Huquqiy axborot | Lex.uz Telegram channel photo

Huquqiy axborot | Lex.uz

@lexuzofficialPublic Channel

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

9.5k

Last views

23.5k (23,469 subscribers)
A'zolar
—
Rating
60
Total Posts
Oct 21, 2026, 6:05 AM
Yangilangan
Apr 2, 2026
Created
Stats

Siz o'zbek tilidagi kontentni ko'rmoqdasiz. Boshqa tillardagi kontentni ko'rish uchun sayt tilini o'zgartiring.

Channel Information

Channel Information
Channel NameHuquqiy axborot | Lex.uz
Username@lexuzofficial
CategoryDunyo yangiliklari
Languageo‘zbek
CountryOʻzbekiston
A'zolar23,469
Channel TypePublic Channel
Created2-apr, 2026
Last Updated21-okt, 2026 • 3 kun oldin
StatusActive

Reyting

Global reyting
#95002+347
Til reytingi
#697+1
Toifa reytingi
#555+4

Obunachilar sonining o'sishi

Jami: 23.5K30 Days growth: +4852.1%
09/2209/2710/0210/0710/1210/1710/21
Obunachilar sonining o'sishi - 30 Days
DateSubscribers
22:09:202622,984
23:09:202622,984
24:09:202622,984
25:09:202622,984
26:09:202622,984
27:09:202622,984
28:09:202622,984
29:09:202622,984
30:09:202622,984
01:10:202622,984
02:10:202622,984
03:10:202622,984
04:10:202622,984
05:10:202622,984
06:10:202622,984
07:10:202622,984
08:10:202622,984
09:10:202622,984
10:10:202622,984
11:10:202622,984
12:10:202622,984
13:10:202623,358
14:10:202623,358
15:10:202623,358
16:10:202623,358
17:10:202623,358
18:10:202623,358
19:10:202623,358
20:10:202623,358
21:10:202623,469
Obunachilar sonining o'sishi - Weekly
DateSubscribers
Week of 30:03:202623,722
Week of 06:04:202623,716
Week of 13:04:202623,659
Week of 20:04:202623,675
Week of 27:04:202623,675
Week of 04:05:202623,675
Week of 11:05:202623,614
Week of 18:05:202623,614
Week of 25:05:202623,614
Week of 01:06:202623,497
Week of 08:06:202623,497
Week of 15:06:202623,497
Week of 22:06:202623,341
Week of 29:06:202623,341
Week of 06:07:202623,341
Week of 13:07:202623,219
Week of 20:07:202623,219
Week of 27:07:202623,092
Week of 03:08:202623,057
Week of 10:08:202623,057
Week of 17:08:202623,030
Week of 24:08:202622,972
Week of 31:08:202622,972
Week of 07:09:202622,900
Week of 14:09:202622,984
Week of 21:09:202622,984
Week of 28:09:202622,984
Week of 05:10:202622,984
Week of 12:10:202623,358
Week of 19:10:202623,469
Obunachilar sonining o'sishi - Monthly
DateSubscribers
April 202623,675
May 202623,614
June 202623,341
July 202623,092
August 202622,972
September 202622,984
October 202623,469
Obunachilar sonining o'sishi - Yearly
DateSubscribers
202623,469

So'nggi postlar

Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 14:04

Photo1/2
#Ҳукумат_қарори

❗️ Ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган магистратура тизими жорий этилади

Ҳукумат қарори (500-сон, 17.09.2026 й.) билан олий таълим тизимида магистратура босқичида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

🔰 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичида кадрлар:
▪️ ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган — камида 1 йил;
▪️ илмий-педагогик дастурга йўналтирилган — камида 2 йил муддатда тайёрланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8491380

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
9,460000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 13:32

Photo1/2
#Ҳукумат_қарори

❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

Ҳукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.

🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.

📌 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8491378

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
7,350000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 13:01

Photo1/2
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3941, 2026 йил 17 сентабр).

🔰 Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ–254-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қимматли қоғозлар эмитентларининг фаолиятини баҳоловчи рейтингни юритиш ҳамда ушбу рейтинг асосида тегишли таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8489227

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
4,730000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 12:31

Photo1/2
#Президент_қарори

❗️ Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизими такомиллаштирилади

“Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–319-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи янгича узлуксиз касбий тиббий таълим (узлуксиз таълим) тизими жорий этилади:

🔹 узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;

🔹 узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа шакллари жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8481120

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
6,100000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 12:04

Photo1/2
#Президент_қарори

❗️ Электротехника саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади

“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–325-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб электротехника саноати корхоналари учун:

🤓 айланма маблағлар билан таъминлашга тижорат банклари орқали қуйидаги шартларда кредитлар ажратилади:

🤓 “Савдони ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (Компания) маблағлари ҳисобидан 2 йил муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз (шундан 2 фоиз банк маржаси) ставкада битта тадбиркор учун кўпи билан 5 млн АҚШ доллари миқдорида;

🤓 кредитнинг 50 фоизига, бироқ 20 млрд сўм эквивалентидан ошмаган миқдорда “Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси” АЖ ҳисобидан кафиллик, қолган қисмига – корхона томонидан ликвидли мол-мулк, суғурта полиси, экспорт шартномаси (келгусидаги пул тушумларига талаб ҳуқуқи асосида) ва/ёки бошқа турдаги таъминот тақдим этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8486597

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,980000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 11:32

Photo1/2
#Президент_қарори

❗️ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий қилинади

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–192-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.

📋 Фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан босқичма-босқич тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими жорий этилади. Бунда:

🤓 давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан татбиқ этилади;

🤓 ушбу номенклатура асосида махсус имтиҳон билан ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8481133

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
5,980000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 11:10

Photo1/2
#Президент_Фармони

❗️ Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади

“Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–191-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.

✅ Фармонга кўра, 2027/2028 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тиббиёт таълими соҳасига ажратилган давлат буюртмаси параметрлари таълим йўналишлари кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Вазирлик) томонидан тасдиқланади. Бунда:

💚 Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ўрганиш бўйича асосий ишчи орган ҳисобланади;

💚 қабул кўрсаткичлари тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳудудлар эҳтиёжи, тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжи ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича кадрлар етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8481128

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
5,060000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 10:33

Photo1/2
#Президент_қарори

❗️ Қаттиқ маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш ташкил этилади

“Хоразм вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–328-сон, 14.09.2026 й.) қабул қилинди.

🏛 “Green Hammer Co., Ltd” компанияси (Корея Республикаси) (Инвестор) томонидан “Хоразм вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси (Лойиҳа) доирасида хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.

📜 Қарорга кўра, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ:

➡️ Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади;

➡️ Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун зарур бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва тегишли электр инфратузилмаси қурилмаларини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан бериладиган техник шартлар асосида қуради ва ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8477023

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,670000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

22-sen, 2026, 10:15

Photo1/2
#Президент_қарори

❗️ Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш тизимининг барқарорлиги оширилади

“Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–326-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:

🔸 “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8477015

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
6,470000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 18:31

Photo1/2
#Қонун

❗️ Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1176-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✍️ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, – 

➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8472511

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
8,040000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 18:15

Photo1/2
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3939, 2026 йил 14 сентабр).

🔰 Тиббий текширув гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади.

📄 Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилишидан, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар  эса ҳарбий-тиббий муассасада тиббий кўрикдан ўтишларидан олдин тиббий текширувдан ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8476996

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
5,740000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 18:01

Photo1/2
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Банкларни санация қилишда баҳолаш ўтказиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Банкларни санация қилишда баҳолаш ўтказиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3938, 2026 йил 10 сентабр).

🔰 Унга кўра, банкларни санация қилиш учун ҳамда санациядан кейин акциядорлар ва кредиторларнинг зарарларини аниқлаш учун баҳолаш ўтказиш, баҳоловчи ташкилотларни тайинлаш ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Ушбу ҳужжат банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига ҳам татбиқ этилади.

📜 Марказий банк дастлабки танланган баҳоловчи ташкилотлар рўйхатини шакллантиради, мурожаатларни 2 ойда кўриб чиқади ва рўйхатни йилига камида бир марта қайта кўриб чиқади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8473193

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,590000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 17:31

Photo1/2
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Банкларда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3937, 2026 йил 10 сентабр).

🔰 Мазкур ҳужжат билан банклар, шу жумладан микромолия банклари ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда активлар сифатини таснифлаш, эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланмоқда.

✅ Активлар “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга ажратилиб, тегишинча 1, 10, 25, 50 ва 100 фоиз захира меъёрлари белгиланади.

📜 Таснифлашда объектив ва тўлов эҳтимоли пастлиги мезонлари қўлланилиб, натижалар фарқ қилса, ёмонроқ тоифа олинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8473203

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,840000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 17:02

Photo1/2
#Қонун

❗️ Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1177-сон, 11.09.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

💵 Қонунга кўра, судлар фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8472517

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,670000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 16:05

Photo1/2
#Президент_Фармони

❗️ Аҳолининг статистик регистри шакллантирилади

“Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.

❇️ Фармонга кўра, 2027 йил якунига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан фойдаланган ҳолда Миллий статистика қўмитасида (Қўмита):

🔹 аҳолининг статистик регистрини шакллантириш ва қуйидаги шартларни таъминлаш орқали аҳоли сонини ҳисоблаш ва эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади:

🔹 давлат органларининг аҳолига оид маълумотлар базалари ўзаро мувофиқлаштирилади ва маълумотларни доимий янгилаб бориш учун аҳолининг статистик регистрига интеграция қилинади ва бошқалар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8472521

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
4,440000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 15:31

Photo1/2
#Қонун

❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1174-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📙 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан:

🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса,

➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8472495

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
4,690000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 14:59

Photo1/2
#Президент_Фармони

❗️ Айрим лидер тадбиркорларга гаров таъминотисиз кредит ажратилади

“Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ֪–193-сон, 11.09.2026 й.) қабул қилинди.

💸 Фармонга кўра, туман (шаҳар) штаби қарорига асосан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга 5 млрд сўмгача (жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 млн сўм ҳисобда) гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8472526

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,720000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 14:35

Photo1/2
#Қонун

❗️ Овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштирилади

Қонун (ЎРҚ–1172-сон, 09.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🗺 Киритилган қўшимчаларга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.

✅ Овчилик хўжаликлари питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштириш йўлга қўйилган ҳолда ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар сонига тенг миқдордаги ёввойи ҳайвонларни уларнинг урчиш пайтидан ташқари йил давомида ов қилишни ташкил этиши мумкин.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8468650

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,600000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 14:02

Photo1/2
#Қонун

❗️ Электрон тижорат соҳаси такомиллаштирилади

Қонун (ЎРҚ–1173-сон, 10.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи ёки электрон савдо платформалари орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахсларига ҳужжатлар:

🔹 қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда жўнатилганидан сўнг 30 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/8468724

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,630000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

15-sen, 2026, 13:31

Photo1/2
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги Карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3936, 2026 йил 9 сентабр).

📜 Унга кўра, профилактик эмлаш Бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади;

📋 Профилактик эмлашни жорий этишга юқумли касалликнинг ҳудудда аниқланиши, касалликнинг кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиши асос бўлади.

✉️ Эмлаш биринчи навбатда касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар, касаллик ўчоғида бемор билан мулоқотда бўлганлар ҳамда эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган шахслардан бошланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/-8468631

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial
3,710000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Президент_Фармони

❗️ Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми жорий этилади

“Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.

✅ Фармонга кўра, тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат бериш бўйича 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга 1 марталик умумдавлат акцияси эълон қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8444978

Каналга уланиш👇👇👇
5,190000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Президент_Фармони

❗️ Кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–175-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.

⏳ Фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгиланди (бундан жиноят иши доирасида, инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қоплаш (қайтариш) ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар мустасно).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8442717

Каналга уланиш👇👇👇
4,850000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади

Адлия вазирлиги “Ватан таянчи” отрядининг аъзосига, “Ватанпарварлар” ва “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3931, 2026 йил 26 август).

🔎 Хусусан, мазкур ҳужжатга кўра тавсиянома қуйидаги шахсларга берилади:

🔹 “Ватан таянчи” ҳаракатида фаол иштирок этган ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва техникумларни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;

🔹 “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг 1 нафар аъзосига;

🔹 “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига;

🔹 маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Шижоат ва ғайрат” мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8438236

Каналга уланиш👇👇👇
3,660000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️ Телефон рақами орқали пул ўтказиш янада қулайлашади

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 3930, 2026 йил 24 август) давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔰 Фуқаролар эндиликда банк реквизитларини киритмасдан, мобил телефон рақами орқали пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.

🔎 Бунинг учун фойдаланувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланади. Шундан сўнг бошқа шахсга пул юборишда унинг банк ҳисобварағи ёки пластик картаси реквизитлари шарт эмас – телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/-8435404

Каналга уланиш👇👇👇
3,960000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Президент_қарори

❗️ Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

“Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 19.08.2026 й.) қабул қилинди.

🔎 Қарорга кўра, 2027 йил 1 февралгача салоҳиятли кичик ва микро ГЭС лойиҳаларини аниқлаш, амалга ошириш ва эксплуатация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида рақамли платформа ишлаб чиқилади.

✅ Кичик ва микро ГЭСларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талаблар мажбурий тартибда инобатга олиниши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8433190

Каналга уланиш👇👇👇
3,180000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Ҳукумат_қарори

❗️ Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит берилади

Ҳукумат қарори (449-сон, 20.08.2026 й.) билан “Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Ушбу Низом давлат техникумлари билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8423638

Каналга уланиш👇👇👇
3,500000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Президент_Фармони

❗️ Давлат божхона хизмати органлари фаолияти такомиллаштирилади

“Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.

🔎 Фармонга кўра, 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон божхонаси – 2030” стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

🔹 божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;

🔹 божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш;

🔹 божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва бошқалар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/-8444993

Каналга уланиш👇👇👇
3,120000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Ҳукумат_қарори

❗️ Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (450-сон, 20.08.2026 й.) билан “Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.

🔰 Регламентга кўра, ариза берувчилар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун:

➖ ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун эса ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ( http://my.gov.uz/) орқали мурожаат қилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8421884

Каналга уланиш👇👇👇
3,530000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Ҳукумат_қарори

❗️ Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификатини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (451-сон, 20.08.20026 й.) билан “Касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Ушбу Низом касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.

📜 Техникумларда фаолият юритаётган директорлар ва директор ўринбосарлари ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини оладилар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8421889

Каналга уланиш👇👇👇
2,980000
Huquqiy axborot | Lex.uz logo
Huquqiy axborot | Lex.uz

10-sen, 2026, 03:45

Photo
#Қонун

❗️ Рақамли технологиялар халқаро марказининг мақоми белгиланди

“Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги Қонун (1169-сон, 19.08.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Рақамли технологиялар халқаро марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақомини ва Марказ ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилашдан иборат.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/docs/8420999

Каналга уланиш👇👇👇
3,170000

Showing 30 of 60 posts

Reyting

Kirish talab qilinadi

Frequently Asked Questions

Huquqiy axborot | Lex.uz Telegram kanali nima haqida?+

Huquqiy axborot | Lex.uz (@lexuzofficial) — tgdio da Dunyo yangiliklari toifasidagi Telegram kanali. Reyting, sharhlar, rang va so‘nggi postlarni ko‘rib, obuna bo‘lishdan oldin qaror qiling. Hozir tgdio da taxminan 23 469 obunachi bor.

Huquqiy axborot | Lex.uz (@lexuzofficial) kanaliga Telegramda qanday qo‘shilaman?+

tgdio da kanal profilini oching, so‘ng Join / Open in Telegram orqali @lexuzofficial ga bepul obuna bo‘ling.

Huquqiy axborot | Lex.uz yaxshi Dunyo yangiliklari kanalimi?+

tgdio da qo‘shilishdan oldin Huquqiy axborot | Lex.uz reytingi, sharhlari, rangi va postlarini tekshiring. Hozir tgdio da taxminan 23 469 obunachi bor. O‘xshash Dunyo yangiliklari kanallar bilan solishtiring.

Huquqiy axborot | Lex.uz statistikasi va postlarini qayerda ko‘raman?+

tgdio da @lexuzofficial sahifasini oching: obunachilar statistikasi, rang, reyting va postlar. Stats havolasi o‘sish grafiklarini ko‘rsatadi.