#таҳорат
❓ 2267-САВОЛ: Мен “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида таҳоратсиз кишига самовий китобларни ушлаш макруҳ, деб ёзилганини ўқиб қолдим. Ҳозирги кунда ҳам шундайми? Йўналишимиз диншунослик бўлганлиги сабабли Инжил ва Таврот китобларини таҳоратсиз ҳолатда ўқиш ва ушлаш ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Бунинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қуръони каримдан бошқа самовий китобларни, жумладан, Таврот ва Инжилни ҳам таҳоратсиз ушлаш макруҳ бўлади, дейилган фиқҳий манбаларда. Сиз тилга олган китобда шундай дейилган: “Қуръони Каримдан бошқа самовий китобларнинг фақат ёзилган жойини ушлаш макруҳдир. Ёзилмаган жойни ушлаш макруҳ эмас”. Шу боис мазкур китобларни таҳорат билан ушлаш тавсия этилади. Аммо таҳоратсиз ҳолда ушлашга тўғри келиб қолса, ёзув бўлмаган жойларидан ушлашга рухсат берилади. Аммо бу ҳукм Қуръони каримга тегишли эмас. Унинг ҳар қандай жойини таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣











