1/2✈️ Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.
(2026 йил 19 октябрь, 576-сон.)
Мазкур Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 592-сон Қарорига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва бошқа қулайликлар яратишга хизмат қилувчи қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
⏩ 2005–2016 йилларда ишлаган фуқаролар бирор ташкилотда ишлаган бўлса ва бу ҳақида меҳнат дафтарчасида ёзувлар мавжуд бўлса, шунингдек, иш берувчи томонидан унинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига календар йил давомида камида бир марта мажбурий бадал ўтказилган бўлса, энди тегишли иш даври архив маълумотномасисиз иш стажига инобатга олинади;
⏩ фуқаронинг 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган даврини пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиш учун электрон тиббий хулосанинг ўзи асос ҳисобланади. Энди фуқародан болага қараб турилганлиги тўғрисида ортиқча ҳужжат талаб этилмайди;
⏩ пенсияга қўшиб ҳисобланадиган устама ҳақлардан энг юқори миқдори энди проактив (фуқаро мурожаат қилмаган ҳолда) қўшиб ҳисобланади;
⏩ энди пенсионер яшаш манзили ўзгарган тақдирда исталган Давлат хизматлари маркази орқали ёки my.gov.uz портали орқали онлайн пенсиясини кўчириш учун ариза юбориши мумкин.
Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube









