Jurnalistuz Telegram channel photo

Jurnalistuz

@jurnalistuzPublic Channel

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади" Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot

2.9k

Last views

15.4k (15,406 subscribers)
A'zolar
—
Rating
90
Total Posts
Oct 20, 2026, 11:19 PM
Yangilangan
Mar 31, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameJurnalistuz
Username@jurnalistuz
CategoryYangiliklar va gazetalar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar15,406
Channel TypePublic Channel
Created31-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#409281-824
Til reytingi
#2070-16
Toifa reytingi
#5361-12

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 15.4K30 Days growth: -4983.1%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202615,904
22:09:202615,904
23:09:202615,904
24:09:202615,904
25:09:202615,904
26:09:202615,904
27:09:202615,904
28:09:202615,904
29:09:202615,904
30:09:202615,904
01:10:202615,904
02:10:202615,904
03:10:202615,904
04:10:202615,904
05:10:202615,904
06:10:202615,904
07:10:202615,904
08:10:202615,904
09:10:202615,904
10:10:202615,904
11:10:202615,904
12:10:202615,904
13:10:202615,516
14:10:202615,516
15:10:202615,516
16:10:202615,516
17:10:202615,516
18:10:202615,516
19:10:202615,516
20:10:202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202618,185
Week of 06:04:202618,056
Week of 13:04:202617,818
Week of 20:04:202617,691
Week of 27:04:202617,691
Week of 04:05:202617,691
Week of 11:05:202617,724
Week of 18:05:202617,724
Week of 25:05:202617,724
Week of 01:06:202617,367
Week of 08:06:202617,367
Week of 15:06:202617,206
Week of 22:06:202617,021
Week of 29:06:202617,021
Week of 06:07:202617,021
Week of 13:07:202616,769
Week of 20:07:202616,589
Week of 27:07:202616,699
Week of 03:08:202616,699
Week of 10:08:202616,699
Week of 17:08:202616,397
Week of 24:08:202616,202
Week of 31:08:202616,054
Week of 07:09:202616,054
Week of 14:09:202615,904
Week of 21:09:202615,904
Week of 28:09:202615,904
Week of 05:10:202615,904
Week of 12:10:202615,516
Week of 19:10:202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202618,171
April 202617,691
May 202617,724
June 202617,021
July 202616,589
August 202616,202
September 202615,904
October 202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202615,406

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1“Эгаридан тушови қиммат” деган гап бор халқимизда. Айрим ҳолатларда иш13.3K
  2. #2Антиқа жазо12.5K
  3. #3Красногорский чиқиндихонага айланиб қолибди.8.1K
  4. #4Тасдиқланмаган ёқимсиз хабар6.5K
  5. #5Чумолининг ҳикмати...6.3K
  6. #6Қор ёғяптими ёки пахта?6.1K
  7. #7Расмий ишга кирайлик десак, диплом йўқ. Диплом олайлик деб имтиҳон ҳис6.0K
  8. #8Бугуннинг икки муҳим хабари бир постда5.8K
  9. #9Ўзбекистонда энди телефон рақамини онлайн қайта расмийлаштириш мумкин.5.5K
  10. #10Энди картадаги маблағ тўловлар миқдори БҲМнинг 3 бараваридан кам бўлса5.5K

So'nggi postlar

Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

22-okt, 2026, 14:15

Photo1/2
Ўзбекистон аҳолиси кўпайяпти. Аммо тўйлар йил сайин камайяпти.

Охирги 4 йилда расмий никоҳлар сони қарийб 38 мингтага қисқарган:

— 2021 йил — 305,2 мингта
— 2022 йил — 296,7 мингта
— 2023 йил — 283,8 мингта
— 2024 йил — 271,8 мингта
— 2025 йил — 267,1 мингта

2026 йилнинг дастлабки 6 ойида эса атиги 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

___

Қизиқ, никоҳлар камаётган бўлса, аҳоли сони нимани ҳисобига ошаяпти экан-а?

@jurnalistuz
2,9300048
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

22-okt, 2026, 00:34

Photo1/2
720 та уй ноқонуний қурилган ва энди уларни бузиб ташлашлари мумкин!

Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов пойтахтда 720 та уй ноқонуний қурилганини эълон қилди. Энди уларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги текширилиши, яқин атрофда автотураргоҳ ва ўйин майдончаларининг мавжудлигини аниқланиш бошланади.

Агар бинолар талабларга жавоб бермаса, улар бузилиши мумкин. Шу билан бирга, аҳоли ўз жамғармаларини квартираларга инвестиция қилишлари керак бўлади.

___

Ўзини ўйлаш, нафсини қули бўлиш, ҳали фойдага кирмай, зарарни ичида яшаш дегани.

@jurnalistuz
2,0600021
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

21-okt, 2026, 23:39

Video
📚 «Қўрқма» романи муаллифи Жавлон Жовлиевга Президент томонидан Тошкентдан уй совға қилинди
​Шавкат Мирзиёев Қамашида ёшлар ва фаоллар билан учрашувда адабиёт, миллий ўзлик ҳамда буюк адиблар хотираси ҳақида самимий фикр билдирди. Давлат раҳбари Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева ва Абдулла Ориповларни ёдга олиб, тилга ва китобхонликка бўлган эътибор ўзликни англаш эканини таъкидлади.

​Учрашувда ижод аҳли ва китобхонлар муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, совет даврида Германияга таълим олишга юборилган ва кейинчалик қатағонга учраган талабалар тақдири ҳақида «Қўрқма» асарини ёзган ёзувчи Жавлон Жовлиевга ҳамда республика «Китобхон оила» танлови ғолибига Тошкент шаҳридан 2 хонали уй бериладиган бўлди.

___

Бугун қандай кунлигини билмайдиган ёшлар, китоб ўқимаган ёшлар ҳар бир ютуққа йиллар жавомида меҳнат қилиб эртшади.

Ҳозир илмлилар даври. Ўқи — уй ол. Илм эгалла — машина ол. Кашфиёт қил—пул ол.

@jurnalistuz
2,0600028
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

21-okt, 2026, 23:17

Photo1/2
Каллик энди тарихга айланадими? Олимлар соч ўстирувчи таблетка синовини якунлашди

АҚШнинг Veradermics компанияси VDPHL01 дорисини синовдан ўтказди.  500 дан ортиқ эркак қатнашган синовда олти ойда ҳар квадрат сантиметрга ўртача 30 тадан ортиқ янги соч чиққан. Плацебо ичганларда эса — атиги 7 тага яқин.

Бу — сочни ўстирувчи машҳур миноксидил, лекин таблетка шаклида ва секин таъсир қилувчи махсус формулада.
Дори енгил ва ўрта даражадаги соч тўкилишида синалган, бутунлай кал бўлиб кетган жойда сочни тиклай олмайди. Қабул тўхтатилса, ўсган соч яна тўкилиши мумкин. Аёллар учун натижалар 2027 йилда кутилмоқда.
Ҳозирча дори FDA томонидан тасдиқланмаган — навбатда рўйхатдан ўтказиш жараёни.

___

Бутунлай соч тўкилганларга керакда дори ичиш. Чала каллар йўлини қилиб юришибди...

@jurnalistuz
1,8500011
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

21-okt, 2026, 23:17

Photo1/8
Бўлажак мутахассислар конда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюришди.

Улар дастлаб «Металлург» маданият саройидаги музейлар билан танишиб, сўнг «Қалмоққир» конининг кўлами ва ишлаб чиқариш жараёнларини кузатишди.

Ташрифдан кўзланган мақсад — назарий билимларни амалиёт билан боғлаш, талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда олий таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

___

Хорижликлар ОКМКга тез-тез келаётган бўлса, ўзимизнинг ёшлар «Бекорга келишмаётгандир», деб қизиқиб қолишган кўринади. Энди гап конни томоша қилишда эмас, унинг имкониятларини ўзлаштиришда!

@jurnalistuz
1,750008
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

21-okt, 2026, 18:54

Photo1/2
Тайинлов: Мирзаев Манучехр Бобораҳимович Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

___

Орамизда ҳамкасбимизга яқин инсонлар бўлса, канал ҳаволасини юбориб қўйишсин. Чунки таълим тизими билан боғлиқ мулоҳазаларимиз, тепага етиб бормайдиган, аммо пастки тизимни ботқоққа ботираётган айрим "ислоҳотлар", тўғрироғи қоғозбозликлар ҳақида хабар бериб борамиз.

@jurnalistuz
2,1400034
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

21-okt, 2026, 15:54

Photo1/2
Ўзбекистонда алифбо ўзгаради!

Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.

Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ёзилиши такомиллаштирилди:
O‘ → Ö
G‘ → Ğ
Sh → Ş
Ch → Ç
Қайд этилишича, амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач, ўз кучини йўқотгач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади.

___

Бизни канал крил алифбосида. Нима дейсизлар, лотин алифбосига ўтамизми?

👍Ҳа
👎йўқ

@jurnalistuz
2,62000222
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

20-okt, 2026, 20:43

Video
Немислар Чирчиқдаги йўлни кўриб шокка тушишибди

Немислар йўлларимизни кўриб ҳайрон қолишди: «Бу йўллар 2-жаҳон урушидан бери таъмирланмаганми?» деб савол беришди.

___

Чирчиқликлар ҳали Open Budget’да ютишмади-да. Тошкент вилоятида бундай йўллар камайиб бораяпти, чунки аҳолининг ўзи овоз йиғиш учун 5–10 минг сўмдан «ҳашар» қиляпти. Эндиги мавсумда улар ҳам ҳаракат қилишар)))

@jurnalistuz
2,6600054
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

20-okt, 2026, 14:38

Video
Россия ҳарбийлари Ўзбекистонга қўшма машғулотларда иштирок этиш учун келди

Россия ҳарбий бўлинмалари Тожикистон ва Ўзбекистон тоғлари орқали 300 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, «Термиз» полигонига етиб келди.

«Ҳамкорлик-2026» қўшма ҳарбий машғулотлари 20–27 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

___

Охирги вақтлар меҳмонларимиз кўпаяптими? Меҳмон келгани яхши, аммо улар ҳарбийлар бўлмасинда. Кейин Россияни ўзида тайёргарлик учун ер майдони етарлику.

@jurnalistuz
2,7900072
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

20-okt, 2026, 06:37

Video
Шавкат Мирзиёев Марко Рубиони “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлади

Президент билан учрашувдан сўнг АҚШ давлат котиби Марко Рубиони тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Президент фармонига мувофиқ, Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Давлат мукофотини унга Шавкат Мирзиёев шахсан топширди.

@jurnalistuz
2,6600035
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

19-okt, 2026, 21:54

Photo1/2
Тошкентда қизамиқ бўйича тарқалган хабарларга расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани ва беморлар билан мулоқотда бўлган 10 мингдан зиёд шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Санэпидқўмита маълумотига кўра, бу рақамлар 2026 йилнинг ўтган тўққиз ойидаги жамланма кўрсаткичлар бўлиб, айни кунлардаги ҳолатни англатмайди.

Қайд этилишича, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор, қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

Шунингдек, жорий йилнинг тўққиз ойида Тошкент шаҳрида 47 494 нафар бир ёшли ва 42 767 нафар олти ёшли бола КПК вакцинаси билан эмланган.
Расмий идора аҳолини маълумотларни тўғри талқин қилишга чақирди.

___

Мана баёнот. Хавотирга ўрин йўқ экан. Хотиржам ухлайверинглар.

@jurnalistuz
2,6100028
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

19-okt, 2026, 20:21

Photo1/2
Тошкентда қарийб 300 кишида қизамиқ юқтирганлик гумон қилинмоқда. 10 минг киши улар билан мулоқотда бўлган

Пойтахт Санитария-эпидемиология хизмати маълумотига кўра, Тошкентда 290 кишида қизамиқ юқтирганлик гумон қилинмоқда. Яна 10 039 киши касалланганлар билан мулоқотда бўлган.

Улар орасида 1 623 киши эмланмаган бўлиб, улар аллақачон эмланган. Қизамиқ ҳаво орқали юқади ва пневмония, бош мия яллиғланиши каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Бу инфекция, айниқса, эмланмаган болалар учун хавфли. Фарзандли танишларингизга ҳам юборинг!

___

«Ҳаммаси назоратимиз остида», деган гапни айтишларини кутамиз)))

Аммо назорат фақат баёнотларда эмас, касаллик тарқалишининг олдини олишда ҳам кўриниши керак.

@jurnalistuz
2,5800027
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

19-okt, 2026, 00:06

Video
Туғилганидан бир неча дақиқа ўтиб, ҳаддан ташқари хотиржамлиги билан интернетда машҳур бўлиб кетган чақалоқ.

___

«Мендан ҳам, сендан ҳам, ундан ҳам, биздан ҳам қолар бу дунё...» Фоний дунёда баъзан шу чақалоқдек хотиржам бўлишни ўрганиш керак.

Шунча шошилиш, шунча ташвиш, бир-биримиздан ўзишга уриниш... Ахир, бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас. Кетар чоғимизда ҳаммаси қолади, биз билан эса фақат яхши амалларимиз кетади.

@jurnalistuz
3,9200042
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 23:32

Video
1-ноябрдан нарх-наволар 30% га оширилади батафсил видеода маълумот олинг.

___

Адолат катта холасини момосиникига меҳмонга кетиб, умуман қайтмади. Инсофни эса ис босиб ётибди. Одамлар фойдаланмай қўйди-да.

Бўлмаса, маошни 7 фоизга ошириб, нарх-наво 30 фоизга кўтарилишига қандай изоҳ бериш мумкин?

Ахир, ҳамманинг ҳам маоши вазирлик ва банклардаги айрим ходимларникидек 15 миллион сўмдан юқори эмас. Орасида ойлигининг 1000 долларга етишини йиллардан бери кутаётган ўқитувчилар, кам маош сабаб қўшимча даромад излашга мажбур бўлаётган шифокор ва ҳамширалар, устамалар ҳисобига рўзғорини тебратаётган минглаб ходимлар бор. Улар авансдан ойликка, ойликдан яна авансга умид билан кун санаб яшайди.

@jurnalistuz
5,0200075
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 23:27

Photo1/2
Бир дақиқа вақт ажратсангиз...

Бугун инсонлар дунё матоҳларига шу қадар берилиб кетишдики, ҳатто ўзларини, ҳаётнинг асл маъносини ҳам унутиб қўйишмоқда.

Катта уй қурдингиз. У неча йил туради — 50 ёки 100 йилми?

Энг қиммат машинани сотиб олдингиз. Уни неча йил ҳайдайсиз — 5 ёки 10 йилми?

Ҳаммани қойил қолдирадиган тўй қилдингиз. Бир кун ўтиб кетади. Хўш, орадан вақт ўтгач, уни ҳамма эдслайдими?

Миллионлаб пул жамғардингиз. Уни сарфлаш учун қанча вақт керак? Бир лаҳза кифоя бўлиши мумкин.

Ўзингиз эса қанча яшайсиз? 80 ёки 100 йилми? Умрнинг қанча давом этишини ҳеч ким билмайди.

Хўш, охири муқаррар бўлган бу дунё матоҳлари ортидан қувиб, охиратимизни унутиб қўймадикми? Ўткинчи нарсалар деб қалбимизни, инсонийлигимизни ва бизни яхши кўрадиган инсонларни эътиборсиз қолдирмаяпмизми?

Яқинларимизга бугун меҳр бермасак, уларга вақт ажратмасак, яна қачон? Ота-онамиз, фарзандларимиз, яқинларимиз билан ўтказилган ҳар бир лаҳзанинг қадрига етайлик.

Дунё учун яшайлик, аммо охиратни унутмайлик.

@jurnalistuz
2,5200037
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 23:00

Photo1/2
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 843 млрд сўм маблағ ажратилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақуловнинг айтишича, авария хавфи юқори бўлган объектларда таъмирлаш ишлари якунланган. Бироқ бу электр узилишлари бўлмайди, дегани эмас. «Қишда „свет“ ўчмайди эмас, ўчади», — деди у.

___

Энергетика вазирининг гапларини Сардор Исақулов бироз тўғрилади. У вазир каби вазиятни бўрттирмади, «сал оширворди», демади ҳам.

Шунчаки мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, қишда электр узилишлари бўлиши мумкинлигини очиқ айтди. Ҳеч бўлмаганда, аҳолига асоссиз умид бериш ўрнига, вазиятни борича тан олди.

@jurnalistuz
2,2000035
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 23:00

Photo1/4
Нуфузми ё салоҳият?

Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан ўтказилган тақдирлаш маросимида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўлими бошлиғи Абдишукур Мавланов ташкилотларда стандартлаштириш хизматини ривожлантиришга қўшган амалий ҳиссаси учун миллий мукофотга сазовор бўлди.

Ушбу эътироф комбинатда сифат ва стандартлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг муносиб баҳоси бўлди.

___

Қизиқ, комбинатнинг юқори нуфузи ходимларининг юксак мукофотларга сазовор бўлишига сабаб бўляптими ёки аксинча, меҳнаткаш, билимли ва малакали мутахассисларининг фидокорона меҳнати комбинатни халқаро миқёсда эътироф эттиряптими?

Эҳтимол, бу икки омил бир-бирини тўлдирар. Зеро, ҳар қандай йирик корхонанинг ҳақиқий нуфузи, аввало, унинг ортида турган инсонларнинг салоҳияти ва меҳнати билан белгиланади.

@jurnalistuz
2,4000012
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 07:17

Photo1/2
Буюк Британия урушга тайёр бўлиши керак, унинг фуқаролари эса мамлакат мудофааси йўлида қурбонликлар қилишига тўғри келиши мумкин

Бу ҳақда Буюк Британия Қуролли кучлари раҳбари Роланд Уокер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчилар тез орада аҳолига ўсиб бораётган ҳарбий таҳдидлар ва мудофаа харажатларини ошириш зарурати ҳақида очиқ тушунтириш беришлари керак бўлади.

Шу билан бирга, Ipsos томонидан ўтказилган сўровномада британияликларнинг ярми ҳеч қандай вазиятда ўз мамлакати учун жанг қилишга тайёр эмаслигини билдирган.

___

Давлат урушга тайёргарлик кўриши мумкин, аммо халқ ўз мамлакати учун жанг қилишга ва қурбонлар беришга тайёр бўлмаса, бу ҳақиқатни ҳам тан олиш лозим.

Бундай вазиятда урушга ҳозирлик кўриш билан чекланмай, тинчлик битими йўлларини ҳам ўйлаш керак.
Зеро, урушга тайёргарлик давлатни ҳимоя қилиши мумкин, аммо тинчликни сақлаш инсон ҳаётини асрайди.

Давлатнинг қудрати урушга киришиш салоҳияти билан эмас, балки урушнинг олдини олиш қобилияти билан белгиланади.

@jurnalistuz
1,1700019
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

17-okt, 2026, 23:41

Photo1/2
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги.

Вазирлик қишда электр таъминотида режадан ташқари узилишлар бўлмаслигини билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин.

___

Фуқаролар қиш қандай кечишини аллақачон билишади. Гуноҳга ботиб, изоҳ бериш шартмас)))

@jurnalistuz
1,6300077
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

17-okt, 2026, 19:54

Photo1/2
Ўзбекистонда ўқитувчилар ортиқча қоғозбозликдан халос этилади

Ўзбекистонда педагогларнинг асосий эътиборини таълим сифатига қаратиши учун ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва тизим раҳбарлари ўтказадиган йиғилишлар сонини кескин қисқартириш режалаштирилмоқда.

___

Бизни канални "тепадаги"лар кузатади шекилли, танқидларимизга жавоб деб қабул қилдик...

@jurnalistuz
1,9100031
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 23:32

Photo1/2
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига киришни режалаштирмоқда

Транспорт вазирлигидаги манбаларга кўра, Хитой компанияси Ўзбекистонда ўзининг янги такси хизматини жорий қилади. Улар бир йўла беш мингта янги машинаси билан бозорга киришни режа қилган.

Катта тажрибага эга компаниялар бозоримизга кириб келаётгани жуда ижобий ҳолат. Шу орқали нархлар ҳам анча пасаяди. Бундан фақат оддий истеъмолчи ютади.

___

Хитой аралашмаган соҳа қолмадия, фақат мактабда хитой тилини жорий этиш қолди. Нақадар бағрикенгмиз-а...

@jurnalistuz
2,6000059
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 22:14

Video
Кундузи фара ёқмасангиз, қоидабузар бўлишингиз мумкин!

Қандай ҳолатларда кундузи ҳам фара ёқиш мажбурий ? Видеони томоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг.

___

Машинали тўкислар, видеони кўринг. Улашиб қўйсангиз ҳам бўлади. Майли, лайк шарт эмас.

@jurnalistuz
2,1500018
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 22:14

Photo1/8
Германия билан саноат мулоқоти

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Германиянинг Ostfrisland und Papenburg ҳамда Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палаталари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар ОКМК Муҳандислик мактаби, Олмалиқ шаҳридаги 3-сонли техникум, Қалмоққир кони ва Марказий таъмирлаш-механика заводи фаолияти билан танишдилар.

Ташриф давомида кадрлар тайёрлаш, дуал таълим, Германияда малака ошириш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва маҳаллийлаштириш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палатаси президенти Andreas Kirshenmann комбинатнинг саноат ривожига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.

___

Немислар бизни корхоналарни роса яхши кўриб, тез-тез келадиган бўлиб қолди. Энди бу ташрифнинг ҳақиқий самарасини амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар ва аниқ натижаларда кўрамиз.

@jurnalistuz
1,940003
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 20:31

Photo1/2
Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин

Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр, магистратура талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити учун ариза топшириши мумкин.

Кредит миқдори:
➖ 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
➖ 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
➖ GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.

Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун эса фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.

Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.

Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар ҳамда хорижий ОТМ талабаларига берилмайди. Аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Ариза топшириш: my.gov.uz

Эслатма: 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлови муддати 1 ноябрга қадар узайтирилган.

___

Талабани ҳам кредитга ботириш бу, деб тушунмайлар яна. Бу имконияти йўқ талабага имконият, дегани. Гарчи бойлар фойдаланаётган бўлса ҳам...

@jurnalistuz
2,0000013
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 08:48

Video
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотиб қўйганда, уни онлайн ҳеч қандай муаммосиз тиклаш мумкин.

Батафсил видео орқали билиб олинг.

___

Ҳозирги паспортлар ҳам пластик карта шаклида. Илгари одамлар фақат пластик карталарини йўқотишган бўлса, энди паспортни ҳам қўшиб йўқотишяпти.

Паспортни йўқотиб қўйишга одатланганларга ушбу видеони юбориб қўямиз.

@jurnalistuz
3,1700010
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 22:24

Video
Мактабда ўқувчилар муштлашди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Қўштепа» маҳалласида жойлашган мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида муштлашув содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

___

Видеодан кўриниб турибдики, синф тарбияга муҳтожлар билан тўла ва синф раҳбари ҳам синфни олишгани учун масъулларни дуо қилаяптиёв...

Лекин боланинг тарбияси аввало оилада шаклланади, мактабда эса намоён бўлади. Ўқувчилар ўртасида муштлашув содир бўлса, дарҳол ўқитувчи айбдорга чиқарилади, мактабнинг фаолияти танқид қилинади.

Аммо боланинг оиладаги тарбияси, ота-онанинг масъулияти ва маҳалла еттилигининг профилактик ишлари қай даражада экани ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди.

@jurnalistuz
2,9300041
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 12:44

Ахборот сиёсатидаги нўноқлик

"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби  чет эл  ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.

Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.

Яқин тўрт-беш кун нари берисида бўлган икки кейс – таълим ва илм-фан вазири ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги лавозимларига тайинловлар давлатнинг расмий нашрлари эмас, саройга яқин блогерлар орқали сиздирилиши ҳам миллий ахборот сиёсатида нимадир хато кетаётганини англатади. Ҳатто, ҳукуматнинг бош нашри ҳам блогерга таяниб тайинловлар ҳақида хабар тарқатди. 

Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз.  Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз.
Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.

Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.

@jurnalistuz
2,4400037
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 06:07

Video
Туркиянинг Истанбул шаҳрида сув тошқини юз бермоқда

Кучли ёмғир оқибатида шаҳарнинг айрим кўчалари, йўл ўтказгичлари ва биноларни сув босгани айтилмоқда.

Айрим автомобиллар сув остида қолган, йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.

___

Куз келди, ёғингарчилик кўпаяпти. Айрим ҳудудларда, жумладан, ўзимизда ҳам сел ва сув тошқинлари кузатилмоқда. Табиий офатларнинг олдини олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас, аммо уларнинг оқибатларини камайтириш ўз қўлимизда.

@jurnalistuz
2,5500011
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

14-okt, 2026, 22:08

Photo1/2
Энди педофиллар умрбодга қамалади

Президент болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.

Эндиликда бундай жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланади. Улар бўйича жавобгарликка тортиш муддати чекланмайди.

___

Бундайларга ҳатто ўлим жазоси ҳам кам...

@jurnalistuz
2,4400026
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

14-okt, 2026, 20:21

Video
Хитойда ишлаб чиқарилган меҳмонхона машина

Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилнинг салонида премиум меҳмонхонадаги шароитлар муҳайё. Ҳатто кофе тайёрлаш имконияти ҳам бор. «Хитой технологик жиҳатдан 2100 йилда яшаяпти», деган гаплар бежиз эмас.

___

Хитойдек ривожланишни истасак, аввало, илм-фан ва таълимга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз керак. Чунки тараққиёт замонавий технологияларни сотиб олишдан эмас, уларни ярата оладиган билимли авлодни тарбиялашдан бошланади.

Афсуски, бизда ўқимайдиганлар сони ўқишга интилаётганлардан анчааа кўп. Бундан ташқари, давлат муассасаларида ўқитувчиларнинг вақти дарсга тайёргарлик кўриш ва ўқувчилар билан ишлаш ўрнига электрон шаклда kundalik.comда мавжуд маълумотлар учун яна қоғозда маълумот талаб қилиниши, аттестация ҳамда сертификат имтиҳонларига тайёргарлик билан ўтиб кетмоқда.

Ҳая, давлат бераётган ҳар бир сўм ҳисобда. Вақти-вақти билан 3-4 йилликлар кўтарилиб, ўқитувчиларга тўланадиган 3-4 млнлар ҳам қайтариб олинади. Сабаб қоғоз мавжуд эмас.

@jurnalistuz
2,7100032

Showing 30 of 90 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Jurnalistuz Telegram kanali nima haqida?+

Jurnalistuz (@jurnalistuz) — tgdio da Yangiliklar va gazetalar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 15 406 obunachi bor.

Jurnalistuz (@jurnalistuz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @jurnalistuz ga bepul obuna bo‘ling.

Jurnalistuz yaxshi Yangiliklar va gazetalar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Jurnalistuz reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 15 406 obunachi bor. O‘xshash Yangiliklar va gazetalar kanallar bilan solishtiring.

Jurnalistuz statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @jurnalistuz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.