⚡️Биология, физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилина бошланди
📝 2026 йил 28-30 март ва 4-7 апрель кунлари биология, физика ва тарих фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда.
📱 Талабгорлар ўз натижаларини
http://my.gov.uz/ сайтининг “
https://my.gov.uz/oz/request” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.
✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
👉
https://t.me/yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEyhttps://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy