Бахтиёр Адилов Telegram channel photo

Бахтиёр Адилов

@baxtiyoradilovuzPublic Channel

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Алишерович Адиловнинг расмий саҳифасига хуш келибсиз!

Siyosato‘zbekOʻzbekiston

737

Last views

26.2k (26,194 subscribers)
A'zolar
—
Rating
42
Total Posts
Oct 13, 2026, 3:26 AM
Yangilangan
Mar 28, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameБахтиёр Адилов
Username@baxtiyoradilovuz
CategorySiyosat
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar26,194
Channel TypePublic Channel
Created28-mar, 2026
Last Updated13-okt, 2026 • 10 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#71711+265
Til reytingi
#563+3
Toifa reytingi
#1298O'zgarish yo'q

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 26.2K30 Days growth: +8903.5%
09/1309/1809/2309/2810/0310/0810/12
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
13:09:202625,304
14:09:202625,304
15:09:202624,626
16:09:202624,626
17:09:202624,626
18:09:202624,626
19:09:202624,626
20:09:202624,626
21:09:202624,626
22:09:202624,626
23:09:202624,626
24:09:202624,626
25:09:202625,927
26:09:202625,927
27:09:202625,927
28:09:202625,927
29:09:202625,927
30:09:202625,927
01:10:202625,927
02:10:202625,927
03:10:202625,927
04:10:202625,927
05:10:202625,927
06:10:202625,927
07:10:202625,927
08:10:202625,927
09:10:202625,927
10:10:202625,927
11:10:202625,927
12:10:202626,194
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 23:03:202613,246
Week of 30:03:202613,216
Week of 06:04:202612,889
Week of 13:04:202612,549
Week of 20:04:202612,153
Week of 27:04:202612,153
Week of 04:05:202612,153
Week of 11:05:202624,584
Week of 18:05:202624,584
Week of 25:05:202623,089
Week of 01:06:202621,922
Week of 08:06:202619,614
Week of 15:06:202619,614
Week of 22:06:202615,621
Week of 29:06:202615,621
Week of 06:07:202615,621
Week of 13:07:202625,329
Week of 20:07:202624,915
Week of 27:07:202628,168
Week of 03:08:202628,168
Week of 10:08:202630,931
Week of 17:08:202630,931
Week of 24:08:202626,285
Week of 31:08:202625,304
Week of 07:09:202625,304
Week of 14:09:202624,626
Week of 21:09:202625,927
Week of 28:09:202625,927
Week of 05:10:202625,927
Week of 12:10:202626,194
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202613,246
April 202612,153
May 202623,089
June 202615,621
July 202624,915
August 202626,285
September 202625,927
October 202626,194
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202626,194

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #121 октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун15.9K
  2. #2Бухоро давлат тиббиёт институти Ҳиндистонлик талабаси ўзбек тили танло12.4K
  3. #3#АХБОРОТ_244.3K
  4. #4🇺🇿🇰🇷 Бухорода корейс тилини ўрганиш учун янги имкониятлар яратилмо3.0K
  5. #5🎖 Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ бухороликлар 2.9K
  6. #6🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон–Озарбайжон: таълим ва илм-фан — мустаҳкам ҳамкорли2.8K
  7. #7Бугун севимли жамоамиз сафарда Суперлиганинг 19-турида «Қўқон-1912» кл2.6K
  8. #8🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!2.5K
  9. #9⚡️16 ёшида 1,2 миллион долларлик грант!2.3K
  10. #10Бухоро вилояти — ОТМга кириш тестларида республикада 2-ўринда2.3K

So'nggi postlar

Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

22-okt, 2026, 11:59

Photo1/6
Бухоролик параспортчилар Осиё ўйинларида 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди

Айчи–Нагоя–2026 Пара Осиё ўйинларида бухоролик спортчилар юксак натижаларни қайд этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

🥇 Баротжон Бахтиёров — ядро улоқтириш баҳсларида 15,98 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Ушбу натижа орқали Пара Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

🥇 Бекзод Жамилов — пара пауэрлифтинг бўйича 80 килограмм вазн тоифасида 229 килограмм оғирликни кўтариб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

🥉 Ботир Муҳаммедов — узунликка сакраш баҳсларида 6,24 метр натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу ғалабалар бухоролик спортчиларнинг иродаси, матонати ва юксак маҳоратининг ёрқин намунасидир.

👏 Чемпионларимиз ва уларнинг мураббийларини самимий муборакбод этамиз! Янги зафарлар ва улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

👉Бахтиёр Адилов канали
737008
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

21-okt, 2026, 15:23

Photo1/20
Фитрат хотирасига эҳтиром — она тилимизга эҳтиром!

21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан Бухоро шаҳрида жадид маърифатпарвари, буюк адиб ва олим Абдурауф Фитрат ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Адилов, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова, Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуrov, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Маросим давомида Абдурауф Фитратнинг сермазмун ҳаёт йўли, бой илмий ва адабий мероси, миллий уйғониш ва маърифатпарварлик ғоялари, она тилимиз равнақи йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Унинг ижоди ва илғор қарашлари бугунги ёш авлод учун ҳам муҳим маънавий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Мазкур тадбир буюк аждодларимиз хотирасини эъзозлаш, она тилимизга бўлган ҳурматни юксалтириш, ёшлар қалбида миллий ғурур ва маънавий қадриятларга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Она тилимиз — миллатимиз ғурури, миллий ўзлигимиз ва маънавиятимиз тимсоли!

👉Бахтиёр Адилов канали
952005
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

21-okt, 2026, 11:18

Video
21 октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинган.

👉Бахтиёр Адилов канали
15,900007
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

21-okt, 2026, 11:09

Photo1/2
🇺🇿 Она тилимиз — миллий ғуруримиз ва маънавий бойлигимиз!

Ҳурматли юртдошлар, азиз бухороликлар!
Барчангизни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этаман!

Она тилимиз — миллатимизнинг руҳи, тарихимиз ва маънавиятимизнинг бебаҳо хазинасидир. Унда халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, бой маданияти, урф-одатлари ва миллий қадриятлари мужассам. Шу боис ўзбек тилини асраб-авайлаш, унинг жамиятимиздаги нуфузини янада юксалтириш ва келажак авлодларга соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Бугунги глобаллашув даврида давлат тилимизнинг қадри ва аҳамиятини англаш, уни ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қўллаш, ёш авлод қалбида она тилига муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш долзарб вазифалардан биридир.

Айниқса, кўп миллатли халқимиз орасида ўзбек тилининг турли миллат вакилларини бирлаштирувчи, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи муҳим восита сифатидаги ўрни беқиёсдир.

Азиз юртдошлар!

Келинг, она тилимизни эъзозлашни кундалик ҳаётимиздан, оиламиз ва фарзандларимиз тарбиясидан, касбий фаолиятимиз ва ўзаро мулоқотимиздан бошлайлик. Тилимизга бўлган ҳурматни амалий ишларимиз билан намоён этайлик. Зеро, она тилига эҳтиром — миллатга эҳтиром, тил равнақи — миллат равнақидир.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, осойишталик ва эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман!

Она тилимиз доимо ардоқда, қадримиз ва ғуруримиз бўлиб қолсин! Байрамингиз муборак бўлсин!

Бахтиёр Адилов
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари

👉Бахтиёр Адилов канали
8820010
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

19-okt, 2026, 23:27

Video
📢 “Оммавий диктант” халқаро марафонига таклиф этамиз!

🇺🇿 Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан Бухоро давлат педагогика институти ташаббуси билан она тилимизнинг нуфузини юксалтириш, саводхонликни ошириш ҳамда ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш мақсадида халқаро миқёсда «Оммавий диктант» марафони ташкил этилмоқда.

👍 Марафоннинг асосий мақсади — она тилимизга бўлган ҳурматни юксалтириш, аҳолининг саводхонлигини ошириш ва ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлаш.

🌍 Марафонда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, олий ва касбий таълим муассасалари вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда хорижий давлатларда яшаётган юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин.

❗️ Марафон 20 октябрь куни соат 09:00 да Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида бўлиб ўтади.

✅ Рўйхатдан ўтиш: https://diktant.buxdpi.uz/

✍️ Марафонда иштирок этинг, саводхонлигингизни синаб кўринг ва ўзбек тилини дунё миқёсида тарғиб этишга ўз ҳиссангизни қўшинг!
1,180007
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

19-okt, 2026, 22:36

Photo1/2
Бухорода Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарори билан буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қарор 2030 йилда аллома таваллудининг 1050 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Марказда Ибн Синонинг тиббий мероси ўрганилиб, унинг илмий хулосаларини замонавий тиббиёт амалиётида қўллаш бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Шунингдек, хорижда сақланаётган қўлёзмаларни жамлаш, таржима қилиш ва уларнинг электрон платформасини яратиш, халқаро илмий тадбирлар ҳамда тиббиёт ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган.
2026–2030 йилларда алломанинг «Мўъжаз ал-Қонун», «Қонунча», «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо» ва «Шарқ фалсафаси» каби асарлари араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиниб, босма ва электрон шаклда нашр этилади.

Шунингдек, 2026 йил октябрь ойида Тошкентда «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилиши, хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар ташкил этилиши белгиланган.

Аллома меросини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 2028 йил март ойига қадар Бухоро вилоятида унинг машҳур «Тиб қонунлари» асарига бағишланган маҳобатли монумент барпо этиш ҳам режалаштирилган.

Қарорда Ибн Синонинг болалиги ҳақида «Ҳусайн» номли бадиий фильм яратиш, ёшлар учун сунъий интеллект ва замонавий технологиялар асосида видеоконтентлар тайёрлаш, шунингдек, «Халқаро Ибн Сино соғломлаштириш марши» ва «Ибн Сино мадҳияси»ни ишлаб чиқиш каби вазифалар ҳам белгиланган.

Мазкур ташаббуслар буюк алломанинг бой илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, миллий ва жаҳон тиббиёти ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ҳамда ёш авлоднинг илмий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
1,050002
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

19-okt, 2026, 07:50

Video
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!

Бухоро давлат тиббиёт институти Тиббиёт факультети 3-курс талабаси томонидан тайёрланган видеоролик.

Она тилимиз — миллий ғуруримиз, маънавий бойлигимиз ва ўзлигимиз тимсоли!

Она тилимизни асрайлик, қадрлайлик ва унинг нуфузини юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик! 💐

👉Бахтиёр Адилов канали
2,550004
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

17-okt, 2026, 21:48

Video
⚽️ «Бухоро» Самарқандда иродали ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган «Динамо» — «Бухоро» учрашуви меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Анвар Ҳожимирзаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада эса «Динамо» ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг самарқандликлар ўйинни бир киши кам бўлиб давом эттиришга мажбур бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимда ташаббусни қўлга олган «Бухоро» 66-дақиқада Асадбек Жўрабоевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Унга Жавоҳир Рўзиев голли узатмани амалга оширди.

Учрашувнинг ҳал қилувчи лаҳзаси эса якунда юз берди. Қўшиб берилган дақиқаларда «Бухоро» фойдасига пенальти белгиланди. Ника Качарава 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этиб, жамоасига ғалаба келтирди — 1:2.
Шу тариқа, «Бухоро» сафарда муҳим уч очкони қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг бухороликларнинг очколари 40 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўриндан 4-ўринга кўтарилди.
493008
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

17-okt, 2026, 08:31

Photo
Шофиркон ва Ғиждувон туманларида спорт мактаблари фаолияти ўрганилди

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Бахтиёр Адилов бошчилигидаги масъуллар томонидан ҳудудлардаги спорт муассасалари фаолияти ва уларда яратилган шароитларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Навбатдаги ўрганишлар Шофиркон ва Ғиждувон туман спорт мактабларида ўтказилди. Унда муассасаларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳамда спортчилар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, машғулотлар сифатини ошириш ва ёш спортчилар учун янада қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

👉Бахтиёр Адилов канали
949008
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

17-okt, 2026, 00:32

Photo
Туманларда амалий ўқув семинарлари ташкил этилмоқда

Бухоро вилояти «Келажак» маркази томонидан вилоят туманларида умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари иштирокида амалий ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Семинарларда Бухоро вилояти «Келажак» маркази Тадбирларни ташкил этиш бўлими мутахассиси, эстрада-вокал хонандаси Ишончбек Зокиров иштирок этиб, ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ижодий тўгаракларга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Учрашувлар давомида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, «Келажак» марказлари томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, мусиқа таълими сифатини ошириш ва илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, семинарлар доирасида «Келажак садолари» мусиқий гуруҳининг ижодий чиқишлари намойиш этилмоқда.

Мазкур тадбирлар ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни санъат ва маданиятга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ҳамда истеъдодларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

👉Бахтиёр Адилов канали
1,4300013
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

16-okt, 2026, 21:26

Photo
Бухоро давлат тиббиёт институти Ҳиндистонлик талабаси ўзбек тили танловида муносиб ўринни эгаллади

16 октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ўзбек тили — қалбим таржимони», «Тил билимдонлари» ҳамда бошқа бир қатор республика танловларининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ташкилотлари вакиллари, таниқли адиблар, 450 нафардан ортиқ талаба-ёшлар, танлов ғолиблари ва совриндорлари иштирок этди.

Қувонарлиси, Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси Мазин Мойидинкутти (Ҳиндистон) «Ўзбек тили — қалбим таржимони» республика танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Мазкур танлов хорижлик талабаларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини ошириш, миллий тилимиз ва маданиятимизни кенг тарғиб этиш, шунингдек, ёшларнинг ўзбек тилида эркин ва равон сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Танловнинг якуний босқичида иштирокчилар ўзбек тилидаги бадиий чиқишлари орқали тилимизнинг жозибаси, бойлиги ва ифода имкониятларини намоён этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча шартлар бўйича тўпланган баллар асосида ғолиблар аниқланди.

Танлов совриндори Мазин Мойидинкутти диплом, эсдалик совғаси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу ютуқ институтда таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг нафақат тиббиёт соҳасида, балки тил ўрганиш, маънавият ва маданият йўналишларида ҳам фаол эканини намоён этади.

👉Бахтиёр Адилов канали
12,400002
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

16-okt, 2026, 14:50

Video
👍👍👍Fakt24

3000 доллар маош олаётган бухоролик ўқитувчи ҳақида эшитганмисиз?

👉Бахтиёр Адилов канали
1,300002
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

15-okt, 2026, 21:47

Photo
Бухоро тиббиёт институти делегацияси халқаро конгрессда иштирок этмоқда

Туркиянинг Анталия шаҳрида туркий тилли давлатлар тиббиёт ассоциациясининг IV халқаро тиббиёт конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда туркий тилли давлатлардан 500 нафарга яқин соҳа мутахассислари, олимлар ва делегатлар иштирок этмоқда.

Халқаро анжуманда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 8 нафар профессор-ўқитувчисидан иборат делегацияси ҳам қатнашмоқда. Конгресс доирасида жарроҳлик, педиатрия, кардиология, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни замонавий усулларда даволаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Институт вакиллари Шаҳноза Муҳаммедова, Ирода Саъдуллаева ва Шаҳло Аҳророва ўз маърузалари билан иштирок этиб, халқаро мутахассислар билан илмий тажриба алмашмоқда.

Шунингдек, Туркия тиббиёт факультети директори Айнур Фейзу ўғли ва институтнинг бошқа мутахассислари ҳам конгрессда фаол қатнашмоқда.

Анжуман доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори, профессор Шуҳрат Тешаевга халқаро тиббий ҳамкорликни ривожлантириш, тиббий таълим ва илм-фан соҳасидаги самарали фаолияти учун Туркий тилли давлатлар тиббиёт ассоциациясининг фахрий аъзоси дипломи топширилди.

Мазкур эътироф институтнинг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини ошириш ва мамлакатимиз тиббиёт таълимининг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш йўлидаги фаолиятига берилган юксак баҳодир.

Бухоро давлат тиббиёт институти делегациясининг халқаро конгрессдаги иштироки илмий тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва замонавий тиббиёт ютуқларини амалиётга татбиқ этиш учун муҳим имконият яратмоқда.

👉Бахтиёр Адилов канали
1,290003
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
БУГУН «БУХОРО» ЎЗ МАЙДОНИДА «НАВБАҲОР»НИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган муҳим учрашувда «Бухоро» жамоаси ўз майдонида «Навбаҳор» клубини қабул қилади.
Учрашув соат 19:00 да Бухоро ФА стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун Суперлига мусобақасидаги муҳим учрашувлардан бири ҳисобланади.

Унда жамоалар чемпионатдаги ўз позицияларини яхшилаш ва муҳим очколарни қўлга киритиш учун майдонга тушади.
Бухоролик футбол ишқибозлари учун ўз жамоасини бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш имконияти бор.
699008
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
🇺🇿 BARCHA BUXOROLIKLAR DIQQATIGA! 📢

🚀 BEPUL XORIJIY TIL KURSLARI MEGALOYIHASI START OLDI!

🌍 Xorijda ishlashni istaysizmi?
🇩🇪 Nemis tili | 🇬🇧 Ingliz tili

💻 ONLAYN DARSLAR — HAR KUNI!

🇩🇪 Nemis tili | 16:00–18:00
🔗 Zoom: https://us06web.zoom.us/j/4144509545?pwd=ATb6aJnAtLHGP4FeybER2vahUo3yTf.1&omn=88432521041

🇬🇧 Ingliz tili | 14:00–16:00
🔗 Zoom: https://us06web.zoom.us/j/3628537916?pwd=rNvdaxEsqJu2uPPZh8jN6coqB1LhFh.1&omn=81845405920

🏫 OFFLAYN NEMIS TILI ham mavjud.
📍 Manzil va lokatsiyalar yopiq Telegram guruhida:

👉 https://t.me/+GEKCx0Ue0Jw0NzVi

✅ Barcha darslar Migratsiya shtablari orqali nazorat qilinadi.

🔥 SHOSHILING! Guruhlar shakllanmoqda!

🌍 Bepul til o‘rganing — hayotingizni o‘zgartiring!

👉
963004
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
Туркиялик мутахассислар Бухорода бепул тиббий кўрик ва юқори технологик операциялар ўтказади

16–19 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрида аҳоли учун Туркиялик юқори малакали мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.

Ташкилотчилар маълум қилишича, тиббий кўриклар Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Туркиянинг «Avrasya Hastanesi» клиникаси ҳамда Med Care Turkey Istanbul ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Қабулда Туркиядан ташриф буюрган уч нафар профессор-шифокор иштирок этади. Улар орасида юрак-қон томир жарроҳи профессор Али Риза Женар, нейрожарроҳ профессор Нежип Энгин Меркан ҳамда жарроҳ-трансплантолог профессор Маҳир Кирнап бор.

Мутахассислар юрак-қон томир касалликлари, бош мия ва асаб тизими касалликлари, шунингдек, трансплантология йўналишлари бўйича беморларни кўрикдан ўтказиб, зарур тиббий тавсиялар беради.

Шунингдек, тиббий кўриклар натижасига кўра зарур ҳолатларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Бепул қабуллар Бухоро шаҳар диагностика марказида 16, 17, 18 ва 19 сентябрь кунлари ўтказилади.

Қабулга ёзилиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
+998652234992
+998936553503

Қабулга ёзилиш жараёнида беморнинг ПИНФЛ (ЖШШИР) рақами талаб этилади.

👉
1,520003
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
🇺🇿🇰🇷 Бухорода корейс тилини ўрганиш учун янги имкониятлар яратилмоқда

Бухоро давлат педагогика институтида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Адилов ташриф буюриб, институтда «Хорижий тил ва адабиёти: корейс тили» йўналишининг ташкил этилиши, таълим жараёни ҳамда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар билан танишди.

Ташриф давомида Бухоро корейс тили таълим ва малака ошириш маркази фаолияти ҳам ўрганилди. Марказда корейс тилини ўрганиш учун яратилган шароитлар, ўқув жараёни, машғулотлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда корейс тилини чуқур ўргатиш, замонавий педагогик ёндашувларни таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, ёшларни хорижий тилларни эгаллашга жалб қилиш ҳамда уларнинг халқаро таълим ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, марказ маъмурий ходими Юсупов Шаҳзод Собирович томонидан марказнинг фаолияти, ўқув курслари ва мавжуд имкониятлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, корейс тили йўналишининг ташкил этилиши Бухоро ёшларининг хорижий тилларни, хусусан, корейс тилини пухта эгаллаши, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги таълимий ҳамда маданий алоқаларни янада ривожлантириш учун муҳим қадам бўлади.

👉
3,040008
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
📢 ЭЪЛОН

Аҳолининг таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшлар сиёсати, ижтимоий ҳимоя ҳамда маънавий-маърифий ҳаёти билан боғлиқ масалаларини ўрганиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ва мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Алишерович Адилов томонидан шахсий қабул ўтказилади.

🗓 Сана: 9 сентябрь
🕙 Вақти: соат 10:00 – 13:00
📍 Манзил: Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси биноси

Фуқаролар тегишли соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган масалалар, таклиф ва мурожаатлари билан шахсий қабулда иштирок этишлари мумкин.

👉
1,490006
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Photo
Бухорода тиббиёт соҳасида ишлаш истагингиз борми?

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги тиббиёт муассасаларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/117352 https://t.me/buxorotibbiyoti https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/117352

Айни пайтда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида 100 дан ортиқ вакант лавозимлар мавжуд бўлиб, улар учун белгиланган тартибда очиқ танловлар ўтказилмоқда. Бўш иш ўринларига муносиб номзодларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган танловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов жараёнлари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб, номзодларнинг билим ва салоҳияти тест синовлари ҳамда суҳбат жараёнлари орқали баҳоланади.

Шунингдек, тест синовлари ва суҳбат жараёнлари интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри, видео форматда ёритиб борилади. Бу эса танлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзингизга мос вакант лавозимлар ва танловлар ҳақидаги янги хабарларни кузатиб боринг.

👉
1,560002
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

11-sen, 2026, 10:41

Video
БУХОРОДА «FREEDOM 250 ROADSHOW» ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Жорий йилнинг 9–10 сентябрь кунлари Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган «Freedom 250 Roadshow» кўчма кўргазма ва жамоатчилик тадбири ташкил этилади.

«Freedom 250 Roadshow» лойиҳаси АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги, шунингдек, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўтказилмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади — АҚШнинг таълим, инновация, технология, бизнес ва маданият соҳаларидаги имкониятларини кенг жамоатчиликка таништириш, шунингдек, икки мамлакат вакиллари ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

🇺🇸 Бухорода ўтказиладиган икки кунлик тадбир давомида ташриф буюрувчилар:
🔹 интерактив кўргазмалар билан танишиш;
🔹 АҚШда таълим олиш имкониятлари ва халқаро таълим дастурлари ҳақида маълумот олиш;
🔹 америкалик ва ўзбекистонлик мутахассислар билан бевосита мулоқот қилиш;
🔹 замонавий технологиялар ва инновацион ташаббуслар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, тадбир доирасида янги ғоялар, илғор технологиялар, инновацион лойиҳалар ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари намойиш этилади.

📍 Манзил: Бухоро ёшлар маркази
🗓 Сана: 9–10 сентябрь
Барча қизиқувчиларни мазкур тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
1,390002
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
Вилоятимизда фан ва таълим, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилиб, ўзининг ташаббускорлиги ва жонбозлиги билан ибрат бўлиб келаётган раҳбарлар, соҳа ходимлари ҳамда барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз!

👉
1,0100014
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
🇺🇿 Мустақиллик байрами арафасида ижтимоий соҳа вакиллари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ижтимоий соҳа вакиллари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Барчани энг улуғ ва энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон бўлсин!

👉
9790013
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Video
🇺🇿 Ватан равнақи — билим, фидойилик ва юксак мақсадлардан бошланади!

Мустақилликнинг 35 йиллиги — халқимизнинг буюк тарихидан куч олиб, янги марралар сари дадил интилиш тимсолидир.

Бухоро давлат университети жамоаси ёш авлодни билимли, ватанпарвар ва юксак салоҳиятли этиб тарбиялаш, илм-фан ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни ўзининг муҳим вазифаси деб билади.

📹 Видеоролик Бухоро давлат университети Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

👉
1,340006
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
Бухоро вилояти — ОТМга кириш тестларида республикада 2-ўринда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича, мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш тест синовларидаги натижалари бўйича Бухоро вилояти 110,8 балл билан республикада иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Навоий вилоятида — 112,8 балл, учинчи ўринда эса Қорақалпоғистон Республикаси — 94,8 балл қайд этилган.

Бухоро вилоятининг кўрсаткичи республика бўйича жорий йилдаги 92,5 балллик ўртача натижадан 18,3 балл юқори.

Бу натижа Бухоро вилояти битирувчиларининг олий таълимга кириш тестларидаги юқори тайёргарлик даражасини кўрсатади.

👉
2,2600022
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон–Озарбайжон: таълим ва илм-фан — мустаҳкам ҳамкорлик кўприги

Озарбайжон давлат ахборот агентлиги — АЗЕРТАДЖ Бухоро давлат университети ректори, профессор Обиджон Ҳамидовнинг Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатлари ва таълим-илм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига доир муносабатини эълон қилди.

Унда қайд этилганидек, 23 август куни икки давлат раҳбарлари Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади. Шунингдек, банк соҳаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, туризм, хомашёни қайта ишлаш, боғдорчилик ва таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича янги қўшма лойиҳалар йўлга қўйилди.

Олий таълим соҳасида ҳам ҳамкорликнинг мустаҳкам асоси шаклланган. Хусусан, Ўзбекистон ва Озарбайжон ректорларининг биринчи форуми доирасида қарийб 60 та меморандум, келишув ва “йўл харитаси” имзоланган. Уларда академик мобиллик, қўшма илмий тадқиқотлар, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма таълим дастурларини ривожлантириш назарда тутилган.

Бухоро давлат университети ҳам ушбу жараённинг бевосита иштирокчиси. Университет делегацияси Озарбайжоннинг қатор етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик бўйича келишувларга эришган, жумладан, Боку олий нефть мактаби билан талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, халқаро академик мобиллик ҳамда қўшма илмий лойиҳаларни ривожлантириш кўзда тутилган.

“Таълим ва илм-фан нафақат давлатларимизни, балки халқларимизнинг келажак авлодларини ҳам боғлайдиган энг мустаҳкам кўприклардан бирига айланади”, — деди профессор Обиджон Ҳамидов.

👉
2,7600010
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
Бугун севимли жамоамиз сафарда Суперлиганинг 19-турида «Қўқон-1912» клубига қарши майдонга тушади.

🏆 Суперлига — 2026
🏁 19-тур
📅 24 август
⏰ 19:00

🔵 «Қўқон-1912» — «Бухоро» 🔵

🏟 «Марказий» стадион

👉
2,5600011
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
🎖 Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ бухороликлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармони билан Бухоро вилоятидан фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

🏅 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

🔹 Тўраев Ҳалим — Бухоро давлат университетининг Археология ва Бухоро тарихи кафедраси профессори.

🏅 II даражали «Саломатлик» ордени билан:

🔹 Тўраев Телмон Темирович — Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-педиатрия кафедраси доценти.

🏅 «Соғлом турмуш» медали билан:

🔹 Аслонова Шаҳло Ғаниевна — Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасининг туманлараро перинатал маркази неореанимация бўлими мудири.

🏅 «Шуҳрат» медали билан:

🔹 Ғаниева Фарангиз Баётовна — Бухоро туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.

👉
2,8700014
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

27-avg, 2026, 11:07

Photo
Бухоро вилояти ИИБда байрам тадбирлари олдидан вазифалар белгилаб олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Мустақиллик байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш, ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳа хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарлари, шунингдек, прокуратура, ДХХ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ва Солиқ бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Масъулларнинг ахборотлари тингланиб, байрам тадбирларини тинч ва осойишта ўтказиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

👉
2,230005
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

26-iyl, 2026, 04:22

Photo
❗️БУГУНДАН АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН МУҲИМ БОСҚИЧ БОШЛАНДИ

🎓 Бугун, 25 июлдан 8 августга қадар кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўзлари тўплаган баллга мос равишда олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ҳамда таълим шаклини танлашлари мумкин.

Танлов «аввал тест — сўнг танлов» тамойили асосида амалга оширилади.

📌 Абитуриентлар тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос ҳолда 5 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши, шунингдек ҳар бир йўналиш учун кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклини танлаш имконига эга
.
✅ Танловни қандай амалга ошириш мумкин?

1️⃣ http://my.uzbmb.uz/ платформасига киринг;
2️⃣ «Олий ва касбий таълим ташкилотларига қабул» бўлимига ўтиб, «Хизматдан фойдаланиш» ва «ОТТ танлаш» тугмаларини босинг;
3️⃣ Танлов устуворлигини, мавжуд бўлса, мақсадли қабул бўйича танловни белгиланг;
4️⃣ Фанлар мажмуасига мос йўналиш ва таълим шаклини танлаб, «Сақлаш» тугмасини босинг;
5️⃣ Телефон рақамингизга юборилган SMS-кодни киритиб, танловни тасдиқланг.

📄 Шундан сўнг «Абитуриент қайд варақаси» шаклланади.


⏰ Эслатма: Танлов маълумотларини 8 августга қадар исталган вақтда ўзгартириш мумкин. Белгиланган муддат тугагач, маълумотларга ўзгартиш киритиш имконияти бўлмайди.

💡 Йўналиш танлашда ўтган йилги ўтиш балларига эмас, ўз баллингиз, қизиқишларингиз ва келажакдаги касбий режаларингизга таяниш тавсия этилади.

Шунингдек, танлов якунлангач шаклланган «Абитуриент қайд варақаси»ни юклаб олиб, сақлаб қўйиш тавсия этилади.

👉
498001
Бахтиёр Адилов logo
Бахтиёр Адилов

26-iyl, 2026, 04:22

Photo
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Бухоро давлат техника университетида бўлди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Бухоро давлат техника университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида университет ректори Садоқат Сиддиқова меҳмонни университетда амалга оширилаётган замонавий лойиҳалар ва инновацион ташаббуслар билан таништирди.

Хусусан, меҳмон «Хотин-қизлар ва ёшлар учун IT ҳамда муҳандислик инклюзив таълим маркази» фаолияти, ижара хонадонларда яшовчи талабалар учун яратилган рақамли платформа, «Имкон» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, университет электрон кутубхона тизимидан маҳаллалар фойдаланиши учун яратилган имкониятлар, шунингдек, университетнинг 2-биносида ташкил этилган Яшил энергетика полигонида ўрнатилган 8 та инновацион қурилма билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида маҳалла тизими билан олий таълим муассасалари ҳамкорлигини янада ривожлантириш, замонавий рақамли ечимларни амалиётга кенг жорий этиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда ҳудудларни инновацион ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

👉
455002

Showing 30 of 42 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Бахтиёр Адилов Telegram kanali nima haqida?+

Бахтиёр Адилов (@baxtiyoradilovuz) — tgdio da Siyosat toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 26 194 obunachi bor.

Бахтиёр Адилов (@baxtiyoradilovuz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @baxtiyoradilovuz ga bepul obuna bo‘ling.

Бахтиёр Адилов yaxshi Siyosat kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Бахтиёр Адилов reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 26 194 obunachi bor. O‘xshash Siyosat kanallar bilan solishtiring.

Бахтиёр Адилов statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @baxtiyoradilovuz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.