🎙 Брифинг: Пенсия хизматларида янги рақамли имкониятлар: фуқаролар учун қандай қулайликлар яратилади?
Пенсия хизматларини рақамлаштириш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
🔍 2027 йил 1 январдан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
🔍 2026 йил 1 ноябрдан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин тайинланадиган пенсиялар ҳамда 2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияслари проактив (фуқаролар мурожаат қилмаган) шаклда тайинланади.
🔍 2027 йил 1 январдан фуқаролар “Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали ўз пенсиясига доир муҳим маълумотларни олдиндан кўриб бориш имкониятига эга бўлади.
🔍 Белгиланган муддатларда фуқаролар имтиёзли пенсияга чиқиш, пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш, тўхтатиб турилган пенсия тўловини тиклаш, пенсия миқдоридан ушлаб қолинганлагик, ихтиёрий равишда тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида ҳамда яшаш манзили ўзгарганда пенсия ҳужжатларини янги манзил бўйича ҳисобга қўйиш каби хизматлардан онлайн фойдаланиш имкониятлари яратилмоқда.
🔍 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритаётган фуқароларга белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, 1 йиллик иш стажи автоматик ҳисобланади.
🔴 Маълумот учун: фуқаронинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосидаги фаолияти бўйича йил давомида тўланган ижтимоий солиқларининг жами миқдори ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган ижтимоий солиқ миқдоридан кам бўлмаса, унга 1 йиллик иш стажи автоматик равишда ҳисобланади.
🔴 Бунда фуқародан қўшимча равишда ижтимоий солиқ тўлаш талаб этилмайди.
🔍 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга бўлган шахс ишламайдиган оила аъзосининг ҳам келажакда иш стажига эга бўлиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин бўлади.
📌Бунда ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўловини амалга ошириши керак.
📱 Фуқаро тўланган маблағлар ва шаклланган иш стажини мобил илова ёки шахсий кабинет орқали кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Veb-sayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube