинг ушбу кредитни таъминлаш учун мулкни гаровда сақлаб туришига асос қолмайди.

☑️ Банкнинг кечикиши туфайли мижоз зарар кўрса, уни қоплатишни ҳам талаб қилиши мумкин. Масалан, мулкини сотиш бўйича келишув амалга ошмай қолса ва бунинг оқибатида моддий зарар етса, Фуқаролик кодексининг 14-моддасига асосан зарарни қоплаш масаласини судда кўтариш мумкин. Бунда зарар миқдори ва унинг банк ҳаракатсизлиги билан боғлиқлиги исботланиши керак.

☝️Шу ўринда бир жиҳатни тушуниш лозим. 7,5 млн сўм жарима мижозга тўлаб берилмайди. Бу банкка нисбатан қўлланиладиган санкция. Мижозга етказилган зарарни қоплаш эса алоҳида ҳуқуқий масала ҳисобланади.

Агар кредитингиз тўлиқ ёпилган бўлса-ю, банк 3 иш куни ичида мулкингизни гаровдан чиқармаса, аввало банкка мурожаат қилинг. Масала ҳал этилмаса, Марказий банкнинг 1800 қисқа рақамли Алоқа марказига қўнғироқ қилиб, шикоят қолдиринг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
30,400000
Bankxabar logo
Bankxabar

19-okt, 2026, 15:32

Photo1/2
Бугун Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 62 ёшга тўлди

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг туғилган куни. У 1964 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган.

Жамшид Қўчқоров 1985 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1996 йилда эса АҚШдаги Колорадо университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Каттақўрғонда катта ҳисобчи сифатида бошлаган. Кейинчалик олий таълим тизимида ишлаб, 1993 йилдан Марказий банкда фаолият юритган.

1996–1997 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари, 1997–2005 йилларда молия вазири ўринбосари — Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кейинги йилларда ҳам Молия вазирлигида фаолиятини давом эттириб, молия вазирининг биринчи ўринбосари даражасигача кўтарилган. 2017 йилда Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган ва шу йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилгача молия вазири лавозимида ишлаган. 2020 йилдан иқтисодиёт ва саноат, кейинчалик иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларига раҳбарлик қилган. 2023 йил 3 августдан буён Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият юритмоқда.

Жамшид Қўчқоров 2019 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2024 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони билан тақдирланган.

Банк-молия ва иқтисодиёт соҳасида кўп йиллик тажрибага эга Жамшид Анваровични туғилган куни билан табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
21,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

19-okt, 2026, 14:48

КРЕДИТ ҚАРЗИ БОР ФУҚАРОЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИ ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ТАҚИҚЛАНАДИ?

Банкдан кредит олган фуқаронинг қарзи бўлса ёки ойлик тўловини кечиктирса, бу унинг чет элга чиқиши автоматик равишда тақиқланади дегани эмас. Ҳатто банк кредитни ундириш учун судга мурожаат қилган бўлса ҳам, бунинг ўзи чет элга чиқишни чеклаш учун етарли эмас. Қонунчиликда бундай чеклов қўйишнинг аниқ тартиби белгиланган.

👉 «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42¹-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар қарздор томонидан белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра бажарилмаса, давлат ижрочиси унинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

❓Бу жараён қандай амалга оширилади?
☑️ Биринчидан, банк кредит қарзини ундириш учун судга мурожаат қилиши ва тегишли суд ҳужжати ижрога қаратилиши мумкин. МИБда ижро иши қўзғатилгач, қарздорга қарзни ихтиёрий тўлаш учун муддат берилади. Бу муддат 15 кундан ошмаслиги керак.
☑️ Иккинчидан, қарздор белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжати талабларини бажармаса, давлат ижрочиси банкнинг аризаси ёки ўз ташаббуси билан чет элга чиқишни вақтинча чеклаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.
☑️ Учинчидан, ушбу қарор катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг маълумотлар миграция органлари ва ДХХ Чегара қўшинларига юборилади. Натижада фуқаро чегарадан ўтаётганда Ўзбекистондан чиқишига рухсат берилмаслиги мумкин.

☝️Бу тартиб Адлия вазирлигида 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5–10-бандларида белгиланган.

❓Қайси ҳолларда чет элга чиқиш чекланмайди?
☑️ Мазкур Низомнинг 3-бандига асосан, ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда ундириладиган сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан ошмаса, чет элга чиқиш чекланмайди. Алимент ва бошқа даврий тўловлар бундан мустасно.

☑️ Шунингдек, суд қарорини бажариш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган бўлса, мазкур чеклов қўлланилмайди.

❓Қарз тўлангандан кейин тақиқ қачон олиб ташланади?
☑️ Қонуннинг 42¹-моддасига мувофиқ, чекловга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари бажарилганда ёки ижро иши қонунда белгиланган асосларда тугатилганда ёхуд тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан чеклов олиб ташлангани ҳақида тегишли органларни хабардор қилиши шарт.

❓Чет элга чиқишга тақиқ бор-йўқлигини қандай билиш мумкин?
☑️ Фуқаролар my.gov.uz порталидаги махсус хизмат орқали ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик сабабли Ўзбекистондан чиқишга вақтинча чеклов қўйилган ёки қўйилмаганини бепул текшириши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
27,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

18-okt, 2026, 18:02

Photo1/2
🏦 Туронбанк ўзбек лимонини Парижда дунёга танитмоқда

Франция пойтахти Париж шаҳрида 17–21 октябрь кунлари SIAL Paris 2026 халқаро озиқ-овқат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва йирик харидорлар жамланган ушбу тадбирда Ўзбекистон лимонлари ҳам намойиш этилмоқда.

Эътиборлиси, Туронбанк ҳам мазкур кўргазмада иштирок этиб, «Ўзбек лимони» миллий брендини халқаро бозорда тарғиб қилмоқда. Банк вакиллари маҳаллий маҳсулотларни хорижий харидорларга танитиш, янги ҳамкорлар топиш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда.

Аслида, банкларнинг тадбиркорларга фақат кредит ажратиш билан чекланиб қолмасдан, улар етиштирган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишга ҳам кўмаклашиши муҳим. Шу жиҳатдан, Туронбанкнинг ўзбек лимонини халқаро майдонда тарғиб этаётгани эътирофга лойиқ.

Чунки маҳсулотни етиштириш бир масала, унга хориждан харидор топиш ва барқарор экспорт бозорини шакллантириш эса бошқа масала. Бундай кўргазмалар ўзбек тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
26,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

17-okt, 2026, 08:03

Photo
🏦 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевичнинг туғилган куни.

Н.Сайдуллаев 1982 йил Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йил Тошкент Молия Институти(Бакалавр), 2005 йил эса ушбу институтининг магистратура босқичини тамомлаган.

Н.Сайдуллаев 2022 йилдан бошлаб Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Ундан олдин, Асакабанк Бошқарув Раиси лавозимида ишлаган.

@Bankxabar жамоаси Нодирбек Нарзуллаевичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
20,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 21:15

Photo
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ КЎП КРЕДИТ АЖРАТГАН ВА ДЕПОЗИТ ЖАМЛАГАН БАНКЛАР ҚАЙСИЛАР?

Марказий банкнинг 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига эълон қилган маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 648 947 млрд сўм, депозитлар қолдиғи эса 487 628 млрд сўмни ташкил этган.

☑️ Жами кредит портфели бўйича Ўзмиллийбанк етакчилик қилмоқда. Банкнинг кредит портфели 103 974 млрд сўмга етган бўлиб, биринчи бешталик қуйидагича шаклланган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 103 974 млрд сўм
🏦 Агробанк — 94 678 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 59 064 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 39 272 млрд сўм
🏦 Асакабанк — 39 042 млрд сўм

Ушбу бешта банк ҳиссасига мамлакатдаги жами кредитларнинг 51,8 фоизи тўғри келмоқда. Бироқ жисмоний ва юридик шахслар кредитларини алоҳида таҳлил қилганда банкларнинг ўрни сезиларли ўзгаради.

☑️ Жисмоний шахсларни кредитлашда Ипотекабанк биринчи ўринни эгаллаган. Банкнинг аҳолига ажратган кредитлари 30 288 млрд сўмни ташкил этмоқда.
🏦 Ипотекабанк — 30 288 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 26 121 млрд сўм
🏦 Ўзмиллийбанк — 24 052 млрд сўм
🏦 Агробанк — 22 533 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 19 203 млрд сўм

☑️ Юридик шахсларни кредитлашда Ўзмиллийбанк ва Агробанкнинг устунлиги яққол кўринмоқда. Ушбу икки банкнинг корпоратив кредитлари жами 152 067 млрд сўмни ташкил этган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 79 922 млрд сўм
🏦 Агробанк — 72 145 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 48 162 млрд сўм
🏦 Асакабанк — 27 165 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 20 069 млрд сўм

☝️Мазкур йўналишда Ўзмиллийбанк, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкнинг ўзига корпоратив кредитларнинг 49,4 фоизи тўғри келмоқда.

☑️ Жами депозитлар ҳажми бўйича ҳам Ўзмиллийбанк биринчи ўринда. Банкдаги депозитлар қолдиғи 57 100 млрд сўмни ташкил этган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 57 100 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 48 788 млрд сўм
🏦 Агробанк — 44 352 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 36 414 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 31 541 млрд сўм

☝️Биринчи бешталикдаги банклар мамлакатдаги жами депозитларнинг 44,8 фоизини жамлаган.

☑️ Жисмоний шахслар депозитлари бўйича Капиталбанк етакчилик қилмоқда. Банкда аҳолининг 29 086 млрд сўм маблағи жамланган.
🏦 Капиталбанк — 29 086 млрд сўм
🏦 Агробанк — 23 779 млрд сўм
🏦 Ўзмиллийбанк — 19 972 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 12 929 млрд сўм
🏦 Анорбанк — 10 544 млрд сўм

☝️Қизиғи, Анорбанк жами депозитлар бўйича биринчи бешталикка кирмаган бўлса-да, аҳоли маблағлари бўйича бешинчи ўринни эгаллаган.

☑️ Юридик шахслар депозитларида Ўзмиллийбанк 37 128 млрд сўм билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларда Халқ банки ва Ўзсаноатқурилишбанк жойлашган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 37 128 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 24 773 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 23 485 млрд сўм
🏦 Ипотекабанк — 23 090 млрд сўм
🏦 Агробанк — 20 573 млрд сўм

☑️ Ҳудудлар кесимида жами кредитларнинг 45,3 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда ҳисобга олинган кредитлар қолдиғи 293 721 млрд сўмни ташкил этган.
▪️Тошкент шаҳри — 293 721 млрд сўм
▪️Фарғона вилояти — 38 016 млрд сўм
▪️Самарқанд вилояти — 33 828 млрд сўм
▪️Тошкент вилояти — 30 719 млрд сўм
▪️Андижон вилояти — 30 640 млрд сўм

☑️ Депозитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрида жамланган. Пойтахтдаги депозитлар қолдиғи 370 758 млрд сўм бўлиб, қолган 13 та ҳудуднинг жами депозитларидан 3 баробардан ҳам кўп.
▪️Тошкент шаҳри — 370 758 млрд сўм
▪️Самарқанд вилояти — 14 653 млрд сўм
▪️Бухоро вилояти — 13 791 млрд сўм
▪️Хоразм вилояти — 12 949 млрд сўм
▪️Қашқадарё вилояти — 10 025 млрд сўм

Айниқса, юридик шахслар депозитларининг 89,1 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунга йирик корхоналарнинг бош офислари ва ҳисобварақлари пойтахтда жамлангани ҳам таъсир қилиши мумкин.

☑️ Тошкент шаҳрида депозитлар кредитлардан 77 037 млрд сўмга кўп. Пойтахтда кредитлар 293 721 млрд сўм, депозитлар эса 370 758 млрд сўмни ташкил этган. Қолган 13 та ҳудуднинг ҳар бирида эса кредитлар қолдиғи депозитлардан юқори.

☝️Бироқ бу рақамлар маблағларнинг айнан шу ҳудудда ишлатилгани ёки ўша ерда яшовчи аҳолига тегишли эканини англатмайди. Йирик компанияларнинг марказлашган ҳисобварақлари ҳам ҳудудий статистикага таъсир кўрсатиши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 17:47

Photo
🏦 Octobank Лондондаги халқаро саммитда 22 та мамлакатдан 34 та ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Octobank 7–8 октябрь кунлари Лондонда бўлиб ўтган IAMTN 2026 халқаро саммитида иштирок этиб, халқаро пул ўтказмалари тармоқлари ассоциациясига Platinum ҳамкор сифатида қўшилди. Шунингдек, банк саммитнинг Gold Sponsor мақомида қатнашди.

Икки кун давом этган тадбирда Octobank 22 та мамлакатдан 34 та ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Улар орасида Европа, Осиё ва Америка молия бозорлари иштирокчилари ҳам бор.

☑️ Хусусан, банк PayPal, Dubai Islamic Bank ва Worldpay каби ҳамкорлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Thunes, UniTeller ва Belmoney компаниялари билан халқаро пул ўтказмалари бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

☑️ Саммитда Octobank'нинг трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат йўналиши бўйича бошқарувчи директор ўринбосари Игор Шишков банкнинг халқаро тўловларни ривожлантириш борасидаги тажрибаси ва замонавий технологик ечимларини тақдим этди.

▪️Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Сардор Шавқиевнинг таъкидлашича, саммит доирасида эришилган келишувлар банкнинг халқаро ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш, мижозларга янада қулай ва тезкор пул ўтказмалари хизматларини таклиф этиш имконини беради.

Эндиликда ушбу ҳамкорликлар орқали халқаро пул ўтказмаларининг янги йўналишларини йўлга қўйиш, тўлов хизматларини кенгайтириш ва мижозлар учун янги молиявий ечимларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
13,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 17:05

Photo
Kelajak Sari — выбирайте будущее с выгодой!

Недвижимость — это не только место для жизни, но и возможность позаботиться о своём будущем.

Выбирайте квартиру в одном из 22 проектов NRG-BI и получайте выгоду от 53 млн до 1,2 млрд сум при 100% оплате.
Ваше будущее начинается с решений, которые вы принимаете сегодня!

Оставьте заявку, чтобы узнать подробности акции и подобрать подходящий проект.

—

Kelajak Sari — kelajakni foyda bilan tanlang!

Ko‘chmas mulk — nafaqat yashash joyi, balki o‘z kelajagingiz haqida qayg‘urish imkoniyati hamdir.

NRG-BI’ning 22 ta loyihasidan biridagi xonadonni tanlang va 100% to‘lov orqali 53 million so‘mdan 1,2 milliard so‘mgacha foydaga ega bo‘ling.
Kelajagingiz bugun qabul qilayotgan qarorlaringizdan boshlanadi!

Aksiya tafsilotlari bilan tanishish va o‘zingizga mos loyihani tanlash uchun ariza qoldiring.
12,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 16:35

Photo
HUMO BAXTLI TADBIRKOR акциясининг илк 80 нафар ғолибини аниқлади, олдинда эса янги ўйинлар

Акциянинг тўртта босқичида ҳар бири 5 000 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритган 80 нафар тадбиркорни табриклаймиз. Ғолибларни аниқлаш жараёни HUMO’нинг расмий Instagram саҳифасида жонли эфирда ўтказилди.

Акция давом этмоқда: келаси сешанба куни HUMO бешинчи босқич иштирокчилари рўйхатини ўзининг расмий каналида ва Telegram-ботида эълон қилади.

Чоршанба куни жонли эфирда навбатдаги ўйин бўлиб ўтади ва яна 20 нафар омадли иштирокчи пул мукофоти соҳиби бўлади.

BAXTLI TADBIRKOR акцияси 2026 йил 15 ноябргача давом этади. Ҳар бир босқичда иштирок этиш мумкин. Бунинг учун ҳафта давомида HUMO орқали амалга оширилган тўловлар бўйича 7 млн сўмдан кам бўлмаган айланмани шакллантириш керак.

Акцияда иштирок этинг ва эҳтимол, бу ҳафта ғолиблардан бири айнан сиз бўларсиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
11,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 15:30

Photo
🏦 Капиталбанк Ўзбекистоннинг 17 нафар рассомини бирлаштирган «Чархпалак» арт-лойиҳасини тақдим этди

🎨Капиталбанк Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Чархпалак» арт-лойиҳасини амалга оширди. Тошкентда 17 нафар замонавий рассомнинг асарлари жамланган кўргазма ва шу номдаги бадиий альбом тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳада миллий анъаналар ва замонавий санъат бирлаштирилган. Кўргазманинг асосий рамзи анъанавий кўза бўлиб, унинг атрофида ҳар бир рассомни ифодаловчи 17 та тугун жойлаштирилган. Бу турли ижодкорларни ягона маданий мерос боғлаб туришини англатади.

Маданий мерос бу нафақат аждодларимиздан бизга етиб келган бойлик, балки келажак авлодларга етказишимиз лозим бўлган қадрият ҳамдир. Шу боис биз учун бундай лойиҳалар фақат кўргазма заллари билан чекланиб қолмасдан, ўзининг мантиқий давомини топиши ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиши муҳим
— дейди Капиталбанк Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.

«Чархпалак» кўргазмаси 2026 йил 30 октябргача «Академия» галереясида очиқ бўлади. Кўргазма учун тайёрланган бадиий альбомлар эса Ўзбекистондаги кутубхоналар ва маданият муассасаларига бепул тарқатилади.

Батафсил

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
13,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 14:12

🏦 Hamkorbank Ўзбекистон бўйлаб бир қатор лавозимларга ишга таклиф қилмоқда

Банк соҳасида ишлашни режалаштираётган ёки янги иш имкониятларини излаётганлар учун яхши янгилик. Hamkorbank республика бўйлаб бир қатор бўш иш ўринларига номзодларни қабул қилмоқда.

☑️ Банкда ҳозирда ҳуқуқшунос, ундирувчи, иш ўрганувчи, кассир, хўжалик хизмати ходими, ҳайдовчи ва офис менежери лавозимлари бўйича бўш иш ўринлари мавжуд.

▪️Номзодларга қўйиладиган талаблар танланган лавозимга қараб белгиланади. Асосий эътибор масъулиятли бўлиш, жамоада ишлай олиш ва ўз вазифаларини сифатли бажаришга қаратилади.

👉 Hamkorbank'га резюме юбориш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
22,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 12:50

Photo
Ўзбекистонда қайси банклар карталар, терминаллар, банкоматлар сони ва тўлов тушумлари бўйича етакчилик қилмоқда?

Марказий банк 2026 йил 1 октябрь ҳолатига муомаладаги банк карталари, тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар ҳамда январь–сентябрь ойларида терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича маълумотларни эълон қилди. Рақамларга эътибор қаратсак, банк карталари сони 79,2 миллионга, тўлов терминаллари 459,3 мингтага, банкомат ва инфокиосклар 47,1 мингтага етган. Терминаллар орқали тушум эса 9 ойда 517,9 трлн сўмни ташкил этган. Энди ҳар бир йўналишда қайси банклар етакчилик қилаётгани ва йил бошидан қандай ўзгаришлар кузатилганини кўриб чиқамиз.

☑️ Муомаладаги банк карталари сони 79,2 миллионтага етди. Йил бошида бу кўрсаткич 68,3 миллионта бўлган. Демак, 9 ой давомида карталар сони 10,98 миллионтага ёки 16,1 фоизга ошган. Карталар сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Халқ банки — 12 359 654 та;
💳 Uzum Bank — 7 703 503 та;
🏦 Агробанк — 6 878 772 та;
🏦 Ипотека-банк — 5 775 884 та;
🏦 Hamkorbank — 5 768 596 та.

☝️Бу ерда бир жиҳатни тушуниш муҳим. Муомаладаги карталар сони банкнинг фаол мижозлари сонига тенг эмас. Бир мижоз бир нечта картага эга бўлиши мумкин, шунингдек, муомаладаги барча карталар ҳам доимий ишлатилмаслиги мумкин.

☑️ Тўлов терминаллари сони 459 322 тага етди. Йил бошида банк тизимида 430 762 та терминал мавжуд бўлган. Ўтган 9 ойда уларнинг сони 28 560 тага ёки 6,6 фоизга ошган. Тўлов терминаллари сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Hamkorbank — 71 073 та;
🏦 Ўзмиллийбанк — 42 850 та;
🏦 Халқ банки — 34 755 та;
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 32 394 та;
🏦 Ипотека-банк — 26 523 та.

☝️Бу йўналишда Hamkorbank яққол етакчи. Банкнинг ўзида мамлакатдаги барча тўлов терминалларининг 15,5 фоизи жойлашган. Энг қизиғи, йил бошидан банк терминаллари сони 13 690 тага кўпайган. Бу бутун банк тизимидаги соф ўсишнинг қарийб 48 фоизи дегани.

☑️ Банкомат ва инфокиосклар сони 47 129 тага етди. Йил бошида бу кўрсаткич 40 090 тани ташкил қилган бўлса, 9 ойда 7 039 тага ёки 17,6 фоизга ошган. Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Халқ банки — 3 136 та;
🏦 Агробанк — 1 824 та;
🏦 Капиталбанк — 1 583 та;
🏦 Invest Finans Bank — 1 436 та;
🏦 Ипак Йўли банк — 1 079 та.

☝️Йил бошидан банклар орасида энг катта ўсиш APEX BANK (+553 та), Invest Finans Bank (+547 та), Капиталбанк (+105 та) ва ANORBANK (+100 та) ҳиссасига тўғри келган. Агробанкда эса кўрсаткич 142 тага камайган. Бу ерда яна бир муҳим рақам бор. Республикадаги 47 129 та банкомат ва инфокиоскнинг 27 326 таси тўлов ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Яъни жами қурилмаларнинг қарийб 58 фоизи тўлов ташкилотларига тегишли. Йил бошидан умумий ўсишнинг ҳам 67 фоиздан ортиғи айнан улар ҳиссасига тўғри келган.

☑️ Тўлов терминаллари орқали 9 ойда 517,9 трлн сўм тушум қайд этилди. Бу 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларидаги 318,2 трлн сўмга нисбатан 199,7 трлн сўмга ёки 62,8 фоизга кўп. Энг қизиғи, 2026 йилнинг дастлабки 9 ойидаги тушум 2025 йилнинг тўлиқ 12 ойидаги 460,3 трлн сўмлик кўрсаткичдан ҳам 57,6 трлн сўмга юқори. Терминаллар орқали тушум бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Алоқабанк — 52,85 трлн сўм;
🏦 Ўзмиллийбанк — 42,35 трлн сўм;
🏦 TBC Bank — 33,33 трлн сўм;
🏦 Hamkorbank — 31,55 трлн сўм;
💳 Uzum Bank — 29,66 трлн сўм.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
19,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 12:31

Video
Уйдан чиқмасдан таълим кредити олинг

2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди.

Контракт учун таълим кредитини Agrobank Mobile иловасида масофадан олиш мумкин.

Ариза бериш учун:

Talim-krediti.mf.uz платформасига киринг, керакли маълумотларни тўлдиринг ва банклар рўйхатидан Агробанкни танлаб, ариза юборинг.

📗 Agrobank Mobile иловасида эса таълим кредитини масофадан расмийлаштиринг ва жараённи онлайн кузатиб боринг.

Кредит шартлари:

⏺Йиллик фоиз ставкаси — 14%.
⏺Кредит муддати — ўқиш даври ва қўшимча 7 йил.
⏺Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги 7-ойдан бошланади.

Талаба қизлар учун таълим кредити фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Agrobank Mobile орқали таълим кредити олинг!

iOS | Android

Таълим кредитини банк филиалларида ҳам расмийлаштириш имконияти бор.

Батафсил: 1216 | Agrobank.uz

Реклама
12,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 10:42

КОНТРАКТ ТЎЛОВИ 1 НОЯБРГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ, ТАЛАБАЛАР УЧУН ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ВА БАРЧА ИМТИЁЗЛАРНИ БИТТА ПОСТДА ЖАМЛАДИК

Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун яхши янгилик. 2026/2027 ўқув йили учун контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача, шу куни ҳам узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расман хабар берди. Янги муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

1 ноябрга қадар оддий контрактнинг йиллик суммасидан камида 25 фоизи, супер-контрактнинг эса камида 50 фоизи тўланиши керак. Масалан, йиллик контракт 12 млн сўм бўлса, ҳозирча 3 млн сўм, супер-контракт 60 млн сўм бўлса, камида 30 млн сўм тўлаш талаб этилади. Контракт тўлаш учун 14 фоизли таълим кредити, супер-контракт учун тижорий кредитлар, педагоглар фарзандларига 30 фоизлик чегирма ва 12 фоизлик солиқ имтиёзи мавжуд. Шунингдек, ётоқхона, ижара компенсацияси ва бошқа хизматларни ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин. Қуйида ҳаммасини ҳаволалари билан жамладик.

☑️ Оддий контракт учун 14 фоизли имтиёзли таълим кредити олиш мумкин. Ушбу кредит Ўзбекистондаги давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар ҳамда уларнинг Ўзбекистондаги филиалларида кундузги таълим шаклида контракт асосида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади.
▪️1-курс талабалари контракт суммасининг 100 фоизигача кредит олиши мумкин. 2-курс ва ундан юқори босқичда GPA кўрсаткичи 3,0 дан паст бўлса, контрактнинг кўпи билан 80 фоизи кредит ҳисобидан қопланади, қолган 20 фоизи олдиндан тўланади. GPA 3,0 ва ундан юқори бўлса, 100 фоизигача кредит ажратилади. Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар фарзандлари учун алоҳида имтиёзлар мавжуд.
▪️Йигитлар учун йиллик ставка 14 фоиз, хотин-қизлар учун эса кредит фоизлари давлат маблағлари ҳисобидан қопланади. Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги еттинчи ойдан бошланиб, 7 йил давом этади. Йигитлар эса фоиз тўловларини кредит ажратилганидан бошлаб амалга оширади. Бу тартиблар Президентнинг ПФ–82-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарори билан белгиланган.

☑️ Таълим кредити учун банкка бориш шарт эмас, камида 5 та банк мобил илова орқали ариза топшириш имкониятини яратган.
🏦 Асакабанк — Asakabank мобил иловасида таълим кредитига онлайн ариза топшириш мумкин. Кредит йиллик 14 фоиз ставкада, ўқиш даврига қўшимча 7,5 йилгача муддатга ажратилади. Асосий қарз бўйича имтиёзли давр ўқиш даври + 6 ойни ташкил этади. ☎️ 1152
🏦 BRB — BRB мобил иловаси орқали таълим кредитига онлайн ариза топширилади. Хотин-қизларнинг фоиз тўловлари давлат томонидан қопланади, йигитлар учун ставка 14 фоиз.
🏦 Халқ банки — Таълим кредити платформасида Халқ банки танланади ва жараён xazna мобил иловаси орқали давом эттирилади.
🏦 МКБанк — Mavrid мобил иловаси орқали таълим кредитига онлайн ариза топшириш мумкин.
🏦 Агробанк — Agrobank Mobile иловаси орқали кредитга масофадан ариза юбориш ва унинг ҳолатини кузатиб бориш имконияти мавжуд.

▪️Бундан ташқари, Асакабанк, Ўзмиллийбанк, Hamkorbank, BRB, Туронбанк, Алоқабанк, Агробанк, Халқ банки, МКБанк, ЎзСҚБ ва Ориент Финанс Банк каби банклар орқали имтиёзли таълим кредити олиш мумкин. Аризани банк иловасидан ташқари my.gov.uz ёки Таълим кредити ахборот тизими орқали ҳам юбориш мумкин. Муҳими, ариза топшириш кредит автоматик тасдиқланади дегани эмас. Давлат дастуридаги аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилиши белгиланган. Шунинг учун 1 ноябрни кутиб ўтирмасдан, ҳозирдан ариза топширган маъқул.

☑️ Супер-контракт учун ҳам кредит олиш мумкин, лекин шартлар бошқача. Супер-контракт одатда давлат дастуридаги 14 фоизли таълим кредити орқали эмас, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган тижорий таълим кредитлари орқали молиялаштирилади.
🏦 Ўзмиллийбанк — бакалавриат талабаларига 36 ойгача йиллик 22 фоиз, 60 ойгача йиллик 24 фоиз ставкада кредит таклиф қилади. 12 ойгача имтиёзли давр мавжуд. Магистратура учун 36 ойгача йиллик 22 фоиз ставка қўлланади. ☎️ 1344
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — «Таълим орзуси» кредити 2 млн сўмдан 100 млн сўмгача ажратилади. 2 йилга ставка 27 фоиз, 4 йилга 28 фоиз. Имтиёзли давр мавжуд эмас. ☎️ 1254
🏦 Алоқабанк — таълим учун тижорий кредит 100 млн сўмгача, 60 ойгача муддатга йиллик 25 фоиз ставкада берилади. Имтиёзли давр мавжуд эмас. ☎️ 71-230-77-77
🏦 Ориент Финанс Банк — таълим учун истеъмол кредити 250 млн сўмгача, 48 ойгача муддатга ажратилади. Таълим қийматининг камида 50 фоизи ўз маблағидан тўланган бўлса, ставка 25 фоиз, 50 фоиздан кам қисми тўланган бўлса, 28 фоиз бўлади. ☎️ 4004

☑️ Хорижда ўқиш учун ҳам алоҳида имтиёзли таълим кредити мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сон қарори асосида QS ёки THE халқаро рейтингларининг TOP–300 талигига кирган хорижий университетларда бакалавриат ёки магистратурада ўқиш учун бир ўқув йилига 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда сўмда кредит ажратилади. Мазкур имконият белгиланган талабларга жавоб берадиган 30 ёшгача бўлган, шу жумладан 30 ёшдаги ёшлар ва педагог ходимлар учун назарда тутилган.
🏦 Асакабанк — хорижда таълим олиш учун 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача, Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида кредит таклиф қилади. ☎️ 1152
🏦 Hamkorbank — хорижда ўқиш учун йилига 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда, 14 фоиз ставкада кредит таклиф қилади. ☎️ 1256
🏦 Халқ банки — «Таълим TOP–300» кредити орқали 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда, Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида таълим кредити ажратади.

☑️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини давлат қоплаб беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарори билан давлат ОТМларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида, базавий контракт асосида ўқиётган педагоглар фарзандларига ушбу имтиёз жорий қилинди. Масалан, йиллик контракт 15 млн сўм бўлса, унинг 4,5 млн сўмини давлат қоплайди, ота-она эса 10,5 млн сўм тўлайди. Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида контракт асосида ўқиса, имтиёз ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунинг учун kontrakt.edu.uz орқали ариза юборилади. Маълумотлар тасдиқлангач, 30 фоизлик чегирма қўлланилади.
▪️Яна бир муҳим янгилик, контрактни олдиндан қисман ёки тўлиқ тўлаб қўйганлар ҳам 30 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин. Буни вазирлик 15 октябрдаги расмий тушунтиришида тасдиқлади. Ярим грант, ярим контракт асосида ўқиётган талабалар ҳам белгиланган шартларда имтиёздан фойдаланиши мумкин. Бироқ 30 фоизлик имтиёз супер-контрактга, нодавлат ва хорижий ОТМларга, қўшма таълим дастурларига ҳамда ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

☑️ Контракт учун сарфланган маблағ бўйича 12 фоизлик даромад солиғи имтиёзидан ҳам фойдаланиш мумкин. Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ, белгиланган шартларда ўзининг, фарзандининг ёки 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун йўналтирилган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Масалан, фарзандингизнинг контракти учун 10,5 млн сўм тўланган бўлса, шартлар бажарилганда 1 млн 260 минг сўмгача даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тегишли миқдорда солиққа тортиладиган даромад бўлиши керак. Шунингдек, таълим кредитини, жумладан унинг фоизларини қайтаришга йўналтирилган даромадларга ҳам имтиёз татбиқ этилади. Аризани my3.soliq.uz ёки Soliq мобил иловаси орқали юбориш мумкин. Батафсил тартиб.

☑️ Талабаларга керак бўладиган бошқа хизматларни ҳам телефондан туриб ҳал қилиш мумкин:
▪️my.gov.uz орқали ётоқхонага ариза бериш;
▪️ётоқхона навбатини текшириш;
▪️контракт шартномасини электрон олиш;
▪️ижара компенсацияси учун ариза бериш;
▪️ижара тўловлари ҳақида маълумот олиш;
▪️стипендияни текшириш, давлат стипендиялари ҳақида маълумот олиш;
▪️ўқиш жойидан маълумотнома олиш мумкин.

Ушбу давлат хизматлари бепул бўлиб, аксарияти учун ОТМга бориб навбат кутишга ҳожат йўқ. Айрим хизматлардан фойдаланиш учун OneID орқали шахсий кабинетга кириш талаб этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

15-okt, 2026, 18:23

🏦 Халқ банки агенти бўлинг — банк хизматларидан даромад олинг

Банк агентлик тизими доирасида тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар мижозларга банк хизматларини кўрсатиб, ҳар бир операция учун комиссион ҳақ олиш имконига эга бўлади.
☑️ Комиссион ҳақ:
— карта тўлдириш ва нақд пул бериш суммасидан 0,5%;
— ипотека кредитлари бўйича 0,6%гача.

☑️ Агент бўла оладиганлар:
— юридик шахслар (банкда депозит ҳисобварағи билан) — тўловларни қабул қилиш, карта тўлдириш ва нақд пул бериш, карта сотиш, кредит маҳсулотларини таклиф қилиш;
— ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар — карта сотиш ва ипотека кредитларини таклиф қилиш.

👉 Платформада рўйхатдан ўтиш

👍Каналга уланиш: @Bankxabar
19,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

15-okt, 2026, 14:49

Photo
🏦 Ipoteka bank OTP Group норасмий даромадларни ҳам ҳисобга олиб ипотека кредитлари ажратишни бошлади

Энди расмий иш ҳақидан ташқари қўшимча даромадга эга фуқаролар, тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам Ipoteka bank OTP Group орқали ипотека олиш имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. Банк бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека ажратишда норасмий даромадларни ҳам ҳисобга олади.

🏠 Ипотека шартлари:
◦  Фоиз ставкаси — 16,99% дан 23% гача
◦  Бошланғич тўлов — 15% дан 26% гача
◦  Кредит муддати — 20 йилгача
◦  Кредит миқдори — 1,7 млрд сўмгача

Янги имконият Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амал қилади. Кредит ажратиш мижознинг тўлов қобилиятига қараб белгиланади.

🔗 Батафсил маълумот ва ипотека шартлари

👍Каналга уланиш: @Bankxabar
20,100000
Bankxabar logo
Bankxabar

14-okt, 2026, 21:39

Photo
7 ЁШДАН 16 ЁШГАЧА БЎЛГАН ЁШ БОЛАЛАР УЧУН МАХСУС БАНК КАРТАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН БАНКЛАР РЎЙХАТИ
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Азия Альянс Банк
• HUMO Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Uzcard Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Visa Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 3 йил
Батафсил маълумот

• Mastercard Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 3 йил
Батафсил маълумот
☎️1270

🏦 МКБанк
• Uzcard Kids
◦  Нархи - 20 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1285

🏦Гарант банк
• Kids card Humo
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Kids card Uzcard
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
Ушбу юқоридаги карталар 25 октябргача бепул
☎️1326

🏦 Анорбанк
• Uzcard Kids
◦  Нархи - 50 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
31 декабргача банк иловаси орқали бепул
Батафсил маълумот
☎️1290

🏦 Пойтахтбанк
• Kids Card
◦  Нархи - 35 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️71 214 2000

🏦 БРБ
• CHEMPION
◦ Нархи - 20 000 сўм
◦ Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1254

🏦Трастбанк
• UzСard kids
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1287

🏦Алоқабанк
• Uzcard kids
◦  Нархи - 44 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 71 230-77-77

🏦Ипак Йули Банк
• Visa Kids
◦  Нархи - бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1296

🏦ЎзСҚБ
• Uzcard kids
◦  Нархи - 50 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 1180

🏦Агробанк
• Uzcard kids
◦  Нархи - 35 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 1216

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
29,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
Аҳоли бандлиги ва кичик бизнес учун янги имкониятлар яратилди

Бизнесни ривожлантириш банки АТБ ҳамда Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан 2026 йил 10 сентябрь куни Жиззах шаҳри, Конимех ва Жондор туманларида «Мини технологиялар ярмаркаси» ўтказилди.

Тадбирларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 70 дан 90 тургача замонавий ва ихчам мини-ускуналар намойиш этилди.

Ярмаркаларда 1 200 нафардан ортиқ фуқаро, ёшлар ва бўлажак тадбиркорлар иштирок этди. Ҳоким ёрдамчилари ҳамда «маҳалла банкирлари» томонидан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида шартномалар расмийлаштирилиб, Жиззах шаҳрида 21 нафар, Конимех туманида 15 нафар, Жондор туманида 12 нафар фуқаронинг лойиҳалари қўллаб-қувватланиши таъминланди.

Ўтказилган ярмаркалар орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилди.

https://brb.uz/axborot-markazi/brb-hududlarda-mini-texnologiyalar-yarmarkalari-otkazdi

👍Каналга уланиш👉🏻
8,730000

Showing 30 of 74 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Bankxabar Telegram kanali nima haqida?+

Bankxabar (@bankxabar) — tgdio da Bank va temir yo'l toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 97 682 obunachi bor.

Bankxabar (@bankxabar) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @bankxabar ga bepul obuna bo‘ling.

Bankxabar yaxshi Bank va temir yo'l kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Bankxabar reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 97 682 obunachi bor. O‘xshash Bank va temir yo'l kanallar bilan solishtiring.

Bankxabar statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @bankxabar sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.