🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон ва Корея давлат харидлари ва саноат кооперацияси соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
27–30 сентябрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида давлат харидлари, саноат кооперацияси, юқори технологик ишлаб чиқариш ҳамда илмий-таълим ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонидан учрашувларда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги экспертлари иштирок этди.
Корея томонидан PPS, KOICA, KOTRA, шунингдек, етакчи компаниялар, илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари вакиллари қатнашди.
🔹 Давлат харидларини рақамлаштириш
Тэжон шаҳрида Корея Республикаси Давлат харидлари хизмати — PPS билан учрашувда мамлакатнинг KONEPS электрон давлат харидлари тизими тажрибаси ўрганилди.
Томонлар KONEPS тизимининг айрим воситаларини Ўзбекистонда қўллаш ҳамда Корея ечимларини миллий давлат харидлари тизимига мослаштириш имкониятларини муҳокама қилди.
KOICA билан давлат харидларини рақамлаштириш бўйича техник кўмакни жалб қилиш, Корея экспертлари билан ҳамкорлик қилиш ва ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув дастурларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
🔹 Саноат кооперацияси ва инвестициялар
KOTRAда Корея компаниялари ва инвесторларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш, B2B ҳамкорлигини кенгайтириш ва устувор соҳаларда технологик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қатор Корея компаниялари билан аниқ технологик йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
👀 Eunsung Telecom билан Ўзбекистонда SMT технологиялари асосида босма электрон платалар (PCB) ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
👀 Roboblock System билан таълим ва саноат учун дронлар ва робототехника технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш ҳамда кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
👀 BL Science билан замонавий тиббий диагностика ечимлари, жумладан, тест тизимлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик
Ташриф давомида Korea Elevator University (KEU), Electronics and Telecommunications Research Institute (ETRI) ҳамда Korea Advanced Institute of Science and Technology (KAIST) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Музокараларда илмий-таълим ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Корея бизнеси вакиллари Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириш ва турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
🤝 Учрашувлар якунида томонлар давлат харидларини рақамлаштириш, саноат ва технологик кооперация, мутахассислар тайёрлаш ҳамда илмий-таълим ҳамкорлиги бўйича мулоқотни давом эттириш юзасидан дастлабки келишувларга эришди.
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/ehiрус
review.uz/ehi🖋
Cerr.uz ✈️ Telegram 💻
Facebook 🖥
(Twitter) ▶️
YouTube