Iqtisod4i Telegram channel photo

Iqtisod4i

@iqtisod4iPublic Channel

Баҳодир Абдуллаев. Иқтисодчи-журналист Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

IPLo‘zbekOʻzbekiston

1.2k

Last views

3.9k (3,875 subscribers)
A'zolar
—
Rating
46
Total Posts
Oct 14, 2026, 6:54 PM
Yangilangan
Apr 6, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameIqtisod4i
Username@iqtisod4i
CategoryIPL
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar3,875
Channel TypePublic Channel
Created6-apr, 2026
Last Updated14-okt, 2026 • 7 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#142397+391
Til reytingi
#934-12
Toifa reytingi
#962-5

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 3.9K30 Days growth: +270.7%
09/1509/2009/2509/3010/0510/1010/14
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
15:09:20263,848
16:09:20263,848
17:09:20263,879
18:09:20263,879
19:09:20263,879
20:09:20263,879
21:09:20263,879
22:09:20263,879
23:09:20263,879
24:09:20263,879
25:09:20263,879
26:09:20263,879
27:09:20263,879
28:09:20263,879
29:09:20263,879
30:09:20263,879
01:10:20263,879
02:10:20263,879
03:10:20263,879
04:10:20263,879
05:10:20263,879
06:10:20263,879
07:10:20263,879
08:10:20263,879
09:10:20263,879
10:10:20263,879
11:10:20263,879
12:10:20263,879
13:10:20263,879
14:10:20263,875
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 06:04:20264,026
Week of 13:04:20264,026
Week of 20:04:20264,026
Week of 27:04:20263,964
Week of 04:05:20263,964
Week of 11:05:20263,916
Week of 18:05:20263,916
Week of 25:05:20263,916
Week of 01:06:20264,014
Week of 08:06:20264,014
Week of 15:06:20264,014
Week of 22:06:20264,014
Week of 29:06:20263,973
Week of 06:07:20263,973
Week of 13:07:20263,973
Week of 20:07:20263,893
Week of 27:07:20263,893
Week of 03:08:20263,849
Week of 10:08:20263,849
Week of 17:08:20263,856
Week of 24:08:20263,864
Week of 31:08:20263,864
Week of 07:09:20263,848
Week of 14:09:20263,879
Week of 21:09:20263,879
Week of 28:09:20263,879
Week of 05:10:20263,879
Week of 12:10:20263,875
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 20263,964
May 20263,916
June 20263,973
July 20263,893
August 20263,864
September 20263,879
October 20263,875
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
20263,875

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб кетган ЙПХ ходими вафот этибди, афсус.31.0K
  2. #2Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романида француз тилидан жуда кенг ф20.3K
  3. #3Халқ билиб туради8.1K
  4. #4Менимча, замонавий дунёда Старлинк ва дронлардан аҳолининг қанча қисми7.5K
  5. #5Қиш қачон тугайди? Метан заправкалар тўлиқ ишлаганда6.2K
  6. #6Марказий банк матбуот хизматининг Gazeta’га маълум қилишича, банклар в4.7K
  7. #7Комил Жалиловнинг Қобил Рўзиев билан суҳбатидан иқтибос:4.6K
  8. #8Марказий банк: «ўтказма мақсади» функциясини жорий этиш ҳам, унинг пар4.5K
  9. #9Кеча, яъни 9 март куни «Халқлар бойлиги» асари илк бор нашр этилганига4.4K
  10. #10Ўзбекистонда темир йўл транспортида ташилган йўловчилар сони:4.1K

So'nggi postlar

Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

14-okt, 2026, 20:42

Video
Аввалроқ Марказий банк ташаббуси билан иқтисодиётга оид 10 адабиёт ўзбек тилига ўгирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Шу китоблар тайёр бўлибди. 19 октябрда тақдимоти бўлар экан. Рўйхат:

1. Себастиан Эдвардс — «Чили лойиҳаси: Чикаго ўғлонлари ва неолиберализмнинг қулаши»

2. Питер Конти-Браун — «Федерал захира тизимининг кучи ва мустақиллиги»

3. Жон Кэссиди — «Бозорлар қандай барбод бўлади: Иқтисодий фалокатлар мантиғи»

4. Адриан Вулдридж — «Иқтидор аристократияси: Қандай қилиб меритократия замонавий дунёни барпо этди»

5. Милтон Фридман — «Капитализм ва эркинлик»

6. Адам Смит — «Халқлар бойлиги»

7. Грегори Мэнкью — «Макроиқтисодиёт»

8. Ҳал Вариан — «Ўрта даражадаги микроиқтисодиёт: Замонавий ёндашув»

9. Жеффри Вулдридж — «Эконометрикага кириш: Замонавий ёндашув»

10. Фредерик Мишкин — «Пул, банк иши ва молиявий бозорлар иқтисодиёти».

https://t.me/bitikonline/400

Telegram

Bank va ma’rifat – 365

#xushxabar📚 Iqtisodiy tafakkur — dunyoni anglashning yana bir yo‘liAvvalroq nashr etilishi haqida xabar berilgan, jahon iqtisodiy tafakkuriga oid asarlar o‘zbek tiliga tarjima qilinib, nashrdan chiqarildi!Boylik qanday yaratiladi? Bozorlarni nima harakatga…

VIEW CHANNEL
1,160009
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

12-okt, 2026, 19:04

— Правда ли, что шахматист Петросян выиграл в лотерею тысячу рублей?

— Правда, только не шахматист Петросян, а футболист «Арарата» Акопян, и не тысячу, а десять тысяч, и не рублей, а долларов, и не в лотерею, а в карты, и не выиграл, а проиграл.

https://t.me/muhrim2022/9760

Telegram

A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев

Iya, zamonni tezligini qara! (#)

VIEW CHANNEL
9880021
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

12-okt, 2026, 15:54

Photo1/12
Нобель қўмитасининг 2026 йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти кимга ва нима учун берилганини тушунтирувчи иллюстрациялари.
1,4500011
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

10-okt, 2026, 00:25

«Агар парламент деган институт бўлганида эди, биз бу масалаларни ўша ерда баҳслашишимиз тўғри бўларди»

Gashtak Tahlil’нинг янги сони жуда зўр чиқибди. Кўринглар!

https://www.youtube.com/watch?v=OwshluSaFLo
Video Thumbnail
1,4900025
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

09-okt, 2026, 18:35

Агар Ўзбекистон Фликнинг Барселонаси бўлса, Турдимов унинг Рафиньясидир.
1,86000110
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-okt, 2026, 12:20

Болаларнинг биометрик маълумотларни ишлатишга шошмаяпмизми?

SI Davomat тизимини 2027−2028 йилларда яна 302 та мактабга татбиқ этиш режалаштирилмоқда экан. Бу тизим аввалроқ Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказила бошланган ва у ерда 446 та смарт камера ўрнатилган.

Айтилишича, смарт камералар ва Face ID технологияси ўқувчиларнинг мактабга келиши ва дарсдаги иштирокини қайд этиш имконини беради. Тизим нафақат давоматни назорат қилиш, балки фанлар, синфлар ва ўқитувчилар кесимида дарслар ташкил этилиши, ўқувчилар фаоллиги ҳамда ўқитиш усулларини таҳлил қилишга ҳам қаратилган.

Бу ишлар яхши ниятда қилинаётганига ишонаман, лекин бундай технологик қарорлар бир нечта жиддий саволларга жавоб бериши керак.

Барчамиз биламизки, дата турлича бўлади. Пароль ёки кодингизни кимдир билиб қолса уни ўзгартириш мумкин. Аммо инсоннинг юз тузилиши (биометрикаси) бир умрлик нарса.

Болалар билан боғлиқ йиғиладиган бу биометрик дата қаерда йиғилади, қандай СИ моделларида қайта ишланади? Агар бу дата базалар киберҳужумга учраса ёки маълумотлар сизиб чиқса, минглаб болаларимизнинг биометрик маълумотлари бегоналар қўлига ўтиб кетиши мумкин. Бундай вазиятда қандай хавфлар пайдо бўлиши мумкин? Ота-оналар фарзанди билан боғлиқ бу дата йиғилишига розилик берганми? Мабодо дата сизиб чиқса қайсидир масъулимиз чиқиб, миллион эмас, бор-йўғи 100 минг боланинг датаси тест учун ишлатилган сервердан сизиб чиқди, демаслигига қандай кафолатлар бор?

Камераларнинг дарс жараёни ва боланинг фаоллигини сунъий интеллект орқали таҳлил қилиши ўқувчида ҳам, ўқитувчида ҳам доимий психологик босимни келтириб чиқариши мумкинми? СИ боланинг толиққани ёки хаёл сурганини «эътиборсизлик» деб баҳолаши мумкинми? Таълим ва психология мутахассислари бу янгиликнинг эҳтимолий таъсирларини жорий этилишидан олдин баҳоладими?

Халқаро тажриба қандай? Жамоат жойларида ва айниқса мактабларда юзни таниш (Face ID) ҳамда ҳиссиётларни таҳлил қилиш тизимларидан фойдаланиш жиддий хавф деб баҳоланади. Масалан, Европа Иттифоқининг AI Act (Сунъий интеллект тўғрисидаги қонун) ва тегишли регламентларига кўра мактабларда бундай биометрик кузатув тизимларини қўллаш инсон ҳуқуқлари ва шахсий дахлсизлик нуқтаи назаридан жуда қатьий чекланган. Бундай ечимларни қўллаш учун жиддий талабларни бажаришга тўғри келади.

Умуман олганда менга сўнгги пайтларда СИ билан боғлиқ ечимлар етарлича таҳлил қилинмай, урфга киргани ва ўта замонавий эшитилгани учун ҳамма соҳага татбиқ эта бошлангандек туюляпти. Ишқилиб, адашган бўлай.

Газета.uz

Тошкентнинг яна 302 та мактаби SI Davomat тизими ва смарт камералар билан қамраб олинади

Тошкент мактабларидаги SI Davomat — давоматни назорат қилиш тизимини яна 302 та мактабга татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда у Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда, уларда 446 та смарт камера ўрнатилган.

1,7000022
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

05-okt, 2026, 18:04

Муҳрим ака Шимолий Кореядаги автомобиллар ҳақида видео қўйибдилар. Буни кўриб Андрей Ланьков ёзган китобдаги баъзи маълумотларни қайта эсладим.

Бутун Шимолий Корея автопарки 2015 йил ҳолатига кўра тахминан 280 000 та автомобилни ташкил этган, шундан 20 000 – 25 000 таси енгил автомобиллардир. Автопаркнинг катта қисмини импорт қилинган машиналар ташкил этади.

Мамлакатда енгил автомобилларнинг аксарияти Пхенянда тўпланган бўлиб, олий ва ўрта амалдорларнинг хизмат транспорти ҳисобланади.

Бу автомобилларнинг баъзилари анча қиммат: Шимолий Корея элитасининг машҳур Ғарбий Европа брендларига бўлган қизиқиши 1970-йилларга бориб тақалади, ўшанда «Вольво», «Мерседес» ва «BMW» олий даражадаги амалдорларнинг машиналарига айланган эди (ўша даврда совет номенклатураси ўзига бундай ҳашаматни раво кўрмас ва етарлича камтарона «Волга»ларда юрарди).

Бироқ, Пхеньяндан ташқарида бу автомобиллар камдан-кам учрайди ва аксарият шимолий кореяликлар учун «енгил автомобиль» деган сўз «Кэнсэн-68»ни англатади.

Бу йўлтанламас машина СССРда 1953 йилда чиқарилган машҳур «козлик» — ГАЗ-69 нинг Шимолий Кореяча версияси. «Кэнсэн-68» маҳаллий шароитларга жуда мос келгани сабабли, ўзининг кейинги вариантлари каби ҳозиргача КХДРда кенг қўлланилади.
1,9200010
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

04-okt, 2026, 01:06

Мамлакатлар икки хил бўлади: асосий ўзгаришлар тунда бўладиган ва асосий ўзгаришлар кундузи бўладиган мамлакатлар.
2,23000109
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

04-okt, 2026, 00:43

Оппенгеймер якуний имтиҳонлар ўтказмасди, аммо шунга яраша кўплаб уй вазифалари берарди. У «суқротона бўлмаган услубда», устига-устак «энг юқори тезликда» бир соатлик маърузалар ўқирди, деб эслайди 1938 йилдан 1942 йилгача докторлик даражасига номзод сифатида таҳсил олган Эд Герджой.

Шогирдларга ўқитувчининг нутқини саволлар билан бўлишга ижозат бериларди. «Одатда у сабр билан жавоб берарди, лекин агар савол очиқчасига аҳмоқона бўлса, сўраган одамни заҳарханда билан силтаб ташлаши мумкин эди» — дейди Герджой.

Оппенгеймер баъзи шогирдлари билан бетакаллуф муомала қиларди, таъсирчанроқ шогирдлари билан эса эҳтиёткор гаплашарди. Бир куни Вайнберг Оппенгеймернинг хонасидаги столда уюм қилиб тахлаб қўйилган ишларни ковлашга тушди.

Кейин бир ишни танлаб олиб, унинг кириш қисмини ўқий бошлади, Оппенгеймернинг бунга ғазабнок қараб турганини эса пайқамай қолди. «Ажойиб таклиф! Мен бу иш билан шуғулланишга қарши бўлмасдим», — дея ҳайқириб юборди Вайнберг.

Оппенгеймер эса унга қисқа жавоб билан «ишни қаердан олган бўлсангиз, ўша ерга қайтариб қўйинг», деди. Вайнберг нимани нотўғри қилганини сўраганида, Оппенгеймер «буни сиз топишингиз керак эмасди», деди. Орадан бир неча ҳафта ўтди ва Вайнберг ўзига ёқиб қолган иш устида диссертация учун мавзу танлай олмай юрган бошқа бир шериги шуғулланаётганини билди.

«У хушфеъл, тўғри одам эди, лекин Оппенгеймер устимизга ёғдириб ташлайдиган қийин масалаларни хуш кўрувчи баъзиларимиздан фарқли ўлароқ, бу йигит тез-тез ҳижолат бўлар, довдираб қолар ва ўзини ажралиб қолгандек ҳис этарди. Ҳеч кимда унга “қара, бу сенинг соҳанг эмас”, дейишга журъат тополмасди».

Вайнберг бу топшириқни ювош шогирди учун Оппенгеймер атайлаб олиб қўйганини тушунди. Топшириқ ўзининг соддалиги билан ажралиб турарди. «Лекин бу йигит учун шу топшириқ айни муддао эди, у унга докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш имконини берди. Агар Оппенгеймер бу шогирдига ҳам менга, Фил Моррисонга ёки Сид Данковга муносабатда бўлганидек муносабатда бўлганида, ундан бирор нарса чиқиши даргумон эди».

Вайнбергнинг таъкидлашича, Оппенгеймер ўз шогирдларига боласига илк қадамларини ташлашни ўргатаётган ота каби муносабат қиларди. «У бу йигит унга атаб қўйилган ғояни тасодифан топиб олгунича, мустақил равишда танлаб қизиқиш билдиргунича, бу мавзуга меҳр қўйгунича кутди. <…> Йигит ўзига алоҳида муносабатни бўлишини истарди, айни вақтда Оппенгеймер унга меҳр, ҳамдардлик ва инсоний эътибор кўрсатиб, ғамхўрлик қилди». Вайнбергнинг айтишича, кейинчалик бу шогирд амалий физикада ўзини ажойиб тарзда намоён этди.

«Америка Прометейи: Ж. Роберт Оппенгеймернинг зафари ва фожиаси» (с)
1,9000025
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

02-okt, 2026, 11:48

Video
Тошкентда оилалар янги ва шинам хонадонларга кўчиб ўтяпти

Реновация дастури доирасида Тошкентдаги дастлабки оилалар замонавий хонадонларга кўчиб ўтяпти. Жумладан, Фурқат боғи яқинидаги Абдулла Авлоний маҳалласида яшаган оилалар Сергели туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивидан янги уйларга эга бўляпти. Хонадон жойлашувини танлашда аҳолининг хоҳиши ҳам инобатга олинган.

Дастур дастлабки босқичда Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги 60–70 йил аввал қурилган, эскириб, авария ҳолатига келган уйларни ҳам қамраб олади. Янги уй-жойлар билан бирга ҳудудларда мактаблар, шифохоналар ва яшил зоналар барпо этилиши режалаштирилган.

Реновацияда ҳар доим одамлар билан коммуникацияда бўлиш, уларнинг истакларини эшитиб бориш муҳим. Бу жараёнда аҳолининг янгиланишга муҳтож уй-жойлари замонавий хонадонлар билан алмаштирилади. Мақсад эса одамлар учун янада қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратиш ҳисобланади.
1,940003
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

29-sen, 2026, 13:38

Photo1/2
16 февраль куни президент бу йилги ислоҳотлар дастури ижроси бўйича фармонни имзолайди.

Унинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар акс этган қисмида мана бунақа банд бор:

Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш мақсадида жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чораларини белгилаш.

Бу вазифа ижросини бошлаш муддати биласизми қачон? 2026 йил 1 апрель. Кимдир зўрлангач эмас, кимдир енгил жазо олгач эмас, қанақадир мақола чиққандан кейин эмас.

Ҳеч қандай топшириқ бўлмаган тақдирида ҳам биз болаларга нисбатан зўравонлик тоқат қилиб бўлмас нарса эканини доим билганмиз-ку.

Бизга очко ишлайдиган, ўлим жазоси деб ҳиссиётларга ўйнайдиган ва ўт ўчирадиган парламентдан кўра жамиятдаги қонунчилик билан боғлиқ муаммоларни аланга олмасдан бартараф қиладиган вакилик органи кўпроқ керак, менимча. Адашаётган бўлсам узр.
3,2200050
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

25-sen, 2026, 15:04

5 дақиқа китоб ўқиб совғали бўлишга нима дейсиз?

Бугун, 25 сентябрь куни Mutolaa’да «Омадли кун» экан. Иловага кириб, 5 дақиқа китоб ўқиганларнинг барчасига 1 ҳафталик Mutolaa Premium бепул берилади.

Яна бир қизиқ жойи бор: 5 дақиқа китоб ўқиганлар орасидан фақат бир кишига iPhone 17 Pro Max совға қилинади.

Яъни бугун китоб ўқиш учун атиги 5 дақиқа ажратасиз: Premium ҳаммага, iPhone эса битта кишига насиб қилади. Китоб ўқишни одатга айлантириш учун ҳам бундай танловлар яхши ташаббус, назаримда.

Мен ҳам бугун камида 5 дақиқамни мутолаа қилишга бағишламоқчиман. Сафимизга қўшилиш учун Mutolaa’га шу ҳавола орқали киринг: https://me-qr.com/E8U1zNFP

Ким мен билан?)
3,330004
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

15-sen, 2026, 10:47

Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романида француз тилидан жуда кенг фойдаланилган. Китоб матнининг сезиларли қисми французчада ёзилган ва буюк ёзувчи бу орқали аниқ мақсадларни кўзлаган.

Сабаби, ўша даврнинг тарихий ҳақиқати аслида ҳам айнан шундай эди. Рус империясининг аристократияси учун француз тили амалда асосий мулоқот тили эди. Саройдагилар ва уларга яқин бўлган, уларни севадиган ва уларга тақлид қилишга уринадиганлар болалигидан француз тилида фикрлаган, хат ёзган ва суҳбатлашган.

Табиийки, ёзувчи ўз даври воқеаларини максимал даражада холис ва реал кўрсатиш учун қаҳрамонларни айнан ўша давр аристократияси гаплашган тилда сўзлатган.

Балки, қайсидир маънода Толстой бу орқали сарой ва унинг атрофидагилар ҳамда оддий халқ ўртасидаги узилишни кўрсатишни ният қилгандир. Балки романдаги асосий ғоявий зиддиятлардан бири рус элитасининг ўз халқидан, тилидан ва илдизларидан узилиб қолганини очиб бериш бўлгандир.

Толстой аристократларнинг ўз она тилида хато билан, қийналиб сўзлашишини ёки сохта жумлалар ишлатишини кўрсатиш орқали уларнинг миллий ўзликдан қанчалик йироқлашганини урғулагандир.

Яна бир қизиқ фикр ўқидим. Асарда қаҳрамонлар маънавий инқирозни бошдан кечириб, ўзларининг ҳақиқий «мен»ини топгани сари ва уруш воқеалари чуқурлашгани сари уларнинг нутқида французча сўзлар камайиб, рус тили устунлик қила бошлар экан. Агар бу ҳақиқат бўлса, китобни ўқиганимда бу тенденцияга эътибор бермаган эканман.

Умуман олиб айтганда «Уруш ва тинчлик»дан ва Толстой асарларидан кўп нарсани ўрганса бўлади.
20,3000069
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

10-sen, 2026, 13:25

Тизим одами ўз такаббури бўйича ўзини доно кўради. У худди шахмат тахтасидаги тошларни қўли билан осонликча юргизгани каби, катта жамиятнинг турли хил аъзоларини осонлик билан бошқариш мумкин деб тасаввур қилади; у шахмат тахтасидаги тошларда уларни қўл суришидан бошқа ҳаракатланиш принципи йўқ деб ҳисоблайди; бироқ, инсон жамияти деб номланмиш буюк шахмат тахтасидаги ҳар бир алоҳида шахс, гарчи бу қонун чиқарувчилар истагидан фарқли бўлса ҳам, ўз ҳаракатланиш принципига эга. Агар бу икки принцип бир-бирига мос келса ва бир йўналишда ҳаракатланса, инсон ва жамиятининг ўйини осонлик, уйғунлик билан давом этади, унинг бахтли ва муваффақиятли бўлишининг эҳтимоли катта. Агар улар бир-бирига зид ёки турлича бўлса, ўйин қайғули давом этади, жамият эса тартибсизликнинг энг юқори чўққисига етади.

— Адам Смит (1759 йил), «Маънавий ҳиссиётлар назарияси»©

https://t.me/daryo_live/146610

Telegram

Daryo — LIVE

“Barcha ommaviy axborot vositalari yagona standartga aylangan, tasdiqlangan va takomillashtirilgan alifboda ish yuritishini qatʼiy qilib qoʻyishni rejalashtiryapmiz” — Davlat tilini rivojlantirish departamenti rahbari Nodir Jonuzoq@daryo_live

VIEW CHANNEL
3,4400014
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

— План деган нарса иқтисодиётни ўлдиряпти, бунақада ҳеч қачон фермерни косаси оқармайди.
— Келинглар унда шуни план эмас, прогноз деб атаймиз бугундан.
3,88000113
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Нуқталарни фақат ортга қараб туташтириш мумкин

«Ўша пайтда Рид коллежи, эҳтимол, мамлакатдаги энг кучли каллиграфия (хаттотлик) мактаби бўлган. Бутун кампус бўйлаб ҳар бир постер, ҳар бир тортмадаги ҳар бир ёрлиқ хаттотликнинг гўзал намунаси эди. Ўқишни ташлаганим ва одатий дарсларга қатнашим шарт бўлмагани учун, хаттотлик курсини ўқишга қарор қилдим. Дарсларда сериф ва санс-сериф шрифтлари, турли ҳарф бирикмалари орасидаги масофани ўзгартириш ва ажойиб типографиканинг асоси нимада эканини билиб олдим. Бу фан қамраб ололмайдиган даражада гўзал, тарихий ва нафис санъат эди. Ва мен буни жуда қизиқарли деб топдим.

Бу билимлардан ҳаётим давомида амалда фойдаланишга умид ҳам қилмагандим. Лекин орадан ўн йил ўтиб биринчи Macintosh компьютерини лойиҳалаштираётганимизда буларнинг барчаси қўл келди. Ва биз буларнинг ҳаммасини Mac’га киритдик. У чиройли типографикага эга биринчи компьютер бўлди. Агар ўшанда коллеждаги шу битта курсга қатнамаганимда, Маc’да ҳеч қачон бир нечта шрифт тури ёки пропорционал шрифтлар бўлмасди. Windows эса шунчаки Маc’дан нусха кўчирганини ҳисобга олсак, булар, эҳтимол, ҳеч бир шахсий компьютерда бўлмасди.

Агар ўқишни ташлаб кетмаганимда, ўша хаттотлик курсига ҳеч қачон қатнашмаган бўлардим ва шахсий компьютерларда ҳозиргидек ажойиб типографика бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

Албатта, коллежда ўқиб юрган пайтларим бу нуқталарни келажакка қараб туташтира олмасдим. Лекин орадан ўн йил ўтиб, ортга назар ташлар эканман, буни жуда, жуда аниқ кўрдим.

Яна қайтараман: нуқталарни келажакка қараб туташтириб бўлмайди. Уларни фақат ортга назар ташлабгина туташтириш мумкин.

Шу сабабли, келажакда бу нуқталар қандайдир тарзда ўзаро туташишига астойдил ишонишингиз керак.

Нимагадир ишонишингиз керак: ўз ички сезгингизга, тақдирга, ҳаётга, кармага — нима бўлса ҳам.

Чунки бу — нуқталар келажакда албатта туташишига бўлган ишонч юрагингиз амрига қулоқ тутиш учун сизга дадиллик беради. Ҳатто сизни ҳаммага маълум бўлган сўқмоқдан олиб чиққан тақдирда ҳам. Ва айнан мана шу ҳамма нарсани ҳал қилади»

https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/12/steve-jobs/
3,9300014
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Photo
Мундиалда иштирок этувчи аксарият терма жамоалар ўзлари либосларни буюртма қилган компаниялар олдига асосий футболкани классик услубда, камроқ экспериментлар билан, аввалги формаларга ишора қилиб яратиш вазифасини қўйган шеклли.

Сафар либосларида эса дизайнерларга эркинлик ва тажриба қилиб кўриш учун майдон берилган. Масалан, Nike дизайнерлари Канада сафар формаси дизайнини ниҳоятда дадиллик билан ишлаб чиққани сезилиб турибди.

Бутунлай эксклюзив кўринишдаги футболкада қора асосий ранг сифатида ишлатилган. Лекин бу ранг футболканинг олд қисми ва енгларини қоплаб олган тартибсиз, кучли эскириш эффекти берилган оқ график нақш остида қолиб кетган.

Яқинроқдан қараган одам парчаланган муз бўлакларини эслатувчи бу дизайнда мезбон мамлакатнинг миллий рамзи бўлган баргларнинг юқори даражадаги абстракт талқинини кўради.

Қолган жамоаларни ким ва қандай кийинтираётгани ҳақида батафсил мана бу мақолада ўқиш мумкин:

https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/09/world-cup-kits/
3,1500012
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

АҚШ Федерал суди Трамп жорий қилган H-1B визаси учун 100 минг долларлик йиғимни бекор қилибди. Судья бу солиқ эканини ва уни киритиш учун Трампнинг ваколати етарли эмаслигини, Конгресс розилиги лозимлигини таъкидлабди.

https://www.gazeta.uz/ru/2026/06/09/skilled-worker-visa/
2,9100041
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Биласизми, баъзи вазиятларда маълум сиёсатчилар ёки тузилма раҳбарларининг биргина гапи бутун жараённи бир томонга суриб юбориб, мувозанатни йўққа чиқаради. Томонлардан бирини оққа, бошқасини бутунлай қорага айлантириб қўяди.

Бундай кучга эга чиқадиган раҳбарларнинг энг муҳим сифати ўзига берилган улкан иқтидорни тийиб туриш, бу куч адолат тарозисини бир томонга босиб юборишига йўл қўймаслиги деб ўйлайман.

Сиёсатчи айни мана шу ишни эплай олсагина қолган масалаларда жамиятга манфаат келтира олади. Бу зарурий шарт.
2,7600025
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Энергетика тизимидаги беқарорлик ва башоратсиз муҳит иқтисодиётга қисқа, ўрта ва узоқ муддатда қандай шикаст етказаётганини тасаввур қилиш ҳам имконсиз.
3,1000041
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Етказиб бериш хизматлари ҳақида

Ўзбекистонда буюртмаларнинг деярли барчасини қўлида жамлаган икки етказиб бериш гиганти истеъмолчилар ҳуқуқлари масаласидаги баъзи нарсаларни тўғрилаб қўйишса яхши бўларди.

Масалан, етказиб бериш ва хизмат нархи деган икки хил комиссияни қаердан олишган билмайман, лекин фойдаланувчи буюртма бераётганда фақат таомга тўлайман деб ўйлаб, кейинчалик қўшимча харажатга учрамаслиги керак.

Яъни, етказиб бериш нархи қандай бўлишидан қатъий назар, у ҳақида истеъмолчи аввал бошидан тўғри маълумотга эга бўлиши лозим, бу унинг қонуний ҳаққи.

Иккинчи масала – етказиб бериш вақти. Икки гигантимизнинг иловасида ҳам буюртма ўз вақтидан кеч қолса, таймер шунчаки кейинроққа сурилади. Гўёки бошидан шу вақтда олиб келамиз дегандек. Мен буни ҳам истеъмолчини чалғитиш, хизмат ҳақида чалғитувчи маълумотлар тақдим этиш деб ҳисоблайман.
3,4800057
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Photo
The Athletic https://www.nytimes.com/athletic/7319584/2026/05/30/arsenal-psg-champions-league-money-payments/, Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби УЕФА чемпионлар лигасидаги иштироки орқали 21.2 млн евро ишлаб олибди.

Олмаота ҳокимлиги йил бошида клуб ва унинг академияси учун млн евродан сал кўпроқ пул https://kz.kursiv.media/2026-01-22/svan-akimat-almaty-dast-750-mln-tenge-kajratu-boranbaevu-na-kajrat/ экан. Ўша пайтда хусусий клубга бюджетдан пул берилгани танқидга учраган.

Transfermarkt клуб таркибини 11.85 млн еврога https://www.transfermarkt.com/kairat-almaty/kader/verein/10482/saison_id/2025.
3,6000037
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Агар асосий мақсад энергияни тежаш бўлса, уни ишлатишни батамом тақиқлаш тўғри йўл бўлади.

Лекин яхши иқтисодиётда энергоресурслар бўйича асосий мақсад бошқа ресурслар билан бўлгани каби уларнинг тежалиши эмас, балки энг самарали нуқтага йўналиши бўлиши керак.

Ўзи экономика деганда тежаш эмас, самарадорликни ошириш тушунилиши лозим. Акс ҳолда, одамлар миллион сўмлик қиймат яратадиган вақтини 100 минг сўмлик ўтин қидиришга сарфлашга мажбур бўлади, 10 минг сўмлик газ тежаш учун.
3,5000081
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

08-sen, 2026, 08:51

Менимча, замонавий дунёда Старлинк ва дронлардан аҳолининг қанча қисми фойдалана олиши ҳам мамлакат мудофаа салоҳиятининг бир қиррасига айланиб улгурди.
7,4700051
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

24-avg, 2026, 10:59

Комил Жалиловнинг Қобил Рўзиев билан суҳбатидан иқтибос:

Буюк Британиядаги докторантура тизимининг энг асосий жиҳати шундаки, у ишонч устига қурилган. Агар раҳбарим «Мен унинг ютуқларидан мамнунман», деса, ҳеч ким келиб буни шубҳа остига олмайди, чунки пировардида раҳбарим ўқув юрти олдидаги ўз обрў-эътиборини мен билан баҳам кўради. Агар мен унинг ишончини оқлай олмасам, кейинги сафар унинг сўзларига ҳурмат билан қарашмайди. Шу боис бу ерда жараённинг ўзи иккинчи даражали; жараён — мени ҳам, раҳбарни ҳам тартибга соладиган бир расмиятчилик, холос.

Ўзбекистонда кузатаётган ҳолатларимга келсак — менинг кузатишимча, бу мамлакатнинг айби эмас, балки совет меросидир — мен шахсга нисбатан ишончсизликни кўряпман. Совет тизимида «номукаммал» шахсдан «совет одами»ни (Homo Sovieticus) яратишни хоҳлашган. Шахсга ишониш мумкин эмасди. Унинг миясини «ювиб», керакли маълумотларни сингдириш лозим эди, шундагина у ўзини тўғри тута бошларди. Бугунги Ўзбекистондаги ишончсизлик ҳам ўша анъанадан келиб чиқади: одамга ишониб бўлмайди, унинг ҳар бир қадамини назорат қилиш керак.

Назаримда, айнан шу ишончсизлик туфайли Ўзбекистонда диссертация ҳимояси йўли ўта бюрократлашиб кетган. Ўзбекистондаги докторантура тизимини тадқиқ этиш жараёнида мен раҳбарлар, докторантлар ва масъул шахслар билан суҳбатлашдим ва диссертация ҳимоясига қўйилиш учун ўн учга яқин босқичдан ўтиш кераклигини аниқладим. Жараённинг бунчалик мураккаблаштирилиши советча ёндашув билан боғлиқ: «Агар сенга ишонсам, бирор аҳмоқона иш қилиб қўясан. Шунинг учун кел, ҳар бир қадамингни ўзим назорат қиламан».

https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/20/state-of-science-uzbekistan/
4,6200016
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

24-avg, 2026, 10:59

Ўқувчилар ва ходимлардан жиноят ёки бошқа исталмаган фаолият билан шуғулланмаслиги ҳақида синф раҳбари ёки бошлиғи ёздириб оладиган кафолат хатлари қаердан келиб чиққан?

Муҳрим аканинг https://t.me/muhrim2022 ўқиб Gemini'дан шу саволга жавоб сўраб кўрдим. Қуйидагича жавоб берди:

Бундай кафолат хатлари, тилхатлар ва тушунтириш хатлари ёздириб олиш тизими собиқ совет бюрократияси ва маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизимининг «меросларидан» биридир. Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг таълим ва ташкилий тизимида ҳалигача сақланиб қолаётган бу амалиётнинг илдизлари бир нечта тарихий ва ижтимоий омилларга бориб тақалади:

Совет тизими ва «коллектив жавобгарлик» принципи

СССР даврида нафақат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ўзи, балки у яшаган ва ишлагaн жамоатчилик ҳам жавобгар ҳисобланган.

Агар ўқувчи мактабдан ташқарида бирор ножўя иш қилса, бунга «синф раҳбари ёмон тарбия берган», «мактаб директори назорат қилмаган» ёки «комсомол ташкилоти кўзини юмиб ўтирган» деб баҳо берилган.

Ходимлар масаласида ҳам худди шундай: корхонадаги партия ташкилоти ёки профсоюз ходимнинг маънавий қиёфаси ва хулқ-атвори учун жавобгар бўлган. Мана шу жамоавий айбдорликдан қўрқиш тизими тилхатлар йиғиш анъанасини бошлаб берган.

Қоғозбозлик орқали ҳимояланиш

Исталган давлат идорасида ёки таълим тизимида юқори турувчи ташкилотлар (вазирлик, бошқармалар ёки ҳуқуқ-тартибот органлари) қуйи бўғиндаги раҳбарлардан назоратни кучайтиришни талаб қилади. Тилхат ва кафолат хатлари қуйи бўғиндаги раҳбарнинг (синф раҳбари ёки бўлим бошлиғининг) юқори идора олдида ўзини ҳимоя қилиш қуролидир.

Унинг мантиғи оддий: Кимдир бирор кор-ҳол (мушталашув, ўғрилик, сувда чўкиш ёки йўл транспорт ҳодисаси) содир этса, синф раҳбари ёки бошлиқ юқорига шу кафолат хатини кўрсатади: «Мана, мен улар билан профилактика суҳбати ўтказганман, мана ўз қўли билан ёзиб берган кафолат хати. Мен огоҳлантирганман, буёғига у ўз айби билан қилган».

Яъни, бу қоғоз фаолиятнинг самарадорлигини ошириш учун эмас, балки раҳбар устидан хизмат текшируви тушганда масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилиш («қоғоз билан ёпиш») учун хизмат қилади.

Таълим тизимига юклатилган «ҳуқуқни муҳофаза қилиш» функцияси

Тарихан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (милиция) вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масъулиятининг катта қисмини мактабларга юклаб келган. Улар мактаб маъмуриятидан «хавф гуруҳи»га кирувчи ёки умуман барча ўқувчиларни назоратда ушлашни талаб қилган.

Оқибатда, таълим муассасаси соф билим бериш масканидан, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини ҳам назорат қилувчи ва бунинг учун ҳисобот берувчи органга айланиб қолган.

Сўнгги йилларда ушбу амалиёт таълим тизимида мажбурий меҳнатга қарши кураш ва ўқитувчининг мақомини кўтариш доирасида кескин қораланаётган бўлса-да, инерция туфайли жойларда ҳали ҳам учраб туради.

Ҳуқуқий жиҳатдан бу хатларнинг кучи борми?

Юридик назария ва қонунчилик нуқтаи назаридан, «бундай ишлар билан шуғулланмайман», «фалон жойга бормайман» деб ёзиб бериладиган кафолат хатлари ёки тилхатлар мутлақо ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас.

Инсон жиноят қилмаслик ёки қонунни бузмаслик мажбуриятини исталган давлатда Конституция ва жиноят/маъмурий кодекслар орқали туғилганидан бошлаб ўз бўйнига олган бўлади. Бунинг учун алоҳида қоғоз ёзиб бериш мантиққа зид.

Хулоса

Бу амалиёт — тизимнинг ичидаги ҳар бир бўғин ўзидан юқоридаги бўғинга ҳисобот бериши ва содир бўлиши мумкин бўлган муаммо учун жавобгарликни ўз устидан соқит қилишга интилиши натижасида туғилган соф советча бюрократиянинг маҳсулидир.
3,2200016
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

22-may, 2026, 08:49

Сен «Ватан» деб туриб овқат ютарсан,
Мен ютарман қон.
Тамаки чекарсан “Элим” деб сўзлаб,
Мен чекдим афғон.
Сен “Халқим” деб тошиб
Осмонга учдинг,
Мен ерга тушдим.
Сен “Юртим” деганда
рақсга тушдинг,
Мен терга тушдим.
“Комил Ватаним” деб мақтайсан тинмай,
Безайсан либос.
Туркистонни комил кўрайин дея
Сўзлайвердим рост.
Сен «Ватаним» дея яшардинг
шодмон,
Кўзимда — ёшим.
Сенинг кўкрагингга қадашди
нишон,
Менинг кўкрагимда эса…
Қўрғошин.

© Карим Баҳриев 1987
2,7404066
Iqtisod4i logo
Iqtisod4i

22-may, 2026, 08:49

«Илм-фан соҳасида эканлигимиз қандай яхши нарса. Мен бир нечта даҳо тадқиқотчиларни биламан. Улардан баъзилари муваффақиятли, баъзилари эса йўқ.

Биз барчамиз даҳолик ва истеъдод муваффақиятга боғлаб қўйилмаганини тушунамиз. Ўзим ҳақимда аниқ биламанки, мен ишончли ўртамиёнаман, тўғрироғи, кўпинча ишончлиман. Лекин илм-фанда кичик бўлса ҳам муҳим бирор нарса ёзишим мумкин. Ва ундан бошқа ўртамиёналар ҳам, даҳолар ҳам шунчаки фойдаланаверади.

Ўзингни фойдали иш билан банддек ҳис қилишинг учун шунинг ўзи етарли. Даҳо бўлиш, эҳтимол, ажойиб туйғудир. Лекин бусиз ҳам яшаса бўлади.

Спортда эса бошқача. Сен ажойиб бўлишинг мумкин, лекин ёнингда Усейн Болт бор. Ёки Рожер Федерер. Нима қилишингдан қатъи назар, агар шу авлод вакили бўлсанг, сен доим уларнинг ёнида бўласан, лекин уларнинг даражасида эмас.

Илм-фанда эса ишончли ўртамиёна бўла оладиганлар учун майдон анча кенгроқ. Ёки ишончсиз ўртамиёналар учун. Ва шунинг ўзи қандайдир мазмунли ҳаёт кечириш имконини бера олади».

https://t.me/longviewecon
2,6500023

Showing 30 of 46 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Iqtisod4i Telegram kanali nima haqida?+

Iqtisod4i (@iqtisod4i) — tgdio da IPL toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 3 875 obunachi bor.

Iqtisod4i (@iqtisod4i) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @iqtisod4i ga bepul obuna bo‘ling.

Iqtisod4i yaxshi IPL kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Iqtisod4i reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 3 875 obunachi bor. O‘xshash IPL kanallar bilan solishtiring.

Iqtisod4i statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @iqtisod4i sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.