🔒ШАХСИЙ МАъЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН ОДДИЙ ЛЕКИН КЕРАКЛИ МАСЛАҲАТЛАР
Агар инстаграмдаги бирор видео ҳаволасини нусхалаб, уни бошқа тармоқлар орқали инсонларга юборсангиз, уларга сизнинг инстаграмингиз кўриниб қолади. Шу сабаб видеони қайси инстаграм ҳисобингиз орқали нусҳалаб, юбораётганлигингизга эътибор беринг!
Телеграм премиум обуначиларининг ҳикояларини кўришда эҳтиёт бўлинг! улар сизни кўрганингизни билади, ҳатто ҳикоя жудаям эски бўлса ҳам.
Тармоқлардаги фойдаланувчи номи(ник)нгизни бир хил қилиб қўйманг! Акс ҳолда тармоқларда сизни топиш осонлашади.
Телеграмдаги телефон рақамингиз бошқалар учун беркитилган ҳолда турсин! Агар рақам сизнинг паспортингизга олинган бўлса, шахсингиз маълум бўлиб қолиши мумкин. Буни Телеграм'дан Sozlamalar → Maxfiylik va xavfsizlik → Telefon raqami орқали созлаб қўйинг!
Тармоқлардаги "контактларни синхронлаш" тавсияларини ўчириб қўйинг! У орқали сизни профилингиз бошқаларга ҳам кўрсатилади. Иложи борича тармоқларга номингиздаги телефон рақами ёки шахсий маълумотларингиз акс этган гмаилларни уламанг!
Уланган қурилмаларни текширинг! Sozlamalar → Login activity (Инстаграм) ёки Qurilmalar/Active seans (Телеграм) орқали кимлар сизнинг ҳисобингизга уланганини текширинг ва номаълум қурилмаларни ўчиринг!
Эски қурилмалар – Телефон ёки компютерингизни сотишдан олдин завод созламаларига қайтаринг, яъни, factory reset/сброст қилинг, акс ҳолда маълумотларингиз сақланиб қолиши мумкин.
Кучли парол ўрнатинг! Ҳар бир ҳисоб учун алоҳида мураккаб парол қўйинг! Оддий рақамлар ёки туғилган саналарни ишлатманг!
2ФА – Икки босқичли тасдиқлашни ёқинг! Бу паролингиз ўғирланганида ҳам ҳисобингизни ҳимоя қилади.
Браузер хавфсизлиги – Паролларни браузерда очиқ сақламанг! Айниқса умумий компютерларда.
Гмаил ҳимояси – гмаил кўплаб хизматлар учун калит. Уни кучли парол ва икки босқичли парол билан ҳимоя қилинг!
Google текшируви – Google ҳисобингизга шахсий маълумотларингизни киритманг! Паспортингизга олинган рақамингизни уламанг! Паролини мустаҳкамроқ қилинг!
Илова рухсатлари – Телефон созламаларидаги "иловалар" бўлимига кириб, ҳар бир иловага берилган руҳсатларни текшириб чиқинг, кераксиз рухсатларни ўчиринг!
Ботлар – Номаълум Телеграм ботлари сизнинг профилингизни кўриши ёки маълумот йиғиши мумкин.
АИ сервислар – Расмларингизни АИ (сунъий интелект) сайтларига юборсангиз, улар серверда сақланиши мумкин. Шу сабаб расмларингизни фақатгина ишончли сайтларга юборинг!
Файл метадата – ПДФ ёки Wорд файлларида муаллиф, компютер номи, жойлашув маълумотлари бўлиши мумкин. Юборишдан олдин уларни ўчиринг!
Wi-Fi хавфи – Оммавий Wi-Fi (кафе, аеропорт) орқали муҳим ҳисобларга киришда эҳтиёт бўлинг! Маълумотларингизга ҳужум бўлиши мумкин.
Автоматик Wi-Fi – Телефон олдин уланган тармоққа автоматик уланмасин, сохта Wi-Fi орқали маълумотлар ўғирланиши мумкин.
Расм метадата – Юклаган расм ва ҳужжатларда геолокация ва бошқа яширин маълумотларни ўчиринг!
Ёзишмаларни текшириш – Сcрееншот ёки чат юборишда бошқа одамларнинг шахсий маълумотлари кўринмаслигига эътибор беринг!
Профил ва сессиялар – Профилни ёпиқ қилинг! Паролларни кучли танланг! Ва уланган қурилмаларни мунтазам назорат қилинг!
Телефонингиздаги "Файллар/My file/проводник" ичидаги "Android", "Pictures" ва "Telegram" папкаларини доимо тозалаб, текшириб туринг!
🔗
http://T.me/Komakdosh -
Мусулмон ғофил бўлмайди!