#Рўйхатдан_ўтказилди
❗️ “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади
Адлия вазирлиги “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига, “Ватанпарварлар” ва “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3931, 2026 йил 26 август).
🔎 Хусусан, мазкур ҳужжатга кўра тавсиянома қуйидаги шахсларга берилади:
🔹 “Ватан таянчи” ҳаракатида фаол иштирок этган ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва техникумларни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;
🔹 “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;
🔹 “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига;
🔹 маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8438236Каналга уланиш👇👇👇