Jurnalistuz Telegram channel photo

Jurnalistuz

@jurnalistuzPublic Channel

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади" Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot

1.2k

Last views

15.4k (15,406 subscribers)
A'zolar
—
Rating
73
Total Posts
Oct 20, 2026, 11:19 PM
Yangilangan
Mar 31, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameJurnalistuz
Username@jurnalistuz
CategoryYangiliklar va gazetalar
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar15,406
Channel TypePublic Channel
Created31-mar, 2026
Last Updated20-okt, 2026 • kecha
StatusActive

Reyting

Global reyting
#407631+6894
Til reytingi
#2042+35
Toifa reytingi
#5347+70

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 15.4K30 Days growth: -4983.1%
09/2109/2610/0110/0610/1110/1610/20
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
21:09:202615,904
22:09:202615,904
23:09:202615,904
24:09:202615,904
25:09:202615,904
26:09:202615,904
27:09:202615,904
28:09:202615,904
29:09:202615,904
30:09:202615,904
01:10:202615,904
02:10:202615,904
03:10:202615,904
04:10:202615,904
05:10:202615,904
06:10:202615,904
07:10:202615,904
08:10:202615,904
09:10:202615,904
10:10:202615,904
11:10:202615,904
12:10:202615,904
13:10:202615,516
14:10:202615,516
15:10:202615,516
16:10:202615,516
17:10:202615,516
18:10:202615,516
19:10:202615,516
20:10:202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202618,185
Week of 06:04:202618,056
Week of 13:04:202617,818
Week of 20:04:202617,691
Week of 27:04:202617,691
Week of 04:05:202617,691
Week of 11:05:202617,724
Week of 18:05:202617,724
Week of 25:05:202617,724
Week of 01:06:202617,367
Week of 08:06:202617,367
Week of 15:06:202617,206
Week of 22:06:202617,021
Week of 29:06:202617,021
Week of 06:07:202617,021
Week of 13:07:202616,769
Week of 20:07:202616,589
Week of 27:07:202616,699
Week of 03:08:202616,699
Week of 10:08:202616,699
Week of 17:08:202616,397
Week of 24:08:202616,202
Week of 31:08:202616,054
Week of 07:09:202616,054
Week of 14:09:202615,904
Week of 21:09:202615,904
Week of 28:09:202615,904
Week of 05:10:202615,904
Week of 12:10:202615,516
Week of 19:10:202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
March 202618,171
April 202617,691
May 202617,724
June 202617,021
July 202616,589
August 202616,202
September 202615,904
October 202615,406
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202615,406

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1“Эгаридан тушови қиммат” деган гап бор халқимизда. Айрим ҳолатларда иш13.3K
  2. #2Антиқа жазо12.5K
  3. #3Красногорский чиқиндихонага айланиб қолибди.8.1K
  4. #4Тасдиқланмаган ёқимсиз хабар6.5K
  5. #5Чумолининг ҳикмати...6.3K
  6. #6Қор ёғяптими ёки пахта?6.1K
  7. #7Расмий ишга кирайлик десак, диплом йўқ. Диплом олайлик деб имтиҳон ҳис6.0K
  8. #8Бугуннинг икки муҳим хабари бир постда5.8K
  9. #9Ўзбекистонда энди телефон рақамини онлайн қайта расмийлаштириш мумкин.5.5K
  10. #10Энди картадаги маблағ тўловлар миқдори БҲМнинг 3 бараваридан кам бўлса5.5K

So'nggi postlar

Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

18-okt, 2026, 07:17

Photo1/2
Буюк Британия урушга тайёр бўлиши керак, унинг фуқаролари эса мамлакат мудофааси йўлида қурбонликлар қилишига тўғри келиши мумкин

Бу ҳақда Буюк Британия Қуролли кучлари раҳбари Роланд Уокер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчилар тез орада аҳолига ўсиб бораётган ҳарбий таҳдидлар ва мудофаа харажатларини ошириш зарурати ҳақида очиқ тушунтириш беришлари керак бўлади.

Шу билан бирга, Ipsos томонидан ўтказилган сўровномада британияликларнинг ярми ҳеч қандай вазиятда ўз мамлакати учун жанг қилишга тайёр эмаслигини билдирган.

___

Давлат урушга тайёргарлик кўриши мумкин, аммо халқ ўз мамлакати учун жанг қилишга ва қурбонлар беришга тайёр бўлмаса, бу ҳақиқатни ҳам тан олиш лозим.

Бундай вазиятда урушга ҳозирлик кўриш билан чекланмай, тинчлик битими йўлларини ҳам ўйлаш керак.
Зеро, урушга тайёргарлик давлатни ҳимоя қилиши мумкин, аммо тинчликни сақлаш инсон ҳаётини асрайди.

Давлатнинг қудрати урушга киришиш салоҳияти билан эмас, балки урушнинг олдини олиш қобилияти билан белгиланади.

@jurnalistuz
1,1700019
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

17-okt, 2026, 23:41

Photo1/2
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги.

Вазирлик қишда электр таъминотида режадан ташқари узилишлар бўлмаслигини билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин.

___

Фуқаролар қиш қандай кечишини аллақачон билишади. Гуноҳга ботиб, изоҳ бериш шартмас)))

@jurnalistuz
1,6300077
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

17-okt, 2026, 19:54

Photo1/2
Ўзбекистонда ўқитувчилар ортиқча қоғозбозликдан халос этилади

Ўзбекистонда педагогларнинг асосий эътиборини таълим сифатига қаратиши учун ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва тизим раҳбарлари ўтказадиган йиғилишлар сонини кескин қисқартириш режалаштирилмоқда.

___

Бизни канални "тепадаги"лар кузатади шекилли, танқидларимизга жавоб деб қабул қилдик...

@jurnalistuz
1,9100031
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 23:32

Photo1/2
Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига киришни режалаштирмоқда

Транспорт вазирлигидаги манбаларга кўра, Хитой компанияси Ўзбекистонда ўзининг янги такси хизматини жорий қилади. Улар бир йўла беш мингта янги машинаси билан бозорга киришни режа қилган.

Катта тажрибага эга компаниялар бозоримизга кириб келаётгани жуда ижобий ҳолат. Шу орқали нархлар ҳам анча пасаяди. Бундан фақат оддий истеъмолчи ютади.

___

Хитой аралашмаган соҳа қолмадия, фақат мактабда хитой тилини жорий этиш қолди. Нақадар бағрикенгмиз-а...

@jurnalistuz
2,6000059
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 22:14

Video
Кундузи фара ёқмасангиз, қоидабузар бўлишингиз мумкин!

Қандай ҳолатларда кундузи ҳам фара ёқиш мажбурий ? Видеони томоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг.

___

Машинали тўкислар, видеони кўринг. Улашиб қўйсангиз ҳам бўлади. Майли, лайк шарт эмас.

@jurnalistuz
2,1500018
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 22:14

Photo1/8
Германия билан саноат мулоқоти

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Германиянинг Ostfrisland und Papenburg ҳамда Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палаталари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар ОКМК Муҳандислик мактаби, Олмалиқ шаҳридаги 3-сонли техникум, Қалмоққир кони ва Марказий таъмирлаш-механика заводи фаолияти билан танишдилар.

Ташриф давомида кадрлар тайёрлаш, дуал таълим, Германияда малака ошириш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва маҳаллийлаштириш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палатаси президенти Andreas Kirshenmann комбинатнинг саноат ривожига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.

___

Немислар бизни корхоналарни роса яхши кўриб, тез-тез келадиган бўлиб қолди. Энди бу ташрифнинг ҳақиқий самарасини амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар ва аниқ натижаларда кўрамиз.

@jurnalistuz
1,940003
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 20:31

Photo1/2
Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин

Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр, магистратура талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити учун ариза топшириши мумкин.

Кредит миқдори:
➖ 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
➖ 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
➖ GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.

Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун эса фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.

Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.

Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар ҳамда хорижий ОТМ талабаларига берилмайди. Аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Ариза топшириш: my.gov.uz

Эслатма: 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлови муддати 1 ноябрга қадар узайтирилган.

___

Талабани ҳам кредитга ботириш бу, деб тушунмайлар яна. Бу имконияти йўқ талабага имконият, дегани. Гарчи бойлар фойдаланаётган бўлса ҳам...

@jurnalistuz
2,0000013
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

16-okt, 2026, 08:48

Video
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотиб қўйганда, уни онлайн ҳеч қандай муаммосиз тиклаш мумкин.

Батафсил видео орқали билиб олинг.

___

Ҳозирги паспортлар ҳам пластик карта шаклида. Илгари одамлар фақат пластик карталарини йўқотишган бўлса, энди паспортни ҳам қўшиб йўқотишяпти.

Паспортни йўқотиб қўйишга одатланганларга ушбу видеони юбориб қўямиз.

@jurnalistuz
3,1700010
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 22:24

Video
Мактабда ўқувчилар муштлашди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Қўштепа» маҳалласида жойлашган мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида муштлашув содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

___

Видеодан кўриниб турибдики, синф тарбияга муҳтожлар билан тўла ва синф раҳбари ҳам синфни олишгани учун масъулларни дуо қилаяптиёв...

Лекин боланинг тарбияси аввало оилада шаклланади, мактабда эса намоён бўлади. Ўқувчилар ўртасида муштлашув содир бўлса, дарҳол ўқитувчи айбдорга чиқарилади, мактабнинг фаолияти танқид қилинади.

Аммо боланинг оиладаги тарбияси, ота-онанинг масъулияти ва маҳалла еттилигининг профилактик ишлари қай даражада экани ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди.

@jurnalistuz
2,9300041
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 12:44

Ахборот сиёсатидаги нўноқлик

"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби  чет эл  ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.

Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.

Яқин тўрт-беш кун нари берисида бўлган икки кейс – таълим ва илм-фан вазири ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги лавозимларига тайинловлар давлатнинг расмий нашрлари эмас, саройга яқин блогерлар орқали сиздирилиши ҳам миллий ахборот сиёсатида нимадир хато кетаётганини англатади. Ҳатто, ҳукуматнинг бош нашри ҳам блогерга таяниб тайинловлар ҳақида хабар тарқатди. 

Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз.  Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз.
Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.

Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.

@jurnalistuz
2,4400037
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

15-okt, 2026, 06:07

Video
Туркиянинг Истанбул шаҳрида сув тошқини юз бермоқда

Кучли ёмғир оқибатида шаҳарнинг айрим кўчалари, йўл ўтказгичлари ва биноларни сув босгани айтилмоқда.

Айрим автомобиллар сув остида қолган, йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.

___

Куз келди, ёғингарчилик кўпаяпти. Айрим ҳудудларда, жумладан, ўзимизда ҳам сел ва сув тошқинлари кузатилмоқда. Табиий офатларнинг олдини олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас, аммо уларнинг оқибатларини камайтириш ўз қўлимизда.

@jurnalistuz
2,5500011
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

14-okt, 2026, 22:08

Photo1/2
Энди педофиллар умрбодга қамалади

Президент болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.

Эндиликда бундай жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланади. Улар бўйича жавобгарликка тортиш муддати чекланмайди.

___

Бундайларга ҳатто ўлим жазоси ҳам кам...

@jurnalistuz
2,4400026
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

14-okt, 2026, 20:21

Video
Хитойда ишлаб чиқарилган меҳмонхона машина

Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилнинг салонида премиум меҳмонхонадаги шароитлар муҳайё. Ҳатто кофе тайёрлаш имконияти ҳам бор. «Хитой технологик жиҳатдан 2100 йилда яшаяпти», деган гаплар бежиз эмас.

___

Хитойдек ривожланишни истасак, аввало, илм-фан ва таълимга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз керак. Чунки тараққиёт замонавий технологияларни сотиб олишдан эмас, уларни ярата оладиган билимли авлодни тарбиялашдан бошланади.

Афсуски, бизда ўқимайдиганлар сони ўқишга интилаётганлардан анчааа кўп. Бундан ташқари, давлат муассасаларида ўқитувчиларнинг вақти дарсга тайёргарлик кўриш ва ўқувчилар билан ишлаш ўрнига электрон шаклда kundalik.comда мавжуд маълумотлар учун яна қоғозда маълумот талаб қилиниши, аттестация ҳамда сертификат имтиҳонларига тайёргарлик билан ўтиб кетмоқда.

Ҳая, давлат бераётган ҳар бир сўм ҳисобда. Вақти-вақти билан 3-4 йилликлар кўтарилиб, ўқитувчиларга тўланадиган 3-4 млнлар ҳам қайтариб олинади. Сабаб қоғоз мавжуд эмас.

@jurnalistuz
2,7100032
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

14-okt, 2026, 20:21

Photo1/8
Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари ОКМКда

ОКМК АЖда «Халқаро меҳнат стандартларини жорий этишда касаба уюшмаларининг ўрни» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакиллари ҳамда корхона касаба уюшмалари фаоллари иштирок этиб, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий шериклик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, комбинат касаба уюшмаси вакиллари тажриба алмашиш мақсадида Женева шаҳрига таклиф этилди.

Семинар доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Сергeюс Гловаcкас комбинат объектлари, жумладан, «Қалмоққир» кони ва 3-мис бойитиш фабрикаси билан танишди.

___

Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги аҳвол анча оғир. Афсуски, айрим ҳолларда инсон қадри сариқ чақалик ҳам кўрилмайди. Энг оғир ва машаққатли ишларни бажарадиган одамлар кўпинча кам маош эвазига меҳнат қилишга мажбур. Айни пайтда, шундай касб эгалари борки, уларнинг меҳнати жамият учун ниҳоятда муҳим бўлса-да, муносиб баҳоланмайди.

@jurnalistuz
2,2500010
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
Ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш ёки дарсга киритмасликка йўл қўйилмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 12 июндаги 187-сонли буйруғига кўра, педагоглар таълим-тарбия жараёнини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиши, ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиши, уларга жисмоний куч ёки руҳий тазйиқ ўтказмаслиги керак.

Шунингдек, ўқувчиларни оммавий изза қилиш, қўпол муносабатда бўлиш, шахсий маълумотларини ошкор қилиш, дарсга киритмаслик ёки дарсдан чиқариб юбориш тақиқланади. Педагоглар ўқувчиларга шахсан намуна бўлиши, ота-оналар билан тўғри муносабат ўрнатиши ва юзага келган муаммоларни қонун ва демократик тамойиллар асосида ҳал қилиши лозим.

Бундан ташқари, ўқитувчилар ўз малакасини мунтазам ошириб бориши, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши ҳамда таълим муассасасида белгиланган одоб-ахлоқ ва ички тартиб қоидаларига риоя қилиши шарт.

___

Қарорлар фақат ўқитувчиларга қаршими? Нега бундай деганимизни сабабини бундан кейинги видеода изоҳлаймиз.
3,0700026
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
Янги техника ва самарадорлик

Олмалиқ КМК АЖ Саноат темир йўл транспорти бошқармасининг 3-темир йўл цехига ADM-U универсал дизелли монтаж автомотрицаси олиб келинди.

Замонавий махсус техника контакт тармоқларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, баландликдаги ишлар ҳамда юкларни кўтариш ва ташиш имконини беради.

Янги техника темир йўллардаги ишларни тезкор ташкил этиш ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

___

Корхонанинг бугунги мақсади ҳам асосан сифат ва тезкорлик. Шунинг учун асосий ускуналарни хориждан экспорт қилиб, самарадорликни оширмоқда.
2,290009
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
ЎЗБЕКИСТОНДАН КЎЧИБ КЕТГАНЛАР КАМАЙДИ

2026 йилнинг биринчи ярмида 5 422 нафар ўзбекистонлик хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетди.

📉 Бу ўтган йилга нисбатан 2,3% кам.
🇰🇿 83% — Қозоғистонга 🇷🇺 14,1% — Россияга

Шу даврда хориждан Ўзбекистонга 1 649 нафар киши кўчиб келган.

___

Тинч юртни ташаб кетганлар ҳам қайтиб келишаяптику. Инсоннинг ўз юртида хотиржам ва муносиб ҳаёт кечира олишига ҳеч нима тенг келмайди. Қолган ташвишлар арзимас аслида...
2,3600026
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
«Бунёдкор» стадиони электрдан узилди

Электр таъминотининг тўхтатилишига қарздорлик сабаб бўлган. Офиси «Бунёдкор» стадионида жойлашган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси  ҳам масофадан ишлашга ўтганини маълум қилди.

Бу Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляциясига таъсир ўтказиши мумкин.

___

Ягона мақтанадиган стадионимиз ҳам қарздорлик сабаб электрсиз қолибди. Бугун қарздор бўлмаган ташкилот ёки шахсни топишнинг ўзи қийин.
3,2800054
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Video
Чумолининг ҳикмати...
6,3300040
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Video
«Miss World-2026»: дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди

Кеча, 5 сентябрь куни Вьетнамда «Дунё гўзали-2026» бош гўзаллик танлови ниҳоясига етди. Унда Доминикан Республикасидан 24 ёшли ўқитувчи, журналист ва жамоат арбоби Жохерри Мола 73-дунё гўзалига айланган. У тожни ўтган йилги ғолиб таиландлик Опал Сучата Чуангсрининг қўлидан қабул қилиб олган.

Танловнинг биринчи вице-гўзали испаниялик Элизабет Рейнс, иккинчи вице-гўзали эса малайзиялик Таанусия Четти бўлган. Танловда дунёнинг турли мамлакатларидан жами 111 нафар қиз иштирок этган.

___

Танлов ғолиблари биз билган гўзаллар бўлишмайди. Танлов шартлари ва талабларини билмаганлар, мияси билан "жанг" қилишади: "буни нимасига ғолибликни берди экан".
2,8900035
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Video
Қозоғистонда бир сутка ичида учта ўрмон ёнғини содир бўлди

Оқмола, Олмаота ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида ўрмон ёнғинлари қайд этилди. Ёнғинларни ўчириш ишларига «Қазавиалесоохрана» вертолётлари ҳам жалб қилинди.

Айрим ҳудудларда нам об-хаво сақланиб қолаётгани ва ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлаётгани сабабли ёнғин хавфи даражаси юқори бўлиб қолмоқда.

___

Ёнғинлар, сув тошқинлари, зилзила — барчаси одамларни сабрини синовдан ўтказмоқда.
2,7600029
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
Ўзбекистонда бензин ва озиқ-овқат нархлари ошди

Жорий йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга ошган, йиллик истеъмол нархлари индекси эса 6,2 фоизни ташкил этган.

Йиллик ИНИ 2025-йил август ойидаги 8,8 фоизга нисбатан 2,6 фоиз бандга пасайган. Август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,4 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархи эса 0,1 фоизга қимматлашган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида сабзи нархи 9,2 фоиз, пиёз 6,2 фоиз, узун бошоқли гуруч 2,4 фоиз, юмалоқ бошоқли гуруч 2,3 фоиз, тарвуз эса 7,5 фоизга ошган. Бу маҳсулотлар нархининг кўтарилиши инфляцияга таъсир кўрсатган.

___

Биз : маошлар ошишини 3 ой аввал эълон қилиб, оширилган вақтда ҳам «эслатма» берилди, деб. Маошлар икки марта ошгандай, нарх-наволар эса тинимсиз ошиб бораяпти.

10 ёки 15 фоизга ошган бўлса ҳам майли эди, 7 фоизга ошириб, 7 мартага қолган нархларни кўтаришмоқда. Адолат қилийлар сал.
3,0600081
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Photo
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МОБИЛ ОПЕРАТОРЛАРНИНГ ЭНГ КЕРАКЛИ USSD-КОДЛАРИ!

___

Керакли вақтда эсга келмайдиган кодлар. Агар янги компаниядан янги номер олган бўлсангиз ҳам, суратдаги кодлар сизга ас қотиши мумкин.
3,1300010
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

10-sen, 2026, 14:35

Video
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.

📲 Энди фуқарога мурожаатининг ҳар бир босқичи http://pm.gov.uz/ сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали маълум қилиб борилади.

Фуқаро юборилган жавобдан:
✅ «Розиман» — қониққан бўлса;
❌ «Эътирозим бор» — жавобдан қониқмаса, мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин.

Мурожаатни кузатиш 5 босқичда амалга оширилади: СМСдаги ҳавола орқали кириш → мурожаат ҳолатини кузатиш → жавобни олиш → жавоб билан танишиш → розилик ёки эътироз билдириш.

___

Яхши жараён, чунки жойларда айрим мурожаатларни мазмунан ҳал қилмасдан, шунчаки «ёпди-ёпди» қилиш ҳолатлари учраб турарди. Энди эса фуқаронинг «розиман» ёки «эътирозим бор» деган позицияси жараённинг муҳим қисмига айланади.

Мурожаатни эшитиш — бир масала. Уни ҳақиқатан ҳал қилиш эса бошқа масала. Янги тизим ана шу иккиси ўртасидаги фарқни кўрсатиб берса яхши бўларди.
4,5300023
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Photo
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ўзбек айвонини совға қилди.

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Ёғочдан ишланган, миллий нақшлар билан безатилган айвонлар Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудида ўрнатилади. Улар АҚШда барпо этилиши режалаштирилаётган Миллий Америка Қаҳрамонлари боғи ҳудудида жойлаштирилиши кутилмоқда.

___

АҚШда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари миллий қадриятларимизни ҳис этиб, ўз Ватанини соғинганда бориб сайр қилишлари учун бу совға маданий ва маънавий кўприк сифатида атайин тақдим этилган шекилли.
2,6600050
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Photo
Ғазодан учирилган варрак Исроилда хавотир уйғотди

Ғазо секторидан учирилган оддий варрак Исроил чегараси яқинидаги Симҳони ўрмонига тушиб, маҳаллий хавфсизлик кучларини огоҳлик ҳолатига келтирди.

Текширувда варракда портловчи ёки ёнувчи модда йўқлиги ва у хавфсиз экани аниқланган. Шунга қарамай, маҳаллий расмийлар унинг чегарадан ўтиб кетишини хавфсизлик тизимидаги жиддий камчилик сифатида баҳолади.

Ҳодисадан сўнг кичик ҳаво объектларини аниқлашга мўлжалланган Исроилнинг «Sky Spotter» кузатув тизими самарадорлиги ҳам муҳокамага сабаб бўлди.

___

Болаларни завқлантира оладиган энг арзон нарсаларга ҳам таъқиқ қўйилди. Бу дегани уруш болаларни нафақат болалиги, уларнинг орзуларини ҳам синдиради. Шунинг учун тинчлик бўлаверсин.
2,7300028
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Photo
Байрам пуллари барча соҳа вакилларига насиб қилсин!

Эртадан август ойининг сўнги иш ҳафтаси ва якунда Мустақиллик байрами.

Ҳурматли иш берувчилар, интизомий жазоларни ечинглар. Ҳаммаям хато қилади. Байрам – байрамдек бўлсин. Сиздан олдин кимлар ўтирмади, бари кетди. Сиз ҳам кетасиз. Ҳали хеч ким абадий раҳбар бўлган эмас. Ҳаммамизни борар жойимиз битта. Ҳурматли бошлиқлар эса  байрам пулларини кечиктирмасдан беришсин!

___

Байрам пулларини умуман бермай қўйган раҳбарларга чақириқ, дея қабул қилинсин...
3,2200058
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Video
Шунча одам атрофида туриб болани чўкаётгани кўрмай узоқдаги соҳил қутқарувчиси болани кўриб келиб қутқариб қолди.

Воқеа Саудия Арабистонида содир бўлган.

___

Эътиборсизликнинг юқори чўққисига чиқиб бораётганимизга бир мисол...
3,0300050
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Video
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отаси ва Трамп ҳақида:

Отам ўша пайтда 81 ёшда эди. У яширинча ҳарбий самолётга чиқди, Украина чегараси томон йўл олди, поездда 16 соат юриб Киевга етиб борди ва фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудга ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлди.

Дональд Трамп эса ўзининг семиз танасини овқат ташиш фургонига сиғдирди ва ядровий қурол кодларини олиб юрадиган инсоннинг ўрнига ўзининг «ишдаги рафиқаси»ни ўзи билан олиб кетди.
___

Сиёсатда бугунги гаплар эртага тарихга айланади. Шунинг учун сиёсий курашлардан кўра, тарихда яхши амаллар ва муносиб ишлар билан қолиш муҳим.
2,7000030
Jurnalistuz logo
Jurnalistuz

26-avg, 2026, 09:17

Photo
Қирғизистон ярим йилда Ўзбекистонга 103 тонна асал сотди

Қўшни республика асал экспорти ортидан умумий 661,6 минг доллар фойда кўрди. Январдан июн ойигача қирғиз асалининг асосий харидорлари:

Ўзбекистон — 103,3 тонна (88,2 минг доллар);
Япония — 21,1 тонна (205,2 минг доллар);
Хитой — 35,9 тонна (195,7 минг доллар);
БАА — 9,4 тонна (41,5 минг доллар);
Қатар — 6,5 тонна (28,6 минг доллар).

___

Мана нимага бизда семизлар кўпайиб кетди. Асални тонг саҳарда лимон ва иссиқроқ сув билан ичиш учун олганлар 1 фоиз ҳам чиқмаса керак. Асосан чак-чак, турк паҳлаваси каби ширинликларни тайёрлаш учун сотиб олганлари аниқ. Шунча ширинликларни егандан кейин семирамизда)))
3,2900045

Showing 30 of 73 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Jurnalistuz Telegram kanali nima haqida?+

Jurnalistuz (@jurnalistuz) — tgdio da Yangiliklar va gazetalar toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 15 406 obunachi bor.

Jurnalistuz (@jurnalistuz) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @jurnalistuz ga bepul obuna bo‘ling.

Jurnalistuz yaxshi Yangiliklar va gazetalar kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Jurnalistuz reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 15 406 obunachi bor. O‘xshash Yangiliklar va gazetalar kanallar bilan solishtiring.

Jurnalistuz statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @jurnalistuz sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.