Сизларга шуни маълум қиламизки, Perfectum компаниясининг Vеon компанияси томонидан сотиб олиниши муносабати билан компаниялар ўртасидаги бирлашув ва интеграция жараёни янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.
Ушбу жараён Perfectum тармоғини янада ривожлантириш, 5G базавий станциялари сонини кўпайтириш, алоқа сифати ва қамровини яхшилаш, шунингдек, қўшимча қурилма моделларини тизимга киритишда муҳим аҳамият касб этади.
Бу эса мижозларимизга янада сифатли алоқа хизматларини тақдим этиш, замонавий қурилмалар турини кенгайтириш ва савдо ҳажмини ошириш учун янги имкониятлар яратиши мумкин.
Ишонамизки, ушбу ўзгаришлар Perfectum компаниясининг келгуси ривожланишига, хизматлар сифатининг ошишига ва барчамизнинг умумий натижаларимиз яхшиланишига хизмат қилади!
Ҳамкорлигингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!









