Бир дақиқа вақт ажратсангиз...
Бугун инсонлар дунё матоҳларига шу қадар берилиб кетишдики, ҳатто ўзларини, ҳаётнинг асл маъносини ҳам унутиб қўйишмоқда.
Катта уй қурдингиз. У неча йил туради — 50 ёки 100 йилми?
Энг қиммат машинани сотиб олдингиз. Уни неча йил ҳайдайсиз — 5 ёки 10 йилми?
Ҳаммани қойил қолдирадиган тўй қилдингиз. Бир кун ўтиб кетади. Хўш, орадан вақт ўтгач, уни ҳамма эдслайдими?
Миллионлаб пул жамғардингиз. Уни сарфлаш учун қанча вақт керак? Бир лаҳза кифоя бўлиши мумкин.
Ўзингиз эса қанча яшайсиз? 80 ёки 100 йилми? Умрнинг қанча давом этишини ҳеч ким билмайди.
Хўш, охири муқаррар бўлган бу дунё матоҳлари ортидан қувиб, охиратимизни унутиб қўймадикми? Ўткинчи нарсалар деб қалбимизни, инсонийлигимизни ва бизни яхши кўрадиган инсонларни эътиборсиз қолдирмаяпмизми?
Яқинларимизга бугун меҳр бермасак, уларга вақт ажратмасак, яна қачон? Ота-онамиз, фарзандларимиз, яқинларимиз билан ўтказилган ҳар бир лаҳзанинг қадрига етайлик.
Дунё учун яшайлик, аммо охиратни унутмайлик.
@jurnalistuz