Bankxabar Telegram channel photo

Bankxabar

@bankxabarPublic Channel

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Bankxabarbot Мурожаат учун: @Bankxabarbot

20.8k

Last views

97.7k (97,682 subscribers)
A'zolar
—
Rating
58
Total Posts
Oct 20, 2026, 5:37 PM
Yangilangan
Mar 30, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameBankxabar
Username@bankxabar
CategoryBank va temir yo'l
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar97,682
Channel TypePublic Channel
Created30-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • kecha
StatusActive

Reyting

Global reyting
#172028+200166
Til reytingi
#1070+755
Toifa reytingi
#501+551

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 97.7K30 Days growth: -3370.3%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202698,019
22:09:202698,019
23:09:202698,019
24:09:202698,019
25:09:202698,019
26:09:202698,019
27:09:202698,019
28:09:202698,019
29:09:202698,019
30:09:202698,019
01:10:202698,019
02:10:202698,019
03:10:202698,019
04:10:202698,019
05:10:202698,019
06:10:202698,019
07:10:202698,019
08:10:202698,019
09:10:202698,019
10:10:202698,019
11:10:202698,019
12:10:202698,019
13:10:202696,182
14:10:202696,182
15:10:202696,182
16:10:202696,182
17:10:202696,182
18:10:202696,182
19:10:202696,182
20:10:202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:2026100,020
Week of 06:04:202699,484
Week of 13:04:202698,748
Week of 20:04:202698,432
Week of 27:04:202698,432
Week of 04:05:202698,432
Week of 11:05:2026100,630
Week of 18:05:2026100,630
Week of 25:05:2026100,630
Week of 01:06:2026103,007
Week of 08:06:2026103,007
Week of 15:06:2026102,328
Week of 22:06:2026101,244
Week of 29:06:2026101,244
Week of 06:07:2026101,244
Week of 13:07:2026100,880
Week of 20:07:2026100,751
Week of 27:07:2026100,527
Week of 03:08:2026100,527
Week of 10:08:2026100,527
Week of 17:08:2026100,206
Week of 24:08:202699,797
Week of 31:08:202698,917
Week of 07:09:202698,917
Week of 14:09:202698,019
Week of 21:09:202698,019
Week of 28:09:202698,019
Week of 05:10:202698,019
Week of 12:10:202696,182
Week of 19:10:202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 2026100,441
April 202698,432
May 2026100,630
June 2026101,244
July 2026100,751
August 202699,797
September 202698,019
October 202697,682
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202697,682

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1⚡️ Энди суд қарори чиққан кредитларда ҳам фоиз ҳисобланиши қайта тикла32.9K
  2. #2😌 БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИ32.7K
  3. #3⚡️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ АВТОМАТИК ҚЎЛЛАНИЛАДИ, ДЕКЛАРА32.5K
  4. #4📊 Қайси банкда комиссия арзон — ҳаммасини бир жойда кўриб, ўзингизга 32.5K
  5. #5ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМГА 2 ОЙЛИК ҚЎШИМЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШНИ БЕКОР ҚИЛИШ В31.9K
  6. #6⚡️ Махсус валюта ҳисобварағидаги маблағларни бошқа халқаро валюта опер31.1K
  7. #77 ЁШДАН 16 ЁШГАЧА БЎЛГАН ЁШ БОЛАЛАР УЧУН МАХСУС БАНК КАРТАЛАРИНИ ТАҚДИ29.8K
  8. #8🏦 Асакабанк раҳбарияти ва банк тизимида катта тажрибага эга Хайруллае29.5K
  9. #9⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА «ИСЛОМИЙ ДАРЧА» ОЧИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБ28.8K
  10. #10🔖 Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эртароқ кетиши мумкин27.9K

So'nggi postlar

Bankxabar logo
Bankxabar

17-okt, 2026, 08:03

Photo
🏦 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевичнинг туғилган куни.

Н.Сайдуллаев 1982 йил Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йил Тошкент Молия Институти(Бакалавр), 2005 йил эса ушбу институтининг магистратура босқичини тамомлаган.

Н.Сайдуллаев 2022 йилдан бошлаб Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Ундан олдин, Асакабанк Бошқарув Раиси лавозимида ишлаган.

@Bankxabar жамоаси Нодирбек Нарзуллаевичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
20,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 21:15

Photo
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ КЎП КРЕДИТ АЖРАТГАН ВА ДЕПОЗИТ ЖАМЛАГАН БАНКЛАР ҚАЙСИЛАР?

Марказий банкнинг 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига эълон қилган маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 648 947 млрд сўм, депозитлар қолдиғи эса 487 628 млрд сўмни ташкил этган.

☑️ Жами кредит портфели бўйича Ўзмиллийбанк етакчилик қилмоқда. Банкнинг кредит портфели 103 974 млрд сўмга етган бўлиб, биринчи бешталик қуйидагича шаклланган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 103 974 млрд сўм
🏦 Агробанк — 94 678 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 59 064 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 39 272 млрд сўм
🏦 Асакабанк — 39 042 млрд сўм

Ушбу бешта банк ҳиссасига мамлакатдаги жами кредитларнинг 51,8 фоизи тўғри келмоқда. Бироқ жисмоний ва юридик шахслар кредитларини алоҳида таҳлил қилганда банкларнинг ўрни сезиларли ўзгаради.

☑️ Жисмоний шахсларни кредитлашда Ипотекабанк биринчи ўринни эгаллаган. Банкнинг аҳолига ажратган кредитлари 30 288 млрд сўмни ташкил этмоқда.
🏦 Ипотекабанк — 30 288 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 26 121 млрд сўм
🏦 Ўзмиллийбанк — 24 052 млрд сўм
🏦 Агробанк — 22 533 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 19 203 млрд сўм

☑️ Юридик шахсларни кредитлашда Ўзмиллийбанк ва Агробанкнинг устунлиги яққол кўринмоқда. Ушбу икки банкнинг корпоратив кредитлари жами 152 067 млрд сўмни ташкил этган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 79 922 млрд сўм
🏦 Агробанк — 72 145 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 48 162 млрд сўм
🏦 Асакабанк — 27 165 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 20 069 млрд сўм

☝️Мазкур йўналишда Ўзмиллийбанк, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкнинг ўзига корпоратив кредитларнинг 49,4 фоизи тўғри келмоқда.

☑️ Жами депозитлар ҳажми бўйича ҳам Ўзмиллийбанк биринчи ўринда. Банкдаги депозитлар қолдиғи 57 100 млрд сўмни ташкил этган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 57 100 млрд сўм
🏦 Капиталбанк — 48 788 млрд сўм
🏦 Агробанк — 44 352 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 36 414 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 31 541 млрд сўм

☝️Биринчи бешталикдаги банклар мамлакатдаги жами депозитларнинг 44,8 фоизини жамлаган.

☑️ Жисмоний шахслар депозитлари бўйича Капиталбанк етакчилик қилмоқда. Банкда аҳолининг 29 086 млрд сўм маблағи жамланган.
🏦 Капиталбанк — 29 086 млрд сўм
🏦 Агробанк — 23 779 млрд сўм
🏦 Ўзмиллийбанк — 19 972 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 12 929 млрд сўм
🏦 Анорбанк — 10 544 млрд сўм

☝️Қизиғи, Анорбанк жами депозитлар бўйича биринчи бешталикка кирмаган бўлса-да, аҳоли маблағлари бўйича бешинчи ўринни эгаллаган.

☑️ Юридик шахслар депозитларида Ўзмиллийбанк 37 128 млрд сўм билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларда Халқ банки ва Ўзсаноатқурилишбанк жойлашган.
🏦 Ўзмиллийбанк — 37 128 млрд сўм
🏦 Халқ банки — 24 773 млрд сўм
🏦 ЎзСҚБ — 23 485 млрд сўм
🏦 Ипотекабанк — 23 090 млрд сўм
🏦 Агробанк — 20 573 млрд сўм

☑️ Ҳудудлар кесимида жами кредитларнинг 45,3 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда ҳисобга олинган кредитлар қолдиғи 293 721 млрд сўмни ташкил этган.
▪️Тошкент шаҳри — 293 721 млрд сўм
▪️Фарғона вилояти — 38 016 млрд сўм
▪️Самарқанд вилояти — 33 828 млрд сўм
▪️Тошкент вилояти — 30 719 млрд сўм
▪️Андижон вилояти — 30 640 млрд сўм

☑️ Депозитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрида жамланган. Пойтахтдаги депозитлар қолдиғи 370 758 млрд сўм бўлиб, қолган 13 та ҳудуднинг жами депозитларидан 3 баробардан ҳам кўп.
▪️Тошкент шаҳри — 370 758 млрд сўм
▪️Самарқанд вилояти — 14 653 млрд сўм
▪️Бухоро вилояти — 13 791 млрд сўм
▪️Хоразм вилояти — 12 949 млрд сўм
▪️Қашқадарё вилояти — 10 025 млрд сўм

Айниқса, юридик шахслар депозитларининг 89,1 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунга йирик корхоналарнинг бош офислари ва ҳисобварақлари пойтахтда жамлангани ҳам таъсир қилиши мумкин.

☑️ Тошкент шаҳрида депозитлар кредитлардан 77 037 млрд сўмга кўп. Пойтахтда кредитлар 293 721 млрд сўм, депозитлар эса 370 758 млрд сўмни ташкил этган. Қолган 13 та ҳудуднинг ҳар бирида эса кредитлар қолдиғи депозитлардан юқори.

☝️Бироқ бу рақамлар маблағларнинг айнан шу ҳудудда ишлатилгани ёки ўша ерда яшовчи аҳолига тегишли эканини англатмайди. Йирик компанияларнинг марказлашган ҳисобварақлари ҳам ҳудудий статистикага таъсир кўрсатиши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 17:47

Photo
🏦 Octobank Лондондаги халқаро саммитда 22 та мамлакатдан 34 та ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Octobank 7–8 октябрь кунлари Лондонда бўлиб ўтган IAMTN 2026 халқаро саммитида иштирок этиб, халқаро пул ўтказмалари тармоқлари ассоциациясига Platinum ҳамкор сифатида қўшилди. Шунингдек, банк саммитнинг Gold Sponsor мақомида қатнашди.

Икки кун давом этган тадбирда Octobank 22 та мамлакатдан 34 та ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Улар орасида Европа, Осиё ва Америка молия бозорлари иштирокчилари ҳам бор.

☑️ Хусусан, банк PayPal, Dubai Islamic Bank ва Worldpay каби ҳамкорлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Thunes, UniTeller ва Belmoney компаниялари билан халқаро пул ўтказмалари бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

☑️ Саммитда Octobank'нинг трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат йўналиши бўйича бошқарувчи директор ўринбосари Игор Шишков банкнинг халқаро тўловларни ривожлантириш борасидаги тажрибаси ва замонавий технологик ечимларини тақдим этди.

▪️Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Сардор Шавқиевнинг таъкидлашича, саммит доирасида эришилган келишувлар банкнинг халқаро ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш, мижозларга янада қулай ва тезкор пул ўтказмалари хизматларини таклиф этиш имконини беради.

Эндиликда ушбу ҳамкорликлар орқали халқаро пул ўтказмаларининг янги йўналишларини йўлга қўйиш, тўлов хизматларини кенгайтириш ва мижозлар учун янги молиявий ечимларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
13,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 17:05

Photo
Kelajak Sari — выбирайте будущее с выгодой!

Недвижимость — это не только место для жизни, но и возможность позаботиться о своём будущем.

Выбирайте квартиру в одном из 22 проектов NRG-BI и получайте выгоду от 53 млн до 1,2 млрд сум при 100% оплате.
Ваше будущее начинается с решений, которые вы принимаете сегодня!

Оставьте заявку, чтобы узнать подробности акции и подобрать подходящий проект.

—

Kelajak Sari — kelajakni foyda bilan tanlang!

Ko‘chmas mulk — nafaqat yashash joyi, balki o‘z kelajagingiz haqida qayg‘urish imkoniyati hamdir.

NRG-BI’ning 22 ta loyihasidan biridagi xonadonni tanlang va 100% to‘lov orqali 53 million so‘mdan 1,2 milliard so‘mgacha foydaga ega bo‘ling.
Kelajagingiz bugun qabul qilayotgan qarorlaringizdan boshlanadi!

Aksiya tafsilotlari bilan tanishish va o‘zingizga mos loyihani tanlash uchun ariza qoldiring.
12,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 16:35

Photo
HUMO BAXTLI TADBIRKOR акциясининг илк 80 нафар ғолибини аниқлади, олдинда эса янги ўйинлар

Акциянинг тўртта босқичида ҳар бири 5 000 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритган 80 нафар тадбиркорни табриклаймиз. Ғолибларни аниқлаш жараёни HUMO’нинг расмий Instagram саҳифасида жонли эфирда ўтказилди.

Акция давом этмоқда: келаси сешанба куни HUMO бешинчи босқич иштирокчилари рўйхатини ўзининг расмий каналида ва Telegram-ботида эълон қилади.

Чоршанба куни жонли эфирда навбатдаги ўйин бўлиб ўтади ва яна 20 нафар омадли иштирокчи пул мукофоти соҳиби бўлади.

BAXTLI TADBIRKOR акцияси 2026 йил 15 ноябргача давом этади. Ҳар бир босқичда иштирок этиш мумкин. Бунинг учун ҳафта давомида HUMO орқали амалга оширилган тўловлар бўйича 7 млн сўмдан кам бўлмаган айланмани шакллантириш керак.

Акцияда иштирок этинг ва эҳтимол, бу ҳафта ғолиблардан бири айнан сиз бўларсиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
11,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 15:30

Photo
🏦 Капиталбанк Ўзбекистоннинг 17 нафар рассомини бирлаштирган «Чархпалак» арт-лойиҳасини тақдим этди

🎨Капиталбанк Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Чархпалак» арт-лойиҳасини амалга оширди. Тошкентда 17 нафар замонавий рассомнинг асарлари жамланган кўргазма ва шу номдаги бадиий альбом тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳада миллий анъаналар ва замонавий санъат бирлаштирилган. Кўргазманинг асосий рамзи анъанавий кўза бўлиб, унинг атрофида ҳар бир рассомни ифодаловчи 17 та тугун жойлаштирилган. Бу турли ижодкорларни ягона маданий мерос боғлаб туришини англатади.

Маданий мерос бу нафақат аждодларимиздан бизга етиб келган бойлик, балки келажак авлодларга етказишимиз лозим бўлган қадрият ҳамдир. Шу боис биз учун бундай лойиҳалар фақат кўргазма заллари билан чекланиб қолмасдан, ўзининг мантиқий давомини топиши ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиши муҳим
— дейди Капиталбанк Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.

«Чархпалак» кўргазмаси 2026 йил 30 октябргача «Академия» галереясида очиқ бўлади. Кўргазма учун тайёрланган бадиий альбомлар эса Ўзбекистондаги кутубхоналар ва маданият муассасаларига бепул тарқатилади.

Батафсил

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
13,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 14:12

🏦 Hamkorbank Ўзбекистон бўйлаб бир қатор лавозимларга ишга таклиф қилмоқда

Банк соҳасида ишлашни режалаштираётган ёки янги иш имкониятларини излаётганлар учун яхши янгилик. Hamkorbank республика бўйлаб бир қатор бўш иш ўринларига номзодларни қабул қилмоқда.

☑️ Банкда ҳозирда ҳуқуқшунос, ундирувчи, иш ўрганувчи, кассир, хўжалик хизмати ходими, ҳайдовчи ва офис менежери лавозимлари бўйича бўш иш ўринлари мавжуд.

▪️Номзодларга қўйиладиган талаблар танланган лавозимга қараб белгиланади. Асосий эътибор масъулиятли бўлиш, жамоада ишлай олиш ва ўз вазифаларини сифатли бажаришга қаратилади.

👉 Hamkorbank'га резюме юбориш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
22,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 12:50

Photo
Ўзбекистонда қайси банклар карталар, терминаллар, банкоматлар сони ва тўлов тушумлари бўйича етакчилик қилмоқда?

Марказий банк 2026 йил 1 октябрь ҳолатига муомаладаги банк карталари, тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар ҳамда январь–сентябрь ойларида терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича маълумотларни эълон қилди. Рақамларга эътибор қаратсак, банк карталари сони 79,2 миллионга, тўлов терминаллари 459,3 мингтага, банкомат ва инфокиосклар 47,1 мингтага етган. Терминаллар орқали тушум эса 9 ойда 517,9 трлн сўмни ташкил этган. Энди ҳар бир йўналишда қайси банклар етакчилик қилаётгани ва йил бошидан қандай ўзгаришлар кузатилганини кўриб чиқамиз.

☑️ Муомаладаги банк карталари сони 79,2 миллионтага етди. Йил бошида бу кўрсаткич 68,3 миллионта бўлган. Демак, 9 ой давомида карталар сони 10,98 миллионтага ёки 16,1 фоизга ошган. Карталар сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Халқ банки — 12 359 654 та;
💳 Uzum Bank — 7 703 503 та;
🏦 Агробанк — 6 878 772 та;
🏦 Ипотека-банк — 5 775 884 та;
🏦 Hamkorbank — 5 768 596 та.

☝️Бу ерда бир жиҳатни тушуниш муҳим. Муомаладаги карталар сони банкнинг фаол мижозлари сонига тенг эмас. Бир мижоз бир нечта картага эга бўлиши мумкин, шунингдек, муомаладаги барча карталар ҳам доимий ишлатилмаслиги мумкин.

☑️ Тўлов терминаллари сони 459 322 тага етди. Йил бошида банк тизимида 430 762 та терминал мавжуд бўлган. Ўтган 9 ойда уларнинг сони 28 560 тага ёки 6,6 фоизга ошган. Тўлов терминаллари сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Hamkorbank — 71 073 та;
🏦 Ўзмиллийбанк — 42 850 та;
🏦 Халқ банки — 34 755 та;
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 32 394 та;
🏦 Ипотека-банк — 26 523 та.

☝️Бу йўналишда Hamkorbank яққол етакчи. Банкнинг ўзида мамлакатдаги барча тўлов терминалларининг 15,5 фоизи жойлашган. Энг қизиғи, йил бошидан банк терминаллари сони 13 690 тага кўпайган. Бу бутун банк тизимидаги соф ўсишнинг қарийб 48 фоизи дегани.

☑️ Банкомат ва инфокиосклар сони 47 129 тага етди. Йил бошида бу кўрсаткич 40 090 тани ташкил қилган бўлса, 9 ойда 7 039 тага ёки 17,6 фоизга ошган. Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Халқ банки — 3 136 та;
🏦 Агробанк — 1 824 та;
🏦 Капиталбанк — 1 583 та;
🏦 Invest Finans Bank — 1 436 та;
🏦 Ипак Йўли банк — 1 079 та.

☝️Йил бошидан банклар орасида энг катта ўсиш APEX BANK (+553 та), Invest Finans Bank (+547 та), Капиталбанк (+105 та) ва ANORBANK (+100 та) ҳиссасига тўғри келган. Агробанкда эса кўрсаткич 142 тага камайган. Бу ерда яна бир муҳим рақам бор. Республикадаги 47 129 та банкомат ва инфокиоскнинг 27 326 таси тўлов ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Яъни жами қурилмаларнинг қарийб 58 фоизи тўлов ташкилотларига тегишли. Йил бошидан умумий ўсишнинг ҳам 67 фоиздан ортиғи айнан улар ҳиссасига тўғри келган.

☑️ Тўлов терминаллари орқали 9 ойда 517,9 трлн сўм тушум қайд этилди. Бу 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларидаги 318,2 трлн сўмга нисбатан 199,7 трлн сўмга ёки 62,8 фоизга кўп. Энг қизиғи, 2026 йилнинг дастлабки 9 ойидаги тушум 2025 йилнинг тўлиқ 12 ойидаги 460,3 трлн сўмлик кўрсаткичдан ҳам 57,6 трлн сўмга юқори. Терминаллар орқали тушум бўйича ТОП–5 банк:
🏦 Алоқабанк — 52,85 трлн сўм;
🏦 Ўзмиллийбанк — 42,35 трлн сўм;
🏦 TBC Bank — 33,33 трлн сўм;
🏦 Hamkorbank — 31,55 трлн сўм;
💳 Uzum Bank — 29,66 трлн сўм.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
19,200000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 12:31

Video
Уйдан чиқмасдан таълим кредити олинг

2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди.

Контракт учун таълим кредитини Agrobank Mobile иловасида масофадан олиш мумкин.

Ариза бериш учун:

Talim-krediti.mf.uz платформасига киринг, керакли маълумотларни тўлдиринг ва банклар рўйхатидан Агробанкни танлаб, ариза юборинг.

📗 Agrobank Mobile иловасида эса таълим кредитини масофадан расмийлаштиринг ва жараённи онлайн кузатиб боринг.

Кредит шартлари:

⏺Йиллик фоиз ставкаси — 14%.
⏺Кредит муддати — ўқиш даври ва қўшимча 7 йил.
⏺Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги 7-ойдан бошланади.

Талаба қизлар учун таълим кредити фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Agrobank Mobile орқали таълим кредити олинг!

iOS | Android

Таълим кредитини банк филиалларида ҳам расмийлаштириш имконияти бор.

Батафсил: 1216 | Agrobank.uz

Реклама
12,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

16-okt, 2026, 10:42

КОНТРАКТ ТЎЛОВИ 1 НОЯБРГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ, ТАЛАБАЛАР УЧУН ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ВА БАРЧА ИМТИЁЗЛАРНИ БИТТА ПОСТДА ЖАМЛАДИК

Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун яхши янгилик. 2026/2027 ўқув йили учун контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача, шу куни ҳам узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расман хабар берди. Янги муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

1 ноябрга қадар оддий контрактнинг йиллик суммасидан камида 25 фоизи, супер-контрактнинг эса камида 50 фоизи тўланиши керак. Масалан, йиллик контракт 12 млн сўм бўлса, ҳозирча 3 млн сўм, супер-контракт 60 млн сўм бўлса, камида 30 млн сўм тўлаш талаб этилади. Контракт тўлаш учун 14 фоизли таълим кредити, супер-контракт учун тижорий кредитлар, педагоглар фарзандларига 30 фоизлик чегирма ва 12 фоизлик солиқ имтиёзи мавжуд. Шунингдек, ётоқхона, ижара компенсацияси ва бошқа хизматларни ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин. Қуйида ҳаммасини ҳаволалари билан жамладик.

☑️ Оддий контракт учун 14 фоизли имтиёзли таълим кредити олиш мумкин. Ушбу кредит Ўзбекистондаги давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар ҳамда уларнинг Ўзбекистондаги филиалларида кундузги таълим шаклида контракт асосида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади.
▪️1-курс талабалари контракт суммасининг 100 фоизигача кредит олиши мумкин. 2-курс ва ундан юқори босқичда GPA кўрсаткичи 3,0 дан паст бўлса, контрактнинг кўпи билан 80 фоизи кредит ҳисобидан қопланади, қолган 20 фоизи олдиндан тўланади. GPA 3,0 ва ундан юқори бўлса, 100 фоизигача кредит ажратилади. Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар фарзандлари учун алоҳида имтиёзлар мавжуд.
▪️Йигитлар учун йиллик ставка 14 фоиз, хотин-қизлар учун эса кредит фоизлари давлат маблағлари ҳисобидан қопланади. Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги еттинчи ойдан бошланиб, 7 йил давом этади. Йигитлар эса фоиз тўловларини кредит ажратилганидан бошлаб амалга оширади. Бу тартиблар Президентнинг ПФ–82-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарори билан белгиланган.

☑️ Таълим кредити учун банкка бориш шарт эмас, камида 5 та банк мобил илова орқали ариза топшириш имкониятини яратган.
🏦 Асакабанк — Asakabank мобил иловасида таълим кредитига онлайн ариза топшириш мумкин. Кредит йиллик 14 фоиз ставкада, ўқиш даврига қўшимча 7,5 йилгача муддатга ажратилади. Асосий қарз бўйича имтиёзли давр ўқиш даври + 6 ойни ташкил этади. ☎️ 1152
🏦 BRB — BRB мобил иловаси орқали таълим кредитига онлайн ариза топширилади. Хотин-қизларнинг фоиз тўловлари давлат томонидан қопланади, йигитлар учун ставка 14 фоиз.
🏦 Халқ банки — Таълим кредити платформасида Халқ банки танланади ва жараён xazna мобил иловаси орқали давом эттирилади.
🏦 МКБанк — Mavrid мобил иловаси орқали таълим кредитига онлайн ариза топшириш мумкин.
🏦 Агробанк — Agrobank Mobile иловаси орқали кредитга масофадан ариза юбориш ва унинг ҳолатини кузатиб бориш имконияти мавжуд.

▪️Бундан ташқари, Асакабанк, Ўзмиллийбанк, Hamkorbank, BRB, Туронбанк, Алоқабанк, Агробанк, Халқ банки, МКБанк, ЎзСҚБ ва Ориент Финанс Банк каби банклар орқали имтиёзли таълим кредити олиш мумкин. Аризани банк иловасидан ташқари my.gov.uz ёки Таълим кредити ахборот тизими орқали ҳам юбориш мумкин. Муҳими, ариза топшириш кредит автоматик тасдиқланади дегани эмас. Давлат дастуридаги аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилиши белгиланган. Шунинг учун 1 ноябрни кутиб ўтирмасдан, ҳозирдан ариза топширган маъқул.

☑️ Супер-контракт учун ҳам кредит олиш мумкин, лекин шартлар бошқача. Супер-контракт одатда давлат дастуридаги 14 фоизли таълим кредити орқали эмас, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган тижорий таълим кредитлари орқали молиялаштирилади.
🏦 Ўзмиллийбанк — бакалавриат талабаларига 36 ойгача йиллик 22 фоиз, 60 ойгача йиллик 24 фоиз ставкада кредит таклиф қилади. 12 ойгача имтиёзли давр мавжуд. Магистратура учун 36 ойгача йиллик 22 фоиз ставка қўлланади. ☎️ 1344
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — «Таълим орзуси» кредити 2 млн сўмдан 100 млн сўмгача ажратилади. 2 йилга ставка 27 фоиз, 4 йилга 28 фоиз. Имтиёзли давр мавжуд эмас. ☎️ 1254
🏦 Алоқабанк — таълим учун тижорий кредит 100 млн сўмгача, 60 ойгача муддатга йиллик 25 фоиз ставкада берилади. Имтиёзли давр мавжуд эмас. ☎️ 71-230-77-77
🏦 Ориент Финанс Банк — таълим учун истеъмол кредити 250 млн сўмгача, 48 ойгача муддатга ажратилади. Таълим қийматининг камида 50 фоизи ўз маблағидан тўланган бўлса, ставка 25 фоиз, 50 фоиздан кам қисми тўланган бўлса, 28 фоиз бўлади. ☎️ 4004

☑️ Хорижда ўқиш учун ҳам алоҳида имтиёзли таълим кредити мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сон қарори асосида QS ёки THE халқаро рейтингларининг TOP–300 талигига кирган хорижий университетларда бакалавриат ёки магистратурада ўқиш учун бир ўқув йилига 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда сўмда кредит ажратилади. Мазкур имконият белгиланган талабларга жавоб берадиган 30 ёшгача бўлган, шу жумладан 30 ёшдаги ёшлар ва педагог ходимлар учун назарда тутилган.
🏦 Асакабанк — хорижда таълим олиш учун 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача, Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида кредит таклиф қилади. ☎️ 1152
🏦 Hamkorbank — хорижда ўқиш учун йилига 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда, 14 фоиз ставкада кредит таклиф қилади. ☎️ 1256
🏦 Халқ банки — «Таълим TOP–300» кредити орқали 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда, Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида таълим кредити ажратади.

☑️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини давлат қоплаб беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарори билан давлат ОТМларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида, базавий контракт асосида ўқиётган педагоглар фарзандларига ушбу имтиёз жорий қилинди. Масалан, йиллик контракт 15 млн сўм бўлса, унинг 4,5 млн сўмини давлат қоплайди, ота-она эса 10,5 млн сўм тўлайди. Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида контракт асосида ўқиса, имтиёз ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунинг учун kontrakt.edu.uz орқали ариза юборилади. Маълумотлар тасдиқлангач, 30 фоизлик чегирма қўлланилади.
▪️Яна бир муҳим янгилик, контрактни олдиндан қисман ёки тўлиқ тўлаб қўйганлар ҳам 30 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин. Буни вазирлик 15 октябрдаги расмий тушунтиришида тасдиқлади. Ярим грант, ярим контракт асосида ўқиётган талабалар ҳам белгиланган шартларда имтиёздан фойдаланиши мумкин. Бироқ 30 фоизлик имтиёз супер-контрактга, нодавлат ва хорижий ОТМларга, қўшма таълим дастурларига ҳамда ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

☑️ Контракт учун сарфланган маблағ бўйича 12 фоизлик даромад солиғи имтиёзидан ҳам фойдаланиш мумкин. Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ, белгиланган шартларда ўзининг, фарзандининг ёки 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун йўналтирилган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Масалан, фарзандингизнинг контракти учун 10,5 млн сўм тўланган бўлса, шартлар бажарилганда 1 млн 260 минг сўмгача даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тегишли миқдорда солиққа тортиладиган даромад бўлиши керак. Шунингдек, таълим кредитини, жумладан унинг фоизларини қайтаришга йўналтирилган даромадларга ҳам имтиёз татбиқ этилади. Аризани my3.soliq.uz ёки Soliq мобил иловаси орқали юбориш мумкин. Батафсил тартиб.

☑️ Талабаларга керак бўладиган бошқа хизматларни ҳам телефондан туриб ҳал қилиш мумкин:
▪️my.gov.uz орқали ётоқхонага ариза бериш;
▪️ётоқхона навбатини текшириш;
▪️контракт шартномасини электрон олиш;
▪️ижара компенсацияси учун ариза бериш;
▪️ижара тўловлари ҳақида маълумот олиш;
▪️стипендияни текшириш, давлат стипендиялари ҳақида маълумот олиш;
▪️ўқиш жойидан маълумотнома олиш мумкин.

Ушбу давлат хизматлари бепул бўлиб, аксарияти учун ОТМга бориб навбат кутишга ҳожат йўқ. Айрим хизматлардан фойдаланиш учун OneID орқали шахсий кабинетга кириш талаб этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

15-okt, 2026, 18:23

🏦 Халқ банки агенти бўлинг — банк хизматларидан даромад олинг

Банк агентлик тизими доирасида тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар мижозларга банк хизматларини кўрсатиб, ҳар бир операция учун комиссион ҳақ олиш имконига эга бўлади.
☑️ Комиссион ҳақ:
— карта тўлдириш ва нақд пул бериш суммасидан 0,5%;
— ипотека кредитлари бўйича 0,6%гача.

☑️ Агент бўла оладиганлар:
— юридик шахслар (банкда депозит ҳисобварағи билан) — тўловларни қабул қилиш, карта тўлдириш ва нақд пул бериш, карта сотиш, кредит маҳсулотларини таклиф қилиш;
— ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар — карта сотиш ва ипотека кредитларини таклиф қилиш.

👉 Платформада рўйхатдан ўтиш

👍Каналга уланиш: @Bankxabar
19,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

15-okt, 2026, 14:49

Photo
🏦 Ipoteka bank OTP Group норасмий даромадларни ҳам ҳисобга олиб ипотека кредитлари ажратишни бошлади

Энди расмий иш ҳақидан ташқари қўшимча даромадга эга фуқаролар, тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам Ipoteka bank OTP Group орқали ипотека олиш имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. Банк бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека ажратишда норасмий даромадларни ҳам ҳисобга олади.

🏠 Ипотека шартлари:
◦  Фоиз ставкаси — 16,99% дан 23% гача
◦  Бошланғич тўлов — 15% дан 26% гача
◦  Кредит муддати — 20 йилгача
◦  Кредит миқдори — 1,7 млрд сўмгача

Янги имконият Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амал қилади. Кредит ажратиш мижознинг тўлов қобилиятига қараб белгиланади.

🔗 Батафсил маълумот ва ипотека шартлари

👍Каналга уланиш: @Bankxabar
20,100000
Bankxabar logo
Bankxabar

14-okt, 2026, 21:39

Photo
7 ЁШДАН 16 ЁШГАЧА БЎЛГАН ЁШ БОЛАЛАР УЧУН МАХСУС БАНК КАРТАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН БАНКЛАР РЎЙХАТИ
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Азия Альянс Банк
• HUMO Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Uzcard Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Visa Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 3 йил
Батафсил маълумот

• Mastercard Junior
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 3 йил
Батафсил маълумот
☎️1270

🏦 МКБанк
• Uzcard Kids
◦  Нархи - 20 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1285

🏦Гарант банк
• Kids card Humo
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот

• Kids card Uzcard
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
Ушбу юқоридаги карталар 25 октябргача бепул
☎️1326

🏦 Анорбанк
• Uzcard Kids
◦  Нархи - 50 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
31 декабргача банк иловаси орқали бепул
Батафсил маълумот
☎️1290

🏦 Пойтахтбанк
• Kids Card
◦  Нархи - 35 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️71 214 2000

🏦 БРБ
• CHEMPION
◦ Нархи - 20 000 сўм
◦ Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1254

🏦Трастбанк
• UzСard kids
◦  Нархи - Бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1287

🏦Алоқабанк
• Uzcard kids
◦  Нархи - 44 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 71 230-77-77

🏦Ипак Йули Банк
• Visa Kids
◦  Нархи - бепул
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️1296

🏦ЎзСҚБ
• Uzcard kids
◦  Нархи - 50 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 1180

🏦Агробанк
• Uzcard kids
◦  Нархи - 35 000 сўм
◦  Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
☎️ 1216

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
29,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
Аҳоли бандлиги ва кичик бизнес учун янги имкониятлар яратилди

Бизнесни ривожлантириш банки АТБ ҳамда Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан 2026 йил 10 сентябрь куни Жиззах шаҳри, Конимех ва Жондор туманларида «Мини технологиялар ярмаркаси» ўтказилди.

Тадбирларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 70 дан 90 тургача замонавий ва ихчам мини-ускуналар намойиш этилди.

Ярмаркаларда 1 200 нафардан ортиқ фуқаро, ёшлар ва бўлажак тадбиркорлар иштирок этди. Ҳоким ёрдамчилари ҳамда «маҳалла банкирлари» томонидан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида шартномалар расмийлаштирилиб, Жиззах шаҳрида 21 нафар, Конимех туманида 15 нафар, Жондор туманида 12 нафар фуқаронинг лойиҳалари қўллаб-қувватланиши таъминланди.

Ўтказилган ярмаркалар орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилди.

https://brb.uz/axborot-markazi/brb-hududlarda-mini-texnologiyalar-yarmarkalari-otkazdi

👍Каналга уланиш👉🏻
8,730000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
🏦 AloqaBank халқаро майдонда навбатдаги нуфузли мукофотни қўлга киритди

8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Trade and Supply Chain Finance Program (TSCFP) Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда AloqaBank «Trade Deal of the Year» — «Йилнинг энг яхши савдо битими» мукофотига сазовор бўлди.

Бу ОТБнинг савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастуридаги энг муҳим мукофотлардан бири ҳисобланади. AloqaBank амалга оширган битим савдони ривожлантириш, бизнес фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва янги иқтисодий имкониятлар яратишга хизмат қилиши билан юқори баҳоланган.

Эътиборлиси, бу ерда гап шунчаки банк фаолиятига берилган умумий баҳо ҳақида эмас. AloqaBank амалга оширган аниқ савдо битими ОТБ томонидан йилнинг энг яхши битими сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон банкининг халқаро майдонда шундай натижа қайд этиши, албатта, яхши янгилик. AloqaBank жамоасини нуфузли эътироф билан табриклаймиз!

👍Каналга уланиш👉🏻
10,100000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
FINBROK орқали инвестиция қилиб 12 фоизлик солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкин

FINBROK жисмоний шахслар учун JETT платформаси орқали Шахсий инвестиция ҳисобварағини (ШИҲ) очиш имкониятини ишга туширди. Бу ҳисобварақ орқали Ўзбекистон фонд бозоридаги қимматли қоғозларга инвестиция киритиш билан бирга, белгиланган шартларда 12 фоизлик даромад солиғи имтиёзидан фойдаланиш мумкин.

ШИҲ оддий қилиб айтганда, жисмоний шахснинг Ўзбекистон фонд бозорида муомалага чиқарилган ва биржада савдога қўйилган қимматли қоғозларни сотиб олиши учун мўлжалланган махсус сўмдаги ҳисобварақ. Уни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари очиши мумкин ва бир киши бир вақтнинг ўзида фақат битта ШИҲга эга бўлади.

☑️ Ҳисобварақ FINBROK ҳамкори бўлган JETT платформаси орқали очилади. Фуқаро иш ҳақи ёки бошқа даромадининг бир қисмини ушбу ҳисобвараққа йўналтириб, ундан фонд бозоридаги қимматли қоғозларни харид қилиш учун фойдаланиши мумкин.

Энг қизиқ жиҳати солиқ имтиёзида. Қонунчиликда белгиланган шартларга риоя қилинса, ШИҲга инвестиция учун йўналтирилган даромад қисмига 12 фоизлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилиши мумкин.

Бунинг учун солиқ даври давомида ШИҲга киритиладиган маблағ 100 МҲТЭКМдан ошмаслиги, шунингдек, киритилган маблағлар 12 ой давомида ҳисобварақдан чиқарилмаслиги керак. Агар маблағ ёки қимматли қоғозлар белгиланган 12 ойлик муддатдан олдин чиқарилса, киритилган маблағларга тегишли тартибда солиқ солинади.

Яъни янги имконият орқали бир томондан фонд бозорига инвестиция қилиш, иккинчи томондан эса белгиланган шартларда 12 фоизлик солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкин.

😎 https://t.me/Finbrok_Official
8,750000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
🏦 Forbes Халқ банкини дунёнинг энг самарали банклари қаторига киритди

Нуфузли Forbes нашри https://www.forbes.com/lists/worlds-top-performing-banks/ эълон қилди. Эътиборлиси, глобал рейтингдан Ўзбекистоннинг Халқ банки ҳам жой олди.

Forbes ва Statista ҳамкорлигида шакллантирилган рейтингга 89 та мамлакатдан 500 та банк киритилган. Халқ банки эса активлари 3 млрд доллардан 10 млрд долларгача бўлган банклар тоифасида эътироф этилган.

Бу шунчаки номинация эмас. Банкларни баҳолашда уларнинг сўнгги уч йиллик халқаро молиявий ҳисоботлари, аудит натижалари ва асосий молиявий кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Хусусан, рентабеллик, ўсиш ва даромадлар сифати, капитал ва молиялаштириш барқарорлиги, активлар сифати ҳамда фаолият самарадорлиги баҳоланган.

Халқ банкининг Forbes глобал рейтингига кириши Ўзбекистон банк тизими учун ҳам яхши натижа. Бу мамлакатда банк-молия тизимини трансформация қилиш ва рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсдаги амалий натижаларидан бири бўлди.

👍Каналга уланиш👉🏻
10,300000
Bankxabar logo
Bankxabar

11-sen, 2026, 01:23

Photo
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан белгиланган вазифалар Асакабанк раҳбарияти томонидан ҳудудларда манзилли амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Асакабанк раҳбарияти ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар ва аҳоли билан бевосита иш олиб бормоқда. Мулоқотларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунда банк раҳбарлари фақат тадбиркорлар билан учрашиб қолмасдан, туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳудуддаги вазиятни ўрганиб, ҳар бир маҳалладаги имкониятлар, янги лойиҳалар ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалий вазифаларни белгилаб олмоқда.

☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б С. Закиров Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманларида иш олиб борди. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларда янги бизнес лойиҳалари, мавжуд корхоналарни кенгайтириш, молиялаштириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан маҳаллалар кесимидаги лойиҳалар ўрганилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги даромад манбаларини яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари С. Талибджанов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан учрашиб, «Узункўл» ва «Ойдинжўл» МФЙларида жойига чиққан ҳолда манзилли ўрганишлар олиб борди. Туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва масъуллар иштирокида тадбиркорларнинг мавжуд лойиҳалари, молиялаштиришга эҳтиёжи, бизнесни кенгайтириш имкониятлари ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди.

☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Ш. Хайруллаев Бухоро вилояти Олот туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди. Кредитлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, бандлик ва янги бизнес ташаббуслари билан боғлиқ мурожаатлар жойида ўрганилди. Шунингдек, туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан биргаликда маҳаллалардаги лойиҳалар ва аҳоли бандлиги ҳолати таҳлил қилиниб, мурожаатларни тезкор ҳал этиш ҳамда истиқболли ташаббусларни молиялаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Н. Пулатов Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида тадбиркорлар ва аҳоли билан манзилли иш олиб борди. У ерда ҳам туман штаби, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва масъуллар билан биргаликда аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш, тадбиркорлик лойиҳаларини шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ўрганилди.

☑️ Асакабанк Бошқаруви раиси маслаҳатчиси Алишер Боймуродов Навоий вилояти Учқудуқ туманида туман штаби ва масъуллар билан ҳудудда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Ташриф давомида «Sifatli kaolin» корхонаси ҳамда «K-tungsten» хорижий корхонасининг 75 млн долларлик вольфрам лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шу билан бирга, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлиги ва оилаларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

☑️ Шунингдек, Жиззах вилояти Ғаллаорол ва Фарғона вилояти Тошлоқ туманларида ҳам Асакабанк масъуллари туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва мутасаддилар билан биргаликда аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан манзилли иш олиб борди. Бухоро вилоятининг Когон, Вобкент ва Қоракўл туманларида эса Марказий банк раиси ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар ҳамда аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилди.

Ҳудудлардаги ишларда асосий эътибор мурожаатларни шунчаки қайд этишга эмас, ҳар бир маҳалланинг имкониятини ўрганиш, истиқболли ташаббусларни аниқлаш, уларни молиялаштириш ва янги иш ўринларига айлантиришга қаратилмоқда.Бунда банк раҳбарияти, туман штаблари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа мутасаддиларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻
11,100000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

⚡️ Ўзбекистонда банкларни исломий молия хизматлари учун лицензиялаш бошланди, дастлаб исломий дарчалар очилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда исломий банк хизматларини амалда жорий этиш бўйича муҳим босқич бошланди. Марказий банк исломий молия хизматларини кўрсатиш истагидаги тижорат банкларини лицензиялаш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров http://youtube.com/watch?v=jm2fdI-4160&source_ve_path=OTY3MTQ&embeds_referring_euri=https://kun.uz/.

Янги тартибга кўра, икки хил лицензия берилади. Биринчиси тўлиқ исломий молия хизматларини кўрсатадиган алоҳида исломий банклар учун бўлса, иккинчиси амалдаги тижорат банкларига ўз таркибида «исломий дарча» очиб, исломий банк маҳсулотларини таклиф қилиш имконини беради.

Ҳозирча Ўзбекистонда ҳеч қайси банк бундай лицензия олмаган. Бироқ Марказий банк маълумотига кўра, лицензиялаш жараёнлари аллақачон кетмоқда ва дастлаб анъанавий банклар таркибида исломий дарчалар пайдо бўлиши кутилмоқда. Санжар Носировнинг фикрича, жараён чўзилмаса, 2026 йил охиригача илк исломий банк хизматлари таклиф қилина бошлаши мумкин.

Бу аҳоли учун ҳам янги имкониятларни очади. Хусусан, банкларда одатий депозитлар билан бир қаторда исломий молия тамойилларига асосланган инвестициявий омонатлар ҳам пайдо бўлади. Жумладан, мудораба ва вакала асосида банклар аҳолидан маблағ жалб қилиб, уни шариат талабларига мувофиқ инвестиция қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, муробаҳа, ижара, истисно ва бошқа исломий молия инструментлари учун алоҳида стандартлар ишлаб чиқилади. Хизматларни фақат банк офисларида эмас, балки мобил иловалар ва онлайн платформалар орқали ҳам олиш имкониятини яратиш режалаштирилган.

Янги тизимда назорат механизми ҳам белгиланмоқда. Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши, исломий хизматларни кўрсатадиган банкларнинг ўзида эса алоҳида кенгашлар фаолият юритиб, маҳсулот ва операцияларнинг исломий молия стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.

, исломий банк фаолиятига ҳуқуқий асос яратган қонун 2026 йил 29 июлдан кучга кирган. Режага кўра, жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий дарча фаолиятини йўлга қўйиш, 2026–2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширадиган иккита банк ташкил этиш кўзда тутилган.

👍Каналга уланиш:
Video Thumbnail
21,500000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

🎓 ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН ВА ҚАЙСИ БАНКЛАР КОНТРАКТ ҲАМДА СУПЕР-КОНТРАКТ УЧУН КРЕДИТ БЕРМОҚДА?

☑️ Янги ўқув йили олдидан талабалар ва ота-оналар учун энг долзарб масалалардан бири — контракт тўловини молиялаштириш. Бугун Ўзбекистонда таълим учун давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш имконияти мавжуд бўлиб, бундай кредитлар асосан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

☑️ Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистондаги давлат, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги таълим шаклида контракт асосида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади. Кредит талабанинг ўзига, ота-онасига ёки васийсига расмийлаштирилиши мумкин.

☑️ Кредит миқдори талабанинг курси ва ўзлаштириш кўрсаткичига боғлиқ. 1-курс талабалари учун контракт суммасининг 100 фоизигача кредит ажратилади. 2-курс ва ундан юқори босқичда эса GPA 3,0 дан паст бўлса — контрактнинг кўпи билан 80 фоизи кредит ҳисобидан қопланади ва қолган 20 фоиз талаба томонидан олдиндан тўланади. GPA 3,0 ва ундан юқори бўлса — контрактнинг 100 фоизигача кредит олиш мумкин. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзолари учун ҳам контракт суммаси тўлиқ миқдорда молиялаштирилиши мумкин.

☑️ Талабанинг GPA кўрсаткичи HEMIS, контракт ҳақидаги маълумотлар эса http://kontrakt.edu.uz/ тизимидан автоматик шакллантирилади. Шу сабабли ушбу маълумотларни алоҳида йиғиб юриш талаб этилмайди.

☑️ Имтиёзли таълим кредитининг яна бир муҳим жиҳати — ўқиш даврида асосий қарз тўланмайди. Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан 6 ой ўтгач бошланади. Хотин-қизлар учун эса давлат дастури доирасидаги таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади, яъни белгиланган шартларга мувофиқ улар асосий қарзни қайтаради.

☑️ Ҳозир таълим кредитларини қатор банклар таклиф қилмоқда. Жумладан, Ўзмиллийбанкда — 13,5 йилгача, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкда — ўқиш муддати + 7 йил, Асакабанк ва Туронбанкда — ўқиш муддати + 7,5 йил, Халқ банкида — ўқиш муддати + 7 йил, Микрокредитбанкда — 15 йилгача, Ҳамкорбанкда — 7 йилгача, Orient Finans Bankда — ўқиш муддати + 90 ой, Бизнесни ривожлантириш банкида — ўқиш муддати + 6 ой + 7 йил, Алоқабанкда эса — 13,5 йилгача бўлган муддатлар назарда тутилган.

☑️ Кредит маблағи талабанинг қўлига ёки банк картасига берилмайди. Банк маблағни тўғридан-тўғри олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказади.

☑️ Кредит олиш учун асосан ариза, контракт шартномаси ва кредит таъминотига оид ҳужжатлар — кафиллик, гаров ёки суғурта полиси талаб қилинади. Банк ўз ички талабларидан келиб чиқиб қўшимча ҳужжатларни ҳам сўраши мумкин. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалардаги хотин-қизлар учун эса таъминот бўйича алоҳида енгилликлар мавжуд.

☑️ Энг қулай томони — аризани банкка бормасдан онлайн топшириш ҳам мумкин. Бунинг учун https://talim-krediti.mf.uz/ ёки https://my.gov.uz/uz/service/677 орқали мурожаат қилиш мумкин. Жараённинг асосий қисми масофадан амалга оширилади, зарурат бўлса расмийлаштириш банкда якунланади.

☑️ Бундан ташқари, айрим банклар ўз маблағлари ҳисобидан алоҳида таълим кредитлари ҳам таклиф қилмоқда. Ушбу кредитларнинг асосий фарқи шундаки, улардан айрим ҳолларда супер-контракт тўловини қоплаш, шунингдек, кундузги таълимдан ташқари кечки ва масофавий таълим учун ҳам фойдаланиш мумкин.

☑️ Бироқ бу кредитлар давлат дастури доирасидаги имтиёзли таълим кредитларидан шартлари билан фарқ қилади. Уларда фоиз ставкалари юқорироқ бўлиб, йиллик 22 фоиздан 28 фоизгача етади. Шунингдек, асосий қарзни тўлаш ҳам одатда кредит расмийлаштирилганидан кейин бошланади, яъни қарз олувчи ҳар ой фоизлар билан бирга асосий қарзнинг бир қисмини ҳам тўлаб боради.

☑️ Масалан, Ўзмиллийбанкда 150 млн сўмгача 22–24 фоизда 3–5 йилгача, Ipak Yuli Bankда 50 млн сўмгача 24,9 фоиздан 3 йилгача, InfinBankда контракт суммасининг 100 фоизигача 26,99 фоизда 3 йилгача, Бизнесни ривожлантириш банкида 100 млн сўмгача 27–28 фоизда 2–4 йилгача, Алоқабанкда 100 млн сўмгача 25 фоиздан 5 йилгача таълим кредитлари таклиф этилмоқда. Ушбу кредитлар орасида супер-контракт тўловини молиялаштириш имконини берувчи маҳсулотлар ҳам мавжуд, аммо аниқ шартлар банк ва кредит маҳсулотига қараб фарқ қилади.

☝️Демак, оддий контракт тўлови учун биринчи навбатда 14 фоизли давлат дастури доирасидаги имтиёзли таълим кредити шартларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Супер-контракт, кечки ёки масофавий таълим учун маблағ зарур бўлса, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан таклиф қилинаётган таълим кредитларини солиштириб кўриш мумкин.

👍Каналга уланиш:
25,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Video
⚡️1 СЕНТЯБРДАН ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ, ТЕХНИКУМ ЎҚУВЧИЛАРИ СТИПЕНДИЯ ОЛАДИ ВА “КАРЬЕРА” ПЛАТФОРМАСИ ИШГА ТУШАДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастурига оид билан 2026 йил 1 сентябрдан бир қатор янги тартиблар амалга киритилади.

☑️ Энг муҳим янгиликлардан бири — электромобил хариди учун имтиёзли автокредитлар жорий этилади. Фуқароларга электромобил сотиб олиш учун 16 фоизгача ставкада автокредит ажратиш назарда тутилган.

☑️ Шунингдек, техникумларда кундузги таълим шаклида ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш бошланади. Барча ўқувчиларга БҲМнинг 1 баравари миқдорида, яхши ўзлаштирган ҳамда танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида стипендия берилади.

☑️ Яна бир янгилик — талабалар ва битирувчиларни иш берувчилар билан боғлайдиган “Карьера” электрон платформаси ишга туширилади. Платформа орқали ёшлар бўш иш ўринларини, иш берувчилар эса ўзига керакли мутахассисларни онлайн тарзда топиши мумкин бўлади.

👍Каналга уланиш:
26,600000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Photo
⚡️«Туронбанк» Ўзбекистон банклари орасида биринчи бўлиб рефакторинг амалиётини йўлга қўйди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида «Туронбанк» тадбиркорлар учун янги молиявий имконият бўлган рефакторинг амалиётини жорий қилди. Банк маълумотига кўра, бу амалиёт Ўзбекистон банклари орасида биринчи марта йўлга қўйилмоқда.

☑️ Рефакторинг аввал факторинг орқали молиялаштирилган мажбуриятларни қайта молиялаштириш имконини беради. Бу орқали тадбиркор айланма маблағлардан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириши мумкин.

☑️ Хусусан, «Турон Факторинг» томонидан молиялаштирилган факторинг операцияларини рефакторинг қилишда 30 кунгача 2%, 31 кундан 60 кунгача 4%, 61 кундан 90 кунгача эса 6% тариф белгиланган.

«Туронбанк» бизнес учун молиялаштириш имкониятларини яна бир янги механизм билан кенгайтирди. Янги ечим, айниқса, айланма маблағларга эҳтиёжи бор тадбиркорларга мавжуд факторинг мажбуриятларини қайта молиялаштириш орқали қўшимча молиявий имконият яратади.

👍Каналга уланиш:
19,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Photo
🏦 BRB "Silk Road Finance & Technology Forum"да кафт ва табассум орқали тўловни намойиш қилди

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ 24-26 август кунлари Тошкентда ўтказилаётган Silk Road Finance & Technology Forumда иштирок этмоқда. Марказий банк ва Global Finance & Technology Network (GFTN) ҳамкорлигидаги ушбу тадбир Марказий Осиёда илк халқаро платформа бўлиб, регуляторлар, молия институтлари ва финтех вакилларини бирлаштирди.

Форумда банк ўз технологик компанияси BRB-TECH билан биргаликда энг сўнгги рақамли ечимларини тақдим этмоқда:

✍️ Биометрик тўлов: Стенднинг асосий намойиши — мижозга карта ёки смартфонсиз, фақат кафтини кўрсатиш ёки табассум орқали тўлов қилиш имконини берувчи, мамлакатимиз молия бозорида янги амалиёт сифатида оммага тақдим этилаётган ечим.
✍️ Эрта огоҳлантириш тизими: Кредит портфелидаги рискларни реал вақтда таҳлил қилиб, активлар сифати ёмонлашуви белгиларини аниқловчи восита.
✍️ AI ундирув тизими: Муаммоли қарзлар билан ишлашни автоматлаштирувчи, телефон музокараларини сунъий интеллект оператори мустақил олиб борадиган тизим.
✍️ "Biznes 24/7" ва CRM360: Юридик шахслар учун масофавий хизматлар платформаси ҳамда барча бизнес йўналишларини ягона тизимга бирлаштирувчи экотизим.
✍️ "Sherdor" премиум картаси: Тарихий меросга ишора қилувчи уникал дизайнли махсус маҳсулот.

Форум доирасида иштирокчилар, шунингдек, банкнинг тадбиркорликни молиялаштириш кўрсаткичлари — ажратилган кредитлар ҳажми, молиялаштирилган лойиҳалар сони ва яратилган иш ўринлари ҳақида ҳам батафсил маълумот олмоқдалар.

👍Каналга уланиш:
18,700000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Video
🏦 Turonbank Call-маркази хизмат сифати бўйича «Ideal» рейтингини олди

SNS Ratings рейтинг агентлиги баҳолаш натижаларига кўра, Turonbank Call-марказининг ўзбек тилида хизмат кўрсатиш сифати (uz) AAA — «Ideal» даражасида баҳоланди.

☑️ Баҳолашда операторларнинг мулоқот маданияти ва тезкорлиги, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ҳамда мурожаатларни самарали ҳал этиш каби мезонлар инобатга олинган.

☑️ Банкда мижозлар учун яна бир муҳим имконият — https://t.me/turonbankuz ҳам йўлга қўйилган. Ушбу хизмат эшитишида қийинчилиги бўлган мижозларга банк хизматларидан янада қулай фойдаланиш имконини беради.

⭐️ AAA — «Ideal» рейтинги Turonbank Call-марказида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларга берилган юқори баҳодир.

👍Каналга уланиш:
25,300000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Video
Biznesni boshlang, bank xarajatlarini esa keyinga qoldiring

📗 Agrobankning yangi mijozlar uchun “ https://agrobank.uz/uz/business/tariffs/zero” tarifi biznesni ortiqcha bank xarajatlarisiz boshlash imkonini beradi.

💲 Tarif narxi — 0 so‘m, amal qilish muddati — 180 kun.

📌 Dastlabki 6 oy davomida:

🔵 hisobvaraq ochish va Internet-bankingga ulanish bepul;
🔵 bitta korporativ karta taqdim etiladi;
🔵 hisobvaraqlar va korporativ karta o‘rtasidagi o‘tkazmalar uchun komissiya olinmaydi;
🔵 ish haqi va boshqa maqsadlar uchun naqd pul yechish bepul.

📗 Agrobank “ https://agrobank.uz/uz/business/tariffs/zero” tarifi — biznesni noldan boshlayotganlar uchun bank xizmatlari 0 so‘mdan.

🗓 7-oydan boshlab xizmatlar amaldagi standart tariflar asosida ko‘rsatiladi.

https://agrobank.uz/uz/business/tariffs/zero

📱 https://www.facebook.com/share/18SoUNBZWq/?mibextid=wwXIfr  📱 https://www.instagram.com/agrobank_biznes?igsh=enVtdDZkMDBwM2Nq&utm_source=qr 📱 Telegram
15,800000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Photo
💳 БАНКЛАРДАН ТЕКИН ОЛСА БЎЛАДИГАН КАРТАЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Анорбанк: Mastercard Milliy, Mastercard Anor Black, Mastercard Anor Black Virtual, Uzcard Duo, Uzcard Kids, Humo Tria ( https://anorbank.uz/uz/cards/).

🏦 Ҳамкорбанк: Visa So‘m, Visa Classic, Visa Virtual, UnionPay Classic, Uzcard Moment, Humo (Ҳамкор иловаси орқали бепул).( https://hamkorbank.uz/uz/physical/bank-cards/).

🏦 Universal bank: UZCARD, UZCARD Moment, VISA Classic (UZS,USD), VISA Infinite ( https://universalbank.uz/cards)

🏦TBC Bank: TBC Salom, TBC Osmon, Visa Virtual https://tbcbank.uz/cards/.

🏦 Алоқабанк: VISA virtual, HUMO virtual, Innova card, ( https://aloqabank.uz/uz/private/plastic-cards/list/).

🏦 Азия Альянс Банк: HUMO Junior, HUMO Virtual, Uzcard Junior, Uzcard Virtual, Visa Junior, Visa Virtual, Mastercard Junior, Mastercard Virtual ва Uzcard MOMENT ( https://aab.uz/uz/private/plastic-cards/list/).

🏦 Халқ банки: Uzcard, Humo, Иш ҳақи ва стипендия лойиҳалари учун биринчи марта банк картасини очиш, Пенсия, нафақа учун бериладиган карталар биринчи марта олинганда ва муддати тугаганида қайта олиш бепул( https://xb.uz/page/physical-card).

🏦 Трастбанк: Humo, Uzcard, Uzcard kids, Mastercard Standart, Mastercard Gold карталари бепул ( https://trastbank.uz/uz/private/plastic-cards/list/).

🏦 Гарант банк: Kids card UZCARD, Kids card HUMO, Virtual karta – HUMO ( https://www.garantbank.uz/uz/news/oquv-yili-boshlanishi-munosabati-bilan-garant-bankidan-individual-dizayndagi-kids-card-ni-mutlaqo-bepul-oching).

🏦 “Туронбанк“ АТБ: Uzcard ва Humo банк картасини очиш барча турдаги мижозлар учун бепул
( https://turonbank.uz/uz/private/tariffs/).

🏦 Ориент Финанс Банк: Банк мобил иловаси орқали ариза берилган Moment, Uzcard, Humo, Mastercard Standard va Visa Classic хамда Virtual Uzcard, Humo, Mastercard Standard, Visa Classic, Барча турдаги виртуал карталар
( https://apps.apple.com/uz/app/ofb/id6443708765)

🏦 Агробанк: https://agrobank.uz/uz/person/cards/humo/virtual-humo ва https://agrobank.uz/uz/person/cards/uzcard/virtual-uzcard картаси.

🏦 Ўзмиллийбанк: UZCARD MOMENT, UzCard ва HUMO Virtual карталари ( https://nbu.uz/jismoniy-shaxslarga-debet-kartalar).

🏦 Ипак Йули Банк: Visa PUBG MOBILE, Woman Card, Visa Start Sum, "Imkoniyatlar kartasi" kredit kartasi, Uzcard Duo, Humo, Visa Virtual, Mastercard Virtual( https://ipakyulibank.uz/physical/kartalar).

🏦 Асакабанк: MC World, MC Platinum, Visa Red, Virtual MC, Virtual Humo( https://asakabank.uz/uz/physical-persons/cards?menu=9)

🏦 БРБ: Humo, Visa classic , Uzcard виртуал ҳамда иш ҳақи тўлов карталарини эмиссия қилиш ( https://brb.uz/jismoniy-shaxslarga/jismoniy-shaxslar-bank-tariflari) .

🏦 МКБАНК: UZCARD Kids картаси https://mkbank.uz/uz/private/plastic-cards/list/)

👍Каналга уланиш👉🏻
24,900000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

Photo
"Dolzarb 40 kunlik" tashabbusi: NBU Namangan viloyatida

Davlat rahbarining topshiriqlariga muvofiq, “ https://nbu.uz/yangiliklar/respublika-boylab-dolzarb-40-kun-otkazilmoqda_03_08_26?utm_source=Telegram_post&utm_medium=cpm&utm_campaign=NBU_reach_Telegram_post_tg_post_banner_cpm_audience_channel_pr&utm_content=uz” tashabbusi doirasida NBU vakillari tomonidan Namangan viloyati Turaqo‘rg‘on tumani "Olchin" tayanch mahallasida o'rganish amalga oshirildi.

◽️ Aholi va tadbirkorlarning muammo va takliflari o‘rganildi;
◽️ Mas’ul tashkilotlar bilan aniq chora-tadbirlar belgilandi;
◽️ Tadbirkorlikni rivojlantirish, yangi ish o‘rinlarini yaratish va mahallalarning iqtisodiy salohiyatini oshirishga e’tibor qaratildi.

NBU — doimo siz bilan birga!

https://www.instagram.com/nbu.official/ | https://www.facebook.com/uznbu | https://www.youtube.com/@nbu.official
16,000000
Bankxabar logo
Bankxabar

26-avg, 2026, 17:53

🇺🇿 Мустақиллик байрами учун «тўёна» бериш мавсуми бошланди

Шу кунларда, айниқса, давлат ташкилотларида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ходимларни моддий рағбатлантириш, байрам пули ёки «тўёна» ажратиш бошланди.

P/S: Сахий ва кўнгли кенг иш берувчилар дуода қоладиган мавсум бу. Айниқса, байрам арафасида мактаб харажатлари ҳам кўпайишини ҳисобга олсак, ходимлар учун бундай тўёна айни муддао😉

Шунинг учун бу постни қайси группага юборишни ўзингиз биласиз 😁

👍Каналга уланиш:
23,300000
Bankxabar logo
Bankxabar

23-iyl, 2026, 00:38

Photo
❓ Кредит шартномасида розилик бўлса ҳам, банк қарздорнинг ишхонаси ёки МФЙга хат юбориши мумкинми?

Бизга обуначилардан қизиқ савол келди. Кредит шартномасига кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаса, банк қарзни ундиришга кўмаклашиш мақсадида қарз олувчининг ишхонаси ёки МФЙга хат юбориши мумкинлиги, қарз олувчи эса бунга қарши эмаслиги ҳақида шарт киритилган. Шундай ҳолатда банк ишхонага ёки МФЙга хат юбориши мумкинми?

☑️ Фуқаролик кодексининг https://lex.uz/docs/111189#:~:text=354-модда.Шартноматузишэркинлиги кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин ҳисобланади. Шунинг учун тарафлар қонунга зид бўлмаган ҳар қандай шартни ўзаро келишув асосида шартномага киритишлари мумкин.

Демак, агар кредит олувчи шартномада банкнинг қарздорлик юзага келганда ишхонаси ёки МФЙга мурожаат қилишига аниқ розилик берган бўлса, бундай шарт тарафларнинг ўзаро келишуви сифатида баҳоланади.

☑️ Бироқ бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. Фуқаролик кодексининг https://lex.uz/docs/111189#:~:text=116-модда.Қонунчиликнингталабларигамувофиқбўлмаганбитимнингҳақиқийэмаслиги мувофиқ, қонунчилик талабларига зид бўлган шартлар ҳақиқий эмас ҳисобланади. Шу сабабли шартномадаги бундай банд банк сири, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва бошқа мажбурий қонун нормаларига зид келмаслиги керак.

☝️Шунинг учун шартномада розилик мавжудлигининг ўзи банкка ҳар қандай маълумотни чекловсиз тарқатиш ҳуқуқини бермайди. Банк бундай ҳолатларда ҳам қонунчиликда белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилиши шарт.

👍Каналга уланиш👉🏻
24,700000
Bankxabar logo
Bankxabar

23-iyl, 2026, 00:38

Video
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА «ИСЛОМИЙ ДАРЧА» ОЧИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ КУЧГА КИРДИ

Марказий банк бошқарувининг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори 2026 йил 20 июлдан кучга кирди.

Мазкур қарор билан Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини ташкил этиш, лицензиялаш, бошқариш ва назорат қилишнинг тўлиқ ҳуқуқий механизми жорий этилди. Янги тартибга кўра:

☑️ Энди мавжуд тижорат банклари ҳам «исломий дарча» очиб, исломий банк хизматларини кўрсатиши мумкин. Бунинг учун Марказий банкдан тегишли лицензия олиниши ва белгиланган талаблар бажарилиши шарт.

☑️ Исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати аниқ белгилаб қўйилди. Улар қаторига банкнинг уч йиллик бизнес-режаси, исломий молия бўйича маҳсулотлар режаси, молиявий прогнозлар, таваккалчиликларни бошқариш режаси, бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имкониятлари ҳамда автоматлаштирилган банк тизимларига тегишли ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилди.

☑️ Банкларда Исломий молия кенгашини ташкил этиш мажбурий бўлади. Шунингдек, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинма ҳамда исломий молия бўйича ички аудит тизими ҳам ташкил этилиши шарт.

☑️ Исломий молия кенгаши аъзолари учун янги талаблар жорий этилди. Улар ислом ҳуқуқи (фиқҳ) соҳасида билимга эга бўлиши, араб тилини билиши ва араб тилидаги бирламчи манбаларни тушуниб таҳлил қила олиши лозим.

☑️ Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.

☑️ Бир шахс бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ банкнинг Исломий молия кенгаши аъзоси бўла олмайди. Бундан фақат бир банк гуруҳига кирувчи банклар ёки махсус мувофиқлаштирувчи кенгашларда иштирок этиш ҳолатлари мустасно.

☑️ 2027 йил 1 июлдан бошлаб Исломий молия кенгашининг камида битта аъзоси AAOIFI томонидан тан олинган халқаро сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт. Жумладан, CIPA, CSAA, CPSS, CPAAGE ёки CSE сертификатлари қабул қилинади.

☑️ Исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходим, Исломий молия кенгаши раиси ва аъзолари ҳамда бошқа муҳим лавозимларга номзодлар Марказий банк билан мажбурий келишилади. Улар суҳбатдан ўтказилиб, ишчанлик обрўси, малакаси, билим ва кўникмалари, раҳбарлик тажрибаси ҳамда жамоавий яроқлилиги баҳоланади.

☑️ Марказий банк номзодни келишиш ёки рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилгандан кейин уч иш куни ичида банкка ёзма ёки электрон шаклда юборади.

☑️ Исломий банкларда шариат стандартларига мувофиқликни таъминлаш сиёсати, ички назорат, таваккалчиликларни бошқариш, бухгалтерия ҳисоби, ташқи аудит ва номувофиқ даромадларни хайрияга йўналтириш тартиблари ҳам мажбурий тарзда белгиланади.

☑️ Исломий молия кенгаши аъзолари, раҳбар ходимлар ва муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг ваколати муддатидан олдин тугатилса ёки улар лавозимидан озод этилса, банк бу ҳақда белгиланган муддатларда Марказий банкни хабардор қилиши шарт.

👍Каналга уланиш👉🏻
28,800000

Showing 30 of 58 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Bankxabar Telegram kanali nima haqida?+

Bankxabar (@bankxabar) — tgdio da Bank va temir yo'l toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 97 682 obunachi bor.

Bankxabar (@bankxabar) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @bankxabar ga bepul obuna bo‘ling.

Bankxabar yaxshi Bank va temir yo'l kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Bankxabar reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 97 682 obunachi bor. O‘xshash Bank va temir yo'l kanallar bilan solishtiring.

Bankxabar statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @bankxabar sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.